SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.8K subscribers
24.2K photos
8.14K videos
40 files
24.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
Forwarded from SOLIQ YANGILIKLARI (Inspektor)
СТИР (ИНН) қаердан олинади?

Савол:
СТИР (ИНН)ни қаердан оламан?

❗️Жавоб:
Солиқ тўловчи жисмоний шахсларни давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш ҳамда уларга солиқ тўловчининг идентификация рақами - (СТИР, русчасига ИНН)ни бериш Давлат хизматлари марказлари (Ягона дарча) орқали амалга оширилади. Бунинг учун ўзингиз яшайдиган шаҳар (туман) Давлат хизмати марказига мурожаат қиласиз.

Тақдим этиладиган ҳужжатлар:
👉 анкета (ўзи келиб мурожаат этганда марказ ходими томонидан, Ягона портал орқали мурожаат этганда эса талабгор томонидан мустақил равишда тўлдирилади);
👉 талабгорнинг паспорт нусхаси.

Давлат хизматини кўрсатиш учун йиғим ундирилмайди.
#cаволжавоб #давлатхизматлари
Ishbilarmon kanali
https://tttttt.me/joinchat/AAAAAEjTM93MzEsvunRBQQ
Қоғозбозчиликни йўқ кўргали кўзим: давлатга исталган жойдан мурожаат қилинг

Аҳоли ва юридик шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш тизими буткул ўзгаради.

Президент қарорига кўра, 2019 йил 1 июндан:
🔸Жисмоний ва юридик шахслар давлат хизматларидан фойдаланиш учун исталган (прописка ва почта манзилидан қатъи назар) Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин;
🔸Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилинганда, давлат хизматлари кўрсатилгани учун давлат божи ва йиғимлар амалдаги суммасининг 90 фоизи тўланади.

Бундан ташқари, 2019 йил 1 августдан давлат хизматларини кўрсатишда давлат идоралари ёки бошқа ташкилотлар жисмоний шахслардан: солиқлардан қарздорлиги йўқлиги ҳақидаги маълумотнома, солиқ тўловчининг ҳисобга қўйилгани ҳақидаги гувоҳнома, тўланган даромадлар ва жисмоний шахслар даромад солиғи ҳақидаги маълумотномаларни талаб этиш тақиқланади.

#давлатхизматлари #ислоҳотлар