Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Фермерларга_тавсия
🗣 Юқори сифатли кўчатлар экспортбоп ва рақобатбардош маҳсулот етиштиришнинг гаровидир
🔴 Айни кунларда BMB Agroklaster корхонасидаги томорқаларда, фермер ва деҳқон хўжаликларида бу йилги ҳосил учун кўчат етиштириш ишлари қизғин давом этмоқда. Эътиборга молик томони шундаки, қилиниши зарур бўлган барча агротехнологик тадбирлар агрономлар, қишлоқ хўжалиги соҳасида кўп йиллик тажрибага эга олимлар назорати остида олиб борилмоқда.
🔵 Соҳа мутахассислари томонидан кўчат етиштириш ва бошқа жараёнларни ташкил этиш бўйича берилаётган тавсиялар фермерлар, томорқа ва деҳқон хўжаликлари раҳбарлари учун ҳам фойдали бўлмоқда. Илмий асосда жадаллик билан давом этаётган жараёнлар ҳақида юқоридаги видеолавҳамиздан ҳам билиб олишингиз мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM