ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
16.6K subscribers
87 photos
197 videos
962 links
Дунёнинг энг қисқа ҳикоялари бериб бориладиган канал

• Канал яратувчиси: Аржумандбегим
• Ҳамкор канал: Шамсинур ижоди(@shamsinurijodi)

• Боғланиш: @shamsinur_reklama
Download Telegram
Олтин васвасаси

— Марҳума охирги марта сизнинг уйингизга келган экан, у сизга қаёққакетаётгани ҳақида бирор гап айтганмиди?
— Ўғрини топинглар, илтимос! — додлаб юборди, дугонасига тақинчоқларинибериб турган Ҳалима, юзини чангаллаб...

Аржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍8
– Бор, ўйнаб кел.
– Йўқ, дада!
– Тушунмадим.
– Билиб қолдим: доим ўйнашга сиз чиқарсангиз, қайтиб келсам ойим йиғлаётган бўлади. Чиқмайман!

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍72
БЕДОР ТУН

Беланчакда хотиржам ухлаётган жигаргўшам ярим тунда бирдан йиғлаб уйғонди. Кўзларимни
аранг уйқудан очиб, беланчакни тебратдим, бироқ ўғлим ҳадеганда тинчланмади. Уйқу ғолиблик қилса-да, ўрнимдан туриб, боламни эмизишга шайландим. Қўлларим гўё қизиб турган чўғни тутгандай бўлди. Чақалоқнинг бадани ҳароратдан ёнарди. Кўзимга тиқилиб келаётган уйқу ўша дамда
қаёққадир ғойиб бўлди. Боламнинг ҳароратини ўлчадим-у, дарҳол дори ичирдим ва тағин жойимга чўзилдим. У ёққа ағанадим, бу ёққа ағанадим, барибир, ухлолмадим. Боламни беланчакдан олиб,
бағримга босдим. У жажжи қўлчалари билан юзимни силади. Мен ҳам унинг юзига юзимни босдим.
Ҳарорати тушди. Бироқ мен уни тонгга қадар иссиқ бағримдан чиқармадим. Эрталабга яқин
кўзим илинибди. Боламнинг қиқирлашидан уйғондим. Бир кеча тиним билмадим, бироқ бедор тунимга ачинмадим. Боламни, аслида, дори эмас,
балки меҳрим тузатган эди.

Драбллар | қисқа ҳикоялар
🔥11👍7🤣1
Хайрлашув одоби (ҳазил)

—Ўтирсанг бўларди жиян, ош сузиляпти?
—Раҳмат тоға, рўза эдим. Худо хоҳласа кейинги сафар. Ҳозир кетмасам бўлмайди.
— Ҳеч бўлмаса бир пиёла чой ичиб кет!

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6

АКС-САДО

Қўшни қизни сўраб келганларга у ҳақдаги шалоқ гапларни жавраб қайтариб юборган аёл ўзида йўқ севинаркан, невараси хаёлини тўзғитиб юборди: «Бувижон, биз энди бутунлайга келдик».

Отабек Манглиев

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6🔥2
ЗИҚНАЛАР

Дарвозанинг қаттиқ чертилиши хонадон аъзоларини хавотирга солди.
— Светдандир...
— Газдандир...
— Ишқилиб гадой ҳам бўлмасин, пул бергим йўқ...
— Ваҳима қилмасдан бориб очсаларинг, биламиз,-деди уйнинг каттаси ўдағайлаб.
— Бобо, қўрқманглар, қўшни маҳалладаги Ориф ака вафот этибди, жанозага айтгани келишибди,-деди эшикка қараган болакай.
Ҳамма баравар чуқур нафас олиб бир овозда жўр бўлди:
— Худога шукр...

Меҳригиёҳ Бозорова

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6
Қўрқув

— Пора олган куним уйга боргунимга қадар юрагим увишади.
— Виждонинг қийналаркан-да...
— Йўқ, уюштирилмаганми деб ҳадиксирайман...

Бобур Нусратов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😁9👍1
АЖРИМДА

– Онангни танлайсанми, меними, қизим?
– Сиз мени танлайсизми, укамними?..

Достон Мусаев

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍9😢5
ЯХШИ АМАКИ

– Жуда яхшисиз-да, амаки! Сиз келган куни ойим кун бўйи кўчада ўйнашимга рухсат берадилар...

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
😢12👍4
ЎЗБЕК

Аравакаш. Йиғлаяпти. Ваҳимага тушган. Юкнинг эгасини йўқотиб қўйибди. Энди нима қилади?

Дилобар Аслиддин қизи

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍61
ХИЁНАТ

Унгамас, ўзгага хат ёзган эдим. Кабутар юзимга тарсаки урди.

Дилобар Аслиддин қизи

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍11
Жондан азиз

— Домла, менга мукофот беринглар деб ариза ёзибсиз. Сизга ярашмайди, сал камтар бўлинг.
— Янгангизни қанд касали зўрайди. Орден олганга даволаниш текин эмиш...

Хусан Тангриев

Драбллар | обуначилардан
👍7😢7
Айрилиқ

Йигит телефонда "Aлвидо" деди-ю, кечагина кесилган оёғининг жароҳатини ёпди...

Азиз

Драбллар | обуначилардан
😢12
Гап

Куз. Далада ишлар қизғин эди.
Бетоб эди.
Гапирдилар:
Битта касалини баҳона қилиб, уйда ў-ў-ўтиришини қаранглар, товба-а. Ҳаа далага чиқ, чиниқасан! Ишлар қайнаб ётган бўлса. Ўзини баҳонаси бу, мана юрибмизку биз ҳам.
Далага чиқди.
Оғрилашиб қолди. Бир йил ўтмай тупроққа қўйдилар.
Яна гапирдилар:
Ҳаа, касал экансан нима бор эди далада?! Уйингда ўтириб, даволансанг бўлмасмиди, товба-а. Пул азиз бўлмай ўлсинаа, жонингдан!

Куз эди...

Муаттар Йўлдошалиева

Драбллар | обуначилардан
😢9👍6🤣1
«ҲОТАМТОЙ»

«Ҳар йили бизнесимдан тушган фойданинг маълум бир қисмини меҳрибонлик уйларига, кам таъминланган оилаларга хайрия қиламан! Мен учун одамийлик, меҳр-оқибат тушунчалари ҳар қандай нарсадан афзал!»
У шундай деб интервью берди-ю, қабулхонада икки соатдан бери бетоб фарзандини қучоқлаб, илинж билан мадад кутиб ўтирган аёлга вақти йўқлигини айтиб чиқиб кетди.

Азиз Нур

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍7
ҚАРИ ҚИЗ

– Оқ отли шаҳзодангни кутяпсанми ҳалиям?..
– ...
– Балки, шу сафар рози бўларсан?
– ...
– Ээ, ўзинг биласан... Сенга гапирдим нима-ю, гапирмадим нима, мен кетдим.
Эшик ёпилди.
– Ойи, холам кетди. Кўчага чиқишни хоҳлайсизми? – қиз кекса онасига термилди.
– ...
– Ҳа, тушундим. Ҳозир аравачангизни олиб келаман.

Шоҳрух Нажот

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍10🤔2
ИККИ ХИЛ ОДАМ

– Савоб керак!
– Савоб ҳам керак.

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍6🤔1
ЙИҒИ

– Болам, бу қанақаси?! Тўрт мучанг соғ бўлса! Тенгдошларингдан ҳеч бир каминг йўқ... Емай едириб, киймай кийдирсак, топганимизни сеники десак... Шундоқ экан, яна нега йиғлайсан, етим қўзим?…

Муҳаммадхон Юсупов

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍5😐3

ИБЛИСНИНГ ИСТАГИ

Икки ўсмир иблиснинг аста-секин узоқлашиб бораётганини кузатиб туришарди.
— Сендан нимани сўради?
— Пул эвазига қалбимни. Сендан-чи?
— Телефон-автомат учун танга сўради.
— Юр, овқатланамиз.
— Жон дердим-у, пулим йўқ-да.
— Ҳечқиси йўқ, менинг пулим кўп.

Брайан Ньюэлл

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍7🤔6
​​​​​​​​Жабрдийда

—Ҳой бола, нима қиляпсан?!

Ғазабланган дўкон назоратчиси, ёнидаги қизнинг чўнтагига қўл солган боланинг билакларидан маҳкам ушлади. Қиз қўрқиб кетиб ўзини четга тортди.

—Юр мен билан, ўғирлик қанақа бўлишини кўрсатиб қўяман, сенга.

—Aмаки қўйворинг илтимос, мен...мен...

Тўсатдан қиз ҳам назоратчининг қўлига ёпишиб силтай бошлади.

—Aмаки қўйворақолинг, бу менинг синфдошим, шунчаки ҳазиллашмоқчи эди. Биз бирга келгандик, илтимос!

Назоратчининг раҳми келиб боланинг қўлларини бўшатиб:

—Ҳатто ёлғондан бўлса ҳам бирор нарсани сўрамай олиш ўғирлик, - деди ва улардан нари кетди.

Икки ёш худди ҳеч нарса бўлмагандек дўкондан чиқишди. Бола қизга савол нигоҳи билан қараб қошини учирди. Қиз тасдиқлагандек кўзларини юмиб бошини қимирлатди ва чўнтагидан сал аввал дўкон назоратчисининг қўлидан ечиб олган соатини чиқарди.

Aржумандбегим

Драбллар | қисқа ҳикоялар
👍12🤬5😁2🤣1