UZSTAT | Rasmiy kanal
8.92K subscribers
64.1K photos
485 videos
1 file
41.1K links
Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг телеграм канали

Расмий сайт ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар:
https://taplink.cc/uzstataxborot
Download Telegram
🤩 11 ойда 7,5 млн тонна кўмир қазиб олинган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь-октябрь ойларида 7,5 млн тонна кўмир қазиб олинган.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,2 млн тоннага ошган.


📊 Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:

🤩 Автомобиль бензини – 1,1 млн тонна;

🛢 Дизель – 1,1 млн тонна;

🤩 Нефть – 601,2 минг тонна;

⛽️ Табиий газ – 38,9 млрд куб.м;

🤩 Газ конденсати – 1 млн тонна;

🤩 Автомобиль двигателлари – 227 085 дона.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📊 Ўзбекистонда хизматлар бозори 14,6 фоизга ўсди

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этди (норасмий ва яширин иқтисодиётни баҳолаш бўйича ўтказилган статистик кузатувлар натижалари ҳисобга олинган ҳолда).

📊 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 14,6 % га ошди.


📊 Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-ноябрь):

2025 йил — 916 трлн сўм

2024 йил — 735,6 трлн сўм

2023 йил — 574,8 трлн сўм

2022 йил — 329,3 трлн сўм

2021 йил — 257,2 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
🇺🇿 “Бирга рўйхатдан ўтамиз – бирга келажакни яратамиз” шиори остида ёшлар фестивали ўтказилди

2025 йилнинг 25 декабрь куни Тошкент шаҳридаги “Заковат Арена” мажмуасида “Бирга рўйхатдан ўтамиз – бирга келажакни яратамиз” шиори остида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбири доирасида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестиваль рўйхатга олиш тадбири юзасидан ёшлар ўртасида хабардорликни ошириш, уларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида ташкил этилди. Тадбирда талабалар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчилари, ёшлар етакчилари ҳамда кўнгиллилардан иборат 500 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.


Фестиваль доирасида аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишнинг мазмун-моҳияти, уни ўтказишдан кўзланган мақсад ва вазифалар, шунингдек, рўйхатга олиш жараёнларида ёшларнинг ўрни ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида иштирокчилар учун интерактив майдонлар, тақдимотлар ҳамда санъаткорлар иштирокида чиқишлар ташкил этилди.


Шунингдек, вазирлик ва идоралар жамоалари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ўтказилди.

Якуний натижаларга кўра:
1 ўрин — Рақамли технологиялар вазирлиги
2 ўрин — “Ўзбектелеком” АК
3 ўрин — Ички ишлар вазирлиги жамоаларига насиб этди.

Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
🍽 Ресторанлар 11 ойда қанча савдо қилган?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига Ўзбекистонда умумий овқатланиш соҳасида 26 278 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.

💸 Жорий йилнинг январь–ноябрь ойларида умумий овқатланиш корхоналарининг савдо айланмаси 215,5 трлн сўмга етди.


📊 Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 15,2 фоизга ошган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩 Ўзбекистон асосан қайси давлатларга маҳсулот экспорт қилмоқда?

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмасида экспорт ҳажми 30,9 млрд АҚШ долларини ташкил этди.

📊 Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,2 % га юқори.


🌍 Мазкур даврда Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

Россия – 4 млрд

Хитой – 1,9 млрд

Афғонистон – 1,3 млрд

Қозоғистон – 1,3 млрд

Туркия – 1 млрд

Франция – 775,8 млн

БАА – 642,7 млн

Қирғиз Р. – 560,4 млн

Тожикистон – 531,8 млн

Покистон – 321,8 млн
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мурожаатнома

— Бу йил тарихимизда биринчи марта ялпи ички маҳсулотимиз 145 млрд доллардан ошди.

Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон Республикаси Президенти
👍8
🏭 Ўзбекистонда саноат корхоналарининг энг кўп қисми озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаради

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 декабрь ҳолатига кўра, республикада 59,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.

📊 Улар иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:

- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 11,9 мингта

- бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,3 мингта

- кийим ишлаб чиқариш – 6 мингта

- тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 4,8 мингта

- мебель ишлаб чиқариш – 4,1 мингта

- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,7 мингта

- резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,8 мингта
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
📊 Хизматлар бозорининг учдан бир қисми пойтахт ҳиссасига тўғри келади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этган.

🇺🇿 Ҳудудлар кесимида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми қуйидагича:

Қорақалпоғистон Республикаси — 30,5 трлн сўм

Андижон вилояти — 46,9 трлн сўм

Бухоро вилояти — 37,2 трлн сўм

Жиззах вилояти — 21,4 трлн сўм

Қашқадарё вилояти — 46,7 трлн сўм

Навоий вилояти — 22,6 трлн сўм

Наманган вилояти — 47,2 трлн сўм

Самарқанд вилояти — 67,6 трлн сўм

Сурхондарё вилояти — 30,8 трлн сўм

Сирдарё вилояти — 12,6 трлн сўм

Тошкент вилояти — 61,8 трлн сўм

Фарғона вилояти — 61,9 трлн сўм

Хоразм вилояти — 31,8 трлн сўм

Тошкент шаҳри — 349,9 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🚗 Транспорт хизматларининг ярми автомобиль транспорти ҳиссасига тўғри келади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–ноябрь ойларида транспорт хизматлари ҳажми қарийб 168,4 трлн сўмдан ошди.

📊 Транспорт хизматлари ҳажмининг турлари бўйича таркиби:

Автомобиль транспорти - 50,2 %;

Ҳаво транспорти - 16 %;

Қувур транспорти -10,7 %;

Ёрдамчи транспорт фаолияти - 14,9 %;

Темир йўл транспорти – 8,2 %.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🏗 Қурилишларнинг 69,1 фоизи бино ва иншоотлар қурилишига тўғри келади

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонда бажарилган қурилиш ишларининг иқтисодий фаолият турлари бўйича тақсимланишида энг юқори – 69,1 % улуш бино ва иншоотлар қурилиши йўналишига тўғри келган.

📊 Иқтисодий фаолият турлари бўйича қурилиш ишлари ҳажми қуйидагича:

- бино ва иншоотлар қурилиши йўналиши - 188,8 трлн сўм

- фуқаролик объектлари қурилиши йўналиши - 56,7 трлн сўм

- ихтисослаштирилган қурилиш ишлари йўналиши – 27,7 трлн сўм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
🤩 Ўзбекистонда 9 ойда 15,6 минг нафар эгизак чақалоқ туғилган

🏢 Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилган.

📊 Шундан:

1 нафар туғилганлар — 649 041 нафар

2 нафар туғилганлар — 15 136 нафар

3 нафар ва ундан ортиқ туғилганлар — 421 нафар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3