SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.81K subscribers
24.1K photos
8.13K videos
40 files
24.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Ёшлар_адлия_нигоҳида

Жиззах вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан Адлия ёшлари ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда вилоят адлия бошқармаси ёш мутахассислари олий таълим муассасалари талабалари ва ўқувчи ёшлар иштирок этишди.
Унда дастлаб иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 25 декабръ куни Ўзбекистон ёшлари форумида сўзлаган нутқи ва 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар юзасидан зарур тушунтириш ва тавсиялар бериб ўтилди.
Ўзаро мулоқот шаклида ўтган учрашувда “Ёш ҳуқуқшунослар” клубини ташкил этиш таклифи берилди. Клубни ташкил этилиши ёшлар томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланиб, ўзлари томонидан хам қўшимча тафсиялар бериб ўтилди.
Учрашув вилоят адлия бошқармасининг ёш мутахассислари ва ёшлар ўртасидаги савол-жавоб, фикр-мулоҳазалар билан янада қизғин тус олди.
Адлия ёшлари ва ёшлар учрашуви” талаба ва ёшларда катта таассурот қолдирди.