Ноншукур
Ахлат тўкиш учун бораётиб, телефонимдан янги келган тасвирни кўрмоққа тутиндим. Суриялик болакай тинмай йиғлайди.
— Нега йиғлаяпсан?
— Укаларим учун.
— Улар ярадорми?
— Йўқ.
— Унда нега йиғлайсан?
— Тўйиб нон егим келяпти.
— Юр, мен сенга нон бераман. Ҳарбий болакайга укалари учун нон ва касал синглисига ширинлик берди. Болакай хурсанд бўлганча, нонни кийими ичига яширди. Юрагим эзилиб, видеотасвирдан нигоҳимни уздим.Не кўз билан кўрайки, қўшнимнинг хотини бир халта нонни ахлат қутига ағдарди. Юрагимни бир нима мижиғлагандек бўлди...
Саида Ибодинова
Драбллар | қисқа ҳикоялар

👍9😢3😍1
Қизимнинг қабрига ҳам баҳор келибди...
— Ўлиб кет!
— Ер ютсин!
— Кўзимга кўринма!
— Сендай болани боридан йўғи!
Ҳаётда ўрнини топаман, деб югуриб, менга эътибор бермай қўйган боламни ўз ҳаётидан қизғандим. Мана — нола қилганимдек ер ютди уни. Дуоларим сўзсиз ўтишини билганимда "Орқамдан қол" дермидим...
Эзо Исматова

😢9👍7
САВДОГАР
— Ака, мен ҳалол одамман, бировнинг ризқини емаганман, емайман ҳам.
Шундай деб савдогар қўлидаги пуллар орасидан бир сиқимини билдирмасдан суғуриб олди. Сигирини сотган бир қўли йўқ отахон мийиғида кулди:
— Ўғлим, сиздақалар кўпайсин, мен бир мажруҳ одамман-да, бир қўлда пул санаб ўтирмайман, сизга ишондим.
У қўлтиғига қистирилган пулларини олиб жим кетаверди.
Нуриддин Зиё

👍7😢5
Ўгай она
– Ўқимас эмишман, – деди Оқил яна ўжарлик билан.
– Ахир ким сенга шундай деди, бизга айтгин, – куюнди директор.
– Менга барибир энди... Ҳеч кимнинг ёрдами керакмас. Агар ўзимнинг ойим бўлганларида...
Оқилнинг лаблари титради, кўзлари ёшланди. Бурнини тортиб қўйди-да, ўзин тутиб олиш учун шифтга қаради. Директор гап нимада эканини тахминан англади. Бирор хулосага келиш учун бу тахмин етарли эмасди, шу сабабли боладан яна сўради:
– Оқилжон ўғлим, ўжарлик қилма. Уйингда нима гап бўлганини менга очиқ айтавер. Биз сени хафа қилдириб қўймаймиз.
Оқил директорга «рост айтяпсизми?» дегандай бир қараб олди-да, нигоҳини деразага қадаб гап бошлади:
– Ўзим эшитдим, – деди у яна бурнини тортиб қўйиб. – Анови... янги ойим дадамга «ўғлингиз катта йигит бўлиб қолди-я, энди ёнингизга олсангиз ҳам бўлади», – деди. Тағин мен уни...
Оқил гапини тугата олмади. Эшик очилиб, бир ёшлар чамасидаги ширингина болани кўтариб олган кўҳликкина жувон кириб келди.
– Мумкинми, вой хайрият-ей! – деди у остона ҳатлаб ичкарига киргач. – «Оқилжонни мактабларига чақириб олиб кетишди», дейишса, нима гап экан, деб жонимни ҳовучлаб югуриб келаверибман. Тинчликми ўзи?
Жувоннинг саломлашишни ҳам унутиб кириб келиши унинг ғоят хавотирда эканидан дарак бериб турарди. Директор буни тушунди. Унинг ким эканлигини ҳам ҳаяжонли сўзларидан англади. Шу сабабли гапни айлантирмай муддаога ўтишни маъқул кўрди.
– Тинчлик, – деди у хотиржам оҳангда сўнг болага юзланди: – Оқилжон ўғлим, сен ташқарига чиқиб тур-чи!
Оқил қовоғини уйганича «хўп», деди. Чиқаётганида аёлнинг қўлидаги бола «атта!» деб унга осилди...
Директор Оқилнинг бир неча кундан бери мактабга келмаётгани, бугун дарсдан кейин уйидан топтириб чақиртиргани ва ниҳоят, боланинг охирги гапларини айтиб берди.
Аёл кўйлагининг енги билан кўз ёшларини артиб, пиқ-пиқ йиғлади. Кейин «Вой, гапирмайгина мен ўлайин», деди-да, ташқарига чиқиб Оқилни олиб кирди.
– Вой, гапирмайгина мен ўлайин, болажоним. Мен сени катта бўлиб қолганингни айтиб эркалатмоқчийдим-а! Сен ўқиб олим бўлсанг, уканг ҳам изингдан боради, деб доим дуо қиламан-ку? Гапга нўноқ онангни кечир, болажоним... – Аёл шу гапларни такрор-такрор айтиб, Оқилни қучоқлаб олганича юз-кўзларидан ўпаверди...
Оқилнинг қўлидаги укаси бу ҳолатдан ажабланиб ҳайрон бўлб турди Аввалига сал қўрқди ҳам. Кейин бир акасини, бир онасини ўпа кетди...
Тоҳир Малик

👍11
МЕҲМОН
У остонага майдалаб сув сепаётган қизга кўзи тушдию, маҳлиё бўлди−қолди. Назарида, вақт тўхтаб қолгандек, оёғи остидаги ерни сезмаётгандек эди. Бир кўришда муҳаббат деганлари чин экан! Учратди ниҳоят! Энди қўйиб юбормайди, йўқ, албатта унга эришади.
Яхшиям, минг йиллик қадрдон дўстини излаб шу қишлоққа келгани. Йўқса бу фариштани сира учратмаган бўларди. Ҳа, ҳозироқ танишади, гаплашади, бунинг учун баҳона ҳам тайёр.
−Кечирасиз, синглим, шу атрофда Шербек исмли, азим пойтахтда ўқиб қайтган йигит яшайдими, шиғир ёзарди, ғирт телба эди ўзиям...
−Хуш келибсиз, −фаришта ним жилмайиб ичкарига овоз берди. –Дадаси, сизни сўраб келишибди...
Нодирабегим Иброҳимова

👍15
ЯХШИ ХОТИН
– Мухторжон, нима гап? Уйда жанжал бўлдими, дейман?
– Хотин билан яна озгина жанжаллашдик-да, оқсоқол.
– Жанжал қилдингми ё келинни урдингми?
– Шу, тили чаён. Гап қайтарганида оғзи ёпилмайди. Шунга урдим.
– Урганингда хотининг кўчага қочдими ё уйга кирдими?
– Ўзини дарров уйга урди, оқсоқол. Нимайди?!.
– Гап қайтариш хотинларга теккан бедаво касал. Энди хотинни урма, бола. Қайтиб қўлингни теккизма, келин яхши хотин бўла-ди.
Ашурали ЖЎРАЕВ

👍8
Қашқир улиган кеча
Овчи йигит қизга:
– Ўнда учрашамиз, – деди. – Тағин ухлаб қолма.
– Отам сезиб қолса, икковимизниям ўлдиради.
– Уч марта ҳуштак чаламан, тепаликка борасан.
– Ҳуштакбозлар кўп, мен чалғийман.
– Эмасам бўри бўп улийман. Эшитсанг, келавер.
Совуқ кеча. Йигит, бу изғиринда қиз ҳатто ҳовлисигаям чиқмайди деб, кўрпага ўралиб ётди. Қиз эса чўзиқ увиллашни эшитгач, ғарч-ғурч қор босиб, тепаликка йўл олди...
Шониёз Мелибоев

😢16👍5👎1
Бугун якшанба - обуначилар куни. Ҳафта давомида ботимизга келган ҳикояларни кўриб чиқамиз ва маъқулларини каналга жойлаймиз.
Холис баҳо беринг!
Холис баҳо беринг!
ТААССУРОТ
– Энди бу ёғи цирк! – деди иш куни тугаган масхарабоз ишхонасининг эшикларига қулф осаркан...
Дилора Холиқова
Драбллар | обуначилардан

👍5
Иш бор
(Ҳаммага маълум — ҳеч ким билмас ҳақиқатлар туркумидан)
У иш берувчининг икки бармоқ ишораси нимани англатишини билолмай бир зум эсанкираб қолди-да, миясига урилган аччиқ ҳақиқатдан ўзига келди. Сўнг хонадан чиқиб, кутиш залида навбатда турган қатор умидлилар орасидан залворли қадамлар билан беумид кўчага йўналди...
Аржумандбегим

Эваз
6 ёшли қизалоқ ҳеч қачон кўрмаган онасини суратига боққанча савол берди:
— Дада нега биз ҳеч қачон туғилган кунимни нишонламаймиз?
Фирдавс Хошимжонов

Икки олам
Ёзувчи китобининг сўнгги саҳифаларини қуйидаги жумлалар билан якунлади:
— Ҳар бир эркак киши уйида тинчлик бўлса бахтлидир.
Шу пайт қўшни хонадан хотинининг овози келди:
— Яна ўша ер юткур китобларингиз билан ўралашиб ўтирибсизми, бундоқ одамга ўхшаб...
Азизбек Илхомович

👍6
Бедаво
— Юрагим оғрияпти...
— Ие, нимага?
— Жуда қаттиқ оғрияпти.
— Шифокорга бордингми, ўзи?
— Бу касални шифокорлар даволай олмайди, дўстим!
— Эй, яна хотининг билан тортишдингми?
— Бу сафар, ногиронлигимни юзимга солди — ногиронлар аравачасида ўтирганча чуқур хўрсиниб қўйди.
Аиша

😢10👍2😁2
Мозордаги "ҳазил"
Жасадни лаҳатга илк бор қўйиб чиқаётган дарвешни қабрдан тортиб олишаётганда ундан сўрашибди:
— Ҳа, қўрқмадингми?
Дарвеш оломонга қараб:
— Йўқ! Лекин сизлардан чўчияпман, — деб жавоб берибди.
Содиқ Эгамқулов

👍7
Муҳаббат
...Отамнинг келишини сония санаб кутарди. Кўзларига тик қарашга уяларди. Тили билан отамни севишини даъво қилмаса ҳам, ош- овқатини, чойини бировга ишонмасди.
Отамга узатилган пиёлага бизга кўринмаган алланима бор эди...
"Қўлинг дард кўрмасин" демасди отам. "Сенинг ифоринг" тараляпти, "Сен бўлибди" дерди. Онамнинг кўзида теран табассум, сўлғин юзида чечаклар гул очарди...
Aйла Aйдемир

СИМЁҒОЧДАГИ ЭЪЛОН
Ойижонимни қидиряпман…
У дунёдаги энг гўзал аёл!
Алоҳида белгилари: кўзим касал дердилар – ёшланиб кетаверади. Шу сабаб ухлашга ҳам қийналардилар. Кейин бир марта билакларидаги томирларини кесиб олгандилар, шунинг изи бор.
Ойимни кўрганлар уларни соғинганимни, қидираётганимни айтинглар. Дадам ҳам қидиряптилар. Ҳар куни топиб келдим дейдилар, лекин у бошқа ойи бўлади…
Ойижон, қайтинг! Энди ҳечам аравачамдан тушиб олмайман…
Муҳаммадазим

👍10
МАСЛАҲАТ
– Севиб қолдим, дўстим... Сендан маслаҳат олиш учун келдим. Афсуски, у оилали аёл. Бошим қотди!
– У ҳам сени деса бирга бўлинглар. Умр бир марта берилади, ахир! – дедим дангал.
– Энг ёмони шундаки, унинг эри...
– Э, эри вақти келиб тушунади. Севмаган одаминг билан яшашдан нима наф? – қўл силтадим мен. – Маслаҳатим: уни бахтли қил!
Дўстим билан бу суҳбатимдан кўп ўтмай хотиним мени ташлаб кетди...

👍7👎2
ОЖИЗ
Кечга яқин, ниҳоят душман пиёда қўшинлари чекина бошлади. Узоқ давом этган қонли олишувдан сўнг, энди устунлик биз томонга ўтган, қонталаш уфққа томон немисларни изма-из таъқиб этиб борар эдик.
Дам олишга имкон бўлмаган бўлса-да, «иштаҳа овқат пайти келади», деганларидек, чарчоқ аломатлари сира сезилмас, аксинча, жанг майдонини шўх қийқириқлар тутиб кетган, бўлинма орасида шодон кулгилар эшитилиб қолар, ўқтин-ўқтин қаердадир гумбурлаган садолар қулоққа чалинарди.
Тўсатдан, мендан сал нарида ётган чалажон немис аскарига кўзим тушиб қолди. Оёғидан ўқ еган шекилли нуқул тиззасини ушлаб инграйди. Қўллари қон. Чап қўли билан юзини чангаллаганча алланималар деб тўнғиллайди. Шу тоб менга кўзи тушди-ю, чалқанча ётиб, жон ҳолатда судралиб кета бошлади.
Икки қадам ташлаб тепасига келдим. Кейин, елкамдан автоматимни олдим-у, унга ўқталдим. Тепкини энди босай деганимда ортимдан таниш овоз эшитди.
– Отма!
Елкам оша ўша томонга ўгирилиб қарадим.
– Отма, – Рустам ака югуриб келиб, қўлимдаги автоматга ёпишди. – қўй, отма.
Унинг гапларидан эсанкираб қолдим. Рустам ака билан салкам уч ойдан бери елкама-елка жанг қилаётган, шу вақт мобайнида бир-биримизга ака-укадек бўлиб қолган бўлсак-да, айни дамда миямга унга нисбатан ҳар хил хаёллар келди. Наҳотки сотқин бўлса?..
– Ахир бу немис-ку! – дедим ғазабимни тиёлмай.
Рустам ака энтикиб нафас оларкан, қалин қошларини чимириб, кўзларимга маъноли тикилди.
– Нима бўлганда ҳам, инсон эмасми?..
– У бизни шундай деб ўйлаган бўлармиди? – дедим тағин автоматимни душманга қаратар эканман.
– Сен қонхўр золиммас, ўзбексан ука, улардан фарқинг бор, ожизларни отма. Қара, қуроли йўқ, ўзини ҳимоя қила олмайди...
Негадир қўлларим бўшашиб, кўз олдим қоронғилашиб кетди...
Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ

👍11🤣2
— Эҳ, одамнинг келиши ҳам кетиши ҳам қийин экан, - деди Aёл анчадан бери хасталикдан қийналаётган онаси ва 4 йилдан бери фарзанд кўра олмаётган ўғлини ўйлаб...
Руслан Убайдуллаев
Драбллар| обуначилардан
Руслан Убайдуллаев
Драбллар| обуначилардан
👍9
СИНФДОШЛАР
Мактабда улар ажралмас дугона эди.
— Менга қўнғироқ қилиб тур, эсингдан чиқарма! — деди бири хайрлашув кечасида.
— Албатта, сен ҳам, — жавоб берди иккинчиси ҳам.
Беш йилдан сўнг синфдошлар йиғинида қил ўтмас икки дугона ўша хайлашув базмидан сўнг биринчи марта юзма-юз бўлди.
— Сени кўриб турганимдан хурсандман.
— Мен ҳам.
Йиғин тугади. Икки дугона тағин қучоқлашиб хайрлашди.
— Менга қўнғироқ қилиб тур. Унутма!
— Албатта, сен ҳам.
Алан Маер