SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.8K subscribers
24.2K photos
8.14K videos
40 files
24.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
📢 Жиззах вилоятида хавфсизликка бағишланган матбуот анжумани ўтмоқда

Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасида давлатимиз раҳбарининг *“2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”*ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Анжуманда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар масъуллари, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этмоқда. Тадбирда жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларни камайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинмоқда.

🔹 Вилоятда 6 мингдан ортиқ кузатув камералари ўрнатилиши режалаштирилган.
🔹 63 та жиноятчилик хавфи юқори бўлган маҳаллаларга масъуллар бириктирилди.
🔹 312 та кўча ва йўлаклар намунали хавфсиз ҳудудга айлантирилади.

Матбуот анжуманидан муҳим маълумотлар билан тез орада бўлишамиз! Сизда саволлар бўлса, изоҳда ёзиб қолдиринг.

#Жиззах #Хавфсизлик #МатбуотАнжумани #ИИБ

🟢 @SANGZORUZ1