SANGZOR.uz | Фойдали маълумотлар
1.81K subscribers
24.1K photos
8.13K videos
40 files
24.9K links
Sangzor.uz'dan - Har soatda bir yangilik...

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Муаммо_нимада

ФУҚАРОЛАР ТАЛАБ ҚИЛИНИШИ БЕКОР БЎЛГАН МАЪЛУМОТНОМАЛАРНИ ЎЗЛАРИ УЧУН СЎРАШИ МУМКИНМИ?

Хабар берганимиздек, 1 июндан давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб қилиш бекор қилинган ҳужжат ёки маълумотларнинг талаб қилиниши давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузиш деб ҳисобланади ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Бугун фуқароларимиздан талаб қилиниши бекор бўлган маълумотнома ва ҳужжатларни Давлат хизматлари марказларига келиб, ўзлари учун талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Шу муносабат билан, Давлат хизматлари агентлиги ушбу талаб давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ташкилотлари ва муассасалари томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги ҳамда улар томонидан аҳолидан, шу жумладан тадбиркорлик субъектларидан қайд этилган ҳужжатларни талаб қилиш бекор қилинганлигини эслатиб ўтади!

Фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ўз ихтиёрига кўра, қайд этилган турдаги маълумотномалар ва ҳужжатларни олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Бироқ, бюрократияни олдини олиш мақсадида, маълумот ва ҳужжатлар қаерга тақдим этилиши ва уларни олишдан мақсад ҳақида таҳлиллар ўтказилиб борилиши маълум қилинади.

❗️Маълумот учун: Давлат хизматлари агентлигига мурожаат қилиш учун қайта алоқа воситалари👇🏻

☎️ 1148
📩 info@davxizmat.uz
🌐 www.davxizmat.uz
📲 https://www.facebook.com/davxizmat/

Давлат хизматлари агентлигининг ҳудудий бошқармаларига мурожаат учун:

Андижон вилояти - (74) 225-20-03
Бухоро вилояти +998652239933
Жиззах вилояти - (72) 221-50-50
Наманган вилояти - (69) 226 11 00 (ички рақам 5003, 5010)
Фарғона вилояти - (73) 243 92 12
Самарқанд вилояти- (55) 701-00-55 ( ички рақам 3004)
Сирдарё вилояти - (67) 236-11-48 (ички рақам 2006)
Қашқадарё вилояти- +998-75-220-06-10
Сурхондарё вилояти- (55) 451-11-48 (ички рақам 7509)
Навоий вилояти - (79) 221-11-48, 79-222-11-48
Тошкент вилояти - (71) 230-32-48
Хоразм вилояти - (62 )227-77-22
Қорақалпоғистон Республикаси +998 55 101-70-96
Тошкент шаҳри - 71-203-60-02, 71-203-60-10

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муаммо

Масъуллар
“РИО”ни тартибга олиб беринг!

Ҳамма
ҳам бекорчи эмас. Ҳурматли масъуллар. Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармаси ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ мутасаддилари арзимаган иш сизлар учун. Сўнгги йилларда тизимда катта ўзгаришлар амалга ошди. Янги бинолар қурилди. Эскилари реконструкция қилиниб қулай шароитлар яратилди. Шунинг натижасида турли жиноятлар ўз вақтида фош этилмоқда. Йўл транспорт ҳодисаларининг олди олинаяпти. Сиздан илтимос бу масканга келаётган фуқароларнинг вақтини беҳудага ўғирламанг. Кичкина тор ойначаларни бир йўла 8-10 та қабул ойналарига ўтказиш вақти келган менимча.

Батафсил

Telegram | Instagram | Facebook | Twitter | YouTube
#Муаммо

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги 10 га яқин ишлаб чиқариш корхоналари 3 кундирки электр токисиз қолмоқда. Бу ерда қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар, янги бунёд этилаётган Технопарк ва қатор электр токи билан ишлайдиган корхоналар фаолияти тўхтаб қолган. Бу ҳақда шу ҳудудда фаолият юритаётган тадбиркорлар Sangzor.uz’га маълум қилди.

Ҳозирда вилоят Электр тармоқлари корхонасига қилинган мурожаат самарасиз қоляпти. Улар ушбу ҳудудга электр токи берилмаслиги сабабини юқори кучланишли ҳаво линияларидаги йўқотишлар учун қарздорлик мавжудлиги билан изоҳлаган.

- Кўпчилигимиз давлатдан кредит олиб фаолият юритяпмиз, - дейли тадбиркорлардан бири.- Лекин 3 кундан бери электр токи берилмагани учун ишимиз тўхтаб қолган. Президентимиз тадбиркорларга ҳар қандай шароит яратиб бериш борасида тинимсиз гапирадилар. Бироқ вилоят Электр тармоқлари корхонаси бу гапларга тескари иш қилиб фаолиятимизни бутунлай тўхтаб қолишига сабаб бўлди, - дейди тадбиркор.

Ҳозирда 10лаб корхоналарнинг фаолияти қачон тўлиқ ишга тушиши электр токи берилишига боғлиқ бўлиб турибди. Вилоят ҳокимлиги ва бошқа масъул ташкилотларнинг мазкур масалага ижобий ечим топишларига умид қиламиз.
#Муаммо_эътиборсиз_қолмоқда

Жиззах шаҳри Олмазор маҳалласи, Олмазор кўчасида яшовчи фуқаролардан кўчадаги муаммоли вазият юзасидан мурожаат келиб тушганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Унда мазкур кўчада истиқомат қилувчи фуқаролар яна бошланган ёғингарчилик сабаб кўча ўртасида сунъий кўл каттариб бораётганлигини, бунга шу ҳудудда яшовчи қўшниларнинг оқова сув учун ариқ ўрни қолдирмаганлиги туфайли юзага келганини таъкидлашмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ва "Олмазор" маҳалласига бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ва маҳалла масъуллари мазкур муаммони ҳал этишга эътибор қаратишса мақсадга мувофиқ бўлар эди. Чунки ушбу кўчада яшовчи 30 дан ортиқ хонадон вакиллари, болалар кўча асфальтланмагани учун уйларига кириб чиқишда, мактаб ва боғчага боришда қийинчиликка учрашмоқда.

Ўйлаймизки, кенг жамоатчилик вакилларининг аралашуви билан тез кунда ушбу масалага ечим топилади ва бу ҳақда бизга амалга оширилган ишлар юзасидан тегишли тартибда муносабат билдиришларини кутамиз.
👍2
🔥 Қишда газ ўғирлиги: 327 миллиард сўмлик ноқонуний истеъмол! 🏠❄️

Ўтган йилнинг 1 декабридан жорий йилнинг 15 февралигача бўлган даврда Ўзбекистонда табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари оммавий тарзда аниқланди!

📊 ДАҲШАТЛИ РАҚАМЛАР:
🔍 82,2 млн куб метр газ — 210,43 млрд сўм зарар (Ўзэнергоинспекция)
🔍 50,89 млн куб метр газ — 117,3 млрд сўм зарар (Ҳудудгазтаъминот)


Жами: 327 млрд сўмлик газ ўғирланган!

❗️ Ҳар бир ноқонуний уланиш — давлатга, халққа ва келажагимизга етказилган катта зарар.

👉 Батафсил: sangzor.uz

#Ўзбекистон #Газ #Иқтисод #Муаммо 🚨

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

📱Facebook 📱Instagram 📱 Twitter 📱 Telegram📱Youtube 📱TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM