ДРАБЛЛАР | қисқа ҳикоялар
3.02K subscribers
25 photos
508 links
Романлар очко ҳисобига ютса, ҳикоя нокаут билан ғолиб келади.

• Канал яратувчиси:
Нилуфар Обидова(Аржумандбегим)

• Боғланиш: @Arjumandbegimga_yozishbot
Download Telegram
Таомил

Ўзбекнинг ғалати таомиллари бор. Марҳумни тупроққа топширгандан сўнг қабристонга келган аҳли жамоадан сўрайдилар:

– Фалончи қандай одам эди?

Ўтганларни ёмон отлиқ қилиш — гуноҳ. Мақташ керак. Жиллақурса, бирон фазилатини айтиш керак...

Умрида бировга яхшилик қилмаган, аксинча, ҳамманинг дилини оғритган баттол бир одам бандаликни бажо келтирибди.

Одатдаги савол ўртага тушибди.
– Фалончи қандай одам эди?

Ҳеч кимдан садо чиқмабди. Савол тағин такрорланибди:
— Биродарлар, фалончи қанақа одам эди?

Яна узоқ сукунат чўкибди. Ниҳоят шу маҳаллада яшайдиган тиш дўхтири ўртага чиқибди.
— Ҳамма тишлари бутун эди, – дебди...

...Ўзбекнинг ғалати таомиллари бор... Ўзбекнинг ғалати донишмандлиги бор...

Ў.Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
Бир аёл ўғлини ҳунармандга берибди. Уста бир ойдан сўнг боланинг онасига айтибди: ўғлингизнинг қунти ёмон эмас. Лекин, унинг қўли эгри экан. Бировнинг омонатига берухсат қўл урар экан. Омборда қишга деб ғамлаб қўйилган қопларни тешиб, ичидагиларни еб битирибди. Узр, бошқа устозлик қилолмайман.

Шунда аёл бир неча йиллар олдин қилган ишини эслабди. У ҳомиладор пайти қўшнисининг омборига яширинча ўтиб, қопдаги анорларга игна санчиб сувини ичиб, яна жойига қўйиб қайтиш одати бўлган экан.

Тарбия аввало қон орқали киради!

https://tttttt.me/drabllar
Орзу

Никоҳ ўқиётган имомнинг "Розимисиз?" деб келинга берган саволига жавобни анча кутишди. "Розиман" деди соқов келиннинг холаси қизнинг бошини силаб.

Элбек Тилавов

Қашқадарё вилояти Касби тумани

https://tttttt.me/drabllar
Бувимни эслаб…

  Онам қўлимизга эндигина тандирдан чиққан, дастурхонга ўралган бир товоқ кади сомсани тутқазади:
– Буни тезда момонгга олиб боринглар, иссиғида еб олсин, йўлда ҳаяллаб юрманглар.
    Момомнинг уйи биздан салгина узоқда жойлашган. Онам унинг яккаю-ягона қизи. Бувимнинг бир ўзи яшайди. Уч ака-ука иккитамиз эшакда, биримиз пиёда йўлга тушамиз. Момам бизни кўриб, “келинглар қўзичоқларим”, - деб пешонамиздан ўпиб кутиб оладилар. Товоқни унинг қўлига тутқазамиз. Момам дастурхон ёзиб, борини тўкиб-солади. Онам юборган дастурхон ёзилгач ҳаммамиз сомсага  ёпишамиз. Момамга ё битта, ё иккита сомса қолади. Дастурхондаги майиз, ғўлимларни киссамизга уриб уйга қайтамиз. 
  Орадан йиллар ўтди...
Дарвозам тақиллайди. Ҳассамга суяниб, дарвозани очаман. Бир-биридан шўх учта набирам бўйнимга осилиб юзларимдан ўпиб қўйишади.
      – Бобожон, онам бериб юбордилар, кади сомса, иссиғида еб оларкансиз.
      – Бор қўзим, чой ҳам қайнаган бўлиши керак, дамлаб кел. Бобо-набиралар бир чой ичайлик.
  Дастурхонни ёзиб, иссиқ сомсаларни ўртага қўяман.
     – Олинглар болаларим, оч қолгандирсизлар.
Учала неварам ҳам иштаҳа билан сомсага ёпишадилар. Икки-учта сомса қолганда катта неварам:
– Бўлди қилинглар, бобомга ҳам қолсин, -деб кичикларга имо қилади.
Невараларим мендан рухсат сўраб, кетиб қолишади. Дастурхондаги икки дона сомсага қараб  раҳматлик бувижонимни эслайман, кўзларимга ёш келади...

Жўрақул Давлатов
2023 йил январ

https://tttttt.me/drabllar
Буни факат икки киши кашф этади, учинчиси ким бўлса ҳам, ошиқча...

Аскад Мухтор "Чинор"

https://tttttt.me/drabllar
— Яна озроқ чида, азизим. Яқинда касалманд эринг ўлади ва барча бойлиги сенга қолади.
— Кейин биз бахтли ҳаёт кечирамиз!

Автоҳалокат қурбонларининг сўнги сўзлари шундай эди.

Фазлиддин Мурод

https://tttttt.me/drabllar
Тарбия

— Катта ўғлингни тарбиясига қарасанг бўлмайдими - деди ота телевизордан кўзини узмай хотинига - кун бўйи телефон ўйнармиш.
— Ҳайронман қаердан ўрганяпти, устозлари яхши қарамаётгандир-да, эртага бориб гаплашиб келаман - деди она ва йиғлаётган чақалоғига телефондан видео қўйиб бериб ўзи сериалини кўришга ўтирди.

Софиа

https://tttttt.me/drabllar
Кўнгил

— Сюрприз!!! - деди эр аёлига олган совғасидан шодланиб.
— Раҳмат, дадажониси, жудаям чиройли ва муҳташам совға олибсиз - деди кўзи ожиз аёл...

Қобилбек

https://tttttt.me/drabllar
Ердаги охирги одам хонада у́тирарди. Бирдан эшик таққиллаб колди.

Фредерик Браун

https://tttttt.me/drabllar
Доим "Нон урсин" деб қасам ичарди, нон ташийдиган машина уриб юборган майит…

Латифадан

https://tttttt.me/drabllar
Кўникиш

У оддий бола эди. Тенгдошлари қатори машғулотларга борар, ўқир ва ёзар эди. Фарқи: кўп ўйларди. Осмон ҳақида, ер ҳақида, инсонлар хулқи ҳақида хаёл сурарди. Ошналарига ўхшамаслигини ҳис қилар эди, аммо у ёлғиз эмас эди: ўзи билан ўзи эди, сиқилиб кетишини ҳисобга олмаганда. Нега ва негалар миясида қайнар, тинчлик бермас, содда кўринган зарралар маҳобатли эди, ич тузилиши билан, шакл-шамойили билан қўл етмас кўп қаватли эди.
Туйғуларни адаштириб юборар, кўрганлари оз тасаввурига сира мос эмас эди, таажжубки, юраги оғрир эди.
Оқми, қора?
Ҳалолликми, ўғрилик?
Алдашми, мақтов?
У даҳо эмас эди, аслида биз уларга муҳтожмиз.
Оқ эмас эди, гарчанд қоралар ғалабада бардавом бўлсалар ҳам.
Алдамас эди, бинобарин, мақтовларнинг зўри икки бетлиларга ёғилса ҳам.
Мактабни битирди. Қийналмади.
Институтга кирди, Қийналмади.
Ҳаётга кирди. Қийналди.
Бир куни (айтишга ҳам арзимайди аслида) ўсмир ёшда магазинга кирди. Харид қилди. Чиқаётиб, кўзи девор четидаги мўъжазгина аквариумга тушди. Тилларанг балиқчалар завқини келтирди, маъсумгина, беозоргина моҳирлар бирам мулойим, ғубор аритувчи эди. Тўсатдан томошабинлар орасидан ўрта ёшдан ўта олмаган бир одам (кийиниши ёмон эмас эди, баҳолашда адашмаслик керак, ахир) қўлини шартта тиқиб, балиқчалардан бирини юлқиб олди. Хохолаганча оёқлари остига улоқтириб, мўлтираб турган қора кўзчани босиб, ғижимлаб сакради. Атрофдагиларга бир қур назар ташлаб, бамайлихотир чиқди-ю кетди (орамизда кўрганлар бор).
Дўл ёғгандек бўлди.
Оғриқ лахта азоб берди.
Қочиб, чиқиб кетди.
Судралиб чиққандек бўлди.
Қайрилиб чиққандек бўлди.
“Наҳотки”, шивирлади лаблари.
Азобланиб-эзилиб юрди.
Кўпларга айтди. Мийиқларида кулиб қўйишди, “ҳа, бор гап” дейишди киприк қоқмай. “Бўлиб туради” дейишди, бора-бора унга ғалати қараб қўйишадиган бўлишди. Бошларини сарак-сарак қилишди. “Нималар бўлмайди, бу нима?” дейишди. Энг катта гапни синфдошининг отаси айтди (у ветеринар эди). “Кўник” деди, “на илож” деди.
Кўника олмади. Улғайди, аммо балиқча кўз олдидан кетмади, БАЛИҚҚА АЙЛАНГИСИ КЕЛДИ!!!
ТАМОМ, ҲАММАСИ ЭМАС.


Ўлмас Тўраев

https://tttttt.me/drabllar
Ширин сўзим – ризқ-у рўзим

Автобус лиқ тўла одам. Бекатда олди эшикдан бир қария-ю тугунча кўтарган кампир чиқди. Икки-уч бекат юрмай йўловчилар уларни автобуснинг ўртасигача суриб олиб бориб қўйишди.
– Ўғлим, – деди тик турган қария бир кишилик ўриндиқда ўтирган ўсмирга юзланиб, – мана бу 80 дан ошган бувинг озгина қийналиб қолди чоғи, сенга қийин бўлмаса қўлидаги тугунчани тиззангга оволсанг, анча савоб иш қилган бўлардинг-да. Ёки...
Чолнинг гапи ҳали тугамасдан ўсмир йигит қўполлик билан:
– Бу менга буви эмас, кесатмасдан тур ўрнингдан, ўтиришга ҳаққинг йўқ деб айтаверинг, – деди дағаллик билан ўрнидан тураркан.
Кампир хижолатда: – Болам ўтираверинг, мен ҳали толиққаним йўқ. Бувангиз бетоблигим учун менга ачиниб, шунчаки айтдилар-да. Сизлар куни билан оёқда туриб, кўпроқ чарчайсизлар, болам!
Йигитча яна қўполлик қилди: – Турдим-ку, энди кўп ваъз ўқимай, ўтираверинг-да.
– Хўп бўлади, болажоним. Раҳмат, барака топинг, умрингиз узоқ бўлсин, камлик, хўрлик кўрманг. Қарилик – Сизга ҳам насиб қилсин!
Автобусда кетаётган катта-кичик ўсмирга жаҳл билан қараб қўйишди. Унинг юзига ҳеч ким ҳеч нима демади, лекин йигитчанинг ота-онаси тарбия бермаганлигига ачинишди. Қария ҳам, кампир буви ҳам ўсмирнинг қўпол қилиғини кўрмагандек, андишасизлик билан айтган сўзларини эшитмагандек ширинсуханлик намунасини кўрсатди. Шу билан одоб кўрмаган болага одоб дарсини беришди.
Халқимиз бежиз “Ширин сўзим – ризқ-у рўзим” демаганига яна бир бор ишонч ҳосил қилишди. Бола ҳўмрайганича бекатда тушиб қолди.

Тўлқин Муҳиддин

https://tttttt.me/drabllar
#ибрат.

Мўъжиза туфайли тирик қолган жуфтнинг аччиқ ҳикояси

9 кун (202 соат) давомида 7  қаватли бинонинг тагида, кўчкилар орасида қолиб кетган эру хоти (Ҳидоят ва Муҳаррам Пўлат)нинг ҳикояси бутун Туркияни кўз ёшларга ғарқ этди:

"Зилзиладан  сўнг уйимиз тамоман қулаб тушди. Аёлим билан ётоқхонамизда кўчкилар остида қолгандик. Қўлимизда 6 ойлик чақалоғимиз бор эди.

Бошқа икки фарзандимиз  ўз  хоналарида девор остида қолиб ўша вақтдаёқ ҳалок бўлишди.
 
Қоронғи кўчкилар остида бизга телефоннинг фонари катта ёрдам берди. Охирги кунларда у ҳам ўчди. Оғиз-бурнимизга чанг тупроқ тўларди. Нафас олиш қийин эди.

У ердан вазелин топдик. Очлик чидаб бўлмас ҳолга келганда уни ейишга мажбур бўлдик. Охирги кунларда Аллоҳнинг инояти билан кўчки остидан қор сизиб кира бошлади. Биз у қорни эритиб ичдик. Шу билан жон сақладик.

Афсуски, чақалоғимизни асраб қололмадик. Илк кунларда аёлим уни тинчлантириш учун тез-тез эмизишига  тўғри келди. Кейин сути буткул кесилди. Шундан сўнг  тупугимиз билан оғзини ҳўллаб турдик. 

Тупугимиз ҳам қуриди. Аёлим қўлини кесиб, қонини оғзига томчилатиб турди.. Бешинчи кун... тонгда ортиқ унинг жажжи вужуди дош бера олмади. Қучоғимизда ётганча қайтиб уйғонмади. Қалби уришдан тўхтаганди....
       
Бизни тўққиз кундан сўнг топиб, олиб чиқишди. Қутқарувчилар бор бўлсин. Аслида бизни бу зулматдан  фақат дуоларимиз қутқарди...
  
Шифохонадан чиққач, аёлим билан бирга фақат Аллоҳ йўлидаги даргоҳларда хизмат қилишга аҳд қилдик. Мол-дунёдан кўнглимизни уздик. Пул топиш учун умримизни сарфламаймиз.

Мен  32 ёшдаман ва ўзимдан уялаяпман...

Бутун Туркия эшитсин, истаса.. Қуръони Каримни ўрганмаслик нақадар айб. Уят.
Бошқа сўзим йўқ!"

(Уларга айтинг: «Дунё матоси озгинадир» (Нисо сураси, 77-оят).

«Охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир» (Анкабут сураси, 64-оят).

https://tttttt.me/drabllar
Ҳали мактабга ҳам қатнамас эдик. Орамизда «Елим» лақабли бола бўларди. Текканга тегиб, тег-маганда кесак отар, ҳатто ёши катта болалар ҳам ундан узоқроқ юришга ҳаракат қилишар эди. «Елим» лақабини олишига сабаб, у отаси урушга кетгани-дан кейин икки йил ўтиб туғилган, онаси айтиши-ча, «қорнига ёпишиб қолган» экан.
Бир куни Елим ёмон иш қилди. Қаердандир ориқлаб кетган қора мушукни топиб келди. «Ҳозир сенларга томоша кўрсатаман», деди-да, мушукнинг думига чизимча боғлаб, биғиллатиб, дарахт шохига илиб қўйди. Анҳор бўйидаги тошлардан кўйлаги-нинг этагига тўлдириб келди. Кейин беш-олти қадам орқага чекиниб, мушукка тош ота бошлади. Бола-лардан бири «унақа қилма» деса, «Бўпти, ўзингни тошбўрон қиламан», деб хезланди. Елим тошларни шошилмай, узоқ мўлжалга олиб отар, ҳар гал тош текканида мушук аянчли миёвлар, типирчилаб, ўзини у ёқдан-бу ёққа ташлар, аммо қутулиб кетолмас эди. Охири бечоранинг оғзидан қон кела бош-лади. Биз болалар даҳшатдан қотиб, қилт этмай ту-рар, нима қилишни билмас эдик. Бир маҳал му-шукнинг кўзидан олов сачраб кетгандек бўлди-да, сўнгги бор миёвлаб, тинчиб қолди...
Бу воқеани ичимга сиғдиролмай, онамга айтиб бердим. Онам отамга айтган шекилли, кечқурун бизни ёнларига чақириб, танбеҳ берди:
— Ким ўша бола билан ўйнаса, таъзирини бераман! — деди. Сўнг бир зум ўйлаб турди-да, қўшиб қўйди: — Балки айб болада эмасдир. Палаги нопок...
Отамнинг гапини яхши тушунмаган бўлсам-да, Елимдан нарироқ юрадиган бўлдим. У еттинчи синфни битириб, бошқа ўқимади... Университетда ўқиб юрган кезларим Елим одам ўлдириб, ўн йилга кесилиб кетганини эшитдим.
Орадан кўп йиллар ўтди. Билмадим, ўттиз йилми-ўттиз беш йилми... Куз кечаларидан бирида дарвоза тақиллаб қолди. Чиқсам, телпак кийган нотаниш одам турибди.
— Танимадинг-а, — деди эски қадрдонлардек елкамга қўл ташлаб. — Мен... фалончиман.
Ростини айтсам бунақа исмли одамни эслай ол-мадим. Отини қайта сўраган эдим, илжайди.
— Елимман.
Шунда «эски қадрдоним» ёдимга тушди.
— Сенга бир масалада келдим, — деди мақсадга кўчиб. — Ўғлим арзимас нарса билан қамоққа тушиб қолди. Шунга бир ёрдам бериб юборсанг...
— Мен терговчини танимайман, — дедим.
— Сен уларни танимасанг, улар сени танийди-ку!
Очиғи, ўғлининг «арзимаган нарса билан» қамалганига ишонмадим. Бунақа ишларга аралаш-маслигимни айтдим. Елим хафа бўлди.
— Бўпти, сен бўлмасанг, бошқаси топилиб қолар, деди-да, кетаверди...
Ўғлининг қисмати нима бўлганини билмайман-у, орадан тағин беш-олти йил ўтиб, нохуш хабар эшитдим. Елим хотин, бола-чақаси билан ажрашиб, қўшни маҳалланинг чеккароқ кўчасидан ҳовли сотиб олган экан. Қиш кунларидан бирида уйига ўт кетибди. Одамлар ўтни ўчиришиб, ичкари кириш-са, Елимнинг куйиб кетган жасади ётганмиш. Негадир оёқ-қўли сим билан чандиб боғлаб ташланган экан...
Бечорага ачиндим. Отамнинг сўзлари ёдимга тушди: «Палаги нопок... »

Ўткир Ҳошимов

https://tttttt.me/drabllar
- Ҳеч нарса қилмайди! Яқинда ёпилган-ку, увол қилма ...

©Ботулизм курбонлари суҳбатидан
Алло, милиция, мен йўлда қўйни босиб юбордим.
— Йўл чеккасига суриб қўйиб, кетишни давом этаверинг.
— Хоп, а велосипедини нима қилай?

https://tttttt.me/drabllar
БАХТ

– Сен бахтли бўлмоқчимисан ёки уни бахтли қилишни истаяпсанми?
– Бу иккови бошқа-бошқами?..

© Муҳаммадхон Юсупов

https://tttttt.me/drabllar
Кутубхонада

— Бирорта катта китобингизни бериб туринг.
— Узок муддат ўқишгами?
— Cторисга кўяман шунчаки.

https://tttttt.me/drabllar
Диалог

-Соғинганинг борми ?
-Бор.
-Тирикми ?
-Ҳа.
-Унда нега соғинасан ?

© Кинодан
https://tttttt.me/drabllar
Оптимист

ㅡ Одамлар керак бўлиб қолганингдагина сени эслашади!
ㅡ Демак, кимгадир ҳали ҳам керакли эканман.
ㅡ Одамлар сендан фойдаланишади, деяпман!
ㅡ Демак, фойдали инсон эканман...

Малика Мумтоз

https://tttttt.me/drabllar