arabic.uz (hikmatlar)
34.6K subscribers
15.8K photos
190 videos
5 files
7.77K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
11589. Фарзандларингизни (ўғил ва қизларингизни) ушбу ҳуқуқларга риоя этиш ва адо этишга чақириб тарбияланглар:

-Аллоҳнинг ҳаққи;
-Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақлари;
-Ота-она ҳаққи;
-Ишбоши, раҳбарларинг ҳаққи;
-Уламоларнинг ҳаққи;
-Ака-ука, опа-сингилларнинг ҳаққи;
-Қариндош уруғларнинг ҳаққи;
-Қўшнининг ҳаққи;
-Меҳмоннинг ҳаққи;
-Муҳтож ва фақирнинг ҳаққи;
-Мусулмон биродарнинг ҳаққи.

Ушбу ҳақларни сақлашса, уларга риоя қилишса бу уларнинг динларинг собитлиги ва аҳлоқларининг асосига айланади. Уларнинг буларга риоя қилишдаги кўп яхшиликлар бор экани билан хурсанд қилинг.

Бадр ибн Али Утайбий.

Изоҳ: Ҳақларга мисол, ҳадиси шариф мазмунига кўра, Аллоҳнинг бандалардаги ҳаққи – уларнинг Аллоҳга ибодат қилишлари, Унга бирор нарсани ширк келтирмасликларидир. 

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11590. Айримларни орзулари амалга ошди, лекин уларнинг бу орзулари уларнинг ҳалокатларига сабаб бўлди. Баъзиларнинг ризқлари кечикди, бу ила Аллоҳ уларнинг сақлади ва уларга қилган орзуларидан кўра афзалини амалга ошириб берди. Ризқнинг кечикишидан маҳзун бўлма, ҳолингни торайиши, машаққатдан маҳзун бўлма. Балки Аллоҳ таоло сенга у (ризқ)данда гўзалроқ ва афзалроғини ҳозирлаб қўйгандир.

Аллоҳим, бизни хайр ва яхшиликлар билан ризқлантиргин ва эй Карамли Зот бизни ҳифзингда асрагин!

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11591. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар одам боласига бир водий тўла тилла берилса, иккинчисини ҳам истаб қолади. Агар иккинчиси берилса, учинчисини ҳам истаб қолади. Одам боласининг ичини фақатгина тупроқ тўсади. Аллоҳ тавба қилганнинг тавбасини қабул қилади», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11592. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: “Киши намозга турганида дангасалик билан, эриниб туриши кариҳ кўрилади, яхши эмас. Киши намозга очиқ юз билан, улуғ рағбат ва кучли фараҳ, хурсандлик билан турмоғи лозим. Албатта у (намозда турганида) Аллоҳ таолога муножот қилади. Аллоҳ унинг рўпарасида бўлади, уни мағфират қилади ва дуо қилса ижобат қилади”.

Ибн Касирнинг “Тафсирил Қуръанил ъазийми”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11593. Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ: “Ўзгани таҳқирлама. Балки (у инсон) Аллоҳнинг наздида сендан яхшироқ, афзалроқ ва Унга яқинроқ бўлиши мумкин”.

“Заважир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11594. “Аллоҳу акбар” (Аллоҳ улуғдир!)...

Мўмин эшитадиган ушбу калима нақадар улуғ бўлиб, уни ҳар бир кунида кўп марталаб такрорлайди, азонда, иқоматда ва намозида ҳам такрорлайди. Уни ўзича зикр қилади, қалбига жо қилади, у ила шайтоннинг васвасини, фақирликдан қўрқитишини қувади, у ила Аллоҳнинг душманларидан олий, устун келади, у ила ер юзидаги ғам-ташвиш, муаммолари устида бўлади, юқори бўлади. Шунингдек, атрофдаги маҳлуқотларни ўз ҳолича, асл ҳақиқатида кўради.

Аҳмад Абдулмунъим.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11595. Дуо ибодатдир

📖 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуоларидан

“Аллоҳумма инний ас-алукал жанната ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва аъуузу бика минан наари ва маа қорроба илайҳаа мин қовлин ав амал. Ва ас- алука кулла қозоин қозойтаҳу лий хойро".

Уммул мўминийн Оиша розияллоҳу анҳо ривоят қилган. Ибн Можа ривояти.

🔹Маъноси: "Аллоҳим! Сендан жаннат ва унинг неъматларини ҳамда унга яқин қилувчи сўз ва амални сўрайман. Дўзахдан ва дўзахга яқин қилувчи сўз ва амалдан паноҳ сўрайман. Менга битган барча тақдир қазоингни мен учун хайрли этишингни сўрайман».

🔹Шарҳ: “Аллоҳим, мен Сендан жаннатни сўрайман”: яъни, “унга киришни, ва унга киришга сабаб бўладиган амалларни қилишга қувватни, қудратни сўрайман”. Жаннатга киришни ва жаҳаннамдан узоқ бўлишни сўраш ҳар бир мусулмон матлаби ва ишларининг бош ғояси бўлиши лозим.

🔻Ушбу дуо шунингдек, Аллоҳ таолонинг қазосига розиликни, мусулмон учун Аллоҳнинг қазоси бўлган ҳар бир иш яхшиликка ўранган ва ҳамроҳ эканини, ва Аллоҳ унга тақдир қилган нарса билан уни рози қилиши шубҳасизлигини ифода этувчи дуо ҳамдир.

@arabicuz
11596. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз мол-дунё ва хилқатда ўзидан афзалроқ кишини кўрса, ўзидан пастроққа қарасин», дедилар».

Имом Бухорий ривояти
.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11597. Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Бир киши бор эди, унга тикан кириб кетса: “Мен аниқ биламан, сен бир гуноҳим (сабабидан)сан. Чунки Роббим азза ва жалла асло менга зулм қилмайди”, дер эди”.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
ارسل ملك الروم جاسوسا ليتفقد احوال المسلمين في الاندلس فوجد شابا يبكي فساله لما البكاء: قال غلبني شاب مثلي في الرمايه ولم احصل علي المركز الاول فيها فرجع الجاسوس الي ملكه وقال لن تقدرو عليهم لانهم مازالو اقوياء.. وبعد عده سنوات سنوات رجع الجاسوس مره اخري فوجد شابا يبكي ساله لما البكاء: قال هجرتني حبيبتي
فاسرع الجاسوس الي ملكه وقال الان نقدر عليهم

🔹Ривоят қилишларича, Рум подшоҳи Андалусдаги мусулмонларнинг аҳволини ўрганиш учун айғоқчи, жосус юборибди. У йиғлаб ўтирган бир ёш йигитни кўриб қолиб, йиғисининг сабабини сўрабди. У: "Ўзим каби бир йигитга камон отишда ютқазиб қўйдим. Унда аввал ўқни нишонга уролмадим" дебди. Айғоқчи подшоҳ ёнига қайтиб бориб: "Уларга кучимиз етмади, улар ҳози кучлидирлар", деди.
Орадан бир неча йил ўтиб, айғоқчи яна қайтиб борибди. У ерда йиғлаб ўтирган бир йигитни кўрибди. Йиғиси сабабини сўраса: "Севган қизим мени ташлаб кетди", дебди. Айғоқчи подшоҳи ҳузурига шошибди ва: "Ана энди уларни енга оламиз", дебди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11598. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу: “Агар (сен учун бегона) аёлни учратиб қолсанг, то ўтиб кетгунингча кўзингни юмгин”, деди.

Имом Аҳмаднинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11599. Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ: “Халқдан узлат қилишдан (одамлардан четланишдан) фойдалироқ нарсани билмадим. Чунки ана шунда сиз мусибатингиздан шодланадиган, сиздаги неъматга ҳасад қиладиган ва хатоларингиз билан сизни маломат қилиб айблайдиганларни кўришдан холи бўласиз. (яъни, ундай инсонлардан узоқ бўласиз)”, деди.

“Сойдил хотир” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11600. Авлиёлардан бири айтади: “Илм толибларидан бири унга очилиш, илмдаги файзу-футуҳ кечикаётганидан шикоят қилди. Унга деди: “Агар мутолаа ва ўқишда (бу нарсага эришишни) истасанг: “Аллоҳумма, я ман мақолийдул умуури куллиҳаа биядиҳи, ва илайҳи яржиъул амру куллуҳу, я Фаттаҳу, я Ъалийм, ифтаҳ ъалаййа фатҳан қорийбан я Фаттаҳу, я Ъалийму, я Фаттаҳу, я Ъалийму”, дея дуо қилгин. Бунда файзу-футуҳ бўлиши тажрибада кўрилган”, деди.

Ҳар бир олим ва мутааллимга қироатга киришишдан олдин ушбу дуога эътибор, эътимод қилиши яхшидир, лозимдир.

🔹(Маъноси: “Эй барча ишларнинг жилови қўлида бўлган Аллоҳим, барча ишлар Унга қайтади. Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм, менга яқин ғалаба, фатҳ муваффақиятни очгин, насиб этгин! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот! Эй Фаттоҳ, эй Ъалийм бўлган Зот!)

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11601. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларида: “Аллоҳумма инний аъузу бика мин фитнатил ғинаа, ва аъузу бика мин фитнатил фақри”, дер эдилар. Имом Бухорий ва имом Муслим ривояти.

🔹Маъноси: “Аллоҳим, мен сендан бойлик фитнасидан ва камбағаллик фитнасидан паноҳ тилайман”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11602. Уч тоифага Аллоҳ назар солмайди:
– Зулмни амалга оширувчига;
– Унга ёрдам берувчига:
– Унга кўниб, рози бўлувчи кишига.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11603. Балки ҳозирги торлик, машаққатда сени ва ҳожатингни раво бўлишини ўртасида истиғфоринг, истиғфоринг ва яна истиғфоринг (кўприк бўлгуси)дир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11604. Қачонки қандай ўқишни ва нима ўқишни билиб олсак...
қандай фикрлашни ва қандай баҳс мунозара олиб боришни ва қандай қилиб етказиш, кўндиришни билиб оламиз.

Ўқиш бу – билим маърифат ва фикр пайдо қилиш йўлидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Аллоҳ таолонинг бандасига муҳаббати аломатларидан

🔹Суннатга эргашиш;
🔹Бало мусибатлар билан синалиш;
🔹Аллоҳ учун зиёрат қилиш, олди берди қилиш ва насиҳат қилиш;
🔹 Нафл ибодатларни кўпайтириш;
🔹Ёлғиз Аллоҳдан қўрқиш;
🔹Кофирларга иззатли, қатиққўл бўлиш;
🔹Мўминларга ҳокисор (тавозуъли) бўлиш.

▪️Изоҳ: "Айт: «Агар Аллоҳни севсангиз, бас, менга эргашинг, Аллоҳ сизни севадир ва сизларнинг гуноҳларингизни мағфират қиладир». Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир", Оли Имрон сураси, 31 - оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
11605. Мусъаб ибн Саъд отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: «Эй Аллоҳнинг Расули, энг оғир синаладиган одамлар кимлар?» деб сўрадим. У зот шундай дедилар: «Пайғамбарлар, кейин уларга ўхшашлар, кейин уларга ўхшашлар. Одам диёнатига қараб синалади. Диёнати мустаҳкам бўлса, синови ҳам оғир бўлади. Диёнатида заифлик бўлса, ўша диёнатига яраша синалади. Бандага синовлар келавериб, натижада у ер юзида гуноҳсиз ҳолда юрадиган бўлади», дедилар”.

Имом Термизий ривояти.

🔹Шарҳ: Бундан балолар гуноҳларнинг ювилишига сабаб бўлиш билан бирга, анбиёлар каби бегуноҳ зотларнинг даражалари янада юқори бўлиши учун ҳам хизмат қилиши келиб чиқади. Демақ диндор ва тақводор кишиларнинг баъзи бир бало-офатларга дучор бўлишларини ҳам худди шу маънода англаш керак.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ кимга яхшилик истаса, унга мусибат беради”, дедилар.
Имом Бухорий ривояти.
Аҳли илмлар айтадилар: «Аллоҳ кимни жаннат учун яратган бўлса, унинг боши кўргуликлардан чиқмайди».

@arabicuz

iOS | Android
القراءة لا تملأ فراغ الوقت، القراءة تملأ فراغ العقول 📚

Ўқиш бўш вақтни тўлдирмайди. Балки ўқиш бўш ақлларни (билим билан) тўлдиради.

@arabicuz