SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.45K subscribers
21.6K photos
7.28K videos
36 files
22.5K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#обуначидан_савол

Ассаламу алайкум менга ўткан ҳафта интизомий жазо сифатида 20 % жарима жазоси белгиланган Шу 20% жарима ҳар ойда ойлигимдан олинадими,


Биринчи навбатда бу жарима жазоси ойлик иш ҳақидан эмас ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб ҳисобланади.Жарима бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат бир марта ушлаб қолинади,(баъзи ҳодимлар бу тушунчани хар ойлигимдан ушлаб қолади деб ўйлашади).

Меҳнат кодексининг 183-моддасига кўра интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошиб кетиши мумкин эмас. Агар ходим шу муддат ичида яна интизомий жазога тортилмаса, у интизомий жазо олмаган деб ҳисобланади.Бу муддат давомида рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Интизомий жазони қўллаган иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг илтимосига биноан, меҳнат жамоаси ёки ходимнинг бевосита раҳбари илтимосномасига кўра жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли. Бу ерда қанча вақтда олиб ташлаш муддати кўрсатилмаган.Деҳқонча қилиб айтганда интизомий жазони олиб ташлаш иш берувчининг кайфиятига боғлик десак ҳам бўлади.