#хроника
Ҳисорак | Кичик ёриқдан катта ваҳимагача
10 июнь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманидаги "Ҳисорак" сув омбори чап тарафидан янги қўшимча туннель очиш жараёнида ёриқ пайдо бўлгани ва сув отилиб чиқаётгани ҳақидаги видеолар тарқалди.
Ваҳима
Туннель ёриғидан 40 метр баландликда йирик сув захираси мавжуд ва бу тармоқ аҳли ва маҳаллий аҳолида катта ваҳима уйғотди.
Узун тун
Ўтган кеча кўплар учун ҳадикда ўтди. Расмийлар ваҳимага ўрин йўқ дейишсада, одамлар туни бўйи тўғон яқинидаги ҳудудлардан узоқлашишга уринишди. Йўллар ва кўприкларда тирбандликлар юзага келди.
"Хавотирга ўрин йўқ..."
Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш учун зудликда "Ўзбекгидроэнерго” АЖ
бошқаруви раиси раҳбарлигида вилоят ҳокимлиги, ИИБ, ФВБ, ДХХ, Прокуратура ва бошқалардан иборат Штаб ташкил этилди. Ярим тунга бориб Шаҳрисабз туман ҳокими ва Қашқадарё вилоят ФВБ бошлиғи видеомурожаат билан чиқиб, жиддий ҳодиса юз бермаганлигини маълум қилишди ва аҳолидан уй-жойларини ташлаб кетмасликни сўрашди.
@Sangzoruz1