SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.77K subscribers
24.2K photos
8.17K videos
41 files
25K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Кузги ноодатий ҳаво ҳароратининг кўтарилиши кундуз кунлари кишиларда бироз ланжлик келтириб чиқариши мумкин.

Аммо, бу ҳолат хаммада ҳам кузатилмайди.

Сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари атмосферада кузги ҳароратнинг ноодатий юқорилаши ҳавода бироз кислород етишмовчилигини юзага келтиради ва у кундузи баъзиларда лоқайдлик, ланжлик, бироз бошоғриқ келтириб чиқариши мумкин.

Тавсиялар. Санаб ўтилган хасталикларга мойил аҳоли қатлами шифокор билан маслаҳатлашиб, нафас олиш машқларини бажариши, нисбатан совуқ сув муолажаларини қабул қилиши, юрак-қон томир фаолиятини ростловчи дори-дармонларни истеъмол қилиши тавсия этилади. Кундузи нисбатан салқин жойларда юриш, кучли зўриқиш, ақлий меҳнатни кучайтириш тавсия этилмайди.

Манба

#медицина_метеорологияси
Магнит бўрони яшил хавф даражасида.

"Унда нега менда бош оғриғи ва орқа мияда бироз тиришиш бор?" деб савол берадиганлар орамизда кўп.

Ҳамма гап атмосфера босимини нормал атмосфера босимидан паст кузатилаётганида...

Ҳа, ҳозирда Қуёш фотосферасида ҳам сокинлик ҳукмрон. С синф кучсиз чақнашлар бўлиб турибди. Яъни унинг қандайдир нурларидан кучли таъсирланиш мавжуд эмас.

Ундан ташқари, иссиқ ёз кунларидан сўнг салқинлик ҳам кишилар физиологияси ва танасига бироз таъсир кўрсатади.

Ҳозирги салқин ёз нафақат бош оғриқ, балки тез шамоллаб қолишга ҳам инсонни мойил қилиб қўяди.

#медицина_метеорологияси