ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.5K subscribers
97 photos
200 videos
967 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
Соғлиқ ва бойлик тиламанг, омад тиланг, ахир, Титаникда деярли барча бой ва соғлом эди, аммо омад эса камчиликка кулиб боқди.

© Уинстон Черчилл

https://tttttt.me/drabllar
👍29👎3
РАШК

Ўлим ёқасидаги аёл эридан сўрабди:
- Мен ўлсам қанча вақт ўтиб уйланасиз?
- Қабринг қачон қуриса, ўшанда.
- Ваъда берасизми?
- Ҳа.
Маълум вақтдан кейин аёл вафот этибди. Эр ҳар куни аёл қабрига борар, аммо қабр ҳеч қуримас эмиш.
Эр бир куни тунда қабр олдига борса, аёлнинг укаси қабрга сув қуяётган экан. Нега бундай қилаётганини сўраса
- Опам ҳар куни қабримга сув қуйгин деб васият қилганлар - деб жавоб берибди...

P.S.: Биласизми шунақа инсонлар бор  вужуди билан севади, фақат ўзиники бўлишини хоҳлайди. Шунақа инсонингиз бўлса қадрига етинг!

https://tttttt.me/drabllar
33👍9😢9🥰2
Кекса одамнинг кампири вафот этибди.
Шундан сўнг у одам кўзойнагини тақишдан воз кечибди.
Сабабини сўрашганда у шундай жавоб берибди:
- Ундан кейин қарашга арзирли бир нарса қолмади...

https://tttttt.me/drabllar
🥰23😢157🔥7👍3
Энг қисқа филм

"Дунёнинг энг яхши 10 дақиқалик фильми" унвонини олган қисқа метражли филмни кўриш учун кинотеатрга одамлар йиғилди. Фильм бошланди ҳамки катта экранда уйнинг оппоқ шифтидан бошқа ҳеч нима кўринмасди. Тўртинчи дақиқада ҳам шу аҳвол, бешинчида ҳам.

Саккизинчи дақиқада ҳам шифтдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди, одамлар бетоқатлана бошлади, баъзилари кинотеатрни тарк этди, баъзилари кетган вақтига ачинди. Тўққизинчи дақиқада экранда ҳасталик туфайли бир умр фалажликка маҳкум бўлган бола ва унинг ётоғи кўринди.

Экрандаги ёзув: "Бу болакай яна неча йилларни шу зайлда давом эттиради, сиз эса 8 дақиқа чидолмадингиз... "

P.S.: Сиз-чи, сиз! Оёқ-қўлингиз саломатлиги учун шукрона айтдингизми!?

https://tttttt.me/drabllar
😢40👍14👏2
Бир кишининг яккаю ягона ўғли бор экан. У балоғат ёшига етибди. Бир кун отасидан қандай касб танлаш ҳақида маслаҳат сўрабди:
— Бирор касбни танлашинг ўзингга боғлиқ, — дебди ота.
— Энг яхши касб ўғрилик бўлса керак, — дебди ўғил.
— Майли, кўшнимизнинг қўчқорини ўғирлаб кўр-чи, — дебди ота.

Ўғил қўшнисининг қўчқорини ўғирлаб келибди. Отаси ўзини хурсанд кўрсатиб:
— Яша, ўғлим, зўр иш қилдинг. Энди иккимиз маза қилиб уйдан чиқмай шу қўйни еймиз.

Ота-ўғил бир ҳафта маза қилишибди. Кўйни батамом еб бўлишгач, ўзларини тарозига тортишибди. Ота ўн кило семирибди, ўғил эса ўн килога озибди. Ўғил ҳайрон бўлиб отасига боқибди. Ота кулиб:
Эй нодон, сен ўғирлаган қўйнинг пулини ўша куни кўшнига бериб кўйганман. Шунинг учун, хотиржам семирдим. Сен бўлса бир ҳафта азоб ичида яшадинг! Шу сабаб оздинг. Ўзингга ҳалол касб танла, шунда у дунёйинг хам, бу дунёйинг ҳам обод бўлади, — дебди.

https://tttttt.me/drabllar
👍232
​​Эр ва хотин бирга 30 йил умр кечиришди. 30 йиллик ҳаёти давомида аёл ҳар куни эрталаб ширмой нон ёпар эди. Бу иш анъанадек бўлиб қолганди. Нонушта вақти аёл ширмой нонни ўртасидан кесиб, икки қисмига ҳам сарёғ суртди-да, одатдагидек ноннинг тепа қисмини эрига бераётганда бирданига тўхтаб қолди...

У ўйлади:
- Бирга яшаганимга 30 йил тўлган бу кунда, ширмой ноннинг мен яхши кўрадиган седанали, қизариб пишган тепа қисмини ўзим ейишни хоҳлайман. Мен буни 30 йил мобайнида егим келди, ахир. Шу кунгача у учун намунали аёл бўлдим, ажойиб фарзандларни тарбия қилдим, қариндошларини иззат, дўстларини ҳурмат қилиб келдим. Вафодор, яхши бека бўлиб, уй хўжалик ишларига қарадим, оиламиз учун қанча- қанча куч ва соғлигимни сарф қилдим. Ҳозир эсимга келмаётган бўлса ҳам, яна кўплаб яхши ишларни қилгандим... Шундай экан ширмой ноннинг тепа қисмини менинг ҳам ейишга ҳаққим бор...

Ўз фикрини маъқуллаб, 30 йиллик анъанани бузиб, ширмой ноннинг паст қисмини эрига узатди. Кутилмаган ўзгаришга нисбатан эр:
- Азизам! Бугун мен учун нақадар бебаҳо совға қилдинг. Буни қарагина, ширмой нонниниг менга севимли бўлган паст қисмини емаганимга ҳам 30 йил бўлибди. Бу қисмини ҳар эрта ейишни хоҳлар эдим, лекин ширмой ноннинг ширин бўлган паст қисми сениниг ҳаққинг бўлганлиги ва мен сенга ҳар доим яхшисини илинганим учундир, - деб аёлига миннатдорчилик билдирди...

Аёл аслида яхшилик эгаси ким эканини тушуниб, табассум билан қалб тубидан шукр қилибди...

https://tttttt.me/drabllar
🥰17👍138😍4🔥2😁1
Ҳар тонг, уйқидан туриб, фикрла: "Бугун менинг омадим келди, - мен уйғондим. Мен ҳаётман, менда мана бу бебаҳо инсон ҳаёти бор ва мен уни беҳуда сарфламайман".

©️ Далай Лама

https://tttttt.me/drabllar
👍186😢2
Бир мусофир одам тунда йўлда адашиб, бир одамнинг эшигини тақиллатиб, бир кеча тунаб қолишни сўрабди. Мусофир одам уйга кирса, уйда битта шолча ва жойнамоздан бошқа ҳеч нарса йўқ экан. Шунда мусофир қизиқсиниб савол берибди:
— Нимага уйингизда битта шолча билан жойнамоздан бошқа ҳеч нарса йўқ?
— Ўзингиз нимага ортиқча нарса олволмадингиз!?
— Ахир, мен мусофир бўлсам, ортиқча нарса олиб, сафаримни оғирлаштириб нима қиламан!?
— Ана, кўрдингизми, мен ҳам бу дунёда мусофирман. Ортиқча нарса менга ҳам оғирлик қилади...

https://tttttt.me/drabllar
👍276🔥4🥰3
Ёшликда, талабалик даврида — сиз ҳали ҳеч ким бўлмаган, ўзаро муносабатлар фақат тенглик ва самимият асосига қуриладиган даврда пайдо бўлган дўстлик ҳақиқий дўстликдир. Шу пайтда орттирган дўстларингиз чинакам оғайниларингиздир.

©️ Ш.М.Мирзиёев

https://tttttt.me/drabllar
🔥21👍132
Луқмони ҳаким занжи қул эди. Бир яхши одам уни хизматкорликка сотиб олди. Луқмон бир қанча вақт хожасига хизмат қилиб юрди. Хожаси бир куни унинг оқиллигини синаб кўриш учун қўй сўйиб, энг ёқимли жойни олиб келишни буюрди.

Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, унинг юрагини ва тилини кесиб келди. Бир неча кундан сўнг хожа қулига яна бир қўйни сўйиб, энг ёқимсиз жойни олиб келишни буюрди. Луқмони ҳаким қўйни сўйиб, яна унинг юраги ва тилини олиб келди. Хожаси ҳайрон бўлиб:
— Бу ишингни қандай тушуниш керак? — деб сўради. Луқмони ҳаким жавоб берди:
— Дунёда энг ширин нарса — покиза юрак ва ширинсўз тилдир.
Дунёда энг ёқимсиз нарса — бемеҳр тош юрак ва иғвогар тилдир.

https://tttttt.me/drabllar
👍14
• Сенга жон берилган вақтда Аёл қорнида эдинг.
• Йиғлаганингда, Аёл Бағрида эдинг.
• Ошиқ булганингда эса Аёл қалбида эдинг.

Аёл омонатдир. Эркаклар ..
43👍16
Имтиҳонга кирганда саволларни ўқийсиз, жавобларни бир чизиққа тизасиз. Ёзишга ҳозирлик кўрасиз. Энди ёза бошлаганингизда: "Бўлди имтиҳонга ажратилган вақт тугади, қоғозларни топширинглар" деган овоздан чўчиб тушасиз. Энди ёзишни бошладим-ку, дея ғудраниб, қоғозларни топширасиз. Ҳаммаси тугади. Озгина берилган имконият учун келажагингиз ҳал этилади. Нимадандир ё мўъжизадан умид қилиб, чиқиб кетасиз.

Умримиз ҳам шунақа...

https://tttttt.me/drabllar
😢26👍62👏2🤬1
Ҳазрати Мавлоно Румий қуддиса сирруҳу:
- Хафа бўлма! - дейдилар ва яна шундай давом эттирадилар: - Сенга нисбатан ноҳақлик қилган ҳеч кимсадан жаҳлинг чиқмасин, Аксинча:
• сенга садоқатни ўргатганлари учун, сенга хиёнат қилганларга ташаккур эт;
• рост ва ёлғонни ажрата олишлик имкониятини берган ёлғончилардан, миннатдор бўл;
• бахтиёрликни янада чуқурроқ ҳис эттирганлари ва ҳар кимнинг ҳаётига муҳаббат тушунчаларини олиб кирганлари учун, сени бахтиёр эта олмаганларни дуои хайр қил;
• "қора"лар "оқ"ни фарқлаш учундир...

Ҳаёт мана шу сабаблар билан яна ҳам гўзалдир...

https://tttttt.me/drabllar
👍27🔥3🤔1
Ёш бола сартарошхонага кирди. Сартарош уни кўриши билан ўз мижозларига вайсай кетди:
- Қаранглар. Бу дунёдаги энг аҳмоқ бола! Ҳозир мен буни исботлайман.

Сартарош бир қўлига 1 долларни, иккинчи қўлига эса 25 центни олиб боланинг ёнига чақирди ва ундан қайси бирини оласан, деб қўлидаги пулларни кўрсатди. Бола ўйлаб ҳам ўтирмай 25 центлик пулни танлади. Шунда ҳамма кулиб юборди. Бола пулни олиб сартарошхонани тарк этди.

Бундан хайрон бўлган бир мижоз бола ортидан югуриб унга етиб олди ва ундан нега бундай қилганлиги сабабини сўради. Шунда бола:
- Сэр, мен 1 долларлик пулни танлаган куним ўйин ўз ниҳоясига етади, лекин мен буни хоҳламайман.



https://tttttt.me/drabllar
👍33😁22🔥4
#кулгидрабл

— Дадаси, дубилникни соат 5га
қўйниг.
— Дубилникмас, ўқимаган. Бубилник...

п.с: Сиз қандай бўлсангиз, хотинингиз ҳам шундай бўлади!

https://tttttt.me/drabllar
😁67👍7🤣3😢2
Энди бошқа йўлдамиз,
Деди бизларга.
Қизиқ, яна дуч келдик
Эски изларга...

© Бобурмирзо Ҳамроқулов

https://tttttt.me/drabllar
👍54
Бир бойнинг уйида меҳмон бўлган йигит хаёл суриб ўтирар экан дўстига шундай деди:
— Шу мол-давлатлар бандалар орасида тақсим қилинаётганида биз қаерда эдик-а?!
Буни эшитган дўсти уни касалхонага етаклаб борди ва шудай деди:
— Мана бу касалликлар тақсимланаётганда-чи?!

https://tttttt.me/drabllar
👍14🔥11😢2
Бир зиёфатда бир киши ўзининг бошланғич синф устозини кўриб қолди. У устозига мутлақ ҳурмат ва эҳтиром билан боқиб:
– Устоз! Мени танидингизми? Мени эсладингизми? – деди.
Устоз:
– Афсус, эслай олмадим, – деди.
У киши деди:
– Қандай эслай олмайсиз?! Ахир мен синфдошларимдан бирининг соатини ўғирлаган эдим. Соатини ўғирлатган синфдошим йиғлай бошлади. Сиз бизнинг барчамизни ўрнимиздан турғизиб чўнтакларимизни текширмоқчи бўлдингиз. Мен энди синфдошларим ва устозлар олдида шарманда бўлишимга ишондим. Энди улар мени доимо масхара қилишади, шахсиятим бутунлай барбод бўлади деб ўйладим. Сиз ўшанда биздан деворга қараб кўзимизни юмиб туришимизни сўраган эдингиз. Сиз чўнтакларни текшира бошладингиз. Менинг навбатим келганида чўнтагимдан соатни олдингиз ва текширишни давом эттирдингиз. Охирги болани ҳам текшириб сўнгра бизни ўтиришимизни айтдингиз.
Мен ҳамон шарманда бўлишдан қўрқиб дағ-дағ титрар эдим. Сиз соатни эгасига қайтардингиз. У бола шодликдан йиғлаб юборди, соатини ким ўғирлаганини билмай қолди. Бутун ўқишим мобайнида ўғирлик ҳақида менга гапирмадингиз. Бошқа устозлар ҳам ўғирликни эслашмади. Эсладингизми устоз? Қандай эсламаслигингиз мумкин? Буни унутишингиз мумкин эмас!

Устоз бутунлай хотиржамлик билан деди:
– Йўқ, эслай олмадим. Ўшанда мен сизларни кўзларимни юмган ҳолатда текширганман!

https://tttttt.me/drabllar
31😢29👍8🔥4
Бир куни Амир Темурдан сўрашибди:
— Сизнинг оддий бекликдан шундай буюк салтанат соҳиби даражасига етишингизга нима ёрдам берди?
— Мен ҳеч қачон умидсизликка тушмадим. Бу борада чумолидан ўрнак олдим. Бир куни душманларимдан қочиб, бир харобага беркиндим. Ҳамма нарсадан умидимни узиб, тушкунликка тушиб ўтирганимда кўзим бехос бир чумолига тушди. У ўзининг танасидан деярли икки баравар катта буғдой донасини олиб кетарди. Унинг йўлида ёғоч парчаси бор эди. Чумоли унинг устига чиқишга ҳаракат қилар, бироқ юки оғирлигидан ерга тушиб кетарди. Буғдой донаси юмалаб, девор тагига тушар, чумоли қайтиб тушиб, ризқини олиб кетишга ҳаракат қиларди. Бу ҳолат 50 мартадан ҳам кўпроқ такрорланди. Чумоли ниҳоят мақсадига етди. Бу кичкина жонзотнинг ҳаракатини кўриб, юрагимда шижоат, умид пайдо бўлди. Ўз-ўзимга дедим: "Наҳотки, бир чумолича ғайратим бўлмаса?!" Шундан кейин мақсадимга эришгунча ҳеч қандай тўсиқдан чўчимадим.

https://tttttt.me/drabllar
👍21
Эр қўпол тарзда аёлига:
— Оғайниларим билан бирга тушлик қилгани бораман. Сенга бирон нима керакми? — деди.
— Яхши, лекин кеч қолманг. Электр узилиб қолади, — деди.
Унинг бу гапидан ҳайрон қолиб:
— Сенга ким айтди, уни узилиб қолишини? — деди.
— Мен айтяпман... Уйдан чиқишингиз билан, ҳамма жой қоронғу бўлиб қолaди. Уйга киришингиз билан ҳамма жой ёришади нурга тўлади, — деди.
Аёлнинг гапидан кайфияти кўтарилган эрнинг, уйдан чиқиши билан, қайтишни завқ билан кута бошлади...


https://tttttt.me/drabllar
🥰36👍95😍3🔥2