Migratsiya agentligi
67K subscribers
500 photos
284 videos
244 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇷🇺Татаристон Республикаси Бош вазири Алексей Песошин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Унда меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди. Хусусан, қўшма дастурлар асосида фуқароларнинг касбий тайёргарлиги ва мослашувини таъминлаш, патент расмийлаштириш жараёнларидаги тартиб-таомилларни соддалаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бош вазир ўринбосари - Татаристон Республикаси савдо-саноат вазири Олег Коробченко билан ҳам кўришилди. Муҳокамаларда миграция соҳасига оид мавжуд лойиҳалар ҳамда янги имзоланадиган шартномаларни ҳаётга тадбиқ этиш механизмлари кўриб чиқилди. Ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олинди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77🤨104🤷‍♂3🔥3🥰3👌2🤗2
#Live

🇺🇿🇰🇷 Айни дамда пойтахтимиздаги INNO инновацион технопаркида Ўзбекистон ва Жанубий Корея ўртасида янги ҳамкорлик лойиҳаси: Малакали мутахассислар тайёрлаш ва Улсан шаҳрида бандлигини таъминлаш бўйича меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтмоқда.

Унда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти, Кореянинг Улсан метрополитен шаҳри мэри - Ким Ду Гём бошчилигидаги Корея делегацияси, тегишли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Меморандум доирасида Кореянинг "иқтисодий пойтахти”га бориб ишлаш осонлашди. Улсан шаҳри ҳокимлиги ҳамюртларимизга виза бериш тизимини йўлга қўйиб, мутахассисларни ушбу шаҳардаги йирик саноат объектларидаги бўш иш ўринларига жойлаштиради. Ушбу тартиб амалга ошса бу Кореядаги ишчи визасини тўғридан-тўғри бера бошлаган биринчи ҳокимлик бўлади. Шу вақтгача ишчи виза бериш фақат Корея Адлия вазирлиги томонидан амалга ошириб келинган.

@uzmigration
1👍160🔥1310🥰1
🇰🇷 Улсанга катта йўл очилмоқда...

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Улсан шаҳри ҳокими Ким Ду Гём ўртасида ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

Унга кўра Кореянинг "иқтисодий пойтахти” - Улсанда ишлаш истагида бўлган номзодлар Фарғонада иш бошлаётган “Улсан касб-ҳунарга ўқитиш маркази”да 3 ойлик касб ва тил курсларидан ўтади.

Ушбу марказни тамомлаган ёшларга Улсан шаҳар ҳокимлиги тўғридан-тўғри ишчи виза беришни йўлга қўяди ва "Hyundai" кемасозлик компаниясига ишга жойлаштиради (биринчи маротаба қўлланилаётган амалиёт).

Жорий йилнинг 18 март куни марказнинг расмий очилиш маросими Фарғонада бўлиб ўтади ва ўқишлар бошланади.


Ушбу механизм Кореяга ишчи кучини етказиб берувчи жаҳондаги 17 та давлат орасида биринчи маротаба фақатгина Ўзбекистон учун қўлланилмоқда.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍368🤨2013🤷‍♂10🤗6👀5🙏3🆒3🔥2🎉2💊2
Қозон Федерал университетининг Жиззах филиали Россияда ишловчилар учун сертификат беришни йўлга қўяди

Бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбариятининг Қозон Федерал университети ректори билан бўлиб ўтган учрашувида сўз борди.

Ушбу давлатда вақтинча ишлаш истагини билдирган мутахассислар Россия қонунчилиги, тарихи ва рус тили бўйича имтиҳонлардан ўтиши мажбурий саналади. Бу ўз навбатида бир қатор ноқулайликларни келтириб чиқараётган эди.

Шу боис учрашувда имтиҳонларни Ўзбекистон ҳудудида, Қозон Федерал университетининг Жиззах филиалида ташкил қилиш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар тез орада буни йўлга қўйишга келишиб олишди.


@uzmigration
👍728🔥4🤨4🥰2🐳1🏆1