Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари
“Samarqand MTRK” телеканалида намойиш этилди (28.01.2026 йилда).
“Samarqand MTRK” телеканалида намойиш этилди (28.01.2026 йилда).
Сурхондарё, Самарқанд ва Наманган вилоятларида гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланувчилар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шўрчи тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Х.Ж. ва А.Р. фуқаро М.Х.га “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 12,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, тадбир давомида улардан 28,74 грамм гиёҳвандлик воситаси ва “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Самарқанд вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда телеграм мессенжерида канал-бот ташкил этган шахслар кучли таъсир қилувчи, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари савдоси билан шуғулланиб келиб, фуқарога таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 0,9 грамм “SK White” номли воситани 1,1 млн сўмга сотишга келишиб, пулни бошқа бир фуқаронинг номига очилган пластик картага ўтказиб олиб, гиёҳвандлик воситасини Тошкент шаҳридаги Жанубий темир йўл вокзали ёнидаги қурилиши битмаган бино ёнига кўмиб қўйганликлари аниқланган.
Департаментнинг Чортоқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида “Хавфсиз ва соғлом юрт” кенг қамровли тезкор-профилактик тадбирлар доирасида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Н. “Дўстлик” МФЙ ҳудудига 1,75 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини ўтказиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
👉@Department_uz
Қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи фош этилди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Косон тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Б. “Янгиобод” МФЙ ҳудудидаги хонадонида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келганлиги аниқланиб, ундан 575 дона қўлбола алкоголь, 90 литр спирт, 2 725 дона елим қопқоқ, бўш шиша идишлар, қалбаки акциз маркалар ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Prezident Shavkat Mirziyoyev Toshkent shahrida Islom Karimov haykali poyiga gulchambar qo‘ydi.
—
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову в городе Ташкенте.
#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы к подножию памятника Исламу Каримову в городе Ташкенте.
#Mirziyoyev #marosim #BirinchiPrezident #xotira
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Қорақалпоғистон Республикасида тегишли лицензиясиз фаолият юритган дорихона фош этилди
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нукус шаҳрида фаолият юритувчи “A.F.” МЧЖ масъул шахслари дори воситаларини ёки тиббий буюмларни чакана реализация қилиш фаолияти учун лицензияси Иқтисодий суднинг ҳал қилув қарорига асосан бекор қилинган бўлса-да, дорихона фаолиятини давом эттириб, дорихона сотувчиси харидорга 5 турдаги дори воситасини сотган вақтида ушланиб, тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 79,5 млн сўмлик жами 3 236 қути дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Шунингдек, терговга қадар текширувда “A.F.” МЧЖ масъул шахслари лицензияси тугатилганлигига қарамасдан 1 млрд сўмлик фармацевтика маҳсулотларини реализация қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш) ва 190-моддаси (фаолият билан лицензиясиз ёки рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатсиз ёхуд хабарнома юбормасдан шуғулланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Тошкент шаҳри ва Андижон вилоятида ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.Й. фуқаро О.Ш.нинг ишончига кириб, Фарғона вилояти, Қува туманидаги “T.B.” фермер хўжалигининг 5 гектар ва давлат захирасидаги 5 гектар жами 10 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали номига расмийлаштириб олиб бериши эвазига 200 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “A.S.” фермер хўжалиги раҳбари Д.Т. Жалақудуқ туманидаги давлат захирасидаги 8 сотих экин ер майдонини фуқаро О.Р.га танишлари ёрдамида турар-жой қуриш учун олиб бериши эвазига 9 500 АҚШ долларини қўлга киритиб, яна 1 700 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
👉@Department_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари.
“Andijon MTRK” телеканалида намойиш этилди (29.01.2026 йилда).
“Andijon MTRK” телеканалида намойиш этилди (29.01.2026 йилда).