ZAMON | Расмий канал
88.1K subscribers
17.7K photos
18.8K videos
34 files
3.61K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентда эркак намоз вақтида вафот этди

Кўҳ Ота масжидида 1961 йилда туғилган фуқаро С.С. аср намози вақтида ҳушидан кетиб, ҳаётдан кўз юмди.

Масжид маъмуриятининг @Sputnikuzbek'га маълум қилинишича, эркак 2 йил аввал инсульт олган, аммо ибодатдан олдин ўзини яхши ҳис қилган ва одатдагидек масжидга келган.

Аср намози вақтида С.С. ҳушидан кетган, жамоат тез ёрдам чақирган, бироқ шифокорлар етиб келишидан олдин унинг жони узилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
108😢66🔥2🤔1🤯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Интернетда Трампнинг Гренландияга “қизиқиши” акс этган ҳазиломуз мемлар кенг тарқалмоқда

Харитадаги ноаниқликлар ва давлатлар номидаги хатоликларга қараганда видео сунъий интеллект ёрдамида яратилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤣4515👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Огоҳ бўлинг!

Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ёки тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
13👎10👍4🤬1
🇷🇺🇮🇳🇧🇩 Россияга рекорд миқдорда Ҳиндистон ва Бангладешдан мигрантлар келди.

2025 йилда Россия ҳукумати Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларига меҳнат фаолияти учун берган рухсатномалар сўнгги тўққиз йил ичидаги рекорд даражага етган. Ишлаш мақсадида Россияга 56,5 минг нафар ҳиндистонлик таклиф қилинган бўлиб, бу 2024 йилдаги 36,2 минг нафарга нисбатан анча кўп.

Бангладешдан эса ишга келганлар сони 9,3 минг нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилдаги 2,8 минг нафарга нисбатан рекорд ҳисобланади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏2317😁14🤔7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧 23 ёшли покистонлик қочқин ва диетолог Атика Аҳмед Буюк Британиянинг Уэльс шаҳзодалигида «саломатлик элчиси» этиб тайинланди.

Атика Аҳмед ўз чиқишларида асосий эътиборни профилактика (касалликни олдини олиш) маданиятига қаратмоқда. Унинг фикрича, ёшликда соғлиққа беэътибор бўлиш келажакда нафақат жисмоний, балки руҳий тушкунликка ҳам олиб келади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😁3428👍3
⚡️🎮 Олимлар: ишдан кейин 1 соат CS ёки Dota ўйнаш стрессни камайтиришини исботлашди

Видео ўйинлар мияни «дам олдиради» ва тинчланишга ёрдам беради.
Таъсири — медитацияга тенг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😁1613👍7👎4🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг эшигини очмоқчи бўлган эркак 10 суткага қамалди

Эркак ўзига нотани бўлган хонадонларнинг кириш эшигини бир неча маротаба куч ишлатган ҳолатда очишга уриниб, у ерда яшовчи фуқароларнинг тинчлигини бузган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
19😱16🤬8🤔5👍4👏1
Бугун 7 вилоятда кучли шамол кутилмоқда

Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15–20 м/с гача кучаяди. Айрим жойларда эса 22–25 м/с гача етиши мумкин.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
23
❗️Электромобиль хариди учун имтиёзли кредитлар берилади

Дастур лойиҳасига кўра:
— маҳаллий ишлаб чиқарилган электромобиллар учун 12%;
— импорт электромобиллар учун 16% ставкада банк кредитлари ажратилади.

Кредит фоизларининг юқори қисми тижорат банкларига Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилади.

Биринчи босқичда аҳоли учун 41 мингта электромобиль харидига имтиёзли кредит ажратиш режалаштирилган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
14🤣6👍5
❗️Россия Қозоғистон орқали Ўзбекистонга газ экспортни 30% га оширди

Халқаро энергетика агентлиги маълумотига кўра, Россия Қозоғистон ҳудуди орқали “Марказий Осиё – Марказ” қувури орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни давом эттирмоқда.

2025 йилда газ экспорти ҳажми 7 млрд кубометрдан ошиб, ўтган йилга нисбатан қарийб 30% га ўсган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👎4116😁8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БААда ўзбекистонликлар иштирокидаги жиноий иш бўйича расмий маълумот берилди

Аввалроқ айрим манбаларда Дубайда юз берган оммавий жанжал иши доирасида олти нафар Ўзбекистон фуқароси ўлим жазосига ҳукм қилингани ҳақида маълумот тарқалган эди. Ушбу можаро Дубайдаги ёқилғи қуйиш шохобчаларидан бирида содир бўлиб, пичоқ билан етказилган тан жароҳатлари оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бир киши эса комага тушиб, кейинчалик вафот этгани қайд этилган.

Бироқ Ўзбекистон ТИВ матбуот котиби бу маълумотларни расман инкор қилди. Вазирликнинг билдиришича, 2025 йил апрель ойида Дубайда содир бўлган оммавий муштлашувда иштирок этган саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси 2026 йил 21 январь куни умрбод озодликдан маҳрум этилган. Яна бир шахс 25 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍1410😱6
Ўзбекистонда педофилия учун умрбод озодликдан маҳрум этишгача бўлган жазо белгиланиши кутилмоқда

Бу “Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш” йилида устувор йўналишлар бўйича ислоҳотлар дастурлари ва “Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш бўйича Давлат дастури” лойиҳасида назарда тутилган. Лойиҳага кўра, аёллар ва болаларга нисбатан содир этилган зўравонлик билан боғлиқ жиноятлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏76👍238👎2