Уни поклаган нажот топур
1.32K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
083. Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Сўз фақат амал билан тўғри бўлади. Сўз ва амал эса фақат ният билан тўғри бўлади. Сўз, амал ва ният бўлса фақат суннатга эргашиш билан тўғри бўлади.
084. Илоҳи, гуноҳлар ичра турволиб истиғфор айтишим тубанлигимдан! Афвинг кенглигини била туриб истиғфорни тарк этишим ожизлигимдан!
Менга ҳожатинг йўқ бўлгани ҳолда қанчалаб неъматлар билан кўнглимни оласан! Сенга муҳтож бўлганим ҳолда қанчалаб гуноҳлар билан нафратингни қўзғайман!
Эй ваъда этса вафо қилувчи зот! Таҳдид қилса, кечиб афв этувчи зот! Улкан гуноҳимни улкан афвингга кирит, эй меҳрибонларнинг меҳрибони!

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
085. Қабрдаги банданинг ҳоли неъматланиш ё азобда, ҳибсда ё ҳурликда кўкракдаги қалбга ўхшайди. Агар қабрингдаги ҳолингни билмоқчи бўлсанг, кўксингда қалбингга боқ!

Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ
086. Агар кундуз ухламаса ва иш билан машғул бўлмаса, намоз ва зикр билан овора бўлсин. Бу кундуз ишларининг афзалидир. Чунки бу пайт одамларнинг Аллоҳ азза ва жалладан ғафлатда бўладиган ва дунё ташвишлари билан банд вақтлари ҳисобланади. Бандалар эшигидан кетган вақтда Раббисининг хизматида бўлган қалб, Аллоҳ таолонинг поклашига, қурбати ва маърифати учун хослашига ҳақли қалб бўлади. Бунинг фазли тунни бедор ўтказганнинг фазли кабидир. Чунки тун ҳам уйқу билан ғафлатда бўлиш вақтидир. Буниси эса ҳавога эргашиш ва дунё ташвишлари билан ғафлатда бўлиш пайтидир.

"Иҳё"нинг "Вирдлар фазилати" китобидан

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
087. Банданинг раббиси ҳузурида икки туриши бор. Биринчи туриш намозда ва иккинчиси Унга йўлиққан Кундаги туриш. Ким биринчи туриш ҳаққини риоя этса, унга иккинчи туришда осон қилинади. Ким у туришга бепарво бўлиб, ҳаққини риоя этмаса, бу туришда унга жуда оғир бўлади.
Аллоҳ таоло айтади: "Ва кечасида ҳам Унга сажда қил ва узоқ кечаларда Унга тасбиҳ айт. Албатта, анавилар шошган (дунё)ни яхши кўрарлар ва оғир кунни ортларида қолдирарлар". (Инсон сураси, 26-27-оятлар)

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
088. Аллоҳ билан хилватда кўз ёшларинг ёки тилинг тутилиши сабабидан хижолат тортмайсан.
Аллоҳнинг олдидаги заифлик ва хорлик аслида қувват ва иззатдир.

Айман Ёғий
089. Агар Аллоҳ бандага ёмонликни ирода этса, унга амал эшигини ёпиб, тортишув эшигини очиб қўяди.

Маъруф Кархий
090. Оёқдан мадор кетди, кўздан нур. Вужуд иллатга тўла, елка гуноҳга. Ҳаётдан кўра, ўлимга яқинмиз..
Аммо қандай Сенга йўлиқамиз, Павардигорим?!. Агар қолган умримизни ибодатингга бағишлаган тақдиримизда ҳам, ҳаётимизни эзгуликларга тўлдирганимизда ҳам, (аслида гуноҳу ёмонликларга устасифаранг бўлиб кетган нафсимизнинг бунга йўл бериши қийин, жудда қийин) олдинги юзиқароликлар туфайли қай аҳволда Олдингда турамиз?!! Сўровларинга нима деб жавоб қиламиз??!
Кечирмасанг, афв этмасанг, раҳматла боқмасанг ва бандам демасанг ҳолимиз хароб, жуддаям хароб!!! Ё Ғаффор, ё Таввоб, ё Роуф, ё Раҳим, ё Раҳмон, ё Рабб..

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
091. Агар яхши кўрган нарсангда Аллоҳ давомли қилишини хоҳласанг, ўзинг ҳам Аллоҳ яхши кўрган нарсада давомли бўл!

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ

Изоҳ: Аллоҳ нимани яхши кўришини билмоқчи бўлганлар Унинг каломига боқсинлар. Нимани яхши кўриши ва нимани ёмон кўриши буйруқ ва қайтариқларида мужассамдир.

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
092. Банданинг Аллоҳга яқинлиги зиёда бўлгани сари, унга лаззат ва ҳаловатни шундай туйдириб қўядики, унинг таъмини энди уйғоқликда ҳам, ухлаганда ҳам, овқатланганда ҳам у ҳис қилади. Шунда Аллоҳ таолонинг "Биз уни яхши ҳаётда яшаттириб қўямиз" ваъдаси амалга ошади.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
093. Ким Аллоҳ қалбини очишини ва илм билан ризқлантиришини хоҳласа, унга хилватга ўтиш, кам емоқ, аҳмоқларга қўшилмаслик, инсоф ва одоби йўқ айрим аҳли илмдан узоқлашиш лозим бўлади.

Имом Шофиъий раҳимаҳуллоҳ

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
094. Билгилки, қалб ғийбати мусулмонларга нисбатан гумонда бўлмоқликдир. Гумон - нафс берилиб, қалб мойил бўладиган ҳолатдир...
Билгилки, гумоннинг самараси жосуслик қилмоқдир. Чунки қалб гумон билан қаноатланмайди. Балки ҳолатнинг ҳақиқатига етишни талаб этади. Шу сабаб киши жосуслик қилади. Бу эса шариатда қайтарилгандир.

Абдураҳмон ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ
---
Қаранг, биргина гумон қандай гуноҳларга олиб боради. Ғийбат, жосуслик, улар юзага келтирадиган ёмонликлар..

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
095. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ айтадилар:
Агар бандадан шаҳват ғолиб келиши ёки табиатининг қуввати туфайли гуноҳ воқеъ бўлса, Аллоҳ мана шунисини кечириши мумкин. У гуноҳга, уни хоҳламай ва нафсида қасд қилмай воқеъ бўлади. Бу бандага Аллоҳнинг мағфирати, кечиши ва афвини умид қилинади. Чунки Аллоҳ таоло унинг заифлигини, шаҳвати ғолиб эканини билади. Ҳамма вақт ҳам унга сабр қилолмаслигини кўради. Агар у гуноҳ қиладиган бўлса, Роббисига хузуъли, эзилиб, хавфсираб, нафсидаги шаҳват гуноҳидан хижолатга тушиб ва иймони бу ишни кариҳ кўрган ҳолда қилади. У баъзида нафс чақириғига жавоб қилса, гоҳида иймон чақириғига ижобат этади.
Лекин ким гуноҳдан тап тортмасликка, қўрқмасдан унга қадам ташлашга ва Аллоҳ учун шаҳватни тарк этмасликка ишини бино қилган экан ва гуноҳидан шоду ҳуррам бўлиб, маъсиятга эришганда юмалаб куладиган бўлса, мана шундай одамга унинг билан тавбаси ўртаси тўсилишидан ва унга муваффақ бўлмаслигидан қўрқилади.

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
096. Али ибн Хашрам айтадилар: "Шофеъийнинг шайхлари Вакиъ ибн Жарроҳнинг қўлларида ҳеч қачон китоб кўрмаганман. Нимани сўзласалар ёддан сўзлардилар. У кишидан қувваи ҳофиза давоси ҳақида сўрадим. "Агар давосини ўргатсам, амал қиласанми?", деб сўрадилар. "Ҳа, Валлоҳи", дедим.
Вакиъ: "Гуноҳни тарк этиш. Бундайини ҳеч тажрибамда кўрмаганман!", дедилар.
Қуръон ёдлаётган ёки илм ўқиётган, лекин қувваи ҳофизасидан шикояти борларга "Вакиъ давоси"ни тавсия этаман.
Дарвоқе, имом Шофеъийнинг бу хусусда машҳур шеърлари бор:

Вакиъга шикоят этдим суи ҳифзимдан,
Иршод этди у гуноҳларни ташлашга.
Айтдики, илм бу - нурдир,
Аллоҳнинг нури берилмас осийга!


(Афсуски шоирмасман. Шоиртаъб дўстларимдан мазкур жумлаларни назмга солишларини умид қиламан. Чунки бу шеърни толиби илмлар шиор қилиб олсалар бўлади)

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
097. Агар зикр қалбда ўрнашса ва шайтон унга яқинлашса, уни тутқаноқ тутиб қолади. Худди инсонни шайтон тутиб, шайтонлаб қолганидек. Шунда шайтонлар унинг устида тўпланиб: "Бунга нима бўлибди?" дейишади. Улардан бири: "Инс уриб кетибди", дея жавоб қилади.

"Рисалатул қушайрийя"дан

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
098. Инсон Мен, Меники ва Менда туғёнларидан жуда эҳтиёт бўлиши лозим. Чунки бу уч сўз Иблис, Фиръавн ва Қоруннинг бошига бало бўлган.

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
Изоҳ:
Мен - энг зўрманни, Меники - энг қудратлиманни ва Менда - энг бойман, деган даъвони англатади.


https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
099. Ҳар бир нарсанинг лаззати табиати тақозосига қараб бўлади. Масалан кўзнинг лаззати чиройли манзараларда, қулоқнинг лаззати ёқимли овозларда бўлади. Қалбнинг лаззати эса Аллоҳни танишда бўлади.

Имом Абу Ҳомид Ғаззолий

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
100. Агар бир одамга кароматлар берилганини кўрсангиз, уни амр, наҳий ва шариат қаршисида қандайлигини билмагунча, агар осмонда учса ҳам алданиб қолманг.

Абу Язид Бастомий раҳимаҳуллоҳ

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
101. Узлат қандай ҳам лаззатли ҳолат!
Узлатда фақатгина кетиш онларини фикр қилиш ва одамларга аралашув ёмонлигидан омон яшаш бўлганида ҳам унинг яхшилиги етарли бўларди.


Имом Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
102. Имом Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Кимнинг гуноҳи кўп бўлса одамларга сув тарқатсин. Аллоҳ итга сув берганни мағфират қилган. Энди мўмин кишига сув берганни мағфират қилмасинми?!".