arabic.uz (hikmatlar)
34.4K subscribers
15.7K photos
190 videos
5 files
7.7K links
@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)
Download Telegram
9129. Аллоҳнинг Каломида санаб адоғига етиб бўлмас руҳоний лаззатлар бордир. Робб таолонинг Каломидан кўра ширинроқ, тотлироқ калом йўқдир. Унда лаззат, унда адаб бор, унда бидъатга мухолиф суннатлар бор, унда нафс ҳаво муқобили бўлган шариат бор.
Масалан, киши кўчада кетиб бораётса, нафси унга “мана бу аёлга қарасангчи”, дейди. Бу шайтоннинг лаззати, нафси ҳавога эргашиш бўлади. Бу ўринда оламлар Роббининг Каломи: “Сен мўминларга айт, кўзларини тийсинлар..” олдинга чиқар экан, унда афзал бўлади. (Нур сураси, 30-оятдан)
Афсуски, Ислом шариатининг кўплаб яхшилик- маҳосинлари айрим инсонлар назарида ёмонлик- қабоҳат бўлиб туюлади.
Кимки суннатни ушласа нажот топибди ва шод бўлибди, Бас, Аллоҳ унга назар солади ва у ҳам Аллоҳга қалби ила боқади. У айтурки: Эй Роббим, бу менинг хорлигимдир, мен нуқсонлиман, мен фосидман, мен солиҳ эмасман.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9130. Нафснинг Аллоҳга етишувидаги кўтарилиш босқичлари
1. Нафсул аммора- “Ёмонликка кўп ундовчи нафс”.
“Албатта, нафс, агар Роббим раҳм қилмаса, ёмонликка кўп ундовчидир.” (Юсуф сураси, 53-оят).
2. Нафсул лаввома- “Маломатчи нафс”.
“Ва маломатчи нафс билан қасам”. (Қиёмат сураси, 2-оят).
3. Нафсул мулҳима- “Илҳомлантирувчи нафс”.
4. Нафсул мутмаинна- “Хотиржам нафс”.
“Эй хотиржам нафс!” (Фажр сураси, 27-оят).
5. Нафсур розия- Рози бўлган нафс.
6. Нафсул марзия- Ундан рози бўлинган нафс.
“Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт!” (Фажр сураси, 28-оят).
7. Нафсул камила- Комил нафс.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9131. Ақиқа
Салмон ибн Омир аз-Зоббий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ғулом ила ақийқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг», дедилар».

Имом Бухорий, Термизий ва Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9132. Аллоҳ сизларни раҳм қилсин, шуни билингки, саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтишда ўнта каромат бордир. Улар:
1. Маликул Жаббор – Аллоҳнинг саловот айтиши.
2. Набиййул мухтор – Пайғамбаримизнинг шафоат қилишлари.
3. Малоикатул аброр – фаришталарга эргашиш борлиги.
4. Мунофиқ ва кофирларга мухолиф бўлиш, уларга зид келиш.
5. Хато ва гуноҳларнинг маҳв бўлиши, ювилиши.
6. Ҳожат ва эҳтиёжларни раво бўлиши.
7. Зоҳирий ҳолат ва сиру асрорларни нурланиб, ёришиши.
8. Жаҳаннамдан нажот топиш.
9. Роҳат ва қарор топиш ҳовлиси – жаннатга кириш.
10. Моликул Ғаффор зот – Аллоҳнинг саломига мушарраф бўлиш бор эканидир.

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳнинг “Бўстонул воизийн” асаридан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9133. Ҳисобдан қочиб қутулиш жойи йўқдир
Ҳисобдан қутулиш жойи йўқ. Эй мусулмон дўстим! Ота ўз оиласига қилган камчилиги учун ҳисобга тутилади, талаба ўқишда қилган камчилиги учун, бирон ишга масъул вазифадор ходим ўз доирасида ҳисобга тутилади. Ҳар ким ўз ўрни ва мавқесида жавоб беради. Уларнинг барчалари қиёмат кунида Аллоҳнинг амр буйруқлари устида йўл қўйган камчилик ва ноқисликлари борасида ҳисоб қилинажаклар. Инсонларга бу вазиятда ўйин эмас балки, ўта жиддий ҳолга тушадилар. Улар беҳудага яратилган эмаслар.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9134. Доктор Мустафо Маҳмуд дейди:
“Аллоҳ таоло маърака, жангдаги нусратни нафсни устидан нусратга эришиш билан боғлади. Бу ҳақда Ўзининг китобида баён қилиб: “Толут аскар билан чиққанда: «Албатта, Аллоҳ сизни дарё билан синовчидир, ким ундан ичса, у мендан эмас. Ва ким уни тановвул қилмаса, у, албатта, мендандир. Магар биров қўли билан бир ҳўплам ҳўпласа, майли», деди”. (Бақара сураси, 249-оят).
Шу маънодаки, чанқоққа қарамай сувдан ичманглар, фақат, жуда чанқаб кетсанглар, ҳар бир киши учун бир ҳўпламдан бўлса майли, деган изнни берди. Хўп, натижа нима бўлди? “Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар”. (Бақара сураси, 249-оят).
Ана ўшалар, ҳар бир замон, асрдаги озчилик инсонлар жамоаси бўлиб, биз яхши кўрадиган нафснинг хуружларига қарши турган ҳолда, шиорларни қоим қилувчи ва биз ёқтирмайдиган, оғир кўрадиган машаққатларни кўтарувчилардир.
Яна сўзида давом этиб шундай дейди: “Дунёнинг барининг шиори шудир: “Дунё - оёқларимиз остидан оқиб турувчи дарё кабидир. Бизни ҳар биримиз унга қўл ботириб сув оламиз. Кимдир бир кафтида ҳовуч, яна кимдир эҳтиёжидан ортиғини ҳам олади. “Озгиналаридан бошқалари ундан ичдилар”. Ана ўша озчиликни Аллоҳ дунёда кўпчиликдан ўзгача, алоҳида этиб яратгандир. Ана ўша Аллоҳнинг халқларига жаннат насиб бўлгусидир. Аммо улардан бошқалар бўлса, бу дунёда шаҳватларга ўтин бўлсалар, охиратда бўлса жаҳаннамга ўтиндирлар”.
Аллоҳим, бизни нафсимиз чорловчи турли шаҳватларга қарши турувчи ва нафсимизга оғир келадиган вазифа, вожиботларимизни кўтарувчи, уларни адо этувчилардан этгин!

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9135. Имом Муҳаммад Маҳдий Роввас раҳимаҳуллоҳ дейди: Илмга мувофиқ бўладиган ақл билан тургин. Нассга мувофиқ бўладиган илм билан тургин. Ақлингга тўла устунликни бермагин. Қанчалар кенг ақл бўлсада бирон тиқин, қопқоғи бўлсин. Агар насс, шаръий хукм ва қоидаларда ақлинг чалкашадиган бўлса, у ҳолда саҳиҳ илм аҳли ва солиҳларга мурожаат қилгин, улардан сўраб ўргангин.
– “Илм хулқдир, ақл одобдир, шариат нурдир. Ва ишларнинг бари Аллоҳга қайтувчидир”.
– “Нафс энг улкан санам, бутдир. Унга мойил бўлиш, эргашиш билан қулчилик қилиб қўймагин”.
– “Агар ёмон хулқли дўст билан синалиб балолансанг, сабр қилгин. У нафсига душмандир”.
– “Нодон жоҳилдан кўра, нодон олим ёмонроқдир. Чунки билимсиз жоҳилнинг нодонлиги илм ўрганиш билан барҳам топади. Нодон олимники эса эса илм билан янада жаҳолати қаттиқлашади, ортади. Бу ўринда олим киши тўғрисига қайтмасдан ўз фикрида маҳкам туриб олиши нотўғри экани назарда тутилади”.
– “Хулқи торнинг сир сақлайдиган тор омбори бўлиши керак”.
– “Гўзаллик – бу муҳлат, буюклик- огоҳлантиришдир. Уларнинг ўртасида калондимоғлик, менсимаслик йўқдир”.
– “Тақдирга қарши бўлиш – ғазаб, жаҳлнинг бир кўриниши, ўзига жалб этувчи фитналаридандир”.

Муҳаммад Абулҳуда Соййадий раҳимаҳуллоҳнинг “Қалбни рақиқ-юмшатувчи асосий нарсалар” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9136. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Ким ёш болага: «Бери кел (бир нарса бераман)», деб айтсаю, кейин унга бермаса, у ёлғончидир».

Абу Довуднинг сунанларида Абдуллоҳ ибн Омир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизникида ўтирган эдилар, онам мени чақириб, «Бери кел, бир нарса бераман», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Нима бермоқчисан?» дедилар. Онам: «Хурмо бермоқчи эдим», деган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч нарса бермаганингда, сенга ёлғон ёзилиб қолар эди», дедилар».

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9137. Таълим олувчи учун энг афзали – ўз асрининг илмда билувчироқ ва фаҳмда юксакроқ уламоларидан ўрганиши, қасд қилишидир.
Қанчадан-қанча илмда маълум даражага эришган инсонлар бор. Улар эҳтиёж тушмайдиган ва кераксиз илмларга шўнғишгандир. Бас у билан дини ёки дунёси зарарланган.
Шунингдек, муаллим учун илм ўргатаётган талабаларига диққат қилиши, у билимларни токи тушуниб англамагунча баён қилиб бериши ва бунга жидду жаҳд ва салоҳиятини ишга солиши зарур бўлади. Баъзи илмларни баъзи инсонларга зарари борлиги инкор этилмайди. Бу худди қуш гўшти ва турли ширинликлар эмизикли бола учун зарар экани каби. Шу билан бирга, айрим ҳолларда кишига баъзи ишларни билмаслиги унга фойда бериб қолишини ҳам айтиш мумкиндир.

Шайх, аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг “Расулул муаллим соллаллоҳу алайҳи васаллам” китобидан.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9138. Аллома ибн Баадийс раҳимаҳуллоҳ дедилар:
“Уй – ҳақиқий эркаклар вояга етказиб, шакллантириладиган илк мадраса ва ўзига хос бир фабрикадир. Шу сабаб, онанинг диёнатли экани дин ва ахлоқни муҳофазаси учун муҳим асосдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9139. Имом ибн Батта раҳимаҳуллоҳ деди: “Замонамиздаги инсонларнинг баъзилари худди бир-бирининг ортидан қолмай учадиган тўда ва гала қушлар кабидирлар. Агар улардан бири чиқиб нубувватни даъво қиладиган бўлса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарларнинг сўнгиси эканликларини билганлари ҳолда эргашишларини ёки бирон киши чиқиб Яратувчилик, илоҳликни даъво қиладиган бўлса, билганлари ҳолда уларга эргашаётган ҳолда топасан”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9140. Одобнинг илм билан биргалиги руҳнинг жисм билан биргалиги кабидир. Агар илм ҳамроҳ бўлмас экан, одобдан манфаат бўлмайди. Одоб илм билан қоим бўлади ва мустаҳкамлиги тўлиқ бўлади.

Аллома, муҳаққиқ, шайх Муҳаммад Аввома.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9141. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй одамлар! Аллоҳга тавба қилинглар! Мен ҳар куни У Зотга юз марта тавба қиламан», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9142. Мисрлик машҳур қори Муҳаммад Рифъат раҳимаҳуллоҳнинг кўзи кўрмай қолишининг сабаби кўз тегиши бўлган экан. Бир аёл у қорини кўриб қолиб, бунинг кўзини қаранглар, шаҳзодаларни кўзига ўхшаркан, деган экан. Шундан сўнг, бир кун ўтиб тонг отганда, кўзлари кўрмай қолган экан.
Дўстлар, шу сабаб бирон нарсани кўриб ёқтирса, «Боракаллоҳ» ёки «Машааллоҳ», десин. Чунки киши ўзи билмаган ҳолда бошқага кўзи тегиб қолиши мумкин экан. Кўз тегиши ҳақдир, ҳатто қанчалар инсон у сабаб вафот этган.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9143. Нафсингга қараб: “Роҳатни, оромни хоҳлайсанми? Олдингда ҳали қабр турибди. Аввал ўша ерга кириб олгин”, дегин.
Ибодатларимиз билан турли кашфлар, ишоралар ва кароматларни талаб этишимиз, кутишимиз тўғри эмас. Токи, ибодатларимиз самараси, меваларини бу дунёдаёқ еб қўймайлик”.

Шайх Аҳмад Фатҳуллоҳ Жомий раҳимаҳуллоҳ.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9144. Абу Абдураҳмон Суламий деди: Бобомни шундай деганларини эшитдим: “Ҳамма ҳолатлар ҳам илмнинг натижаси бўлавермайди. Бўлиб ҳам унинг эгасига зарари фойдасидан кўра кўпроқ бўлса.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9145. Аҳмад Рифоий раҳимаҳуллоҳ дейдилар: “Баттол (илмсиз ва бекорчи) сўфийдан кўра беодоби йўқдир. Зуҳдга чақирадию, кўзи бўлса мол-дунёга тикилган бўлади. Қўли эса тиланиш, сўрашга чўзилган бўлади”.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
9146. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким мўъмин ва мўъминалар учун (ҳар қайси кўринишдаги) истиғфорни айтса, Аллоҳ у сабабли ҳар бир мўъмин ва мўъмина учун яхшилик ёзади», дедилар.

Имом Табароний ривояти.

Изоҳ: Мана бу каби истиғфорларни айтади.
“Аллоҳуммағфирлий ва ливалидайя ва лил-муъминийна вал-муъминаат вал-муслимийна вал-муслимаат”.
Маъноси: “Эй, Аллоҳ! Мени, ота-онамни, мўмин ва мўминаларни, муслим ва муслималарни мағфират қилгин”.
Дуода фақат ўзини эмас, барча мўмин мусулмонларни эслаш суннатдир.

@arabicuz

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube