ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.4K subscribers
89 photos
174 videos
932 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
ТAРБИЯМ ЙЎЛ ҚЎЙМAЙДИ (ҲAЖВИЯ)

— Вой ярамас-эй!..
Бу хотиннинг нега мени сўкаётганини тушунолмай қолдим. «Кечирасиз, нега мени сўкаяпсиз?» деб сўрамоқчи ҳам бўлдим. Aммо индамай қўя қолдим.
— Яна кўзини лўқ қилганига ўлайми? Мен сенга кўрсатиб қўярдим-у аммо тарбиям бунга йўл қўймайди-да.
Aвтобус йўловчилар билан тирбанд эди. Ҳамма бизга тикилиб қарарди. Мен яхшиси сукут сақлаган маъқул деб ўйладим. Aммо хотиннинг жағи тинмасди:
— Сурбет!..Тўнка!..Aблаҳ!..Тарбиянинг кўчасидан ўтмаган галварс! Қандай оиладан эканлигинг шундоқ кўриниб турибди!..
Икки марта оғиз жуфтлаб, «Хоним, ўзингизни қўлга олинг!» демоқчи ҳам бўлдим. Aммо яна индамадим.
— Тупурдим юзингга! Aгар тарбиям йўл қўйганда эди, сенга кўрсатиб қўярдим...
Aтрофдан танбеҳлар ёғила бошлади:
— Уят эмасми! Aёл кишига ҳам шунақа муомала қилинадими?
— У нима қилибди ўзи?
— Шилқимлик қилган бўлса керак.
— Эҳтимол оёғини босиб олгандир.
— Сиз қаёқдан биласиз, балки қўлига эрк бергандир...
Aгар шу тобда автобус тўхтаса эди, иккиланмай тушиб қолган бўлардим. Ҳалиги хотин эса ҳамон пулемётдай тинимсиз жаврарди. Уни тинчитишга ҳеч кимнинг ҳадди сиғмасди...
— Уят деган нарса йўқ экан-да! Одоб деган нарсанинг кўчасидан ҳам ўтмаган! Aёл кишининг иффатини қаёқдан ҳам билсин. Aфсус, тарбиям йўл қўймайди-да...Мен сенга кўрсатиб қўйган бўлардим!..
Ё тавба!..Кошки бирон айбим бўлса!..Унга тирноғимнинг учи теккан бўлса тил тортмай ўлай! Aгар теккан бўлса ҳам менинг айбим нима? Aвтобус тирбанд бўлса...
— Вой пасткаш-эй! Тарбия кўрган аёлга дуч келганинг учун шукур қил. Aкс ҳолда мен сенга...
Мен терлаб кетдим.
— Бунақа ярамаслар атай тирбанд автобусларга ўтиришади...Мен сенга...Омадинг бор экан, тарбияли аёлга дуч келдинг...
Чамаси, тоқатим тоқ бўлди. Менинг ўрнимда тош бўлганда ҳам портлаб кетарди.
— Шукур қил, мен тарбия кўрган аёлман. Aкс ҳолда оғзингдан қулоғинггача йиртиб ташлардим.
Йўловчилардан ҳеч ким ёнимни олай демасди. Ҳамма хотиннинг тарафида эди:
— Эҳтимол шилқимлик қилгандир...
— Хотин нима десаям барибир ҳақ!
— Ҳаддидан ошиб кетган-да! Ҳамма нарсанинг меёри бор.
Охир-оқибат хотин тиниб-тинчиш ўрнига яна баттар жазавага туша бошлади.
— Вой аблаҳ-эй! Вой ярамас-эй! Aгар жа-а ҳирсинг жўшиб кетган бўлса, қаерга бориш кераклигини кўрсатиб қўйишим мумкин. Тушундингми? Тушундингми деяпман? Худо ҳаққи агар тарбиям йўл қўйганда эди...
Бас. Пичоқ суякка етди. Ҳамма нарсанинг чеки-чегараси бор. Тирсакларим билан ўзимга йўл очиб, хотиннинг олдига бордим, қўлларидан тутиб дедим:
— Хоним, айтингчи, мен сизга нима қилдим ўзи?
Хотин хо-холаб кулиб юборди:
— Одамлар! Мана бу бечорага бир қараб қўйинглар! У ҳам ўзини эркакман деб юрибди. Сен қаёқдан пайдо бўлиб қолдинг? Наҳотки сен ҳам эркак бўлсанг? Наҳотки мен сенга гапирган бўлсам? Энсамни қотирма! Бор-э тошингни тер! Сенга гапираман деб ҳеч кимнинг кўзи учиб тургани йўқ. Мен ана бу баланд бўйли, келишган йигитга гапиряпман...
Aвтобус Тақсим майдонида тўхтади. Aвтобусдан қандай сакраб тушганимни сезмай қолдим. Хотин ҳамон жаврарди:
— Қариб қуюлмаган галварс! Хомтама бўлиб менга гапирган деб ўйлаганига ўлайми?..Aфсуски тарбиям йўл қўймайди-да, акс ҳолда тавбасига таянтириб қўярдим!
Ёшинг ўтиб қолса қийин бўларкан. Ҳатто хотинлар ҳам сени сўкмай қўяркан...

Aзиз Несин
Шодмон Отабек таржимаси


Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁11👍6
ҲАҚИҚИЙ ИШҚ

Хушрўй, хушбичим аёл пиёдалар йўлакчасидан аста-аста қадам ташлаб борарди.
Ортидан бир эркак яқинлашди ва:
— Ғоят сулувсиз, вафодорим бўлинг, — деди.
Аёл бошини чайқаб, майин табассум билан:
— Мендан сизга ёр чиқмайди. Ортимиздан келаётган аёл мендан кўра сизга кўпроқ муносиб. У ҳам сулувликда кўплардан қолишмайди, — деди.
Эркак ортига ўгирилди ва бадбашара бир аёлга кўзи тушди.
— Йўқ! — рад этди у дарҳол. — Кўнглим ёлғиз сизни дейди.
Хоним жавоб берди:
— Агар ишқингиз чинданам менга тушганида, ортга ўгирилмасдингиз!

Сейж Романо

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍8
КУЁВ

— У ақлдан озибди, - дейишди қўни қўшнилар.
— Жиннимисан, калланг ишлайдими? Бор йўғингдан айриласанку, деб танбеҳ беришди яқинлари.
Унинг жинни бўлганлиги ва ақлдан озганлигини гапирмаган одам қолмади, қишлоқда. Чунки у олтмишга ҳам бормай ёлғиз қолган қайнотасига маҳрам қидираётганди.

Шарифа Мадраҳимова

Драбллар | обуначилардан
👍11
Сабоқ

Умрининг сўнгги кунларини бедаво дард билан бир сония бўлса ҳам яшаш илинжида ўтказаётган беморнинг ёнига келган янги хонадош унинг ҳолатини нурсиз нигоҳидан бир зум ҳис қилди-ю, ўзидан уялиб кийимининг ёқаси билан бўйнида қолган арқон изларини беркитди...

Aлима

Драбллар | обуначилардан
👍6
AМAЛ

У хуфтон маҳали кириб қолгани учун стол устида турган калит ва қулфни олди-да, чироқни ўчириб, "Спиртли ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари" дўконини ёпиб масжид томон ошиқди...

Қобилбек ЗИЁ

Драбллар | обуначилардан
👍5
#mutolaa

Inson baribir biror narsa haqida qaygʻurishiga toʻgʻri keladi.

***

Baxt — muammolarga yechim topishdan hosil boʻladi.

***

Bilasizmi, kimlar oʻz hayotini faqat hissiyotlar bilan oʻlchaydi? Uch yoshli bolalar va kuchuklar.

***

Oʻynamagan gʻolib boʻlolmaydi.

Mark Menson, "Beparvolikning nozik san'ati"

@Arjumandbegim
1
Ассалому алайкум, ҳурматли канал обуначилари.
Бир-неча йил олдин @mittihaqiqatlar каналида Нодирабегим Иброҳимова томонларидан "Суратдан таъсирланиб" рукни йўлга қўйилган эди. Шу анъанани @drabllar каналида давом эттирмоқчимиз.
Аслини олганда, ушбу каналимизнинг яратилишида ҳам шу инсоннинг хизматлари катта. Ўрни келган экан, чин кўнгилдан уларга ўз миннатдорчилигимни билдираман ва барчангизни #суратдан_таъсирланиб рукнида ўз ижод намуналарингиз билан иштирок этишингизга чорлаб қоламан.
👍5
#Суратдан_таъсирланиб рукни учун

Ушбу суратлардан таъсирланиб ёзган қисқа ҳикояларингизни @drabl_yuboringbot манзилига юборинг.
Ҳикоялар аниқ сюжет ва кулминацияга эга бўлиши муҳим.
👍6
Жонлантириш бўлимида жажжи қизалоқ бемор ётган бувисига гапирарди:
- Буви.. бувижоон биз келдик кўзингизни очинг буви..
Ҳамшира она болани ташқарига судраркан ғўдранди:
-Бувинг комада барибир эшитмайди, чиқинглар, текширув бор бугун.
Бу вақтда беморнинг кўзларидан ёш томарди.

Искандар Махмудов

Драбллар | обуначилардан
👍5
ОЗОД ТУҒИЛГАНЛАР

— Сени излаётгандим, қаерга йўқ бўлиб кетдинг?
— Мен ҳам.. ўзимни излаётгандим!
— Мен эса сени топдим, - деди-да уни қаттиқ қучоқлаб олди, - бошқа бундай йўқ бўлиб кетмагин ҳопми?
— Менми? Менга айтяпсанми?
— Йўқ, ўзимга, - деб бироз кулди, ва атрофга қаради, худди гапи ростдек.., - албатта, сенга айтяпман!
— Мен эса ўзимни ҳали топмадим, деб ўйлайман, ким билсин яна, - деди йигит, ҳали ҳам ўз услубида, яъни ғамгин кўриниш услубида.
— Нима қипти, муҳими мен сени топдим, қайта йўқ бўлиб кетма, илтимос, сен ўзингни топа олмасанг ҳам, менга кел, мен сени топсам, шу иккимиз учун ҳам етади, - деб қиз йигитни янада маҳкам қучди..

Шу онда дунёда фақат иккиси ўзини ҳамма нарсадан озод ҳис қилди.

Аҳмад Али Дилмурод, 2021.

Драбллар | обуначилардан
👍4
​​#суратдан_таъсирланиб

Мужда

Зилдек оғир қадамлари юришга қанчалик халақит қилмасин, Наима бор бисоти мушукчасини бағрига босганча унсиз, ичидан келаётган уввосларга кўмилганча кета бошлади. Қош қорайиб тун кирганда, қўлидаги мушукчаси миёвлаганида қишлоқку қишлоқ, туманнинг чегарасига келиб қолганини сезди ниҳоят.Мушугига чўнтагинининг бир четида қолиб кетган қотган нонни бериб, йўл кўрсатувчи чорраҳа устунига бехол суянди.
Жунжиккан, мадорсиз оёқларини қўллари билан қучмоқчи эди, бирдан қўли кўзмунчоғига тегиб кетдию, кўзидан ёшлари дарё бўлиб қуюлди. Собиржон доимо Наиманинг қўлига кўзмунчоқ тақиб қўяр, сенга ёмон кўзлар тегмасин деб авайлаб асрарди. Аммо кўзмунчоқ ҳам, Собиржон ҳам Наимани асролмади, Тўғрироғи етти йилки тирноққа зорликдан, қайнонанинг зуғумидан асролмади. Бугун Собиржон учун бахт кечаси. Наима ўзи учун қайғу кечаси эканига ишониб, дардга кўмилиб холсизлигидан кўзлари юмилиб ўтирар, энг қиззиғи қулидаги овунчоғи мушугини ҳам, чорраҳа устунидаги қушларни ҳам, янги чиққан ойни ҳам, секин кўтарилаётган қуёшни ҳам, энг асосий билиши шарт бўлгани, юраги остида ураётган кичкина юракчанинг уришини ҳам сезмас, эшитмас эди.

Мушарраф Нурқобилова

Драбллар | обуначилардан
👍10
​​​​#суратдан_таъсирланиб

Яқиндагина тухумдан чиққан полапонлар йўқолиб қолгани учун йиғлаётган қиз, меҳр билан қотилнинг бошини сийпаларди.

Сардор ДЎСТ

Драбллар | обуначилардан
😍1
ЖАР ЁҚАСИДА

Бадавлат меросхўр яқиндагина турмушга
чиққанди. Бахтдан сармаст ўн беш кунлик келинчак «Башоратлар жарлиги» ёқасига келганида тошга ўйиб ёзилган ёзувни овоз чиқариб ўқиди:
— Азизим, буни қаранг, бу ерда: «Саволингизни овоз чиқариб айтинг, акс садо сизга жавобини етказади», — деб ёзиб қўйилган экан. Ҳозир текшириб кўрамиз-да, — деди ва Кристина тўсинлардан
маҳкам тутиб қичқирди: — у севадими мени?
— Мени! Мени! Мени!— жавоб берди акс садо.
Кутгани амалга ошмаганидан ранжиган келинчак тағин уриниб кўрмоқчи бўлди:
— Бахтсизлик яқинми?
— Яқин! Яқин! Яқин! — огоҳ этишга шошилди
акс садо.
Суғурта пулию бир дунё мол-мулк эгасига айланиш учун куёвтўрага енгилгина бир ҳаракат кифоя қилди.

Присцилла Минтлинг

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6
#Ижодкор_кундалиги

Ўзимизни бошқалар ўрнига қўйиб кўрганимизда, уларга нисбатан рашк ва нафратимиз барҳам топган; бошқаларни ўз ўрнимизга қўйиб кўрганимизда эса кибр-ҳаво ва манманлик хийла камайган бўлур эди.

Гёте

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😍1
Тарбия

Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...

Темурмалик Ўктамов

Драбллар | обуначилардан
👍5
Кенг ҳовли, битта уй, икки узук, закс қоғози, тўрт фарзанд, ўн беш йиллик ҳаёт... Орамизда ҳеч нарса йўқ, дейди-я, кишим!

Нурияхоним

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍4
Мағлубият

Бугун у, ўз табири билан айтганда, кўримсиз хотини билан ажрашди. Масрур эр ғоз юриш қилиб суд залидан чиқар, йўлакда эса келишган бир эркак гул кўтариб турар эди.

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍8
Имтиҳон

Қизим, чойингни ичиб ол, совиб қолади, - деди онаси. Эртага имтиҳоним, тайёрланишим керак, - деди қизи ва китобга шўнғиб кетди. Ўзингни жуда қийнаб қўйдинг-ку, ҳали ёш бўлсанг, ўйнаб-кул дейман, кеча ўртоқларинг чақириб келганда ҳам шундай имтиҳоним яқин деб уларни жўнатиб юбординг, ўзингни бундай қийнама, деяпман. Она бу ўзни қийнаш эмас, мен беҳуда иш қилмай деяпман, имтиҳоним яқин, - деди қизи қатъий оҳангда. Она бошқа индамади, қизига қуйилган чой эса совуб улгурди. Бу орада қизи китобдан бошини кўтармади. Кун ҳам ўтиб борар, қуёш осмоннинг қоқ ўртасига келди. Қизи бир қўлида овқат пиширар, бир қўлида эса яна китоб. Шундай қилиб, то отаси ишдан қайтгунича ҳам қизи китобни қўлидан туширмади. Ота келиб ажабланди, - нега ҳали ҳам китоб ўқияпсан? - деди ота қизига. Эртага имтиҳоним-ку ахир, деб жуда аниқлик билан айтдики, ота бошқа савол бергиси ҳам келмади. Ҳеч бўлмаса овқат еб ол, деди отаси. Жуда тўймаган бўлса ҳам бироз овқатдан еган қизи яна зудлик билан қўлига китобни олди ва бошқа ҳеч ким унга гапирмади. Тонгда, қизи аллақачон имтиҳонига кетганига ишончи комил она, қизининг хонасига кириб ҳайрон бўлди. Қизи ўз ўрнида жуда нафис ором олган ҳолда ётибди. Она тезлик билан ва баланд овозда қизини уйғотишга тушди. Аммо негадир қиз ҳечам уйғонмади. Она қаттиқ ҳавотирда қизининг юзига оҳиста уриб кўрди ва сездики, қизи нафас олмаяпти. Она зудлик билан шифокорларни чақирди. Бу орада ота ҳам етиб келиб қаттиқ йиғлаб юборди. Шифокорлар қизнинг онасидан, - нега қизингиз китоб қучоқлаб олган? - деб бироз ҳайрон бўлишди. Бугун унинг имтиҳони эди, деди она ҳануз кўз ёшларини тўхтатолмай. Рост айтибди, деди шифокорлардан бири.

Аҳмад Али Дилмурод, 2021.

Драбллар | обуначилардан
👍11
ГАПИРУВЧИ ОДАМ

Йўлдагилар тобутни кўриб дарров оломонга қўшилиб олди, ва улар тобутни қўлма-қўл қилиб қабр томонга ола кетдилар. Инсоният шундай, ҳатто бир дақиқа аввал тирик инсон бўлсин, у инсон - ер юзида қолиши керак, деган ўй бўлади. Инсон ўлиши билан эса - табиий бир фитратга кўра, уни дарров кўмиш хаёлга келади ва шундай қилинади ҳам. Демак, ҳаммаси шу бир-икки дақиқа - тириклик ва ўлим, ораси экани, ҳаммага тушунарли бўлмаса ҳам, ҳис қилувчилар кўплаб топилади. Ким ўлибди? - деди, ҳалиги оломонга янги қўшилган ҳамдард. Гапирувчи! - деди, аввалдан тобут кўтариб келаётган гапирмайдиган одам. Ҳа, у гапирар эканми? - деди, бошқа бир гапирмайдиган одам... Барча гапирмайдиганлар Уни эсон-омон кўмиб олишди, дуода эса шу сўзларни айтишди: Аллоҳим, ушбу гапирувчи бандангга жаннат ато қилгин, қабр азобидан омон қил, гуноҳларини кечир... Ва дуо орасида бири яна қўшиб қўйди, - бизларни эса гапирувчи бандалардан қилгин... Омин.


Аҳмад Али Дилмурод, 2021

Драбллар | обуначилардан
👍6