Prokuratura Departamenti
17.9K subscribers
8.6K photos
1.36K videos
1.87K links
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг расмий Telegram-канали
Download Telegram
Тошкент шаҳри ва Хоразм вилоятида электрон тамаки маҳсулотларини савдога чиқарилишининг олди олинди
1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “P.V.” МЧЖ раҳбари М.Б. Учтепа тумани, “Гузар” МФЙ ҳудудидаги савдо дўконида умумий баҳоси 66,9 млн сўмлик 203 дона хорижда ишлаб чиқарилган электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

2️⃣ Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Э.А. ва И.А. "S.P." МЧЖ савдо дўконида фуқаро М.Х.га 53 млн сўмлик электрон тамаки маҳсулотларини сотган вақтида ушланганлар.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Андижон вилояти

Ноқонуний “майнинг ферма” ташкил этиб 438,7 млн сўмлик электр энергиясини ўғирлаган шахслар аниқланди


👉@Department_uz‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Жиззах вилоятида яширин иқтисодиётга қарши курашиш бўйича профилактик тадбирлар

👉@Department_uz
Наманган вилоятида фуқароларга ер майдони расмийлаштириб беришни ваъда қилган Поп тумани ўрмон хўжалиги масъул шахслари ва кадастр мутахассиси ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Поп тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини бажарувчи И.К. (муқаддам судланган) фуқаро Б.К.га ўрмон хўжалиги балансида бўлган 50 сотих ер майдонини 10 000 АҚШ доллари эвазига шартнома асосида ижарага беришга келишиб, олдиндан бўнак сифатида 5 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, яна бир тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўрмонбеги вазифасида ишловчи М.С. фуқаро С.Ж.нинг ишончига кириб, туман ҳокимлиги захирасидаги 20 сотих ер майдонини 30 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу ер майдонида турар-жой ва бошқа бинолар қуришга тегишли ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилиб, олдиндан бўнак сифатида 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шундан сўнг давом этган тадбирда, ўрмонбеги М.С. фуқародан олган 15 000 АҚШ доллари ҳисобидан 500 АҚШ долларини кадастрлар палатасининг Поп тумани филиали шўъба мутахассиси Б.М.га берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, прокуратурага юборилган.

👉@Department_uz‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари

“Jizzax MTRK” телеканалида намойиш этилди
(26.01.2026 йилда).
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юқоричирчиқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Ф.М. фуқаро М.Х.га 100 дона “Галара” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

2️⃣ Департаментнинг Ўртачирчиқ тумани бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Х.Х. (муқаддам судланган) таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 10 дона “Регапен” номли дори воситасини фуқарога 1 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz‌‌
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Фарғона вилояти

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизга олиб кирилишининг олди олинди

👉@Department_uz‌‌
Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida Toshkent shahrida xavfsiz muhitni shakllantirish hamda jamoat xavfsizligini samarali taʼminlash boʻyicha namunaviy amaliyotni yaratish chora-tadbirlari yuzasidan videoselektor yigʻilishi boʻlib oʻtdi.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по формированию безопасной среды и созданию образцовой практики эффективного обеспечения общественной безопасности в городе Ташкенте.

#Mirziyoyev #videoselektor #huquqtartibot #jamoatxavfsizligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aхборот 24 | Наманган вилоятида нақдсиз ҳисоб-китобни оммалаштириш чоралари

👉@Department_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Нақдсиз ҳисоб-китобларни оммалаштириш ва яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш чоралари

“Qaraqalpaqstan MTRK” телеканалида намойиш этилди
(27.01.2026 йилда).
Қашқадарё вилоятида истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Б.У. ва Ж.Б. фуқаро Б.Ю.га 432 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини 14,4 млн сўмга сотган вақтида ушланганлар.

Шунингдек, тадбир давомида фуқаро Б.У. томонидан Қарши шаҳридаги “Алишер Навоий” МФЙ ҳудудидаги “Э.О.” хусусий корхонаси омборига вақтинча сақлаш учун қўйилган умумий баҳоси 21,8 млн сўмлик 780 дона истеъмолга яроқсиз ва қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

👉@Department_uz‌‌
Forwarded from Bosh prokuratura
Расмий баёнот

Ҳайдовчилик гувоҳномалари сохталаштирилганлиги ҳолати юзасидан Давлат хизматлари маркази ходимлари ва бошқаларга нисбатан тегишли моддалар билан қўзғатилган жиноят иши бўйича Бош прокуратурада тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов жараёнида, 8 та вилоятда (Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Самарқанд, Сирдарё, Наманган, Навоий, Андижон ва Қашқадарё) 1 200 нафардан ортиқ фуқароларга сохта ҳайдовчилик гувоҳномалари расмийлаштириб берилганлиги аниқланган.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, сохта гувоҳномаларни олган фуқароларнинг 455 нафари 1 305 марта йўл ҳаракати қоидаларини бузган, 9 нафари йўл транспорт ҳодисаси содир этгани оқибатда, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олган ва 3 нафари вафот этган.

Жиноят ишининг кенг ҳажмлилиги ва мураккаблигидан келиб чиқиб Бош прокуратурада махсус тергов-тезкор гуруҳи тузилди.

Ҳозирда сохта гувоҳномалар ва уларни расмийлаштиришга асос бўлган барча ҳужжатлар тўлиқ текширилмоқда, тергов ҳаракатлари режалаштирилган тартибда давом этмоқда.

Барча фуқароларга шуни маълум қиламизки, ҳайдовчилик гувоҳномасини фақат қонунчиликда белгиланган тартибда олиш лозим. Сохта ҳужжатлардан фойдаланиш қонун билан тақиқланган бўлиб, белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлади.

🌐 Бош прокуратуранинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига аъзо бўлинг!

Sayt |Telegram | Instagram | YouTube | Facebook