Уни поклаган нажот топур
1.32K subscribers
259 photos
1 video
113 links
Ушбу каналда сиз азизларимизга устоз Мубашшир Аҳмад ҳафизаҳуллоҳнинг шахсий мулоҳазалари ва у киши уламолардан келтирган иқтибослари эълон қилинади.

Admin: @muazzin_91

Бизнинг яна бир каналимиз ☞ @MubashshirAhmad
Download Telegram
103. Аллоҳ Ўзи севган мўмин бандасини энг оддий гуноҳ ё тойилиш билан ҳам жазолайди. Шунда у огоҳ ва эҳтиёт бўлиб яшайди.
Лекин ким Унинг назаридан қолса ва аҳамиятсиз бўлса, у билан гуноҳларининг ўртасини очиб қўяди^.


Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ
---
^Яъни, уни гуноҳлари билан ташлаб қўяди. Гуноҳи ҳаётига таъсир қилмай, муаммосиз яшайди).

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
104. Мендан кўпинча: "Сиз нега постларингизда уламо ва солиҳларнинг зикрини кўп келтирасиз?" деб сўрашади. Мен уларга: "Бу билан мен Аллоҳнинг эшигига далолат қиламан холос", дея жавоб бераман.

Анас Солиҳ

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
105. Шайхимнинг уйида икки йил истиқомат қилдим. У кишининг олти қизи бор эди. Аллоҳга қасамки, уларга ҳатто кўз қиримни ҳам ташламадим.
Шунда Аллоҳ хотирамга барака бериб, уч ойда тўқсонта китобни ёд олдим.

Имом Нурий

https://tttttt.me/UniPoklaganNajotTopur
106. "Аллоҳ томон масофа бор. Уни қадамлар билан эмас, қалблар билан босиб ўтилади".
107. Мен Аллоҳдан фақат бир нарса истайман. Аллоҳни..
108. Авн ибн Абдуллоҳ раҳимаҳуллоҳ дейдилар: Киши бировнинг айбини изласа, буни ғафлатдан деб, ҳисоблайман. У ўзидан ғафлатда қолибди.
109. Нафсимни Аллоҳга чақирдим. У бош тортди ва мени қийнади. Шунда уни ташладимда, Аллоҳ сари йўлимда давом этдим.

Абу Язид Бастомий раҳимаҳуллоҳ
110. Бизга кибр қилганларга сукут этамиз, тортишмаймиз. Агар тортишувга киришсак, ихлосимиз кетиб қолади.

"Тасаввуф ҳақиқатлари"дан
111. Талҳа Бағдодий айтадилар: "Аҳмад ибн Ҳанбал чуқур сукут қилардилар. Гапирганларида эса: "Аллоҳим, мени ислом ва суннатда вафот эттиргин", дердилар.
112. Аввали маний ва охири ўлакса бўлган одам боласининг кеккайишидан ҳайратдаман.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
113. Сафархалтангни тақвога тўлдиргинда, мўлжални Охират сари олгин!

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ
114. Орифлардан бирига: "Нафсингизни ибодатда қачонгача қийнайсиз?" дейишди. У зот: "Мен унинг роҳатини кўзлаяпман" дея жавоб қилдилар.
115. "Шариат - Унга ибодат қилмоғинг.
Тариқат - Уни қасд этмоғинг.
Ҳақиқат - Уни "кўрмоғинг".
116. Зоҳидлик бирор нарсага эга бўлмаслик эмас. Балки зоҳидлик бирор нарса сенга эга бўлмаслигидир.

Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу
117. "Аллоҳнинг илми нурдир. Аллоҳнинг нури осийга келмайди".
118. "Бас, Роббинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан" (Тур сураси, 48-оят).
119. Аллоҳга исён қилинмаган ҳар бир кун ҳайитдир.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
120. Агар ўзингни тавҳидда фоний этсанг*, шунда сен сендирсан!

Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ
---
Яъни ўзингни йўқ этсанг, ўзингдан кечсанг.
121. Кимнинг гапи кўпайса, хатоси кўпаяди.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
122. Нафси ҳавосига эргашганлар билан ўтирманг. Чунки улар билан ўтириш қалбни касал қилади.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу