Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.3K subscribers
16.3K photos
6.73K videos
1.67K files
15.4K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчиларга субсидия берилади

Ҳукумат қарори (305-сон, 21.07.2023 й.) билан Пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ипак қурти уруғи учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди

Низомга кўра, 2026 йил 1 январгача ҳар йили пиллани қайта ишлаш ва пилла қурти уруғини ишлаб чиқарувчи корхоналарга улар томонидан пилла боқувчиларга етказиб берилган ҳар бир қути ипак қурти уруғи учун 120 минг сўм миқдорида субсидия ажратилади.

🔰 Шунга кўра:

🔹 биринчи ва иккинчи мавсум учун субсидия олувчиларнинг манзилли рўйхати шакллантирилади (20 майгача);

🔹 учинчи ва тўртинчи мавсум учун Манзилли рўйхат имзоланиб, тасдиқланган ҳолда Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасига тақдим этилади (20 августгача);

🔹 Қўмита субсидиялар бериш учун ажратиладиган маблағларни субсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради (10 иш кунида).

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14165

🚀Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

😎 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Агросубсидия олиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (332–сон, 03.08.2023 й.) билан Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш тўғрисидаги низом тасдиқланди

🎯 Низомга кўра, агросубсидия аграр ва озиқ-овқат соҳаларида фаолият юритаётган тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ажратилади.

📝 Бунинг учун агросубсидия ажратишни тартибга солувчи ишчи гуруҳга ариза билан мурожаат қилинади.

➡️ Ишчи гуруҳ аризага мувофиқ агросубсидиянинг тегишли тури бўйича бажарилган иш ва хизматларни (маҳсулотларни) жойига чиққан ҳолда ўрганиб чиқади ҳамда агросубсидияни ажратиш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани ваколатли давлат органига тақдим этади.

🗓 Ваколатли давлат органи ишчи гуруҳ хулосасини ўрганиб чиқиб, хулоса келиб тушгандан бошлаб 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратилиши ёки ажратилмаслиги тўғрисида жавоб хати юборади.

☑️ Сўнг ваколатли давлат органлари томонидан 3 иш кунида агросубсидия олувчи субъектга субсидия ажратиш бўйича тўлов ҳужжатлари Ғазначилик хизмати қўмитасига жўнатилади.

💰Шунга кўра, Ғазначилик хизмати қўмитаси тўлов ҳужжатларини олгач 1 иш кунида тегишли субсидия суммасини агросубсидия олувчининг банк ҳисобварағига ўтказиб беради.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14259

🚀Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

😎 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Пахта етиштирувчиларга ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади

“Пахта хомашёсини етиштирувчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш ҳамда ҳисобга олиш муддатларини мувофиқлаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (379-сон, 14.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра:

🔹2023 йил ҳосилидан пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта хомашёси тўлиқ электрон тарози орқали қабул қилинади;

🔹ҚҚСни пахта хомашёси бўйича якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш муддатигача тўлаш ва ҳисобга олишга рухсат этилади;

🔹2026 йил 1 апрелгача пахта-тўқимачилик кластерлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари) ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда ҚҚСни ҳисобга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан пахта ҳосили учун якуний ҳисоб-китоблар ўз муддатида амалга оширилмаганда, юзага келган солиқ қарздорлигини ҚҚС тўловчиси ҳисобланган қишлоқ хўжалиги корхоналари (фермер хўжаликлари)га 3 ой муддатга тенг улушларда бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади;

пахта-тўқимачилик кластерларига қабул қилиб олинган пахта ҳосили учун электрон ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасини қишлок хўжалиги корхоналари (фермер хужаликлари) томонидан ҚҚС бюджетга тўлаб берилганидан сўнг ҳисобга олишга рухсат этилади.

ҚҚСни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури ишга туширилади.

🗓 2023 йил 5 сентябргача ҳудудлар ва кластерлар кесимида пахта хомашёсини йиғиб олиш билан боғлиқ маълумотлар шакллантириладиган ахборот тизими ишга туширилиб, 2023 йил 15 сентябрдан “Агроплатформа” ахборот тизимига интеграция қилинади.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14316

📶Дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз

😎👉 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун гаровсиз кредит берилади

“Балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун сув ҳавзаларидан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш ҳамда балиқ овлаш ва сув бўйи туризми масканларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–281-сон, 18.08.2023 й.) қабул қилинди

🌐 Қарорга кўра, 2023 йил 1 октябрдан қуйидагилар тадбиркорларга “E-auksion” электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилади:

🔸давлатга тегишли табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) – балиқни саноат усулида етиштириш, овлаш ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадлар учун;

🔸табиий ва сунъий сув ҳавзалари (сув омборлари) ҳамда дарё атрофидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари – сув бўйида пляж зоналарини ташкил этиш, спорт-ишқибозлик туридаги балиқ овлаш, балиқ ови, қайиқда сузиш ва сув саёҳати бўйича хизматлар кўрсатиш, балиқ маҳсулотлари, шу жумладан балиқ таомлари савдоси, умумий овқатланиш ва бошқа туризм хизматларини ташкил этиш ҳамда ушбу мақсадларда енгил конструкцияли қурилмаларни (ўтов лагерлари мажмуаси, контейнерларни) жойлаштириш учун.

🔰Қарорга кўра, 2024 йилда республикада:

900 минг тонна балиқ етиштириш;

35 240 гектар сунъий сув ҳавзаларини интенсивлаштириб, 513 600 тонна балиқ етиштириш;

9 000 хонадонда интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйиш назарда тутилган.

💰2024 йил 1 январдан “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастури доирасида аҳоли ва тадбиркорларга балиқчилик лойиҳаларини амалга ошириш учун 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14340

📶Дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз

😎👉 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️25 та туманда чорвачилик кластерлари ташкил этилади

“Чорвачиликда идентификация қилиш тизими ва наслчилик соҳасини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–285-сон, 24.08.2023 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, Ўзбекистонда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизими қуйидаги 2 босқичда жорий қилинади:

1️⃣-босқич – 2023–2024 йилларда чорвачиликка ихтисослаштирилган 25 та туманда (қуйида келтирилган);

Ушбу туманларда ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тизимини жорий қилиш бепул амалга оширилади.

2️⃣-босқич – 2025–2026 йилларда республиканинг қолган туманларида.

🏢 Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси соҳада масъул орган ҳисобланади.

Қарор билан Қўмита ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш маркази ташкил этилади.

Шунингдек, 25 та туманда қуйидаги йўналишларни ўз ичига олган чорвачилик кластерлари ташкил этилади:

▫️гўшт ва сут маҳсулотларини етиштириш, шунингдек, аҳолидан йиғиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот шаклида реализация қилиш;
▫️тайёр озуқа ем маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни аҳолига қулай бўлган ҳудудларда сотиш шохобчаларини ташкил этиш;
▫️аҳоли хонадонларига маҳсулдор наслли молларни етказиб бериш;
▫️чорва молларини сўйиш кушхоналари, териларни қабул қилиш ва қайта ишлаш қувватларини ишга тушириш;
▫️терини қайта ишловчи корхоналар билан биргаликда кооперация асосида теридан тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш.

➡️ Шунга кўра, ташкил этиладиган чорвачилик кластерларига:

🔹60 миллион АҚШ доллари миқдорида кредитлар ажратилади;

🔹пахта ва ғалла экин майдонларини қисқартириш ҳисобига ҳар бир туманда камида 100–150 гектар майдон озуқабоп экинлар экиш учун ажратилади.

🗓 2023 йил 1 декабрдан чорвачилик хўжаликлари ўз эҳтиёжи учун импорт қилган наслдор қорамолларга ҳисобланган қўшилган қиймат солиғини Қўмита кафолати асосида 180 кун ичида тўлаб бериш тизими жорий этилади.

💰 2023 йил 1 сентябрдан 2025 йил 31 декабргача давлат томонидан қуйидаги тартибда субсидия ажратилади:

чорвачилик маҳсулотлари етиштирувчи хўжаликларга хорижий давлатлардан импорт қилинган наслдор қорамолнинг ҳар бир бошига 2 миллион сўм, наслдор қўй ва эчкининг ҳар бир бошига 400 минг сўм миқдорида;

паррандачилик хўжаликларига ҳар бир бош 1 кунлик наслдор жўжани импорт қилиш билан боғлиқ харажатларнинг 15 минг сўмини қоплаш учун.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14381

📶Дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз

😎👉 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади

Ҳукумат қарори (449-сон, 05.09.2023 й.) билан Наслчилик хўжалиги мақомини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди

☑️ Регламентга кўра, наслчилик хўжалиги мақоми талабгорнинг мурожаатида кўрсатилган муайян тоифага мансуб зотдаги чорва ҳайвонлари (ёввойи ва хонаки ҳайвонлар, шунингдек, паррандалар, балиқлар, муайян ҳайвонлар ҳамда асаларилар) турига ёки фаолият йўналишига қараб берилади.

📝 Талабгор ёки унинг вакили давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилади ёки ЯИДХП (my.gov.uz)да рўйхатдан ўтади.

🔰 Сўровнома тўлдирилиб, унга қуйидагилар илова қилинади:

▫️наслчилик заводи, наслчилик хўжалиги, генофоид хўжалиги мақомини олишга талабгорлар учун – сўнгги 3 йилда ўтказилган наслли маҳсулотлар (материаллар) бонитировкаси натижалари бўйича маълумотномалар нусхаси;

▫️наслдор чорва ҳайвонларининг идентификация қилинганлиги тўғрисидаги маълумот;

▫️тегишли чорва ҳайвонлари турлари бўйича наслчилик хўжалиги мақомини олиш учун минимал талабларга мувофиқлиги бўйича талабгор томонидан тасдиқланган маълумотлар.

💰Давлат хизмати кўрсатганлик учун БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади.

➡️ ЯИДХП орқали мурожаат этилганда мазкур миқдор 594 минг сўмни ташкил этади.

🗓 Ваколатли орган сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини аниқлаш учун 10 иш куни ичида жойига чиққан ҳолда ўрганади.

Шунингдек, ўрганиш вақтида туманлар (шаҳарлар) ветеринария бўлимлари орқали талабгорнинг эпизоотик барқарорлиги, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари ҳам ўрганилади.

🧾Наслчилик хўжалиги мақоми берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 5 йил муддатга берилади.

🚫Гувоҳнома олган шахс уни бошқа шахсга фойдаланиш учун бериши мумкин эмас.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14461

🗣Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

😎👉 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Айрим ўсимликлар импортида божхона божи ноль ставкада қўлланилади

“Гулчилик ва кўчатчилик соҳаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-341, 23.10.2023 й) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра, 2023 йил 1 ноябрдан 2026 йил 1 январгача туганаклар, пиёзбошлар, туганаксимон илдизлар, туганак пиёзлар, илдизпоя, жумладан вегетатив тиним ҳолатидаги, вегетация ёки гуллаш давридаги сертармоқлари, бошқа тирик ўсимликлар (жумладан, илдизлари), қаламчалар ва пархиши (ТИФ ТН коди 0601 ва 0602) импортида божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot

🗣Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

Батафсил
👉 @AgroOlamUz 😎
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг энг кўп ўлчами оширилди

“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратиладиган ер участкаларининг ўлчамини оширишга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–876-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰 Ер кодекси ҳамда “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва кўшимчага кўра, деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Президент қарори билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.

📌 Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14843

🖥Дўст ва яқинларга ҳам улашинг

🔔Обуна бўлинг👉 @AgroOlamUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Ўсимликларни ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–877-сон, 09.11.2023 й.) Президент томонидан имзоланди

🔰Қонунга мувофиқ, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ёки бошқа мамлакатлардан олиб келинадиган кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари рўйхатга олиниши лозим.

🧾 Рўйхатга олиш Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (махсус ваколатли давлат органи) томонидан ўтказилган синовлар натижалари асосида амалга оширилади.

🗓 Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари 5 йил муддатга рўйхатга олинади.

Рўйхатга олиш учун синовларни ўтказиш муддати 2 йилдан ошмаслиги керак.

➡️ Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича шошилинч чоралар кўрилишини талаб қилувчи ҳолатлар мавжуд бўлган тақдирда, рўйхатдан ўтказилмаган ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини 1 йилгача муддатда тажриба тариқасида қўллашга йўл қўйилади.

😀 Кимёлаштириш воситалари ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини фақат махсус омборхоналарда ёки махсус хоналарда сақлашга йўл қўйилади. Уларни махсус идишсиз сақлаш тақиқланади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14848

🖥Дўст ва яқинларга ҳам улашинг

🔔Обуна бўлинг👉 @AgroOlamUz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Микроқарзларнинг энг юқори миқдори 100 млн сўмгача оширилади

“Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг ўрни ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-364-сон, 10.11.2023 й) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, 2024–2026 йилларда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишга қаратилган микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш дастури амалга оширилади:

🔹микромолиялаш бозори ҳажмини камида 5 баробарга ошириш;

🔹микромолиявий хизматлар билан 1 миллиондан ортиқ тадбиркорларни қамраб олиш;

🔹микромолия ташкилотлари ресурс базасида жисмоний шахслардан жалб қилинадиган маблағлар миқдорини 2 баробарга ошириш;

🔹микромолиявий хизматлар кўрсатиш орқали расмий даромадга эга бўлмаган 500 мингга яқин шахсларни ўзини ўзи банд қилиш ва бизнесни ривожлантиришга кўмаклашиш.

🗓 2024 йил 1 январдан:

микроқарзнинг энг юқори миқдори 50 млн сўмдан 100 млн сўмгача оширилади;

нобанк кредит ташкилотлари акциядорлик жамияти ёки масъулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилади;

микромолия ташкилотларига норезидентлардан хорижий валютада қарз маблағларини жалб қилиш ҳамда юридик шахсларга хорижий валютада молиявий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади;

жисмоний шахс бўлган иштирокчилардан (акциядорлардан) устав фондига (устав капиталига) киритилган ҳисса суммасининг ёки уларнинг эгалигидаги акциялар номинал қийматининг икки бараваридан ошмайдиган миқдорда қарз маблағларини жалб этишга рухсат берилади;

микромолия ташкилотлари тегишли лицензия олган ҳолда тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади;

жисмоний ва юридик шахслар томонидан нобанк кредит ташкилотининг устав капиталидаги улушга эгалик қилиш учун Марказий банк дастлабки рухсатномасини олиш талаби қонунчиликда белгиланган 10 фоизлик улушни 20 фоизга ошириш орқали юмшатилади.

Бунда, олинаётган улуш миқдори 10 фоиздан 20 фоизгача бўлганда Марказий банкни хабардор қилиш тартиби жорий этилади;

микромолия ташкилотларига тижорат банкларидан кредит ресурслари жалб этилганда ёки тадбиркорлик субъектларига микромолия ташкилотларидан микрокредит олинганда “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” АЖ кафиллигини бериш имконияти яратилади;

тижорат банкларига микромолия ташкилотларига кредит ажратишда уларнинг кўрсатилган микромолиявий хизматлари бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқини гаровга олиш ҳуқуқи берилади.

2024 йил 1 апрелгача микромолия хизматлари соҳасига ихтисослашган янги микромолия ташкилоти ташкил этилади.

📋 2024 йил 1 январгача микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматлар кўрсатишнинг норматив-ҳуқуқий базаси ишлаб чиқилади.

©https://tttttt.me/huquqiyaxborot/14856

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз

🔔Обуна бўлинг👉 @agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кредитлар ажратилади

“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги
Президент қарори (ПҚ–5-сон, 05.01.2024 й.) қабул қилинди

🔰Қарорга кўра:

сув хўжалиги ташкилотлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга сув етказиб бериш хизматлари учун тўловлар бекор қилинади;

Сув хўжалиги вазирлигининг туман (Қувасой шаҳар) ирригация бўлимлари ҳамда махсус хизматлари негизида “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари ташкил этилади;

Сув етказиб бериш хизматлари раҳбарлари амалга оширилган ишлар юзасидан бир йилда икки марта халқ депутатлари туман Кенгашларига ҳисобот бериб боради.

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан Давлат бюджетига тушган тушумнинг 40 фоизи Сув етказиб бериш хизматлари фаолиятини молиялаштиришга йўналтирилади.

🗓 2024 йилдан:

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга suvkredit.uz платформаси орқали 5 йил муддатга, шундан 2 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади;

сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга ушбу технологиялар жорий қилинган йилнинг ўзида тўлиқ миқдорда ажратилади.

📌 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш бўйича лойиҳаларга тижорат банклари томонидан миллий валютада ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз ставкасининг 10 фоиздан ошадиган қисми Давлат бюджети томонидан қоплаб берилади.

⚠️ Суғориладиган ерларда янги боғлар, узумзорлар ва бошқа кўп йиллик дарахтзорлар ҳамда енгил типдаги иссиқхоналарни ташкил этишда хулосалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фақат сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий қилиш шарти билан берилади.

©️https://tttttt.me/huquqiyaxborot/15195

🖥Дўст ва яқинларга ҳам жўнатамиз!

🔔Обуна бўлинг👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM