Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
8.59K photos
1.36K videos
1.87K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Риштон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро К.А. фуқаро А.А.га 48 дона кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, К.А.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда унинг автомашинаси ҳамда “Д.П.” МЧЖга қарашли дорихонадан ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 1 397 дона кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда “Бектемир” ЙПХ постида  ўтказилган тезкор тадбирда “Cobalt” русумли авто транспорт воситаси тўхтатилиб кўздан кечирилганда, фуқаро Ж.М. 90 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz
Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Мингбулоқ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ў.Н. фуқаролар Д.Э. ва А.Д.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида уларнинг Россия Федерацияси ҳамда қўшни Қирғизистон Республикасидаги ўқишини Наманган вилоятидаги олий таълим муассасаларига кўчириб беришини айтиб, эвазига 4 500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги ниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. фуқаро М.У.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Қарши шаҳридаги Халқаро Инновацион университетининг 3-босқичига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1 000 АҚШ доллари ва 1,2 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қува туманида мебель ва бошқа жиҳозларни қиммат нархларда етказиб берган шахслар аниқланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қува туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Q.N.” МЧЖ раҳбари Ж.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мебель ва бошқа жиҳозларни тўғридан-тўғри шартномалар тузиш орқали ҳақиқий баҳосидан 532,8 млн сўмга қиммат нархларда етказиб берганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Ҳайдовчилик гувоҳномаларини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Мўйноқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Д.П.ва Ш.Т. ва Г.Ш.лар 2 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб беришини айтиб, фуқаро С.Х.дан 16 млн сўмни олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Ёзёвон туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Н.Т. ва М.Ш. фуқаро А.Р.нинг ишончига кириб, унга “Д” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Ю. фуқаро О.О.нинг ишончига кириб, унга “Б” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 900 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тошлоқ туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда эса, “A.i.” МЧЖ ўргатувчиси Ю.Х. фуқаролар Р.А. ва Н.Ш.нинг ишончига кириб, уларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига фирибгарлик йўли билан 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yashirin iqtisodiyotga qarshi kurashish bo`yicha profilaktik tadbirlar

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Vaziyat 24 | Yunusobod tumanida 1,1 mlrd so’mlik tabiiy gazni o’g’irlagan issiqxonalar fosh etildi

👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Бош прокурор ўринбосари – Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи Ш.Сохибназаров Хоразм вилоятида яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш, қонуний фаолият юритаётган тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва соғлом рақобат шароитлари яратилганлиги аҳволи билан танишмоқда.

Хусусан, Урганч шаҳридаги бозорлар, савдо мажмуалари ҳамда бошқа савдо нуқталарида бўлиб, тадбиркорлар ва харидорлар учун шароит яратилганлиги, яширин иқтисодиётни шаклланишини олдини олиш борасидаги мутасадди идоралар зиммасига юклатилган вазифалар ижроси аҳволи ўрганилди.

Масъул идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига рўйхатдан ўтмасдан бизнес олиб бораётган шахсларнинг фаолиятини қонунийлаштириш, савдо тушумларини яширишни олдини олиш ва солиқларни тўлаш маданиятини шакллантириш бўйича манзилли топшириқлар берилди.

Вилоятда "соя"да колаётган соҳаларни соғлом иқтисодиёт муҳитига ўтказиш орқали бюджетга қўшимча манбаларни аниқлаш борасидаги тадбирлар давом эттирилмоқда.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Telegram | Instagram | YouTube | Facebook | Veb-sayt
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қўшработ туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “J.I.” фермер хўжалиги ва “S.P.” МЧЖ масъул шахслари сув насослари ҳамда янги қурилаётган бинони иситиш печлари ҳамда бошқа элетр жиҳозларни ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 256,8 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.

Шу каби, Департаментнинг Термиз туман бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда Денов тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси масъул шахслари “Айритом” МФЙ ҳудудига ўрнатилган янги кўча чироқларини ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тўғридан-тўғри улаганликлари оқибатида жами 169,1 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилганлиги аниқланган.

Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса, фуқаро Х.И. ва бошқалар “Мингтут” МФЙда жойлашган ўқув маркази биносини ҳеч қандай ҳужжатсиз тижорат мақсадида умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 146,5 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz
Қашқадарёда “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қарши шаҳар, Косон, Касби, Чироқчи ва Кўкдала тумани бўлимлари томонидан ФВБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 6 нафар фуқаро ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳолда ноқонуний даромад орттириш мақсадида қиммат нархларда “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 624 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

👉@Department_uz
Тошкент вилоятида бензин ёқилғиси билан савдо қилаётган шахслар аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бекобод, Бўка, Бўстонлиқ, Оққўрғон, Паркент, Чиноз ва Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ИИБ ва солиқ идоралари ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирларда 7 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 721 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

👉@Department_uz
Зарафшон туманида 2774 литр “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини ноқонуний муомалага киритилишининг олди одинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Н.Н. ноқонуний даромад орттириш мақсадида “Зил” русумли ёқилғи ташишга мўлжалланган автотранспорт воситасида “Аi-80” маркали бензин ёқилғисини Кармана туманида қўлда қиммат нархларда ўтказиш мақсадида олиб кетаётганлиги аниқланиб, жами 2 774 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉@Department_uz
Валюта қимматликларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди
 
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментинг Янгиобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Ю. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро Б.Д.га 50 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департамент ҳамда ИИВнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Д.Р. жами 4 000 АҚШ долларини фуқаро М.Д.га 49,7 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Худди шундай, Департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган С.Н. жами  3 600 АҚШ долларини фуқаро О.А.га 44,9 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Тўрткўл туман бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса, валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро М.С. жами 3 500 АҚШ долларини фуқаро Ҳ.И.дан 43,5 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 
👉@Department_uz