arabic.uz (hikmatlar)
34.5K subscribers
15.8K photos
190 videos
5 files
7.84K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
9146. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мўъмин ва мўъминалар учун (ҳар қайси кўринишдаги) истиғфорни айтса, Аллоҳ у сабабли ҳар бир мўъмин ва мўъмина учун яхшилик ёзади», дедилар.

Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Мана бу каби истиғфорларни айтади.
“Аллоҳуммағфирлий ва ливалидайя ва лил-муъминийна вал-муъминаат вал-муслимийна вал-муслимаат”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Мени, ота-онамни, мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират қилгин”.
Дуода фақат ўзини эмас, барча мўмин мусулмонларни эслаш суннатдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9147. Мисрда яшаб ижод қилган, Жунайд ва унинг жамоасига ҳамсуҳбат бўлган, ўз замонининг муфтийси ва имоми, шайх Абу Али Бағдодий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Тасаввуфда Жунайд, ҳадисда Иброҳим Ҳарбий, фиқҳда Ибн Сурайж, адабиётда бўлса Саълаб устозларимдир”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9148. Аллома шайх Тоҳир Жазоирий раҳимаҳуллоҳ деди:
“Бу юртда муваффақиятга эришиб, зафар қозонишни истасанг, сен ҳақингда айтилаётган яхши ёки ёмон гапларга эътибор қилма. Балки кўзингни, эътиборингни етмоқчи бўлган мақсадинг, ҳадафингга қарат. Ўнгга ва сўлга қара. Агар йўлингда улкан тош чиқса, уни айланиб ўтгинда, ўз йўл, сулукингда давом эт”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9149. Шайх, аллома Солим Шотрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Шайх, аллома Алавий ибн Аббос Моликий раҳимаҳуллоҳ шундай дегандилар: “Кўпчилик инсонлар бирон ҳадис агар Бухорий ёки Муслимда зикр қилинмаса, у саҳиҳ ҳадис эмас деб гумон қиладилар. Бу хатодир. Албатта ҳадис саҳиҳ бўлишининг бир неча қисмлари бўлиб, уларнинг кўпини Имом Бухорий ва Имом Муслимлар зикр қилишган. У қисмларни баъзиси Абу Довуднинг сунанларида зикр этилиб, у зотдан бошқасида келмаган. Шунингдек, Имом Термизийнинг сунанларида у қисмларнинг айримлари зикр этилиб, у зотдан бошқада келмаган. Баъзиси Насаийнинг сунанида келган, у зотдан бошқасида келмаган. Уларнинг баъзилари машҳур беш китобда ҳам зикр этилмагану, бошқа китобларда ҳам келган, лекин улар жуда кам. Буни билиб қўйишингиз керак.
Имом Бухорий ва Муслимлардан бошқа Абу Довуд, Насаийларнинг сунанлари ва бошқа ҳадис китобларида заифлари ҳам бордир. Шундай бўлганки, Бухорий ва Муслимларнинг ҳадис китобларидаги айрим ҳадисларни бу заиф ҳадис дея айбловчилар ҳам топилган. Бу ўринда уламолар имом Бухорий ва Муслимга ёрдамга, ҳимояга туришган.
Шунинг учун Ироқий ўзининг “Алфия” асарида шундай баён этади:
-У иккисини айбладилар кўплаб нечалар,
-Кўрмадингми, нусрат берди қанчалар?
Мисол учун Абу Довуд агар саҳиҳ ёки ҳасан бобида бошқа ҳадисни топмасагина заиф ҳадисни ўзининг сунанига киритган экан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9150. Шайх Муҳаммад Нажиб Сирожиддин раҳимаҳуллоҳ ҳақларида
Аллоҳ таоло у зотнинг кўзи ва қулоғида яъни, кўриш ва эшитишда икром қилганди. Ҳатто умрининг охиригача бу аъзолари унга буткул хизмат қилган. Юз йилга яқин умр кўрган бўлсалар, бирон марта кўзойнак тақишга ёки эшитишда муаммо бўлиб, бирон қўшимча мосламаларга эҳтиёж сезмаганлар. Балки бемалол қийинчиликсиз ўқиб, ёзардилар.
Дарс беришни эса 94 ёшга етгунларига қадар ҳам тўхтатмаганлар. Бу ҳам қачонки тиззаларининг қуввати кетиб, ўта заифлашиб қолганда бўлган. Шунингдек, Аллоҳ икром этган неъматларидан: У зотга ҳифз, хотира қуввати, Китоб ва набавий Суннатнинг насслари (матнлари)да зобтни* ато этган эди. Қуръони карим ва ҳадислардан ҳифз қилган, дарсларини силсила тарзида давомий юритган, асло тўхтатмаган эди. Ҳадисларни ровийларнинг баёни, тахрижлари билан келтирар, набавий ҳадис китобларини ўрганишга катта эътибор, иҳтимом кўрсатган эди. Ҳадис дарсларини тақрир этишда кенг баён этганидан, уларни далил ҳужжат сифатида келтириш мақомига олиб чиқарди.
Аллоҳ таоло у зотга яна ато этган, икром қилган неъматларидан:
У зотга Аллоҳ рост, содиқ фаросат насиб этганди. Бирон сўровчи илмий масалалар ёки ирфоний саволлар ила юзланадиган бўлса, у зот сўраётган кишидаги мақсадни англаб олар, агар савол сўраётган сидқи ният билан мурожаат қилаётган бўлса унга жавоб бериб, мукаммал фойдалантирар эди. Ундан бошқача бўлса, уни рад қилар, ёлғон ёки макр қилаётгани билиб танбеҳ берар эди. У зот раҳимаҳуллоҳ, кучли фаросатлари боис кишига қараб уни билиб олардилар.
Аллоҳ таоло у зотга яна ато этган, икром қилган неъматларидан:
Аллоҳ у зотга дарс беришда, Китоб ва суннатда далилларни баён этган ҳолда илмий силсилавий баҳс ва изланишларда кифоя қиларли тафсилотлар ва қамровли изоҳлар жиҳатидан қувват ато этганди.
У зот раҳимаҳуллоҳ дарслари қанчалик узоқ давом этсада чарчоқ ва малолланишни билмасдилар.
У зотнинг ўзларини буни шундай изоҳлаган эдилар: “Мен илмий савол-масалаларни тақрир этиш, ўрганишдан, диний дарсларни ўргатишдан асло чарчамайман”.
У зотнинг дарслари бир соату йигирма беш дақиқа давом этарди. Аҳёнда бир ярим соатдан иборат бўларди. Умавий Кабир жомеасидаги дарслари бўлса ёз кунлари икки ярим соатдан иборат бўларди. Баҳсларининг мавзуси Аллоҳ таолонинг муҳаббати, Унинг сифатлари, унга муҳаббат қўйган муҳибларнинг аҳволлари ва одоблари ҳақида бўларди.

Эслатма: Шайх Муҳаммад Нажиб роҳимаҳуллоҳ Шомлик уламолардан бўлиб, аллома Муҳаммад Аввома ҳазратларининг устозлари шайх Абдуллоҳ Сирожиддин ҳазратларининг оталаридир.

*«Зобт» сўзи луғатда бир нарсани маҳкам ушлаб қолишни ифода этади. Уламолар истилоҳида эса, «Ровий ўзи ривоят қилган ҳадисни ғоят маҳкам ушлаши лозим» деганидир. Бу эса, икки йўл билан ҳосил бўлади.
Биринчиси – хоҳлаган вақтда ҳадисни аниқ ва равшан, бир хилда айтиб бера олиши керак.
Иккинчиси – ҳадисни турли камчиликлардан сақлаган бўлиши керак.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9151. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Чигирткани ўлдирманглар. Албатта у Аллоҳ таолонинг улкан аскар, қўшинларидан биридир”.

Имом Байҳиқийнинг «Шуъабил иймон» китобида ва Табаронийнинг «Авсат» китобидаги ривоят.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9152. Ҳофиз ибн Ражаб раҳимаҳуллоҳ дедилар: “Мўмин киши дуоси ва тазурруси кўп бўлишига қарамай, нажот келиши кечикиб, умид узиладиган бўлса ва ижобат асари зоҳир бўлмаса. Ўз нафсига қайтади ва унга хитобан: “Албатта мен сенинг олди томонингдан келдим, агар сенда хайр бўлса ижобат қиламан!” дейди.
Мана шу маломат Аллоҳ таолога бошқа кўплаб тоатлардан кўра суюклироқдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9153. Биринчи вазият:
Ифк ҳодисаси вақтида ансорлардан бир аёл Оиша онамизни олдиларига кирди. Бирон сўз айтмай, у киши билан (ҳамдард бўлиб) бирга йиғлай бошлади.
Оиша кейинчалик эслаб айтадилар: «Ўша аёлни ҳеч қачон унутмайман!».

Иккинчи вазият: Каъб ибни Молик розияллоҳу анҳу Табук ғазотидан қолиб кетганларидан сўнг Аллоҳ тавбаларини қабул қилгани ҳақида оят нозил бўлгани хабари тарқалганда, масжидга хурсанд бўлиб кириб келадилар. Шунда Толҳа розиялоҳу анҳу югуриб келиб у зотни қучоқлаб, бағриларига босган эдилар.
Кейинчалик Каъб бу воқеани эслаб: «Толҳанинг (бу ишини) асло унутмайман!» деб айтгандилар.

Оғир вазиятлардаги қўллаб-қувватлов мавқифлари (позиция) асло унутилмайди!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9154. Пашша ҳақида Қуръоний ва илмий мулоҳазалар

1.Пашша тўрт томонга ҳам вертикал ҳолатда уча олади, тепа, пастга учаётганда у секунднинг ўндан бири (10/1) вақтида учиш ҳолатини ўзгартира олади. Бу нарса унга ҳимояланиш ва учишни назорат қилишда юқори имконни беради.
2.Пашша – ўта юқори учиш тезлиги билан тавсифланади. У секундига юз марталаб қанот қоқа олади, шу сабаб уни тутиб олиш ўта машаққатдир.

3.Пашшанинг 6 та қаноти бор. Танаси эса ёпишқоқ қўшимчалар билан қопланган бўлиб, унинг ёрдамида турли предметларга ҳатто, ойна каби силлиқ нарсаларга ҳам ёпиша олади.
4.Пашшада 38 та мускул бўлиб, унинг 20 таси билан қанотларини ҳаракатга келтирса, 18 таси орқали бошини барча томонга қараб ҳаракатлантира олади.
5.Пашшанинг икки асосий кўзи бўлиб, унинг ичидаги линзаларнинг сони 4000 тани ташкил этади. Ҳар бир линза мияга уланган ва уларнинг ёрдамида пашшанинг кўзлари барча йўналишларда секундига 100лаб тасвирларни кўра олади... Ақли, иқтидори, қуввати ва илми қай даражага етган бўлмасин, қай бир инсон пашша каби ишларни амалга оширишга қодир?
6.Пашша овқатга тушиб, бирон нима ейишни бошлар экан, ундаги овқат ҳазм қилиш ферментлари саноқли лаҳзаларда ошқозони ичида уни парчалаб, ҳазм қилиб ташлайди. Демакки, бу оятда келган“...Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар”ни айнан тасдиқлайди. (Ҳаж сураси, 73-оят).

Аллоҳ таоло айтади: “Эй одамлар! Бир масал айтилмиш, бас, унга қулоқ солинг! Албатта, сизлар Аллоҳни қўйиб, топинаётган нарсаларингиз, агар барчалари бирлашсалар ҳам, битта пашша ярата олмаслар. Ва агар пашша улардан бирон нарсани тортиб олса, ундан ўшани қутқариб ололмаслар. Талаб қилувчи ҳам, талаб қилинган ҳам ожиз бўлди. Улар Аллоҳнинг қадрини жойига қўймадилар. Албатта, Аллоҳ кучли ва азиздир”.

(Ҳаж сураси, 73-74 оятлар).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9155. Аллоҳ таоло айтади: “Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар”. Мунофиқун сураси, 8- оят.
Мусулмонлар барча замонларда азиздирлар... Кўплаб ваъз айтувчиларда бир-бирларига тақлидан шундай таъбир кенг тарқалганки, гўё “биз мусулмонлар хорликда яшамоқдамиз”.
Бу фосид таъбирдир. Аллоҳ таоло биз учун азизликни иймон билан собит қилди ва биз уни аксини тасдиқ этмаймиз.
Тўғри, биз заифлик босқичида яшамоқдамиз. Душман биздан ғолиб келган ва орамизга суқулиб кирган. Шу сабаб бизни таъқиб қилган ва мусулмонлар ўртасида алоқаларни ман этиши учун ўрталаримизда сунъий тўсиқлар пайдо қилган. Шунингдек, ишлаб чиқаришда, иқтисодда ва илмий жиҳатда ривожланаётган мусулмон юртларга турли тақиқлар, санкциялар жорий этган.
Дунё халқларининг қўшин ва аскарлари биздан қўрққанидан рўпарамизда туриб олган. Агар биз кучли бўладиган бўлсак аниқки, атрофга адолат ва бағрикенгликни тарқатамиз, урушларни тўхтатамиз, олдини оламиз, кучсиз, заифларни ҳимоя қиламиз ва инсонларнинг ҳақ-хуқуқларини тиклаймиз.
Аллоҳ таолодан ушбу умматни жамлашини, узоқ қилмасдан тез фурсатда қувват ва бирлик ато этишини сўраймиз. Албатта У ҳар нарсага қодирдир. Амийн.

Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвеш.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9156. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларнинг бирортангизни амали жаннатга кирита олмайди», дедилар. саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули сизни ҳамми?» дейишди. Шунда: «Мени ҳам амалим жаннатга кирита олмайди, фақатгина Аллоҳ Ўз раҳматига ўраб олсагина», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9157. Мусулмон учун ўзининг дунёси ёки бошқанинг дунёсини ямаш учун динидаги рухсат берилган нарсаларни олиб, унинг ортидан қувиши жоиз эмас.

Бағавий «Жаъдиёт»да, Ибн Абудулбарр «Жомиъу баёнил илм»да обид, ҳужжат Сулаймон Таймийнинг шундай деганини ривоят қилади: «Агар ҳар бир олим айтган рухсатларни олсанг, сенда ёмонликларнинг барчаси жам бўлади».

Имом Аҳмад раҳимаҳуллоҳ «Илал» китобида Муҳаммад ибн Яҳё Қаттоннинг шундай деганини ривоят қилади: «Киши ҳадисларда келган барча рухсатларга эргашаверса, фосиқ бўлиб қолади».

Аллома, шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг «Фақиҳ имомлар ихтилофида ҳадиси шарифнинг ўрни» ҳамда «Илм ва дин масалаларидаги ихтилоф одоби» китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9158. Ушбу суратда кичик ҳашарот - чивиннинг устидаги қурт-кананинг сурати (қизил, сарғиш рангда, жуда катталаштирилган ҳолда) тасвирланган.
Жоҳилият замонида чивиннинг устида ундан ҳам кичикроқ бошқа бир жонзотнинг озиқланиши бирон кимсанинг ҳатто тасаввурига келмагани аниқ. Лекин Қуръон ушбу ҳақиқатга Аллоҳнинг қўйидаги сўз билан ишора этгандир:
«Аллоҳ чивин ёки ундан-да ҳақир нарсалар ҳақида масал айтишдан ҳеч тортинмайди. Иймонли кишилар унинг (масалнинг) ҳақиқатдан Парвардигорлари тарафидан эканини биладилар». (Бақара сураси, 26-оят).

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Forwarded from arabic.uz (nahv-sarf)
МУНДАРИЖА #mundarija

Қўлланма

Кутубхона, Дастур, Луғат(дастур)

1. Муаллими соний 🔴 - 8 ёшдан

1.1 Муаллими соний осон услубда

1.2 Minvar

1.2. Иқро китоби 🔴

2. Алифбо китоби 🔴 - 8 ёшдан

3. "Закариё билан ўрган" - 4 ёшдан

4. Болалар саҳифаси (оятлар). 🔴

4.1 Устоди аввал

5. Ўқиш китоби 🔴

5.1. Байна ядайк 🔴

6. Араб тили грамматикаси 🔴

6.1. Соддалаштирилган араб тили грамматикаси 🔴

7. Араб тили болалар учун 🔴

8. Дурусул луғатил аробийя 🔴
(Мадина курс)

9. Мукаммал сарф илми 🔴

10. Жаноҳут толиб 🔴

10.1. Нажоҳут толиб

11. Дурусун наҳвийя 1-китоб 🔴

12. Алифбо дарслари 🔴

13. Мабдаул қироа 🔴

14. Шифоҳия (оғзаки дарслар) китоби.

14.1. Шифоҳия араб тилида таҳлил. 🔴

15. Ҳикоялар 🔴

16. Наҳв сон 🔴

17. Наҳв ва сарф 🔴.

17.1 Сарф наҳв муаллими.

18. Ўқиш асослари китоби 🔴.

19. Пайғамбарлар қиссаси 🔴.

19.1. Таълимул мутаъаллим.

20. Жадваллар #jadvallar

21. #sher , #yangilugatlar , #uluglar_hayotidan, #bataqa
-------------------
🔴 Ушбу тугмани босиб дарсларни youtube.com сайти орқали кўришингиз мумкин.

Дарсларни тезкор топиш учун қуйидаги ботдан фойдаланишингиз мумкин.

👉🏻 @Arabicuz_Media_bot - қўлланма.
9159. Албатта дунё ҳаёти барча инсонлар, шахслар, жамиятлар, халқлар ва ҳукуматларнинг барчасига имтиҳон диёридир. Мукофот ва қарор топиш ўрни эмасдир. “Албатта, охират, ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир”. (Ғофир сураси, 38-оят).
Шунинг учун ҳам дунё ҳаёти бир қанча ишлар, турли қарама-қарши ҳолатларни ўз ичига олади. Унда сиҳат-саломатлик ва касаллик бордир, унда бойлик ва фақирлик бордир ва унда ҳаёт ва ўлим бордир. Шунингдек, унда уруш ва вайронагарчилик ҳамда тинчлик ва барқарорлик бордир. Буларнинг бари Аллоҳ таолонинг ҳаётда жорий этган суннатидир.
Буларнинг бари илоҳий ҳикматдир, инсон учун имтиҳон, синовдир. Унда ҳақиқат ва унинг маъданларини кашф қилиш бордир. Энди кимки бунинг сирини чуқур англамас экан, унинг бу жаҳолати уни бахтсизлик сари етаклайди, уни шубҳалар зулматига кўмиб юборади, васвасалар ва залолатларнинг чалкаш йўлларига олиб боради.
Буни зоҳирий ҳаётнинг турфа хилликларида, ажнабийларнинг маданий-ақлий инқирозларида кўриб, гувоҳ бўлиб турибмиз.

Устоз, доктор Нуриддин Итр раҳимаҳуллоҳнинг «Мусулмон тафаккури ва учинчи минг йилликдаги курашлар» номли китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube