Agro-Olam.Uz | Расмий канал
21.2K subscribers
16.6K photos
7.09K videos
1.68K files
15.6K links
Қишлоқ хўжалигида содир бўлаётган энг сўнгги ва ишончли хабарлар шунингдек барча фойдали маълумот, видео лавҳа ва китоблар фақат бизда.

Веб сайт👉 agro-olam.uz

Мақола йўллаш учун👉 @AgroOlamUzAdmin

Реклама: @AgroOlamGroup
Download Telegram
#Фойдали_маълумотлар

🌐ИССИҚХОНАЛАРДА ЦИТРУС ОҚ ҚАНОТИГА ҚАНДАЙ КУРАШИШ МУМКИН?

🌴Цитрус оқ қаноти - тенг қанотлилар туркумига, яъни алейродидлар оиласига киради.
🦟Вояга етган ҳашорат 1-2 мм узунликда, танаси оқ-сариқ ва икки жуфт оқ қаноти бор.
🐛Ҳашорат личинкалари дарахтларнинг яшил баргларида пупарийда қишлайди. Оқ қанот личинкасининг тўрт ёши пупарий деб аталади, у барг орқасига зич ёпишган ва усти мумсимон бўлади.
🌱Баҳорда пупарийдан чиққан урғочи оқ қанотлилар урчигандан кейин баргнинг орқа томонига биттадан ёки тўп-тўп қилиб жами 60 тадан 250 тагача тухум қўяди.
💮Тухум 23-25 даража иссиқликда ривожланади ва ундан 10-15 кунда “дайдичалар” деб аталадиган ҳаракатчан оқ сариқ личинкалар чиқади ҳамда барг орқаларига ёпишиб олиб озиқлана бошлайди. Улар учинчи тулашидан сўнг пупарийга айланади. Пупарий деярли овалсимон, сариқ тусда бўлади.
🐛Личинкалар уч-турт ҳафта, пупарий икки ҳафта давомида ривожланади.
🌴Оқ қанот цитрус ўсимликларга асосан иссиқхоналарда зарар келтиради, ёзги мавсумда очиқ майдонларда ҳам зарари катта.
🍊Мандарин, лимон, апелсин, нок, кофе дарахти, олча, ёввойи ва япон сирени, хурмо, чой бутаси, лигиструмларни зарарлайди. Личинкалари баргнинг орқа томонига ўрнашиб олиб ширасини сўриб буриштиради.
🍂Барглар зараркунанда ажратган ширали чиқитлар билан қопланади. Уларнинг сиртида эса “капнодиум” қора замбуруғлар ривожланади. Бунинг натижасида баргларда нафас олиш ва фотосинтез жараёнлари қийинлашади. Натижада ўсимликлар ривожланиши сусайиб нимжон бўлиб қолади, ҳосилдорлик кескин пасаяйиб кетади.
🌴Цитрус оққаноти билан қаттиқ зарарланган ўсимлик қуриб қолиши ҳам мумкин.
Вилоятимиз ҳудудига четдан бу зарарли карантин организмларни кириб қолишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалик маҳсулотлари белгланган тартибда карантин назоратидан ўтказилиб, фитосанитар тоза бўлган маҳсулотларни вилоят ҳудудига киришга рухсат берилмоқда.
🌴Цитрус оқ қанотини тарқалишининг олдини олиш учун қуйидаги чораларни амалга ошириш лозим:

1.Кўчатлар ва қаламчалар зарарланган жойдан олиб келинса “бромметил” фумигант воситаси билан зарарсизлантириш;

2.Зарарланган ҳудудлардан кўчат ва қаламчаларни ташишни таъқиқлаш;

3.Зарарланган худудларда Ўзбекистонда рухсат этилган сўрувчи ҳашаротларга яхши таъсир қиладиган химикатлардан фойдаланиш.

4.Иссиқхоналарда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш.

Манба: @Karantin_Kitoblar

👨‍💻 Agro-Olam.uz веб сайтининг телеграмдаги расмий саҳифасига обуна бўлинг Дўстларга улашинг. 👇👍
@AgroOlamUz va @AgroOlam
Qulupnay.pdf
10.7 MB
#Фойдали_маълумотлар

🍓Қулупнай етиштириш технологияси

🦠Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш


Манба: Karantin_Kitoblar телеграм канали
#Фойдали_маълумотлар

🥜Ғузорда 100 гектарлик ёнғоқ плантацияси ташкил этилмоқда

Ғузор туманида «Азаматхон бобо» фермер хўжалиги томонидан 100 гектар майдонга томчилатиб суғориш технологиялари орқали ёнғоқ плантацияси ташкил этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Ғузор туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, лойиҳа тўлиқ ишга тушгач 10 та доимий ва 50 та мавсумий иш ўринлари яратилади. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 6 млрд сўм бўлиб, ташаббускорнинг 500 млн сўм ва 5,5 млрд сўм банк кредит маблағи ҳисобидан барпо этилмоқда.

Манба: kun.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Фойдали_маълумотлар

‼️Қовун маҳсулоти экспортига нималар жиддий зарар етказиши мумкин, Қовун пашшаси ҳақида биласизми?🤔 Батафсил видеолавҳада☝️

Манба: uzdavkarantinuz телеграм канали

📱 Agro-Olam.uz веб сайтининг телеграмдаги расмий саҳифаси. Дўстларга улашинг. Обуна бўлинг👇👍
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEJ8412qlXfug5wkCA
#Фойдали_маълумотлар

♦️ҚАЙСИ ТУРДАГИ ПИЁЗЛАР ҚИШ ОСТИ ПИЁЗИ ДЕЙИЛАДИ
🔹 Уруғлари Август-Сентябр ойларида экилиб, ҳосиллари Май-Июн ойларида йиғиб олинадиган пиёз турлари "ҚИШ ОСТИ" ёки "АВГУСТ" пиёзи деб аталади(халқ орасида "СУРХОН ПИЁЗИ" атамаси ҳам мавжуд)

♦️ УРУҒЛАРИ ҚАЙСИ МУДДАТЛАРДА ЭКИЛАДИ
🔹 Ушбу турдаги пиёзларнинг уруғлари "ЁЗГИ-КУЗГИ" экин мавсумида экилади:
🔶 Уруғларни тўғридан-тўғри далага сепиш, яъни "СЕПМА" усулида экиш муддатлари:
🔹 Республикамизнинг жанубий вилоятларида 1-сентябрдан 20-сентябргача.
Марказий вилоятлари ва Фарғона водийсида: 25-августдан 10-сентяргача.
🔸 Шимолий вилоятларда; 20-августдан 5-сентябргача экишлари мумкин.

♦️ Барча вилоятларда кўчат тайёрлаб экиш усули учун уруғларни сепиш муддати:
🔹 10 августдан 10-сентябргача.
❗️(Уруғларни ушбу 👆 муддатлардан эртароқ, ёки аксинча, кечиктириб сепиш салбий натижаларга олиб келиши мумкин)
♦️ КЎЧАТЛАРИ НЕЧА КУНДА ТАЙЁР БЎЛАДИ

🔹 Уруғлари униб чиққандан сўнг 40 - 50 - 60 кунли (❗️худудларнинг иқлим-тупроқ шароитига қараб) кўчатлар экиш учун тайёр ҳисобланади.

♦️ КЎЧАТЛАР ҚАЙСИ ОЙДА ДАЛАГА ЎТКАЗИЛАДИ

🔶 Кўчатларни Октябр ойи ичида далага ўтказиш мақсадга мувофиқдир.

🔷 Уруғлари Августда экилган кўчатлар:
5-15 - Октябргача;
Сентябрда экилганлари эса 15 - дан 31-октябргача экилади.
❗️Хаддан зиёд кечиктириб экилган (Ноябр-декабр ойларида) кўчатлар илдиз тизимини яхши шакллантира олмаслиги ва шунинг натижасида қиш ойининг дастлабки музламаларида нобуд бўлиши мумкин.

Манба@vesagro

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
10. Шолғом етиштириш.pdf
409.5 KB
#фойдали_маълумотлар

🌱Шолғом етиштириш бўйича қўлланма

Тузувчилар: М.Ў. Холдоров – Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий тадқиқот институти Ўсимликларни ҳимоя қилиш лабораторияси мудири,
б.ф.н., катта илмий ходим

Лойиҳа ғояси муаллифи ва ташкилотчи: “Агробанк” АТБ

Деҳқончилик билан шуғулланаётган дўстларимизга ҳам жўнатамиз!

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
Цитрус экинлар касалликлари.pdf
500.7 KB
#Фойдали_маълумотлар

📍ЦИТРУС ЭКИНЛАРИ КАСАЛЛИКЛАРИ

🍋 ЦИТРУС ЭКИНЛАРИНИНГ ГОММОЗ КАСАЛЛИГИ,

🍋 ЦИТРУС ЭКИНЛАРИНИНГ ФИТОФТОРОЗ КАСАЛЛИГИ,

🍋 ЦИТРУС ЭКИНЛАРИНИНГ АНТРАКНОЗ КАСАЛЛИГИ,

🍋 ЦИТРУС ЭКИНЛАРИНИНГ МЕВАЛАРИ ЧИРИШИ ВА ҚАРШИ КУРАШИШ ЧОРАЛАРИ.

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉
@AgroOlamUz
#Фойдали_маълумотлар

❇️ Малина экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар

Малина бир ерда кўчирилмасдан 10-12 йил, баъзан ундан ҳам кўпроқ ўсади. Шунинг учун экин майдони танлашга алоҳида эътибор бериш керак бўлади. Малина учун совуқ шамоллардан тўсилган, панароқ, ҳосилдор ҳамда сув қатлами ер юзасидан 1,5 м дан паст бўлган майдонлар ажратилади.

Малина чириндига бой, сувни яхши ўтказувчи қумоқ тупроқли ерларда яхши ўсади ва мўл ҳосил беради. Оғир тупроқли, шўрхок, ботқоқ, карбонати кўп ерларда малинани экиш ярамайди.

Малинанинг илдиз тизими ҳайдаладиган қатламда горизонтал жойлашади. Шунинг учун ер қанчалик чуқур бўлса, унда озиқ моддалар ва нам шунчалик кўп тўпланади. Илдиз системаси бақувват ривожланиб, экин серҳосил бўлади. Малина экиладиган ер 30-35 см чуқурликда ҳайдалиб, 1 м2 ерга 6-8 кг гўнг ва 80 г суперфосфат солинади. Сўнгра текисланиб, 1,5-2 м оралиқда жўяк олинади. Малина тупларининг илдизлари ер юзига яқин жойлашганлиги боис, қатор оралари 10–12 см, туп атрофи 4–5 см чуқурликда юмшатилади.

Давоми
#Фойдали_маълумотлар

🔵 Сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришда органик ва минерал ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар

🥒🥒 Бодринг

📍Бўз тупроқларда бодрингдан гектарига 20 тонна гўнг билан N150P100K75 бериш тавсия этилади.

Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки карбамид кўринишида берилади.

Фосфорли ўғитлар аммофос, калий ўғити калий хлор кўринишида берилади. Гектарига соф ҳолда N150P100K75 берилганда тукда қуйидагича: сульфат аммоний - 714 кг ёки карбамид – 326 кг, аммофос – 218 кг, калий хлор – 150 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда органик ўғитнинг ҳаммаси, фосфор ва калийнинг 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич гўнгнинг гектарига 20 т, аммофоснинг 163 кг, калий хлорнинг 112 кг тўғри келади.

Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2–3 чинбарг чиқарган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10%, фосфор ва калийнинг қолган қисми берилади. Бу сульфат аммоний гектарига 71,4 кг ёки карбамид 32,6 кг, аммофос 55 кг, калий хлор 38 кг меъёрда берилади.

Иккинчи озиқлантириш экин ялпи гуллаган даврида берилади. Бунда азотнинг 45 фоизи берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 320 кг ёки карбамид 147кг миқдорда берилади.

Учинчи озиқлантириш иккинчи ёки учинчи теримдан кейин берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг қолган 45 фоизи берилади, сульфат аммоний гектарига 321 кг ёки карбамид гектарига 147 кг миқдорида бериш керак.

Азотли ўғитларни 50 фоизга камайтириш мақсадида, органик микробиологик 25 кг/га, биоазотни гектарига 4л/га суғориш суви билан, биогумусни гектарига 10 тонна вермигумни гектарига 10 тонна бериш мумкин, шунингдек кўк масса берадиган экинлар (сидератлар) қўллаш мумкин бўлади.

📍Ўтлоқи ёки ўтлоқи ботқоқ тупроқлар. Бу тупроқларда бодринг етиштириш учун соф ҳолда гектарига N120P80K60 кг бериш тавсия этилади. Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки аммиак селитраси кўринишида берилади. Фосфорли ўғитлар – аммофос ўғити кўринишида берилади.

Калий ўғити - калий хлор кўринишида берилади. Гектарига азотли ўғитлар тукда қуйидагича берилади: сульфат аммоний – 571 кг ёки карбамид – 261 кг, аммофос – 174 кг, калий хлор – 120 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда фосфор ва калийнинг 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич аммофос гектарига 130,5 кг, калий хлор 90 кг. дан берилганда тўғри келади.

Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2–3 чин барг чиқарган даврида олиб борилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10%, фосфор ва калийнинг қолган қисми берилади. Бу сульфат аммонийнинг гектарига 57 кг, гектарига 26 кг, аммофоснинг гектарига 44 кг тўғри келади.

Иккинчи озиқлантириш оналик гулларининг ялпи гуллаган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг 45 фоизи берилади. Бу кўрсаткич сульфат аммонийнинг гектарига 257 кг, карбамид 118 кг. га тўғри келади.

Учинчи озиқлантириш иккинчи ёки учинчи теримдан сўнг азотли ўғитнинг қолган 45 фоизи берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 257 кг ёки карбамид 118 кг бериш тавсия қилинади.

Манба

Дўстларга ҳам улашамиз


🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉 @AgroOlamUz
#Фойдали_маълумотлар

Гилос шарбатининг фойдалари.

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

— Гилос шарбати муҳим доривор хусусиятларга эга. Жумладан, қондаги гемоглобин миқдорини кўпайтиради, қон томирлари деворини мустаҳкамлайди, бош мия ички қон босимини нормаллаштиради. Шарбат ҳолида гилос таркибидаги витаминлар осон ҳазм бўлади ва тез сўрилади.

— Доривор мақсадларда нафақат гилос меваси, балки унинг шохчалари, барги ва пўстлоғи ҳам ишлатилади.

Яқинларга ҳам улашинг👇

🌐 Каналларимизга аъзо бўлинг
Tarvuz.pdf
9.7 MB
#Фойдали_маълумотлар

🍉Тарвуз етиштириш ҳақида фойдали маълумотлар

1. Биологик хусусиятлари
2. Иқтисодий самарадорлиги
3. Экиш учун навлар
4. Ер танлаш
5. Алмашлаб экишдаги ўрни
6. Ўғитлаш
7. Ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш
8. Экиш
9. Парваришлаш
10. Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш
11. Ҳосилни йиғиш ва сақлаш технологияси

Дўстларга ҳам улашамиз

🌐 agro-olam.uz веб-сайтининг телеграмдаги саҳифасига аъзо бўлиб соҳага оид кўплаб маълумот,📹видео ва 📚китобларни 💽юклаб олинг
👉 @AgroOlamUz
#Фойдали_маълумотлар

🧅 ПИЁЗ УРУҒИНИ ЭКИШ МАВСУМИ БОШЛАНДИ

Экиш муддати:
шимолий вилоятларда 15 август-1 сентябр, бошқа вилоятларда 15 август-10 сентябр.

Экиш схемаси: Пиёз уруғи 2-3 қаторли лентасимон усулда техникани базали изи 180 см бўлганда 60+15+15 см, 140 см -40+15+15 см ёки 50+20 см, 120 смда 45+15 см схемада экилади.

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: маҳаллий Сумбула, Оқ дур, чет мамлакатларни Сибир, Алдоба, Фенеза нав ва дурагайлари.

Ўғитлаш: Азот 200 кг/га, фосфор 150 кг/га, калий 75 кг/га.

Суғориш: Ўсув даврида минтақаларга қараб 14-20 марта суғорилади. Суғориш меъёри 400-600 м3/га.

Парваришлаш: Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6-8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягона қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтлар 15-16см чуқурликда юмшатиб йўқотилади.
©uzagromart

Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

👉 @AgroOlamUz 👍
​​​​#Фойдали_маълумотлар

❇️ ҒЎЗА ДЕФОЛИАЦИЯСИ

Етиштирилган пахта ҳосилини кузнинг совуқ ва ёғин-сочинли кунларига қолдирмай, тез ва сифатли йиғиб-териб олишда ғўза дефолиацияси муҳим аҳамиятга эгадир.

_⚠️ _Дефолиац
ия қилинадиган майдонларда, ўқарик ва сув ариқлари ҳамда айланиш майдончалари текисланмаган бўлса пуркагичларни далага киритиш таъкиқланади.

Тупроқ намлигининг дефолиация самарадорлигига таъсири жуда катта. Шу сабабли дефолиация даврида тупроқ намлиги чекланган дала нам сиғими (ЧДНС) га нисбатан 60-65% ёки трактор юрганда из қолдирадиган даражада бўлиши лозим. Ўта қуруқ тупроқли далалар дефолиациядан 10-12 кун олдин енгил суғорилади.

Тупроқ намлиги юқори ёки лой ҳамда ўта қуруқ ерларда дефолиация ўтказиш самарасиз ҳисобланади.
Ҳаво ҳарорати дефолиантлар самарадорлигини белгиловчи асосий омиллардан бири ҳисобланади. Ҳар бир дефолиант ўзининг кимёвий хусусияти ва таъсир этиш механизмидан келиб чиқиб ҳароратга турли даражада талабчан бўлади. Ўсимликка юмшоқ таъсир этувчи Авгурон-экстра, Д-экстра, Далрон-супер, Дефолюкс каби дефолиантлар ҳаво ҳарорати ўртача 22-25°С даража бўлганда яхши самара берса, 20°С даражадан пасайса таъсири камаяди.

Дефолиация муддати тупроқ-иқлим шароитлари, ғўза навларининг биологик хусусияти ва етилганлигига қараб танланади. Бунда ғўза навларининг биологик хусусиятларига алоҳида эътибор бериши лозим.

Чунки турли ғўза навларига дефолиантлар турлича таьсир этади. Ўртапишар, барг шапалоғи катта, қалин, сербарг ғўза навлари дефолиантларга кам таъсирчан, тезпишар, барг шапалоғи кичик ва юпқа бўлган ғўза навлари таъсирчан бўлади. Шу боис бундай навларга дефолиантлар меъёри камроқ белгиланиши керак.

Дефолиация самарадорлигига ғўза навларининг биологик етилганлиги ҳам сезиларли таъсир кўрсатади. Ўрта толали ғўза навларида 45-50% кўсаклар очилганда ўсимлик биологик етилган ҳисобланади ва дефолиацияни шундай пайтда ўтказиш юқори самара беради.

Эрта муддатларда экиб парваришланган ғўзаларда дефолиацияни 60-65% кўсаклар очилганда ўтказиш лозим. Малакали деҳқонлар тили билан айтганда, ғўза юқори ярусдаги иккинчи кўсаги пичоқ билан кесилганда чигити қорайган бўлса, дефолиацияни бошлаш мумкин.
©uzagromart

Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

👉 @AgroOlamUz 👍
#Фойдали_маълумотлар

🍓Қулупнайни териб олгандан кейинги парвариши

Меваси териб олинган туплар атрофини ҳар йили чопиқ қилиш парваришнинг асосий тадбирларидан бўлиб, чопиқдан сўнг гул куртаклар шаклланиши ва захира озиқ моддалар тўпланиши учун зарур шароит вужудга келади. Ҳосил теримидан сўнгги даврда тупроқни юмшоқ, нам ва бегона ўтлардан ҳоли тутиш муҳимдир.

Ушбу даврда экинга қанчалик яхши шароит яратилса, келаси йил ҳосилдорлик шунчалик юқори бўлади. Яхши ривожланган барг қоплами фотосинтез жараёнини кучайтиради, ўсимликда пластик материаллар худудини оширади, бу эса худди илдиз тизими каби гулкуртакларнинг шаклланишини кучайтиради, ҳосилнинг кўпайишига имкон беради.

Ҳосил йиғиб олингандан кейин агротехника қоидаларига риоя қилмаслик ҳосилнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Қишлоқ хўжалигига оид барча фойдали маълумот, видео ва китоблар фақат бизда. Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг

👉 @AgroOlamUz 👍
Tarvuz.pdf
9.7 MB
#Фойдали_маълумотлар

🍉Тарвуз етиштириш ҳақида фойдали маълумотлар

1. Биологик хусусиятлари
2. Иқтисодий самарадорлиги
3. Экиш учун навлар
4. Ер танлаш
5. Алмашлаб экишдаги ўрни
6. Ўғитлаш
7. Ерга ишлов бериш ва экишга тайёрлаш
8. Экиш
9. Парваришлаш
10. Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш
11. Ҳосилни йиғиш ва сақлаш технологияси

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!

👉 @AgroOlamUz 👍
#Фойдали_маълумотлар

🔵 Сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришда органик ва минерал ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар

🥒🥒 Бодринг

📍Бўз тупроқларда бодрингдан гектарига 20 тонна гўнг билан N150P100K75 бериш тавсия этилади.

Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки карбамид кўринишида берилади.

Фосфорли ўғитлар аммофос, калий ўғити калий хлор кўринишида берилади. Гектарига соф ҳолда N150P100K75 берилганда тукда қуйидагича: сульфат аммоний - 714 кг ёки карбамид – 326 кг, аммофос – 218 кг, калий хлор – 150 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда органик ўғитнинг ҳаммаси, фосфор ва калийнинг 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич гўнгнинг гектарига 20 т, аммофоснинг 163 кг, калий хлорнинг 112 кг тўғри келади.

Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2–3 чинбарг чиқарган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10%, фосфор ва калийнинг қолган қисми берилади. Бу сульфат аммоний гектарига 71,4 кг ёки карбамид 32,6 кг, аммофос 55 кг, калий хлор 38 кг меъёрда берилади.

Иккинчи озиқлантириш экин ялпи гуллаган даврида берилади. Бунда азотнинг 45 фоизи берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 320 кг ёки карбамид 147кг миқдорда берилади.

Учинчи озиқлантириш иккинчи ёки учинчи теримдан кейин берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг қолган 45 фоизи берилади, сульфат аммоний гектарига 321 кг ёки карбамид гектарига 147 кг миқдорида бериш керак.

Азотли ўғитларни 50 фоизга камайтириш мақсадида, органик микробиологик 25 кг/га, биоазотни гектарига 4л/га суғориш суви билан, биогумусни гектарига 10 тонна вермигумни гектарига 10 тонна бериш мумкин, шунингдек кўк масса берадиган экинлар (сидератлар) қўллаш мумкин бўлади.

📍Ўтлоқи ёки ўтлоқи ботқоқ тупроқлар. Бу тупроқларда бодринг етиштириш учун соф ҳолда гектарига N120P80K60 кг бериш тавсия этилади. Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки аммиак селитраси кўринишида берилади. Фосфорли ўғитлар – аммофос ўғити кўринишида берилади.

Калий ўғити - калий хлор кўринишида берилади. Гектарига азотли ўғитлар тукда қуйидагича берилади: сульфат аммоний – 571 кг ёки карбамид – 261 кг, аммофос – 174 кг, калий хлор – 120 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда фосфор ва калийнинг 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич аммофос гектарига 130,5 кг, калий хлор 90 кг. дан берилганда тўғри келади.

Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2–3 чин барг чиқарган даврида олиб борилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10%, фосфор ва калийнинг қолган қисми берилади. Бу сульфат аммонийнинг гектарига 57 кг, гектарига 26 кг, аммофоснинг гектарига 44 кг тўғри келади.

Иккинчи озиқлантириш оналик гулларининг ялпи гуллаган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг 45 фоизи берилади. Бу кўрсаткич сульфат аммонийнинг гектарига 257 кг, карбамид 118 кг. га тўғри келади.

Учинчи озиқлантириш иккинчи ёки учинчи теримдан сўнг азотли ўғитнинг қолган 45 фоизи берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 257 кг ёки карбамид 118 кг бериш тавсия қилинади.

Дўстларга ҳам улашинг, обуна бўлинг!


👉 @AgroOlamUz 👍
#Фойдали_маълумотлар

🔵 Сабзавот, полиз ва картошка экинларини етиштиришда органик ва минерал ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар

🥒🥒 Бодринг

📍Бўз тупроқларда бодрингдан гектарига 20 тонна гўнг билан N150P100K75 бериш тавсия этилади.

Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки карбамид кўринишида берилади.

Фосфорли ўғитлар аммофос, калий ўғити калий хлор кўринишида берилади. Гектарига соф ҳолда N150P100K75 берилганда тукда қуйидагича: сульфат аммоний - 714 кг ёки карбамид – 326 кг, аммофос – 218 кг, калий хлор – 150 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда органик ўғитнинг ҳаммаси, фосфор ва калийнинг 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич гўнгнинг гектарига 20 т, аммофоснинг 163 кг, калий хлорнинг 112 кг тўғри келади.

Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2–3 чинбарг чиқарган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10%, фосфор ва калийнинг қолган қисми берилади. Бу сульфат аммоний гектарига 71,4 кг ёки карбамид 32,6 кг, аммофос 55 кг, калий хлор 38 кг меъёрда берилади.

Иккинчи озиқлантириш экин ялпи гуллаган даврида берилади. Бунда азотнинг 45 фоизи берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 320 кг ёки карбамид 147кг миқдорда берилади.

Учинчи озиқлантириш иккинчи ёки учинчи теримдан кейин берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг қолган 45 фоизи берилади, сульфат аммоний гектарига 321 кг ёки карбамид гектарига 147 кг миқдорида бериш керак.

Азотли ўғитларни 50 фоизга камайтириш мақсадида, органик микробиологик 25 кг/га, биоазотни гектарига 4л/га суғориш суви билан, биогумусни гектарига 10 тонна вермигумни гектарига 10 тонна бериш мумкин, шунингдек кўк масса берадиган экинлар (сидератлар) қўллаш мумкин бўлади.

📍Ўтлоқи ёки ўтлоқи ботқоқ тупроқлар. Бу тупроқларда бодринг етиштириш учун соф ҳолда гектарига N120P80K60 кг бериш тавсия этилади. Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки аммиак селитраси кўринишида берилади. Фосфорли ўғитлар – аммофос ўғити кўринишида берилади.

Калий ўғити - калий хлор кўринишида берилади. Гектарига азотли ўғитлар тукда қуйидагича берилади: сульфат аммоний – 571 кг ёки карбамид – 261 кг, аммофос – 174 кг, калий хлор – 120 кг.

Ерга асосий ишлов берилаётганда фосфор ва калийнинг 75 фоизи берилади. Бу кўрсаткич аммофос гектарига 130,5 кг, калий хлор 90 кг. дан берилганда тўғри келади.

Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2–3 чин барг чиқарган даврида олиб борилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10%, фосфор ва калийнинг қолган қисми берилади. Бу сульфат аммонийнинг гектарига 57 кг, гектарига 26 кг, аммофоснинг гектарига 44 кг тўғри келади.

Иккинчи озиқлантириш оналик гулларининг ялпи гуллаган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг 45 фоизи берилади. Бу кўрсаткич сульфат аммонийнинг гектарига 257 кг, карбамид 118 кг. га тўғри келади.

Учинчи озиқлантириш иккинчи ёки учинчи теримдан сўнг азотли ўғитнинг қолган 45 фоизи берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 257 кг ёки карбамид 118 кг бериш тавсия қилинади.

Дўст ва яқинларга ҳам улашинг, обуна бўлинг


👉 @AgroOlamUz 👍
#Фойдали_маълумотлар


🍓Қулупнайни териб олгандан кейинги парвариши

Меваси териб олинган туплар атрофини ҳар йили чопиқ қилиш парваришнинг асосий тадбирларидан бўлиб, чопиқдан сўнг гул куртаклар шаклланиши ва захира озиқ моддалар тўпланиши учун зарур шароит вужудга келади. Ҳосил теримидан сўнгги даврда тупроқни юмшоқ, нам ва бегона ўтлардан ҳоли тутиш муҳимдир.

Ушбу даврда экинга қанчалик яхши шароит яратилса, келаси йил ҳосилдорлик шунчалик юқори бўлади. Яхши ривожланган барг қоплами фотосинтез жараёнини кучайтиради, ўсимликда пластик материаллар худудини оширади, бу эса худди илдиз тизими каби гулкуртакларнинг шаклланишини кучайтиради, ҳосилнинг кўпайишига имкон беради.

Ҳосил йиғиб олингандан кейин агротехника қоидаларига риоя қилмаслик ҳосилнинг пасайишига сабаб бўлиши мумкин.

Барча дўст ва яқинларга ҳам жўнатиб қўямиз ✔️

Обуна бўлинг
👉@agroolamuz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM