#Муаммо_эътиборсиз_қолмоқда
Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи фуқаролардан кўчадаги муаммоли вазият юзасидан мурожаат келиб тушганлиги ҳақида хабар берган эдик.
Унда мазкур кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар яна бошланган ёғингарчилик сабаб кўча ўртасида сунъий кўл каттариб бораётганлигини, бунга шу ҳудудда яшовчи қўшниларнинг оқова сув учун ариқ ўрни қолдирмаганлиги туфайли юзага келганини таъкидлашмоқда.
Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва "Олмазор" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла масъуллари мазкур муаммони ҳал этишга эътибор қаратишса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки ушбу кўчада яшовчи 30 дан ортиқ хонадон вакиллари, болалар кўча асфальтланмагани учун уйларига кириб чиқишда, мактаб ва боғчага боришда қийинчиликка учрашмоқда.
Ўйлаймизки, кенг жамоатчилик вакилларининг аралашуви билан тез кунда ушбу масалага ечим топилади ва бу ҳақда бизга амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли тартибда муносабат билдиришларини кутамиз.