SANGZOR.uz | Расмий Канал
1.53K subscribers
20.6K photos
6.74K videos
30 files
21.5K links
Sangzor.uz - O'zbekistondagi voqealar, yangiliklar va joriy hodisalarga doir eng so'nggi ma'lumotlar

Barcha sahifalarimiz uchun havola:
http://myurls.co/sangzoruz

https://tttttt.me/sangzoruz_video

https://tttttt.me/SangzoruzBot Мурожаат боти
Download Telegram
#Биласизми

"Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 7-моддасига асосан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Мазкур Қонуннинг 8-моддасига мувофиқ, пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг “а”, “б”, “в” ва “г” бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
#Биласизми

❗️ Меҳнат шартномасида тарафларнинг реквизитлари кўрсатилади

📝 Янги Меҳнат кодексига кўра, меҳнат шартномасида меҳнат шартномаси тузилган сана ва жой, меҳнат шартномасининг рақами ва унинг тарафларининг реквизитлари кўрсатилади.

Ходимнинг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️фамилияси, исми ва отасининг исми;
▫️шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар;
▫️яшаш ёки турган жойининг манзили ва у билан боғланишга доир маълумотлар;
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (мавжуд бўлганда);
▫️шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи рақами.

☑️ Иш берувчининг меҳнат шартномасида кўрсатиладиган реквизитлари қуйидагилардан иборат:

▫️меҳнат шартномасини тузган иш берувчининг номи;
▫️иш берувчининг меҳнат шартномасини имзолаган вакили ҳақидаги маълумотлар;
▫️иш берувчи ташкилотнинг жойлашган ери (почта манзили);
▫️солиқ тўловчининг идентификация рақами;
▫️иш берувчиларнинг банк реквизитлари;
▫️иш берувчининг алоқа маълумотлари (телефон рақамлари, электрон почта манзили ва бошқалар).

Каналга уланиш👇👇👇
https://tttttt.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Идентификация ID-картага эга ҳайдовчилар қуйидагиларни ЙПХ ходимига тақдим қилмаслик ҳуқуқига эга:

🔹янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси;
🔹транспортни рўйхатдан ўтказганлик тўғрисидаги, транспортга эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар;
🔹транспорт эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полиси.

@𝒮𝒶𝓃𝑔𝓏𝑜𝓇𝓊𝓏1
#Биласизми

☑️ Журналистлар ўртасида ҳар йили анъанавий ўтказиб келинаётган "Олтин қалам" миллий мукофоти совриндорлари 2023 йилдан қуйидагича тақдирланиши белгиланган:

🔹бош миллий мукофот учун – автомобиль;
🔹1-ўрин учун – БҲМнинг 200 баравари (60 млн сўм) миқдорида;
🔹2-ўрин учун – БҲМнинг 175 баравари (52,5 млн сўм) миқдорида;
🔹3-ўрин учун – БҲМнинг 150 баравари (45 млн сўм) миқдорида;
🔹12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – БҲМнинг 100 баравари (30 млн сўм) миқдорида.

@SᗩᑎGZOᖇᑌZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#Биласизми

❗️Савдо қилишда озиқ-овқатларни қуёш нурида сақлаш мумкин эмас

Туз, шакар, ун, ёрма ва бошқа сочилувчан товарларни қадоқлаш ва сотишда алоҳида куракчалардан фойдаланилади.

🌦Озиқ-овқат товарларини витринада қуёш нурлари ва ёғингарчиликларнинг тўғридан-тўғри таъсирига учрайдиган ҳолатда, шунингдек товарларни ёнма-ён сақлаш тартиби бузилган ҳолда сақлашга ва жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#Биласизми

Жисмоний шахсларга солиқ чегирмаси ўқиш учун тўлов қуйидагилар ҳисобидан амалга оширилганда тақдим этилади:

▫️ўз маблағлари;

▫️жисмоний шахсга тижорат банклари томонидан берилган таълим кредитлари (фоизлари билан);

▫️юридик шахслар томонидан жисмоний шахсларга қайтариш шарти билан берилган маблағлари (ссудалар).

⚠️ Маълумот учун: Солиқ тўловчининг профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди.

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#Биласизми

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 980 000 сўм;

базавий ҳисоблаш миқдори – 330 000 сўм;

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 347 000 сўм;

ёшга доир энг кам пенсия – 677 000 сўм;

ногиронлик пенсиялари, жумладан иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ногиронлик пенсиясининг энг кам миқдори – 747 000 сўм;

меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси ва болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 747 000 сўм;

белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан (677 000 сўмдан) 747 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир пенсиялари – 747 000 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги фуқароларга бериладиган нафақа – 535 000 сўм;

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 535 000 сўм.

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, тунги вақтда – соат 23.00 дан 06.00 гача – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни:

🔹 баланд овоз билан қўшиқ айтиш;
🔹 мусиқа чалиш;
🔹 товуш сигналлари бериш;
🔹 хонадонларда, турар жойларнинг йўлаклари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйилган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш;
🔹 турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш, шунингдек маиший шовқинга қарши кураш талабларини бузувчи бошқа ҳаракатларни содир этиш ⬇️

❗️фуқароларга 110 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 165 минг сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.


@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиши учун ўрганувчи ўқув муддати якунида:

🔹"А" тоифаси учун — 16 ёшга;
🔹"B" ва "C" тоифалари учун — 18 ёшга;
🔹"BE" ва "CE" тоифалари учун — 19 ёшга;
🔹"D" ва "DE" тоифалари ҳамда трамвай ва троллейбуслар учун 21 ёшга тўлган бўлиши керак.

@SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

|💬Facebook  |📸Instagram
| Twitter      |🌍Web-site
| Telegram  |📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

📆 БУГУН "SMS" ТУҒИЛГАН КУН

🔤 "SMS" — инглизча "Short Message Servise" яъни "Қисқа хабар хизмати" дегани.

Биринчи SMS тарихи

🔰 Авваллари ёзма хабарлар чопарлар ва кабутарлар орқали етказилган. Кейин телеграмма жўнатиш урф бўлди. 1992 йил 3 декабрида эса биринчи SMS юборилди. Бу SMS британиялик Нил Папуортнинг бошлиғига жўнатган Рождество табриги эди.

Бир хабарнинг баҳоси

💵 Орадан 31 йил ўтгач тарихдаги илк SMSнинг рақамли нусхаси Париж яқинида кимошди савдосида 107 минг еврога сотилди. Харидор ўзини ошкор қилишни истамаган.

Эслаб-эслаб...

💌 Бугун SMS урфдан қолгандай. Аммо унинг қадрини "кнопка телефон" тутган авлод жуда яхши билади. Айниқса, ўша пайтдаги ошиқ-маъшуқлар.

⁉️ Сиз SMS ёзиб турасизми? SMS кутган кунларингиз бўлганми?

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

‼️Майнинг фаолияти билан шуғулланиш қонунчилик билан тартибга солинган

🔰Адлия вазирлиги томонидан “Майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш тартиби тўғрисида”ги низом давлат рўйхатидан ўтказилган.

📄 Ушбу низом билан майнинг фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш ҳамда унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланган.

📝 Бунда талабгор (майнинг билан шуғулланиш мақсадида рухсатнома олиш учун мурожаат қилувчи юридик шахс) рухсатнома олиш учун ахборот тизимига Ягона идентификация тизими (OneID) орқали кириб, аризани электрон равишда тўлдиради.

🗓 Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ваколатли орган) томонидан рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарор ариза ва белгиланган маълумотлар ҳамда ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилган кундан эътиборан 20 кун ичида қабул қилинади.

📌 Аризани кўриб чиқиш ҳамда рухсатнома расмийлаштириш учун йиғим ундирилмайди. Рухсатнома 5 йил муддатга берилади.

📋 Рухсатнома ваколатли орган томонидан қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида QR-код қўйилган ҳолда электрон ҳужжат тарзида расмийлаштирилади.

Майнинг фаолияти фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

▶️ Майнерлар истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасини ўрнатиб, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ягона электр энергетика тизимига уланиши мумкин.

📌 Рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

⚠️ Шунингдек, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисобга олиш асбобларига, уларнинг пломбаларига шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш ўғрилик ёки оз миқдорда талон-торож қилиш сифатида баҳоланиб, жавобгарликка сабаб бўлади.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⁉️Банкоматларда нега 1 фоиз комиссия тўланади?

Бу пулларнинг ҳаммаси банк фойдаси учунми?

📹 Батафсил видеода билиб оласиз.

➡️ @SANGZORUZ1 👈 обуна бўлинг ва дўстларингизга ҳам тарқатинг!

Facebook 📸Instagram 🕊 Twitter✈️ Telegram📹Youtube TikTok
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM