FATVO.UZ | Расмий канал
140K subscribers
1.02K photos
1.98K videos
4.28K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.

Колл марказ рақами: 781503344

Lotincha 👉 @fatvouzlotin

https://taplink.cc/diniysavollar
Download Telegram
26-savol
Fatvo hay'ati
ПАЙҒАМБАРИМИЗНИНГ АМАКИЛАРИ НЕЧТА?
#сийрат

26-CАВОЛ

▫️ Каналга уланиш
87-savol
Fatvo hay'ati
АЛЛОҲДАН ЎЗГА ИЛА ҚАСАМ ИЧИШ
#сийрат

87-CАВОЛ

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАБРЛАРИ ҚАЕРДА?
#сийрат

585-CАВОЛ: Мазҳаб бошимиз имом Аъзам р.а.нинг ҳаётлари ҳақида ўқиб ўргандим. Лекин у зотнинг қабрлари қаерда жойлашгани ёзилмаган экан. Шунга аниқлик киритиб берсангиз? Олдиндан раҳмат.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳ халифа Абу Жаъфар Мансур даврида 150 ҳижрий - 767 мелодий йилда Ироқнинг Бағдод шаҳрида вафот этганлар. У зот Бағдоднинг шимол томонига дафн қилиндилар. У киши дафн қилинган жой кейинчалик мақбаратул Хайзарон деб аталиб кетди. Бу ном халифа Маҳдийнинг хотини, Ал-ҳодий ва Хорун ар-Рашиднинг онаси Ал-Хайзарон бинти Атонинг номи билан боғлиқ. Бу аёл қабристонга 173 ҳ. -- 789 м.йилда дафн қилинганлар.

375 ҳ. – 986 м.йилда Имом Аъзам раҳимаҳуллоҳнинг қабрлари ёнида бир масжид қурилади ва унинг ёнида катта мадраса ҳам бунёд этилади.

459 ҳ. – 1066 м.йилда қабр ёнида бир саҳна ва қабр устига баланд оқ қубба қурилади. Ўша саҳна атрофидаги маҳаллани Имом Абу Ҳанифа маҳалласи деб аталган.

941ҳ. – 1534 м.йилда Имом Аъзамнинг қабрларини Усмоний халифа Султон Сулаймон Қонуний зиёрат қилади ва вайрон бўлган мақбара, қубба, масжид ва мадрасани қайта тиклайди. Бу жойни ҳимоя қилиш учун қалъа тиклатиб 150 та соқчи қўяди.

1170 ҳ. – 1757 м.йилда Мамлуклар подшоҳи Сулаймон пошо бу жойларни яна янгидан бино қилдирди.

1424 ҳ. – 2003 м.йилда Аъзамия маҳалласида ҳарбий амалиётлар жараёнида мақбара атрофига зарар етди. Ерлик аҳоли уни имкон борича тиклаб, ҳимоя қилишга ҳаракат қилдилар. Аллоҳ таоло Имом Абу Ҳанифа Имом Аъзамни раҳмат қилсин, омин! Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
ЭНГ ЧИРОЙЛИ ПАЙҒАМБАР КИМ БЎЛГАН?
#сийрат

859-CАВОЛ: Биламизки Юсуф алайҳиссаломга ярим чирой берилган. Шу чирой тўлиқ қилиб Одам алайҳиссаломга берилган чунки уни Aллоҳ мукаммал қилиб яратган. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам инсонларнинг, пайғамбарларнинг ҳар тарафлама энг зўри. Саволим шуки энг чиройли пайғамбар бу Одам алайҳиссаломми ёки Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Энг гўзал инсон бу Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бўладилар. Пайғамбаримизнинг Юсуф алайҳиссалом борасида:

"إِذَا هُوَ قَدِ اُعْطِيَ شَطْرَ الْحُسْنِ..." (رواه الامام مسلم)

яъни, “Юсуфга ярим гўзаллик берилган”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари). Айрим уламолар ушбу ҳадисдаги "ярим гўзаллик"дан мурод “Юсуф алайҳиссаломга Пайғамбаримиздан бошқа гўзалликнинг ярми” эканини таъкидлашган бўлса, бошқа уламолар эса: “Одам алайҳиссалом ҳусниларининг ярми” назарда тутилган дейишади. Чунки Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

” لَمْ يَبْعَثِ اللَّهُ نَبِيًّا إِلا حَسَنَ الصَّوْتِ، حَسَنَ الْوَجْهِ، وَكَانَ نَبِيُّكُمْ (صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ) أَحْسَنَهُمْ وَجْهًا وَأَحْسَنَهُمْ صَوْتًا” (رَوَاهُ الإِمَامُ التِّرْمِذِيُّ)

яъни, "Аллоҳ юборган ҳар бир пайғамбар гўзал юзли ва чиройли овозли бўлган. Соҳибингиз (яъни, Пайғамбаримиз алайҳиссалом) уларнинг ҳаммасидан чиройли юз ва чиройли овозлидирлар" (Имом Термизий ривояти).

Бундан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг гўзал юзли эканликлари келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
🔵#ЖОНЛИ: СИЙРАТИ НАБАВИЯ ОНЛАЙН СУҲБАТИ БОШЛАНДИ 14.02.23

Мавзу: Нима учун саҳобалик шарафи арабларга берилган?

👉https://youtube.com/live/Q4MzgoYz8aA?feature=share

#ОНЛАЙН #СИЙРАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
⭕️⭕️⭕️⭕️

СИЙРАТИ НАБАВИЯ ОНЛАЙН СУҲБАТИ БОШЛАНДИ 21.02.23

Мавзу: «Фурқон куни»дан олдин

👉https://youtube.com/live/wsQAtNfX35A?feature=share

#ОНЛАЙН #СИЙРАТ
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#сийрат

РАСУЛУЛЛОҲ СОЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ИСМЛАРИ

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar