Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари
“Qaraqalpaqstan MTRK” телеканалида намойиш этилди (27.01.2026 йилда).
“Qaraqalpaqstan MTRK” телеканалида намойиш этилди (27.01.2026 йилда).
Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар ушланди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.У. ва Ж.Б. фуқаро Б.Ю.га 432 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини 14,4 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар.
Шунингдек, тадбир давомида фуқаро Б.У. томонидан Қарши шаҳридаги “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги “Э.О.” хусусий корхонаси омборига вақтинча сақлаш учун қўйилган умумий баҳоси 21,8 млн сўмлик 780 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот
Ҳайдовчилик гувоҳномалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқаларга нисбатан тегишли моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратурада тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тергов жараёнида, 8 та вилоятда (Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё) 1 200 нафардан ортиқ фуқароларга сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилганлиги аниқланган.
Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.
Жиноят ишининг кенг ҳажмлилиги ва мураккаблигидан келиб чиқиб Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилди.
Ҳозирда сохта гувоҳномалар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган барча ҳужжатлар тўлиқ текширилмоқда, тергов ҳаракатлари режалаштирилган тартибда давом этмоқда.
Барча фуқароларга шуни маълум қиламизки, ҳайдовчилик гувоҳномасини фақат қонунчиликда белгиланган тартибда олиш лозим. Сохта ҳужжатлардан фойдаланиш қонун билан тақиқланган бўлиб, белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.
🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!
Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлар!
2026 йил 1 апрелдан бошлаб алкоголь ва тамаки маҳсулотларини харид қилишда тўловлар фақатгина нақдсиз тарзда қабул қилинади.
Тўловни банк картаси, электрон тўлов иловалари ёки QR-код орқали амалга ошириш мумкин.
Бу харидорлар учун янада қулай ва тезкор. Энг муҳими, савдо жараёни очиқ ва шаффоф бўлади, қонунбузарликларнинг олди олинади.
Нақд пулсиз тўлов — қулай, хавфсиз ва замонавий!

Forwarded from Rasmiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️ Jamiyat taraqqiyoti - halol mehnatga, oshkora iqtisodiyotga va albatta qonunga amal qilishga bog‘liq!
https://xn--r1a.website/Rasmiy_axborot_official/14151
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент шаҳридаги дўкондан 799,8 млн сўмлик акциз маркасиз тамаки ва алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Яккасарой туманида фаолият юритувчи “B.C.” МЧЖ хорижий корхонаси савдо дўкони сотувчиси У.М. ва бошқалар умумий баҳоси 799,8 млн сўмлик 5 224 қути акциз маркасиз тамаки ва 177 дона алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманган вилоятида ер майдонларини расмийлаштириб бериш билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар фош этилди
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Қашқадарё вилояти
Қалбаки акциз маркали ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари савдосининг олди олинди
👉@Department_uz
Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилмоқда
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ш.Ш. Чуст тумани, “Бофанда” МФЙ ҳудудидаги новвойхонада газ тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, 532,6 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Департаментнинг Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “B.G.” ва “G.Z.” фермер хўжаликлари масъул шахслари умумий фойдаланишдаги электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “M.N.” МЧЖ масъул шахслари Навоий шаҳар, "Кимёгарлар" МФЙ ҳудудидаги иссиқхонада электр тармоғига ўзбошимчалик билан тўғридан-тўғри уланиб, 286,9 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари
“Surxondaryo MTRK” телеканалида намойиш этилди (27.01.2026 йилда).
“Surxondaryo MTRK” телеканалида намойиш этилди (27.01.2026 йилда).
Наманган вилоятида қонунга хилоф равишда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келган МЧЖ раҳбари фош этилди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “D.F.” МЧЖ раҳбари О.Д. (муқаддам судланган) “Орзу” МФЙ ҳудудидаги ишлаб чиқариш цехида қонунга хилоф равишда дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан умумий баҳоси 502,9 млн сўмлик 9 турдаги 138 031 қути дори воситалари ва дори тайёрлашда ишлатиладиган бошқа хом ашёлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш, шунингдек таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Когон туманида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўкони фош этилди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Когон тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “A.P.” хусусий корхонаси савдо дўкони сотувчиси А.Р. умумий баҳоси 57 млн сўмлик турли номдаги 730 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ва 50 қути тамаки маҳсулотини сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Андижон шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахс ушланди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳри бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.С. "Куйганёр бозори" олдидаги савдо дўконида фуқарога 290 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини 4,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан ҳеч қандай ҳужжатсиз умумий баҳоси 39,2 млн сўмлик жами 2 331 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари
“Samarqand MTRK” телеканалида намойиш этилди (28.01.2026 йилда).
“Samarqand MTRK” телеканалида намойиш этилди (28.01.2026 йилда).
Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчилар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.Ж. ва А.Р. фуқаро М.Х.га “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 12,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида улардан 28,74 грамм гиёҳвандлик воситаси ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда телеграм мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 0,9 грамм “SK White” номли воситани 1,1 млн сўмга сотишга келишиб, пулни бошқа бир фуқаронинг номига очилган пластик картага ўтказиб олиб, гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳридаги Жанубий темир йўл вокзали ёнидаги қурилиши битмаган бино ёнига кўмиб қўйганликлари аниқланган.
Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. “Дўстлик” МФЙ ҳудудига 1,75 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
👉@Department_uz