SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.56K subscribers
20.1K photos
6.47K videos
28 files
21K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушмон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, шаҳардаги донишманднинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Донишманд:

– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.

Киши донишманднинг айиганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита жанозани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.

Ўша куни донишманднинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.

– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўши йигитни менга кўрсат - чи? – деди донишманд.

Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.

Кун ҳикмати

Шу ўринда ҳазрат Алий розияллоҳу анҳунинг айтган гаплари ўз тасдиғини топади:

«Ким ёмонлик учун қиличини яланғочласа, ўзи ўша билан ўлдирилади.

Ким биродари учун чуқур қазиса, ўзи унга тушади.

Ким ўз хатоларини унутса, ўзгаларнинг тойилишини улкан ҳисоблай бошлайди».

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@Sangzoruz 👈
НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.

Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.

#ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@Sangzor.uz👈
Бир киши масжидга кирганида намозда телефони жиринглаб, мусиқа чалиб юборди. Намозхонлар ва имом унга ҳужум қилиб: "Аллоҳнинг уйида ҳам Унга гуноҳ қиласанми? Ахир ер ютиб юборишидан қўрқмайсанми?" деб койишди. У киши ўша куни масжиддан чиқдида қайтиб масжидга бормасдан қаҳвахона (чойхона) томон йўл олди. Қаҳвахонада чилим шишасига кўмир чўғини хато солиб қўйди. Қаҳвахона бошлиғи келиб: "Ҳечқиси йўқ, бунақадан мингтаси сиздан азиз бўлармиди", деб айтди. Мана шу кундан бошлаб у киши қаҳвахонанинг доимий мижозига айланди.

Хушхабар беринглар, бездирманглар, насиҳат қилинглар, шарманда қилманглар, осонлаштиринглар, қийинлаштирманглар!
Унга жаннатни хоҳлаб, дўзахга равона қилдилар.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

@Sangzoruz 👈
Forwarded from HAYOTIMSAN
Чин дўст

Бир одамнинг тонгда ажали етиб, жонини олиш учун олдига Азроил келибди ва унга куни битганини айтибди. Соппа-соғ юрган ҳалиги одам ҳали ўлимга тайёр эмаслигини, битириб улгурмаган ишлари борлигини айтиб, уч кунга муҳлат сўрабди. Шунда Азроил: "Яратган сенинг олдингга юбораётган пайтида шуни олдиндан билиб мени огоҳлантирган эди. Унинг изни билан сенга уч кун муҳлат бераман, лекин бир шарт билан. Шарт шуки, бугун барча дўстларингни айланиб чиқасан, агар уларнинг ичида сенинг яшашингни чин дилдан хоҳлайдиган ва ўлимингдан қаттиқ қайғурадигани топилса, сен айтган муҳлатни бераман. Топилмаса, Яратганнинг амри билан кечқурун жонингни оламан", дебди ва кўздан ғойиб бўлибди.
Ўша одамни шу куни қабрга қўйишибди.

Эй инсон, билгинки, кимнинг тириклиги ҳеч кимни хурсанд қилмаган бўлса, ўлими ҳам ҳеч кимга ташвиш туғдирмайди. Атрофингдаги дўстларингга қара, улар билан муносабатинг қандай? дўст бўлиш осон, лекин дўстликни ушлаб туриш қийин. Дўст учун бирор нарсасидан кечган одамнинг чин дўсти бўлади. Фақат ўзини ўйлайдиган одам юқоридаги каби аҳволга тушади.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
Forwarded from HAYOTIMSAN
БОЛАГА РАҲМ ҚИЛИШ

Бир олмон (немис) дўстим саккиз яшар боласи нонуштани ўзи тайёрлашини айтди.
- Қийналмайдими? – деб сўрадим мен.
- Йўқ, аксинча хурсанд бўлади. Бирга бўлганимизда менга ошхона ишларида ҳам ёрдам беради.

- Болангизни қандай кўзингиз қияди? Раҳм қилмайсизми? - ҳазил тариқасида сўрадим. Ҳайрон бўлган дўстим, нима демоқчилигимни тушунмади.
Кейин шундай деди:

- Мен фарзандимни ҳаётга таёрламасам, жабр қилган бўламан. Овқат таёрлашни ўрганиши, ўзини эплай олиши раҳм қилинмаганлик белгисими? Ёки сиз болаларингизни ота-онага қарам қилиб ўстирасизми?


Тўғрисини айтганда, “Ҳа, шундай қиламиз” дейишга уялганимдан гапни бошқа тарафга бурдим. Аслида, бизнинг саккиз эмас, ўн саккиз ёшдаги боламиз ҳам нонуштани онаси тайёрлаб беришини кутиб ўтирмайдими?

Юсуф Товаслий. “Ҳикматлар хазинаси"

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @HAYOTIMSAN 👈🏼
ЎҚИНГ ФАҚАТ ЙИҒЛАМАНГ БЎЛГАН ВОҚЕА!

Бир шифохнага оғир аҳволдаги ўсмир болани олиб келишди. Уни 1 киши бехосдан машинада уриб юборган эди. Ўша киши дархол бош жарроҳга учрашиб деди: Илтимос, болани хаётини сақлаб қолинг доктор.
Доктор бамайлихотир жавоб берди: Укам, уриб юбормасдан олдин ўйлаш керак эди буни, Энди...
- Илтимос, доктор, тезроқ оператцияни бошлаш керак.
Хўш, энди билмасак ҳам лекин мушук текинга офтобга чиқмаслигини иккимиз ҳам жуда яхши биламиз...
- Нималар деябсиз, доктор. Ахир бир боланинг ҳаёти хавф остида! Қанча бўлса мана, мен туриб бераман. Фақат уни сақлаб қолинг...!
Ва ниҳоят улар анча катта миқдордаги пулга келишишди. Доктор беморни оператцияга тайёрлашларини буюрди. Аммо доктор бу ёқда ўша киши билан келишаётган вақтида бола аллақачон ҳаётдан кўз юмган эди. Докторнинг болани сақлаб қолишга имкони бор эди, лекин у вақтни қўлдан бой берган эди. Аммо энг дахшатлиси, ачинарлиси бу эмас эди. Доктор бола ётган жарроҳ столига яқинлашдию унга ер билан осмон бирлашгандай туюлиб кетди. Не кўз билан кўрсинки, жарроҳлик столида унинг яккаю ягона эркатой ўғлининг жонсиз танаси ётарди...

Азизлар, инсонмиз, инсонларга нафимиз тегадиган бўлайлик. Бир инсонни ҳаётини сақлаб қолишни савобини бошқа ҳеч қаердан топилмайди. Афсус, доктор қандай савобдан қолдия... Қиёматда ҳам дунёда ҳам аттанг қилади энди...

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @Sangzoruz 👈🏼
ОТА ЮКИ

— Яна қиз туғдингми? Бу учта қизни бошимга ураманми? Буниси ўғил бўлади, дегандинг-ку… — Қаҳрамон дарвозадан укаси етаклаб кирган хотинига жаҳл билан ўшқирди. Бунга тайёр келган хотини ҳам “Секин, болани чўчитиб юборасиз”, деганча индамай ичкарига кира бошлади. Қайнонаси келинига кўмаклашаркан, ўғлини уришиб берди:
— Ҳали шу қизларинг шундай фарзанд бўлсинки, минг ўғилнинг ўрнини боссин! Шукр қилмайсанми? Тирноққа зор ўтаётган қанча…
— Э… сизга фақат келинингизнинг ёнини олиш бўлса…
Суюнчини эшитиб ҳам туғуруқхонага бормаган Қаҳрамон шу онда уйига сиғмаган бўлиб, шарт кўчага чиқиб кетди. Йўлида эса унга ошнаси Иброҳим дуч келди.
— Дўстим, фарзандли бўлибсан, табриклайман. Аммо бир хабар бор. Мирзо ака ўтиб қолибдилар. Соат иккида чиқаришаркан. Жанозага айтиб юрибман. Эсингдан чиқмасин, ўша ерда кўришамиз.
…Жамоат тўпланган. Майитни тобутга солиб, олиб чиқишди. Жаноза намозини ўқиш олдидан имом Мирзо аканинг икки ўғлини олдига чақирди. “Отангиз ҳаётлик пайтларида ким биландир олди-бердиси якунига етмэдин бўлса ёки кимлардандир олган қарзлари бўлса, қиёматгача бўйнида қолмаслиги учун тўлаб беришни ўз бўйнингизга оласизми?” Отаси тириклик чоғи иккиси ҳам тайинли бир ишнинг бошини тутмаган йигитлар эди… одамларнинг “Эсиз, отасига муносиб фарзандлар бўлмади-да”, дегани бир томону, ўзларининг ҳам қарзлари тиқилиб ётгани иккинчи томон эди. шу сабаб ота учун энг зарур савол берилганида не-не орзу-умидлар билан катта қилинган ўғиллардан садо чиқмади. Шунда ичкаридан овоз келди: “Мулла бобо, мен бўйнимга оламан, жанозани ўқинг!” Бу Мирзо аканинг яккаю ягона қизи Латофатнинг овози эди. Йиғилганлар бир тебранди. Онаизор уввос солди. Қаҳрамоннинг эса бўғзига нимадир тиқилди.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @Sangzoruz👈🏼
ШУКРОНАЛИК...

Қария саксон ёшга етганида кар бўлиб қолди. Дўхтирлар унга бу касалликни жарроҳлик йўли билан даволаш мумкинлигини айтди. Қария рози бўлди. Дўхтирлар жарроҳлик амалиёти тугагач, қарияга амалиёт ҳисоб-китоб қоғозини беришди. У ҳисоб қоғозига қараб, йиғлаб юборди.

Дўхтирларнинг унга раҳми келиб, овутишга уринишди:

– Агар тўловлар сизга оғирлик қилаётган бўлса, бошқа чорасини кўрамиз...

Қария кўз ёшларини артатуриб, шундай деди:

– Мен пул учун йиғламаяпман. Бу кўз ёшларимнинг сабаби бошқа. Яратган Эгам менга саксон йил эшитиш неъматини берди. Аммо эвазига тўлов қоғозини бермади... Бу неъмат қадрига йиллар давомида шукр қилмаганим учун йиғлаяпман...

Дўхтирлар қариянинг бу ҳақиқатидан лол қолишди.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @Sangzoruz 👈🏼
ЎЗ ҚАДРИНГНИ БИЛ....

Ўқитувчи аудиторияга кириб, саломдан сўнг чўнтагидан 100 $ чиқарди. Ва:

- Ҳеч қандай шартсиз, ким буни олишни хоҳлайди? - деди. Талабаларнинг барчаси қўл кўтарди.

Сўнг уни икки кафти орасига олиб ғижимлади. Сўнг:

- Ҳеч қандай шартсиз, ким буни олишни хоҳлайди? - деди. Яна ҳамма қўл кўтарди.

Ўқитувчи уни оёқлари остига ташлаб босди. У кир бўлди. Ва:
- Ҳеч қандай шартсиз, ким буни олишни хоҳлайди? - деди. Талабалар иккиланиш ва истиҳола қилиб туришганида бир йигит қўл кўтарди. Устоз ундан:
- Бу кир бўлгандан кейин ҳам олгинг келдими? - деб сўради. Талаба:
- Мен уни тозалайман. У ишлатса бўладиган 100 $ айланади, - деди. Лектор табассум қилди. Талабаларга қараб:

- Бугунги дарс - шу. Сен бу қоғозни қанчалик ўзгартирма, у ўз қийматида туради. Сизлар ҳам шундай бўлишингиз керак. Ҳаётда сизни яксон қилмоқчи, йўлингизга тўғаноқ бўлувчи, юксалишингиздан тўсувчи, қадрингизни тушурувчи, хор бўлишингизни хоҳлагувчилар чиқади. Сиз ўз қадрингизни биларкансиз, бошқалар истамасалар - да вақти келиб эътироф буни этадилар. Сиз ўзингизга ишончингизни йўқотсангиз, ана ўшанда қийматсиз инсонга айланасиз! - деди.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @Sangzoruz 👈🏼
САҲИЙЛИКНИ ҒИШТДАН ЎРГАНДИМ

- Сахийликни кимдан ўргандинг,- деб сўрадилар Хотам Тойидан.
- Гиштдан ўргандим,- дея жавоб қилди.
- Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
- Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим.
- Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: Қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга гиштни узатишди. Узатмай қўлда тутиб турсам, гишт келиши ҳам тўхтади.
- Ҳаёл қилдим деди Хотам тойи:
- Демак, мол-дунё ҳам шундай.
- Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @SANGZORUZ 👈🏼
#ибрат_вақти

НОШУКР

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
– "Э-э-э..." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди.

Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим.
Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди...
Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...

Аллоҳ Таъоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:

"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор"
деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...

Хаётда хамиша шукур қилиб яшаш керак. ОЛЛОХ хар бир ишимизни вақти саотини белгилаб берган. Бандаси минг харакат қилсин, сиқилсин, фойдаси йўқ. Бир иш қилишдан олдин ховлиқмасдан, ўйлаб қилиш керак. Шошқалоқлик ёмон оқибатларга олиб келади. Сиз ўйлаб хатакат қилинг, "хатакатда барокат"-бўлади. Лекин сизнинг харакатингиз ўзгани дилини оғритиш, ёки ўзгани насибасини олиш билан боғлиқ бўлмаслиги керак. Шундагина ОЛЛОХ сизни қўллаб, ишингизга ривож, топганингизга барокат беради. ОЛЛОХГА ТАВАККАЛ қилишни ўрганинг, акс холда дил хиралик, асаб бузарлик бўлади ва энг кераклиги соғлиғингизга путур етади.

#Ибрат

БИЗГА ҚЎШИЛИНГ

✍🏼 @SANGZORUZ 👈🏼
#ибрат

Улғайгач англаб етган хақиқатларим.

1.
Самалёт мени олиб кет деб қичқирганинг билан, пилот сени эшитмайди.
2. Тушиб қолган кипригингни соғинган одамингни эслаб пуфлаб юборсанг у одам келиб қолмайди.
3. Уйда шакар ва туз хам тугаши мумкин экан, сотиб олиш керак бўларкан.
4. Боғча ва болалар оромгохида тушликдан кейин ухлаб олиш жааа унақа ёқимсиз иш эмас...
5. Шўрвадаги шолғом, минде опқараганда мазали бўларкан.
6. Юлдуз учган пайт тилак қилишни фойдаси йўқ, у юлдуз аслида миллиард йиллар илгари сўниб бўлган, худди сени орзуларинг каби.
7. Диванингни тагида махлук йўқ, бўлса хам ундан қўрқишмас, гаплашиб ўтиргинг, уни дардини эшитгинг келади.
8. Болалигингда сен учун дунёдаги энг бақувват инсон бўлиб туюлган дадангни, чарчадим деганини кўрасан экан...
9. 5 синфда ўқиб юрганингда, 4 синфдаги sevganinga ёзган хатингдаги самимийлик, хақиқийлик, жиддийлик, хозир ижтимоий тармоқларда қизларга гапирадиган гапларингдан кўра 1000 баробар кучли бўлганини англаб етасан.
10. 1 миллион сўм, умуман олганда катта сумма эмас экан...
11. Ойинг шапкангни кийиб кет демай қўйган бўлсада, ўзинг қидириб топиб кийиб кетасан.
12. Мактабда алочиликда сенга рақиб бўлган қиз, хозир Sardoba bozorida оддий сотувчи бўлиб ишлаетганини кўрганингда, ўзингни хозирги холатингдан келиб чиқиб ичингда ғолиблик хисси эмас, ачиниш хисси хукмрон бўларкан...
13. Шерали Жўраев қўшиқлари ёқа бошлар экан, сўзларига эътибор бериб эшитаркансан.
14. Биринчи мартта UYDA YOLG'IZ фильми сени юртинга келиб, сен кўрган пайтда, Америкада KEYVIN MAKALESTR исмли тенгдошим бор деб ўйлаб юрган даврларингда, у уже давно улҳайиб хатто наркоман хам бўлиб кетганини ўйламагансан.
15. Кўнглинг тусаганки нарсани хатто уйингдан чиқмасдан, хозирок заказ қилиб ейишга пулинг бор, лекин хохиш йўқ.
16. Энг крутой қиммат телефон хохламайсан, сенга керакли функциялари бўлса бўлди.
17. Боланг касал бўлганида, аёлингни холатини кўриб, ўз онангни тушуна бошлайсан.
18. Ухлашга ётганингда орзу қилиб эмас, мақсад ва режаларни ўйлаб ётасан.
19. Туғилган кунинг жааа унақа особый байрам эмаслигини тушунасан.
20.
Хаммамиз қачонлардур сўнги бор кўчага болалар билан ўйнагани чиққанмиз, бу болалигимиз тугаётган пайт эди. Лекин хеч биримиз ўша сўнги бор ўйнагани чиққан кунимизни эслай олмаймиз...

©️ Нурбек Алимов

@SᗩᑎGZOᖇᑌZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ҳозир ёки ҳеч қачон...

Биз фақат мукаммал вазиятни, мукаммал ҳолатни, мукаммал вақтни кутиб яшаяпмиз. Лекин ҳеч қачон мукаммал вақт ёки мукаммал фурсат бўлмайди. Сиз ҳозироқ ҳаракатни бошлашингиз керак...

Ушбу лавҳадаги фикрлар ҳар биримизга тааллуқли!

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#ибрат

Мақсадга эришиш йўлида қилиш керак бўлган 5 қоида.

🔥Аниқлик

💥Мақсадингиз шунчалик аниқ бўлиши керакки, унга ўзингиз ҳам тушунинг ва нимага интилаётганингизни доим ёдда тутинг. Шунда қилаётган ишларингизда ўсиш бор ёки йўқлигини билиб турасиз.

🔥Қийинчилик
💥Мақсадингизга эришиш йўлидаги қийинчилик воз кечишга эмас, янада қизиқишингизни оширишга хизмат қилишига ишонинг.

🔥Ишонч
💥Кўзлаган натижангизга эришса бўладиган деб ҳисобланг ва ундан воз кечманг. Олға интилиш учун нега қаттиқ меҳнат қилишингиз кераклиги ҳақида сизни ишонтирувчи сабаблар топинг ва ёдда сақланг.

🔥Фикрлар
💥Қилган ишларингизга фикр билдиришлари йўлини изланг. Ўсиш ва тажрибангизни назорат қилинг, шунга қараб зарур бўлса, қийинчилик даражасини ўзгартириш мумкин.

🔥Мураккаб иш
💥Агар мақсадингизга эришиш ўта мураккаб бўлса, у ҳолда уларни қисмларга бўлиб амалга оширишга киришинг.

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Қишлоқнинг баҳори — энг гўзал баҳор...

Олисларда туғилиб-ўсган қишлоғини соғинганлар учун махсус!

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#ибрат

Раҳматли бувимнинг дугоналари бўларди. Фарзандлари вафот этиб кетганми ё бола кўрмаганмиди, эсимда йўқ, кунда-кунора бизникига келардилар. Бир куни ўша аёл бизни мақтаб қолдилар:
- Ўртоқ, невараларингга кўз тегмасин, бир-биридан ақлли, бир-биридан доно-я! Қандоғам бахтли экансан!

Мен ғурурланиб бувимга қарадим. Ичимда: "Хозир бувимам бизни мақтайдилар, айниқса мени!" деб маҳтал турибман. Лекин бувим...
- Э, қўй, мақтама буларни! Бола-чақанинг фитна эканини билмайсан-да! Сен шукрингни кўпайтир. Бу неваралар бор бўлсин-у, лекин... - у ёғига аллақанча менга ёқмаган гапларни айтдилар. Болалигимга бориб, бувимдан хафа бўлдим. Кечгача тўрсайиб юрдим. Кечки пайт бувим мени ёнларига чақирдилар.
- Бояги гапларимга хафа бўлдинг-а? - дедилар. Мен баттар тумшайдим.
- Ҳали ақлинг тўлишмаган-да, қизим, шунга хафа бўлдинг. Қулоғингда бўлсин, улғайиб, фарзанд кўрсанг, фарзанди йўқ аёлларнинг олдида болаларинг билан зинҳор мақтанма! Уйи йўқнинг олдида уйингни мақтама! Пули йўқ, ночорнинг олдида тўкинлигинг билан мақтанма! Пиёда қолганларнинг олдида уловингни мақтама! Айб бўлади!
- Нимаси айб бўлади?
- Унинг ношукрлиги кўпаяди, ичида ҳасад уйғониши мумкин, ўксиши мумкин, бир дардига ўн дард қўшилиши мумкин... Буларга сабаб бўлиб қолмаслик керак. Бировнинг ўкинчдан бўйни букилишига сабабчи бўлиш айб... йўқ, гуноҳ бўлади, қизим...

Бу ўгитлар ҳаётимда шунчалар кўп асқотдики... Сизларга ҳам илиндим мана.

© Дилфуза Комил
#ибрат
Шунчаки ёдингизда сақланг!

Ҳеч нарсага кафолат йўқ...
• Севганинг бир кун — бегонага айланиши мумкин.
• Дўстинг — душманга айланиши мумкин.
• Душманинг — дўстга айланиши мумкин.
• Ёмон кўрган кишинг — яхши кўрганингга айланиши мумкин.
• Яхши гапирган — ёмон гапириши мумкин.
• Мақтаган — ёмонлаши мумкин.
Хуллас ҳамма нарса бўлиши мумкин....

Фақат ота - онангиз ва туғишган жигарларингни муносабати ҳеч қачон ўзгармайди...

Ҳар қандай ҳолатда хам улар барибир сени чин юракларидан яхши кўришади.

Яқинларингизни қадрланг ва улардан меҳрингизни дариғ тутманг.

👉 @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

|💬Facebook  |📸Instagram
|🐦 Twitter      |🌍Web-site
|✈️ Telegram  |▶️Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Хотин бўлиш қийин эмас!


Қийини — эрнинг жахли чиққанида битта гапдан қолиб, гап қайтармасликдир;
Қийини — қорни оч келганида, ярим кечаси бўлса хам, туриб овқатини олдига қўйишдир;
Қийини — ачитиб, кесатиб олишнинг ўрни келганида, уни ранжитмаслик учун тилни тия билиш, уни аяй олишдир;
Қийини — унинг хам ўз шахсий худуди борлигини тан олиш, унга дахл қилмасликдир;
Қийини — хаёт ташвишларидан чарчаб, аламини сиздан олганида, уни тўғри тушуниш, хафа бўлавермасликдир;
Қийини — кайфиятингиз яхши бўладими ёки ёмон, кўчадан кириб келганида уни илжайиб кутиб олишдир;
Қийини — баъзида хафа қилиб, ранжитса-да, заққига самимий дуолар қила билишдир.
Қийини — қанчалик қизиқ ва сирли туюлса хам, телефонини очиб, ичини титмасликдир;
Қийини — нафсга ёқмаса хам, итоат қилиш, бўйсуна олишдир;
Қийини — айблари, камчиликлари бўлса-да, болаларга отасини дунёдаги энг яхши инсон деб кўрсата билишдир...

@sangzoruz1
#ибрат

Финларда биринчи синф

Финландияга кўчиб ўтгач ўғлимни биринчи синфга олиб бордим. Рус анъаналарига мувофиқ уни тайёрладим, ҳар ҳолда биринчи синф.

Мактаб олдида 14 август куни соат 9:00 да йиғилиш керак. Дастлабки шок ҳолатим, ўқувчилар ҳуддики уйда нима кийишса, ўша кийимда келишган. Костюм шим, галстук тақиб, гулчамбар кўтариб олган ўғлим ҳамманинг кўз ўнгида таклиф қилинган санъаткорга ўхшаб қолди.

Ўқитувчини гул билан биздан бошқа ҳеч ким табрикламади. Шарлар, куй-қўшиқлар умуман йўқ. Мактаб директори чиқиб ким қайси синфга боришини айтди ва шу билан бизнинг биринчи сентябрь ниҳоясига етди.

Барча чет элликлар: ҳиндлар, яҳудийлар, руслар, украинлар ва бошқалар бир синфда ўқишади. Дарсни фин ўқитувчи ва уч нафар таржимон олиб боради.

Иккинчи шок: ота-оналардан мактабга тайёргарлик учун ҳеч нарса талаб этилмайди. Мактаб попкасидан тортиб кепкагача мактаб таъминлайди. “Сизнинг фарзандингиз жуда ажойиб, биз у билан тил топишиб кетишимизга ишончим комил” ҳамма ўқитувчининг тилида шу гап.

Ўқитувчиларнинг ягона сўрови фарзандингиз билан етарлича вақт ўтказаяпсизми? Агар жавоб йўқ бўлса, сизни мактаб психологи билан учрашувга таклиф қилишади.

Учинчи шок: ҳамма ўзи нима ейишини мактаб сайти орқали бир кун олдин хабар беради, мусулмонлар чўчқа гўшти емаслиги мумкин, баъзи болаларга ёғли овқат мумкин эмас. Барчасини сиз ўзингиз олдиндан буюртма берасиз.

Форма деган нарса умуман йўқ, ким қандай хоҳласа, шундай кийим кияди. Партада ўтириш умуман мажбурий эмас, бола хоҳласа, гиламда ўтириб ҳам дарс ўтиши мумкин. Асосийси болага қулай бўлса, бўлди. Онасини эмсин, буларнинг ҳаммаси қанча туради, бунга пулим етадими, деган савол миямдан чиқмай қолди?

Тўртинчи шок: ҳаммаси текин, 0 доллар, 0 цент. Эшитяпсанми, Карл, ғирт текин! "Нега бундай?" деган савол билан ўғлимнинг ўқитувчисига мурожаат қилдим.

Унинг жавоби бешинчи шок бўлди.
— Ахир сиз солиқларни тўлаяпсиз-ку, бизда мактаблар мана шу солиқлар ҳисобига сизнинг фарзандларингизни ўқитади.

Мен ўзимнинг чириб кетган коммунистик советча ғояларим билан юрган эканман-да...

©️ Наталья Киреева

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Ким шу тўрт хислатдан узоқ бўлса, омадсизликка учрамайди:
1.
Шошма-шошарлик;
2. Қайсарлик;
3. Манманлик;
4. Ландовурлик.

• Шошишнинг охири — пушаймонлик;
• Қайсарликнинг охири — тентаклик;
• Манманликнинг охири — нафрат;
• Ландовурликнинг охири — залолатдир.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM