ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
11.9K subscribers
88 photos
145 videos
898 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: Аржумандбегим таътилда*
Download Telegram
Ҳаётимизда учта энг муҳим инсон бор:
— отамиз;
— онамиз;
— устозимиз.

• Агар пул билан муаммо бўлаётган бўлса, демак отамиз билан муаммо бор.
• Агар жамиятдаги обрўйимизга путур етаётган бўлса, онамиз билан муаммо бор.
• Агра илмда ўсиш бўлмаса, устоз билан муаммо бор.

Шу учаласини рози қилмаганча ҳаётда биров бирор нарсага эриша олмайди.

https://tttttt.me/drabllar
👍139👏3🤔3
#ибрат

АЧЧИҚ ҲАҚИҚАТЛАР

• Негадир доим кўнглимизни оғритгандан эмас - кўнглимизга қарайдиган инсонлардан аламимизни оламиз...
• Бизни севганларга озор берамизу - севмаган инсонларга пояндоз бўламиз...
• Тўғри йўл кўрсатганни ёмон кўрамизу - эгри йўлга бошлаганни ортидан доим қолмаймиз...
• Яхши кўрган яқинларимизга, касал биродарларимизга вақтимиз йўғу, етти ёт бегонаникига ошга боришга ҳар доим вақт топамиз...
• Оиласи ночорроқ синглимизга ҳар хил бахоналар билан ёрдам бермаймизу лекин - халқни кўзига қозон - қозон ош қилиб зиёфат берамиз...
• Ота - онамизни ҳафтада бир бора кўриб келишга фурсат йўқ - аммо улфатлар билан ўтиришга ҳар доим ҳам тайёрмиз...
• Аёлимизга бир неча калима ширин сўзимизни аяймизу - лекин кўчадаги аёлларга гўзал калималар орасидан гўзалларини аямаймиз.
• Озгина пулимизни йўкотиб қўйсак қанча асабимиз бузилиб хафа бўламизу - аммо хеч қандай бойликка сотиб олиб бўлмайдиган вақтимизни арзимаган нарсаларга сарфлаётганимизга ачинмаймиз..

https://tttttt.me/drabllar
👍12🔥4
#Табассум

Аёл эрига деди:

- Нима сабабдан никоҳдан олдин менга касодга учраганингни, фақир, камбағал эканингни айтмадинг?

- Сенга миллион марта менинг бу дунёда сендан бошқа ҳеч нарсам йўқ, деб айтдим. Сен бўлсанг соддагина бўлиб кулиб қўявердинг.

https://tttttt.me/drabllar
🤣42😁23👍6🔥4
Яшашни ёш боладан ўрганинг...
• ҳеч сабабсиз табассум қиладилар;
• йиқилсалар, дархол ўрнидан туриб кетадилар;
• қизиқтирган нарсасини англаб етмагунларича уларни хеч нарса тўхтата олмайди;
• асло қўрқувни билмайдилар;
• уришиб койисангиз хам, хафа бўлиб, гина қилмайдилар, дарҳол унутадилар.

https://tttttt.me/drabllar
👍183🥰3
Аҳмоқ инсоннинг икки ҳислати орқали аниқлаш мумкин:
биринчиси, у ўзи учун умуман алоқаси йўқ нарсалар ҳақида кўп сўрайди;
иккинчиси, ундан сўралмаган нарса ҳақида кўп гапиради.

©️ Платон

https://tttttt.me/drabllar
👍125😁3
#ибрат

ҚАЛБ ЧАРЧАЙДИ

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу Хайбар дарвозасини бировнинг ёрдамисиз бир қўлда суғуриб олиб қалқон қилган эдилар. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг озод қилган қуллари Абу Рофиъ бу дарвозани саккиз киши бўлиб ердан уза олишмаганини айтган.

Аммо Али розиёллоҳу анҳу Фотима розиёллоҳу анҳонинг тобутини кўтарганда "Менга ёрдам беринглар!", деганлар.

Иш севган кишингга боғлиқ бўлганида қалбинг чарчайди, қадамларинг оғир бўлиб қолади!

©️ Абдулқодир Полвонов

P.S.: Севганларингизни эҳтиёт қилинг!

https://tttttt.me/drabllar
😢18👍52
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Уч дўст кечаси йўлда кетаётиб, йўл четида бир кишининг ўра қазиётганини кўриб қолишибди.

Шунда улардан бири шерикларига: “Қаранглар, ана у киши йўлнинг чеккасида ўра қазияпти. Менимча, у кимнидир ўлдирган бўлса керак, тунда кўммоқчи шекилли?!”, дебди.

Иккинчиси: “Йўқ, йўқ, у киши қотил эмас! У киши ҳеч кимга ишонмас экан, шунинг учун мол-мулкини кечаси одамлардан яшириб беркитяпти шекилли”, дебди.

Учинчиси эса уларга қараб: “Ундай ҳам эмас, бундай ҳам эмас. Бу киши солиҳ инсон, бу киши одамлар фойдаланиши учун қудуқ қазияпти”, дебди.

Ҳа, ҳар бир инсон ўзининг ҳолатидан келиб чиқиб фикр юритади. Яхши инсон ўзга одамлар ҳақида яхши гумонда бўлади. Ёмон инсон эса ўзгалар ҳақида ёмон гумонда бўлади.

https://tttttt.me/drabllar
12👍8
Йиғламасдан ўқий олмайсиз...

Бир кишига қўнғироқ қилиш сабаб, телефоним контактидан унинг рақамини қидирар эканман, бошқа рақам эгасига кўзим тушиб қолди. Кўзим тушди-ю, этим жимирлади, бутун вужудимни қайғу қамраб олди. Бу рақам эгаси билан туғилганимдан буён бирга эдим. Ўн ой аввал ҳам кунда кун олис суҳбатлашиб турардик.

Рақамга кўзим тушаркан, аламли хотиралар бирин-кетин кўз олдимдан ўта бошлади. Чидаб бўлмади, ўпкам тўлиб кетди, чуқур-чуқур хўрсинардим. Афсус чекардим. Бу рақам эгаси, менинг раҳматли падари бузрукворим эди.
Манашу рақамдан дадам хаётликларида, ҳар доим ҳам эмас, онда-сонда:
— Иқболжон болам, телефонимни пули тугаб қолади-да, иложи бўлса беш-ўн минг пайнет қилиб юборгин, — дердилар.
— Хўп бўлади, дада.

Алам қиладигани, армон қиладигани, баъзи-баъзида ўзим билан ўзим бўлиб (дунёвий ташвишларга берилиб), айтган илтимосларини унутиб қўйган кунларим бўлганди. Ўзлари телефонларига пул тушириб, яна қўнғироқ қилардилар. Телефон экранида рақамларини кўришим билан бояги илтимослари ёдга тушиб, "эҳ эсимдан чиқибди-ю" деганча коловланиб, қўнғироқни олганимда:
— Иқболжон! Хавотир олма, ўғлим, ўзим пул тушириб олдим, ишларингни қилавер, фақат эҳтиёт бўлгин! Бошинг омон бўлсин! — деб дуо қилиб қўярдилар.

Аламли хотираларни ёдга олар эканман, қанчалар бепарво эканлигимдан хафа бўламан, ўпкам тўлиб, кўзларимдан ёш думалаб, экрандаги "Дадам" деб ёзилган телефон рақамига думалайди. Хаёлга бериламан. Қани энди хозир шу рақамдан қўнғироқ бўлсайди, 34 йиллик таниш овоз жаранглаб:
— Ўғлим, яхшимисан? Ишларинг бўляптими? Қийналмаяпсанми? Бизлардан хавотир олма, биз яхшимисиз, ўзингни эҳтиёт қил, болам! — десалар.

Йўқ, энди қўнғироқ бўлмайди! Қўнғироқ бўлмаслигини билганим учун ҳам бугун чуқур қайғудаман! Жаннатларда кўришишлик насиб қилсин, дадажон!

P.S.: Ота-онаси ҳаёт бўлган дўсти биродарларим, сизлар бахтлисизлар! Ҳаммаси ўз қўлингизда, имкон борлигида уларга эътиборсиз бўлманглар! Сиз учун оддий кўринган, анашу пайнет мисол кичик ҳолатлар, улар ўтгандан кейин катта бир армон бўлиб қоларкан. Ҳар қандай ишни йиғиштириб бўлса ҳам уларнинг, хоҳ катта бўлсин, хоҳ кичик илтимосларини қўлларингдан келганча бажо келтиринглар, кейин жуда-жуда кеч бўлади...

©️ Иқбол Юсуф

https://tttttt.me/drabllar
😢26👍11🔥31
Отахондан сўрашди:
— Тўйни эркак тараф қилиши нима?!
— Суннат.
— Тўйни келин тараф қилишичи?!
— Бидъат.
— "Куёв чақирди"?!
— Исроф.
— "Юз очар"?!
— Яхшимас.
— "Келин салом"?!
— Макруҳ.
— "Куёв салом"?!
— Туррей, ўлганинг тузук...

©️ Ғолиб Сафо

https://tttttt.me/drabllar
😁36👏14👍113🔥3😐1
#ибрат

Мулойим бўлсанг, латта экан деювчилар топилади. Қаттиққўл бўлсанг, бемеҳр, бағритошга чиқаришади. Илмдан гапирсанг амал ҳам қилиш керак дейишади. Амал қилсанг олдин яхшилаб ўрган дейишади.

Бидъатларни тарк қилсанг ваххобийга, зикрларни кўпайтирсанг сўфийга чиқаришади.
Мақтасанг маддоҳ бўласан, танқид қилсанг ичи қорага айланасан.

Ҳақни гапирсанг ўрнимас дейишади, Индамасанг қўрқоққа чиқаришади.
Бой бўлсанг ҳаромдан топган, камбағал бўлсанг дангаса бўласан.

Одамлар шундай биродар. Улар барибир гапиришади. Улар барибир тинч қўйишмайди.
Улар барибир рози бўлишмайди.
Сен уларга кўп ҳам аҳамият берма!
Сен сени Яратганни рози қилишга урин!
Сенга ҳақиқий баҳони У қўяди.

© Нишондаги гаплар


https://tttttt.me/drabllar
👍24🔥2
Бир кам дунё. Сен ҳам бир банда.
Майли, каму кўстларинг бўлсин.
Лек кўрганда шод, кўрмаганда
Соғингувчи дўстларинг бўлсин.

©️ Эркин Воҳидов

P.S.:
Чин дўстларга юбориб қўямиз!

https://tttttt.me/drabllar
👍12🔥1
Ҳаётингиз давомида қуйидагиларга амал қилинг:
1.
Қўнғироқ қилишга ваъда бердингизми, албатта, бажаринг;
2. Кечикяпсизми? Бу хақида огохлантиришни унутманг;
3. Ўзгаларнинг орзусини кулгу қилиш ярамайди;
4. Сизга хоинлик қилган одамлар даврасига асло қайтманг;
5. Доимо ота-онангиз дуосини олишга ошиқинг;
6. Ширинсўз бўлинг! Ишонинг, бу атрофдагилардан кўра, cизга кўпроқ фойда олиб келади;
7. Ўз хатоларингизни тан олишни ўрганинг;
8. Шикоят қилиш одатини тарк этинг;
9. Хаттоки, энг жиддий келишмовчилик юзага келганда хам қаршингиздаги инсоннинг нозик томонига зарба берманг;
10. Фақат рост гапиринг! Агар рост гапиришнинг иложи бўлмаса, ёлғон гапирманг.

https://tttttt.me/drabllar
👍13🔥3👏2👌21
Майлига, бўлсанг-да чиндан ҳам зўрлар,
Бормикан, демагин, мендан ҳам зўрлар,
Жуда кўргинг келса, мозорга боргил —
У ерда ётибди сендан ҳам зўрлар!

©️ Хайрулла ҲАМИДОВ

https://tttttt.me/drabllar
👍18
Фил ва арқон ҳикояси

Кунларнинг бирида сайёҳ, ингичка нимжон арқонга бойлаб қўйилган ва натижада жазирама иссиқда қийналиб туришга мажбур бўлган катта ва кучли филни кўриб ҳайрон қолди. Сабаби сал нарироқда салқин, ям-яшил ўрмон бор эди, аммо бу гигант иссиқда қийналиб турарди.

— Нима учун шундай катта фил нимжондан нимжон бўлган арқонни узиб кетиб озод бўлиш ўрнига жимгина иссиқда қийналиб турибди? — дея сўради сайёҳ. Унга жавобан фил эгаси:
— Фил кичиклик пайтида бу арқонни узишга жуда кўп уринган, лекин эплай олмаган. Шунинг учун ҳозир бунга харакат ҳам қилмаяпти.

P.S.: Дарҳақиқат кўпчилигимиз фарзандларимизга ёшлигидан "уни қилолмайсан, буни қилолмайсан, ҳали ёшсан" деб, уни синдириб қўямиз ва бутун умр ўзига ишонмаслик ипига боғлаб қўямиз!

https://tttttt.me/drabllar
👍20👏3
Ўғил отага деди:
— Ахлатчи келди.
Ота деди:
— Ахлатчи бизмиз. У тозаловчи, бизни тозалайди, бизга ёрдам беради...

Тарбия мана шундай бўлади.

https://tttttt.me/drabllar
👍34🔥4
Бахтли бўлишни хоҳлайсанми:
— орқангдан гапирган ҳар кимсага қулоқ солма;
— ҳар ваъдага ишонма;
— ҳар таниганингни ўзингга ўхшатма;
— ҳеч кимга ўз қадридан ортиқ баҳо берма;
— ахлатда ўсган "гул"дан эҳтиёт бўл;
— сени кўра олмаганларни кулиб тарк эт;
— олий мақсадинг йўлидан чалғима;
— энг оғир кунларингда ҳам ҳақдан воз кечма!

Шунда бахт эшик очади ва: "Бахтли бўлиш навбати сенда!" дея сени ўз оғушига олади.

©️ Маҳбубий

https://tttttt.me/drabllar
👍104🥰2🕊1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌸 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🕋 🌙 🤲

🌹♡ Яхши амал жаннатга йўлак,
🌹♡ Савобларнинг совғаси бўлак.
🌹♡ Чин юракдан билдирай тилак,
🌹♡ ЖУМА айёмингиз бўлсин муборак!

🌸🌙🍃ЖУМА МУБОРАК!🍃🌙🌸

❗️Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин

https://tttttt.me/drabllar
👍41🥰1
• Эрнинг қанақалиги хотини бемор бўлиб қолганда билинади.
• Хотиннинг қанақалиги эри камбағал бўлиб қолганда билинади.
• Фарзандларнинг қандайлиги ота-оналари кексайганда билинади.
• Ака-укаларнинг қанақалиги мерос тақсимланаётганда билинади.
• Дўстларнинг қандайлиги машаққатли лаҳзаларда билинади.
• Қариндошлар, яқинларнинг қанақалиги мусофирчиликда билинади.
• Ҳақиқий муҳаббат ўртадаги ўзаро манфаатлар тугаганда билинади.

https://tttttt.me/drabllar
👍25
Маъруза пайти масжид имоми деди:
— Умримнинг энг яхши дамлари жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан бирга ўтди.

Одамлар бу сўзни эшитиб сесканиб кетишди ва даҳшатга тушишди. Имом эса таъсирчан овоз билан, хотиржам ҳолда:
— Ҳа! Дарҳақиқат умримнинг энг яхши дамлари онам билан ўтказган кунларимдир, — деб сўзини тугатди.

Масжиддагилар бу сўзни эшитиб хурсанд бўлишди, ҳатто, баъзиларининг кўзлари ёшланди. Суҳбатда қатнашганлардан бири маърузадан таъсирланган ҳолда уйига кириб келди. Нимагадир она ҳақидаги ўша сўзларни такрорлагиси келиб кетди. Кечки таом тайёрлаётган хотинига қараб деди:
— Умримнинг энг гўзал қисми жуфти ҳалолимдан бошқа бир аёл билан ўтди...

Касалхона бош врачи беморнинг яқинларига:
— Амалиёт муваффақиятли ўтди. Темир лаганни бош қисмдан ажратишга кўп вақт кетди. Худо ҳохласа тузалиб кетади, — деди-ю, ўтиб кетди.

У бечора "онамжоним билан бирга ўтказган дамларим" деб айтишга улгуролмай қолган эди...

https://tttttt.me/drabllar
🤣57👍12😁12🤔3
БИТТА ОДАМ ОРТИҚЧА
( ҳажвия)

Эрталаб. Бекат. Автобус тиқилинч. Йўловчилар унинг устига чиққудек бўлиб осилмоқда. Қий-чув, шовқин-сурон...
— Сал сурилинг, ака! Э, яшанг, яна бир сантиметр!..
— Ўв, секинроқ! Кўз қаёқда, оёқни эздинг-ку, номард?!
— Қани, қани, яна жиндек сурилинглар-чи, азаматлар! Битта яхши одам қолиб кетмасин! 
— Э, қаёққа чиқаман? Оёқ қўядиган жой йўқ-ку, амаки!
 — Шу-у... аптобусни резинкадан ишлаб чиқарилса бўлмасмикан-а! Ҳаммамиз сиғиб кетардик!..
Буларга қўшимча микрофон орқали гапираётган ҳайдовчининг бўғиқ товуши қулоққа чалиниб қоларди: 
 — Агар эшиклар ёпилмаса, ҳеч қаёққа қимирламайман!..
Боз устига қўлига бир даста пул ушлаб олган бақалоқ чиптачи хотин ҳам ҳали олд, ҳали орқа эшик олдида чирқиллагани-чирқиллаган эди:
— Йўл ҳақи тўлашни унутманглар! Автобусга сиғмай қолганлар хафа бўлишмасин. Орқадан бошқаси келяпти... Ҳо-ой, сизни чиптангиз қани яхши, йигит? Қани, қани, тез-тез қимирлай қолинглар! График бузилмасин. Орқа эшик ёпилмагунча автобус юрмайди. Чиқинглар, чиқа қолинглар!..
 — Қаёққа чиқамиз, опа? — дейман бўғилиб. — Томига чиқиб бўлмайди-ку, ахир?
— Буниси менинг ишим эмас, — дейди у. — Чиқинглар! Бўлмаса, ортиқча йўловчилар тушиб қолишсин!
— Тўғри айтасиз, — ҳиринглайди эшикка осилиб турган талаба йигитчалардан бири. — Шу, битта одам ортиқчалик қилиб турибди-да!
— Ким ортиқча? — дўриллаб бўйнини чўзади унинг орқасида осилиб турган барзанги йигит.
— Сизни айтмаяпман-ку, ака, — бўйнини қисади талаба йигитча.
— Қани азаматлар, яна бир уриниб кўрайлик! Қолган-қолди, кетган-кетди! — хитоб қилади бошқа бир йўловчи.
... Ҳансираш, чираниш, инқиллаш, оҳ-уҳ бошланди ва ниҳоят эшиклар ғирчиллаб аранг ёпилди. Автобус йўлга тушди. Бир бекат юрди, икки бекат. Негадир бақалоқ чиптачи хотиннинг овози эшитилмай қолди.
— Тўғри, битта одам ортиқча экан! — енгил нафас олди йўловчилар...

Эркин Усмон

Драбллар | Қисқа ҳикоялар
🤣47👍14😁6