ZAMON | Расмий канал
88.1K subscribers
17.7K photos
18.8K videos
34 files
3.61K links
🔞КАТТАЛАР УЧУН!

Расмий «ZAMON» телеграм каналига хуш келибсиз!

⚡️Фақат янги, долзарб мавзулар!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @murojaatchilar_uchun_bot

☎️Реклама: @zamonga_reklama
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024-йилда 300 нафарга яқин қиз эрта никоҳдан ўтган

Маълум қилинишича, ушбу вазиятга 70 фоиз ҳолатда ота-оналар сабаб бўлган. 26 фоиз ҳолат севги-муҳаббат билан изоҳланган. 3,4 фоизи ҳомила билан боғлиқ.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬22👍11👎3🤔21
Испанияда Қурилиш компаниялари шартномалар олиш ва ер участкаларига эга бўлиш учун воситачилар орқали мансабдор шахсларга пора бергани тасдиқланди.

20 Minutos интернет нашрига кўра, 3 март куни бўлиб ўтган суд жараёни давомида айбланувчи Франсиско Корреа пул эвазига воситачи вазифасини бажариб Martinsa компаниясига қурилиш учун ер участка ажратилиши масаласи бўйича Арганда-дель-Рей шаҳар маъмурияти билан келишганини тан олди. Martinsa қурилиш компанияси раҳбари Фернандо Мартин қонунни четлаб йўли билан ер участка олиш учун Корреага 25 млн. Евро миқдорида “мукофот” берганини тан олди.

Шунингдек, Ф.Корреа ва унинг шериги Пабло Креспо 2002-2008 йиллар давомида Арганда-дель-Рей шаҳар собиқ мэрига Хинес Лопесга 545 328 Евро ва Шаҳар Кенгаши собиқ аъзоси Бенхамин Мартинга 363 295 Евро миқдорида нақд пул ва бошқа қимматбаҳо буюмлар шаклида пора берганлари ва унинг эвазига қурилиш компаниялар учун шартномаларни “олганлари” аниқланди.

Суд иши материалларига кўра, ўзаро тил бириктирган мансабдор шахслар, воситачи сифатида ҳаракат қилган шахслар ва пора берган тадбиркорлар фирибгарлик, коррупция, ҳужжатларни соҳталаштириш, давлат маблағларни мақсадсиз сарфлаш каби жиноий ҳаракатларда айбланмоқда.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍27😁4
❗️Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер нархи 3 баробар ошди

Англия чемпионатида ўйнайдиган футболчиларнинг трансфер нархи янгиланди. Ўзбекистон терма жамоаси ва “Манчестер Сити” клуби футболчиси Абдуқодир Ҳусановнинг трансфер суммаси 3 баробар ошиб, 35 миллион еврога етди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍139🥰65👏4😱4👎3🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Журналист Абдуқодир Ҳусановни қийнаб қўйди

18 март куни Тошкентдаги ЖАР стадионида Ўзбекистон МТЖ машғулоти бўлиб ўтди ва машғулот бошланишидан аввал "Манчестер Сити" ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов журналистлар саволларига жавоб берди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍61😁204🤣4
Собиқ вазир ва Президент хавфсизлик хизмати собиқ зобити устидан аппеляция суди бошланди

Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида собиқ қишлоқ хўжалик вазири Азиз Воитов ва Ҳарбий судда Президент хавфсизлик хизматининг собиқ катта зобити Шуҳрат Расулов устидан аппеляция маҳкамалари бошланди.

“Солиқ тўловчилар ўз қаҳрамонлари қилмишларини билса, адолатдан бўларди”, дейди “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилоти раиси.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍62🤬3🤯21🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абдуқодир Ҳусанов севган қизининг қўлини сўради.

Видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, миллионлаб кўришлар сонига эга бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, машҳур футболчининг никоҳ тўйи 27 май куни бўлиб ўтади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👏90👍3617👎17😢4🥰1
Ўзбекистонда мактаб директори ва унинг ўринбосарлари ҳамда мактабгача таълим ташкилоти директорлари иш ҳақи миқдорлари оширилади

2025 йил 1 сентябрдан бошлаб умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга, ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиб, боғча директорлари лавозимларининг базавий тариф ставкалари IIV ва IV гуруҳдаги умумий ўрта таълим ташкилоти директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаларига тенглаштириш орқали оширилади.

Бу хабарни педагогика соҳасида фаолият олиб борувчи танишларингизга юбориб қўйинг.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍33👎18😁11🤬32
Бектемирда фуқароларнинг ҳоким билан учрашувига тўсқинлик қилингани айтилмоқда.

Кўп қаватли уйларда истиқомат қиладиган фуқаролар икки йилдан бери уйлари кадастр қилинмаганидан норози бўлмоқда.

«Бугун маҳаллага ҳоким ташрифи бўлди шунга муаммомиз билан олдига чиқамиз деганимизда ўзини ИИБ ходимиман деб таништирган одамлар куч ишлатиб, бизни ҳоким билан учраштирмади», дейди мурожаатчи.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬54👍20👎3🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2024 йилда 300 нафарга яқин қиз эрта никоҳдан ўтган.

Маълум қилинишича, ушбу вазиятга 70 фоиз ҳолатда ота-оналар сабаб бўлган.

26 фоиз ҳолат севги-муҳаббат билан изоҳланган. 3,4 фоизи ҳомила билан боғлиқ.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍19😁9😱9🤬1😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Украина дронлари Краснодар ўлкасидаги нефть базасига ҳужум қилди. Базада ёнғин содир бўлди.

Ҳужум оқибатида резервуарлар орасидаги қувур шикастланган. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ. Корхона фаолияти тўхтатилди.

Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россиянинг тўртта минтақасида Украинанинг 57 та дронини уриб туширган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍18👎6😱1
Президентимиз 2025 йил учун соҳадаги асосий мақсад ва вазифаларга тўхталди. Булар:

кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги улушини 55 фоизга кўтариб, 70 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш;

- янги бозорларга кириб боришда транспорт, сертификат ва стандарт масалаларига кўмаклашиб, кичик бизнес экспортини ўтган йилги 9 миллиарддан 12 миллиард долларга олиб чиқиш;

- ичимлик суви, канализация, йўл, қурилиш, коммунал хўжалик, етказиб бериш, утилизация, миграция, маданият ва ижтимоий хизматларда кичик бизнес улушини 2-3 карра ошириш;

- 1,5 миллион доимий иш ўрни ташкил қилиб, соҳада банд аҳоли улушини 75 фоизга етказиш;

- 100 нафардан кўп ишчиси бор корхоналарни 4 мингтага олиб чиқиш;

- кичик бизнесда янги 100 та бренд маҳсулот чиқаришни йўлга қўйиш;

- кичик бизнес иштирокида 200 та стартап лойиҳаларни молиялаштириш.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍362🤣2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Гелик`нинг ойналарини синдириб, дабдала қилиб кетишибди.

Машинанинг эгаси бўлган опамиз «Ким қилган бўлса ҳам, топиб шармандасини чиқараман», деб видео олибди.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
😱41👍34🤬25😁11👎4🤔4👏3
Тадбиркорликка энди қадам қўйганлар учун “биринчи имконият” тамойили жорий этилади

Илк бор маъмурий ҳуқуқбузарлик қилган тадбиркор жавобгарликдан озод қилиниб, камчиликни бартараф этиш учун имконият берилади.

“Бир сўз билан айтганда, янги иш бошлаган тадбиркорлар биринчи хато учун “жавобгарликдан суғурталанган” бўлади”, - деди Мирзиёев.


Шунингдек, йиғилишда айтилишича, Самарқанд, Қашқадарё, Хоразм, Жиззах вилоятлари масъуллари янги корхоналар билан ишлашда энг орқада.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍21🤣91👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда ўқувчининг онаси ўқитувчини калтаклади.

Маълум бўлишича, мусиқа фани устози дарс вақтида ўқувчига дакки берган.

Буни эшитган она ўз фарзандига қилинган қўпол муносабатни кўтара олмаган.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬61👍24👎9👏2
Солиқ қўмитаси энг катта қарздорлиги бор қурилиш компаниялари рўйхатини эълон қилди

2025 йил 1 март ҳолатига солиқ қарзи 100 млн сўмдан юқори қурилиш корхоналари 1 091 та, уларнинг жами қарзи 1,1 трлн сўмдан кўп. Шундан 506,1 млрд сўми, яъни 42,7%и солиқ қарзи энг йирик бўлган 10 та корхона ҳисобига тўғри келади.

Ҳудудлар кесимида корхоналарнинг солиқ қарздорлиги кўрсаткичлари – ТОП-3лиги:

- Тошкент шаҳри – 441 млрд сўм;

- Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҲСИ – 237,4 млрд сўм;

- Бухоро вилояти – 92,5 млрд сўм.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍271🔥1😁1
Доллар пасайди

20
март куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 926,51 сўмдан (-9,17 сўм) ҳисобланади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍29👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Тошкентда барча автобусларга қоидабузарликларни қайд этадиган махсус камералар ўрнатилди!

Энди бу камералар орқали автобус йўлагида ҳаракатланган ҳайдовчилар автоматик равишда жаримага тортилади.

Жарима миқдори:
– Биринчи марта – 375 000 сўм
– Йил давомида қайта қоида бузилса – 1 125 000 сўм (3 баравар кўп!)

Яқинларни огоҳлантириб қўямиз.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
🤬43👍23👎12🤣2
Президент тадбиркорларда янгилик қилиш, таннархни пасайтириш, сифатни яхшилаш орқали янги бозорларга чиқишга иштиёқ тобора кучайиб бораётганини таъкидлади.

Лекин уларнинг ҳаммаси ҳам бунинг учун қаерга бориб, кимга учрашиш, қаердан мутахассис, янги технология олиб келишни билмаслиги қайд этилди.

Шу боис 20 та туманда кичик ва ўрта саноат корхоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳа офислари ташкил этилади. Уларга хорижий муҳандис, технолог, дизайнер, бухгалтер ва маркетологлар олиб келинади. Бу мақсадларга шу йилнинг ўзида 100 миллиард сўм ажратилиши белгиланди.

Лойиҳа офислари корхоналарга таннархни тушириш, сифат ва технологияни яхшилашга, уларни йириклаштириб, саноат даражасига олиб чиқишга кўмаклашади.

Бундан ташқари, кичик бизнесда янги “драйвер” бўладиган ускуна ва дастгоҳлар, тиббий воситалар, электроника саноати, логистика каби соҳаларда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍26🤣31👏1
Аёл тадбиркорларга кредит ставкаси бошқаларга нисбатан 2 фоиз арзон бўлади

Хусусан, аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш учун 22 триллион сўмлик имтиёзли ресурс ажратилади. Шундан 2,5 триллион сўм ёшларга, яна шунчаси аёллар тадбиркорлиги лойиҳалари учун йўналтирилади.

Оилавий тадбиркорлик бўйича ҳам 50 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади.

👉 @ZAMON - ТВда кўрсатилмайдиган, газеталар айтмайдиган махфий хабарлар каналига аъзо бўлинг!
👍15🤣13👏3