SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.8K subscribers
24.2K photos
8.14K videos
40 files
24.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
​Қурилиш материаллари: алвидо, жамият! Салом уюшма!?

🏗“Ўзқурилишматериаллари” акциядорлик жамияти тугатилади ва унинг базасида Ўзбекистон қурилиш материаллари саноати корхоналари уюшмаси (“Ўзқурилишсаноатматериаллар”) ташкил этилади.

Ташкилот номининг узайишидан бошқа яна кўзга ташланувчи қандай ўзгаришлар бўлади?

🏭 Қурилиш материаллари саноати корхоналари ихтиёрий суратда янги тузилма аъзолари бўлишлари мумкин (демак, бўлмасликлари ҳам мумкин!). Уюшма аъзолари ажратадиган бадал ва ажртамалар эвазига фаолият юритади. 2022 йилга қадар бу бадал корхоналарнинг солиққа тортиш базасига киритилмайди.

🏗 Шунингдек, тармоқда 2019-2021 йилларда 67 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, 1,3 миллиард долларлик янги ишлаб чиқаришлар жорий этиш ва мавжудларини технологик янгилаш кўзда тутилган.

🏭 Натижада, 2021 йилга бориб қурилиш материалларидан: цемент ишлаб чиқариш қувватини 17 миллион тоннагача, архитектура-қурилиш ойнаси – 32 миллион кв. м, ёғоч-қипиқ плита (ДСП) – 380 минг кубометр, газобетон блоклар – 700 минг кубометр, гулқоғозлар ишлаб чиқаришни – 4,5 миллион рулонга етказиш режалаштирилган.

www.sangzor.uz сайтида бундан-да қизиқ маълумотлар бор!
#қурилишматериаллари #ислоҳотлар