ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.03K subscribers
25 photos
507 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
#ҳикоялар

​БЕНУҚСОН

У ўзини бенуқсон деб ўйлади, ва эшикни тақиллатди. Эшикда ҳам нуқсон бор шекилли, у ғалати тақиллади. Эшикни, бошқа бир, ўзини бенуқсон деб ўйлайдиган аёл очди:
- Ҳа, келинг, сизга ким керак?
Бу орада, вақт ўтиб борарди, ҳатто соатда ҳам нуқсон бор эди, у баъзи-баъзида тўхтаб қоларди. Йигит жимиб қолди, бу орада хонадан бола йиғиси эшитилди. Ҳатто, бола ҳам нуқсондан ҳоли эмасди. Вақт... Хонада соат бузилиб қолди, зотан унда ҳам нуқсон бор эди-да! Аммо, вақт тўхтамади шекилли, зинадан оёқ товушлари эшитилди. Эҳтимол, зинадан чиқаётган вужудда юрак йўқдир, ахир унда ҳам нуқсон бор-ку! Зинада ҳам нуқсон бор, ахир, йигит чиқишида унга бир неча бор қоқилиб тушди.
- Кечирасиз, мен адашдим шекилли... - деди йигит, адашдим деб ўйлаб. Ва, нуқсонли эшик ёпилди... Балки, хонада соат қайта ишлаб кетгандир, аммо, йигит буни билмайди, у нуқсонли зинадан тушишни бошлади. Йигит, эҳтимол, ўзини ҳали ҳам бенуқсон деб ўйлайди. Аёл ҳам, эҳтимол... Эҳтимол, шу оддий ҳақиқатни, аввалроқ билишганида эди, эҳтимол...

Аҳмад Али Муҳаммад

https://tttttt.me/drabllar