ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.02K subscribers
25 photos
508 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
#ибрат

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз..

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

— Бугун вақт бўлмайди,
— эртага куч бўлмайди,
— индинга балки ўзимиз бўлмасмиз...


Ҳеч нарсани эртага қолдирманг.
Ҳозирдан баҳтли яшашга ҳаракат қилинг!
Орзу қилинг, мақсад қўйинг ва унга эришиш учун қатият билан меҳнат қилинг.

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

ҚАЛБ ЧАРЧАЙДИ

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Хайбар дарвозасини бировнинг ёрдамисиз бир қўлда суғуриб олиб қалқон қилган эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари Абу Рофиъ бу дарвозани саккиз киши бўлиб ердан уза олишмаганини айтган.

Аммо Али розиёллоҳу анҳу Фотима розиёллоҳу анҳонинг тобутини кўтарганда "Менга ёрдам беринглар!", деганлар.

Иш севган кишингга боғлиқ бўлганида қалбинг чарчайди, қадамларинг оғир бўлиб қолади!

©️ Абдулқодир Полвонов

P.S.: Севганларингизни эҳтиёт қилинг!

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддоҳ бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Ҳақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.
Бой бўлсанг ҳаромдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга ҳақиқий баҳони У қўяди.

© Нишондаги гаплар


https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

Шифокорлар Босния президенти Али Иззатбегович тўшаги қатидан, вафотидан олдин ўз қўли билан ёзган мактубни топиб олишди. Қоғозга бўшноқ тилида қуйидаги мазмунли байт ёзилганди:

"Ўзингга насиҳат... Агар бошинг осмонларга етган бўлсада, барибир ниҳоянг ўлимдир. Агар шарқу ғарбни кезган бўлсангда, ибтидойинг сокинликдир.

Ҳаётингда кўп меҳмонларга пешвоз чиққан бўлсангда, сен хоҳламаганинг бир меҳмон ҳам  қўноғинг бўлур. Ўлимдан кейинги ҳаётингни бошлашингчун, ҳамма нарса тугайди. Бу олам ҳам ўлади.. Шунинг учун тўғри йўлда юр!!".

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас".  Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат

— Нега узоқ йўлдан юряпмиз, дада?
— Қосим дўкончи бор-ку, унинг дўкони ёнидан ўтмайлик. Қарзи бор мендан. Анча бўлди. Аҳволи яхши бўлмаса керак. Беролмаяпти. Биз унга ўзимизни кўрсатиб ўтишимиз яхши эмас, ўғлим.

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат.

Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси

9 кун (202 соат) давомида 7  қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хоти (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди:

"Зилзиладан  сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз  ўз  хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
 
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига  тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг  тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик. 

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
       
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан  фақат дуоларимиз қутқарди...
  
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен  32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...

Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"

(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).

«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).

https://tttttt.me/drabllar