🇺🇿🇰🇷 2025 йил 26 май. Ўзбекистон фуқаролари учун Жанубий Кореянинг Улсан шаҳрида Е-7 визаси билан ишлаш имконияти очилди!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбари ўринбосари Матлаб Куранов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жанубий Кореянинг Улсан шаҳар ҳокими Ким Ду Гём билан учрашди.
Унда икки мамлакат ўртасида саноат соҳасидаги тажриба алмашинуви, меҳнат миграцияси йўналишидаги ҳамкорлик ва келгусидаги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Суҳбатда, Улсан шаҳар ҳокими жорий йил март ойида иш бошлаган Фарғона шаҳридаги “Улсан касб-ҳунарга ўқитиш маркази"да таҳсил олаётган 105 нафар фуқароларнинг июль ойидаги битирувларидан сўнг, қисқа муддатда "Hyundai" компаниясида бандлигини таъминланишини айтиб ўтди.
Кутилган янгилик!
"Эндиликда ўзбекистонликларга Улсан шаҳар ҳокимияти тўғридан тўғри Е-7 визасини бериши мумкин. Корея ҳукумати томонидан бизга берилган ваколат доирасида фуқароларингизни мамлакатимизнинг энг саноатлашган провинциясида малакали мутахассис сифатида кутиб қоламиз. Ягона талабимиз қонунчилигимизга риоя қилишса бас, оилавий келиб Е-7 визаси билан ишлашлари мумкин", - Улсан шаҳар ҳокими Ким Ду Гём
@uzmigration
👍152❤19🥰3👌3🔥2😴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кореяда малакали мутахасиссларга талаб ортмоқда
🇺🇿🇰🇷 Миграция агентлиги делегацияси меҳнат миграциясини ривожлантириш ва стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш мақсадида Кореяда бир қатор расмий учрашувлар ўтказмоқда.
Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD Koreya) ва Савдо саноат палатаси раҳбарияти билан бўлиб ўтган учрашувлар шулар жумласидан.
Мақсад: миграция соҳасида узоқ муддатли, инсон ҳуқуқларига асосланган ҳамкорликни янада ривожлантириш.
Музокараларда – Корея иш берувчилари томонидан танланганлар учун кетиш олди кўниктириш курслари муддатини узайтириш, ўқув жараёнлари сифатини кўтариш, танловларда ўзбекистонликлар учун имкониятларни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди. Асосий урғу малакали, салоҳиятли мутаҳасисларни тайёрлаш ва юборишга қаратилди.

"COVID-19 пандемияси даврида Ватанига қайтиб кетиб, кейинчалик Кореяга ишчи шартномаси асосида яна келганлар ҳисобига ҳозирда меҳнат бозоримизда хорижий ишчи кучига бўлган талаб у қадар кўп эмас, бўш иш ўринлари ва мавжуд кадрлар ўртасидаги баланс стабил ҳолатда. Асосан малакали мутахасисларга талаб ошмоқда",- HRD Koreya вице президенти Лим Сонг Мук
@uzmigration
👍67❤18🤷♂4🤨4🥰3🤗2😴1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хорижда вақтинча ишлашга кеттингиз ёки боришни режалаштиряпсизми? Энди харажатларни қоплаш учун биринчи маошни кутишга хожат йўқ!
💼 Ишчи виза харажатлари — БҲМнинг 5 бараваригача
🛫 Йўл чиптаси харажатлари — 2 бараваригача
📚 Малака имтиҳонлари харажатлари — 3 бараваригача қоплаб берилади
Видеойўриқномада барчасини батафсил ўрганинг
➡️Хизмат ойнасига ўтиш
🔰Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори
@uzmigration
❗️ Қўлингизда иш берувчингиз билан тузган шартномангиз бўлса, кетиш олдидан сарфланган харажатларингизни Миграция агентлиги қандай қоплаб беришини қадамба-қадам кўрсатамиз!
💼 Ишчи виза харажатлари — БҲМнинг 5 бараваригача
🛫 Йўл чиптаси харажатлари — 2 бараваригача
📚 Малака имтиҳонлари харажатлари — 3 бараваригача қоплаб берилади
Видеойўриқномада барчасини батафсил ўрганинг
➡️Хизмат ойнасига ўтиш
🔰Асос - Вазирлар Маҳкамасининг 252-сонли Қарори
@uzmigration
👍81❤19🤗8🤩5😴3🎉1👌1🏆1🤓1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#xorijiy_oav_biz_haqimizda
Шу кеча кундузда Корея оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон Миграция агентлиги делегациясининг ташрифи фаол ёритилмоқда
Бугунга қадар, фуқароларимиз Миграция агентлиги орқали Кореяда Е-9 (малака талаб қилинмайдиган ишчи) визаси билан ишлаган бўлса, эндиликда Улсан шаҳар ҳокимияти ўзбекистонликлар учун Е-7 (малакали ишчи) визасини ҳам бериш ваколатига эга бўлди.
Шу муносабат билан келгусида бу борадаги ишларни йўлга қўйиш тартиб ва талаблари бўйича учрашувларда муҳокамалар қилинмоқда.
Улсан шаҳар ҳокими - Ўзбекистондан борган ишчилар Корея қонунчилигига риоя қилган ҳолда ишга виждонан ёндашган тақдирда иш ўринларини янада кўпайтиришга ваъда бермоқда.
Манбаа: 2025.05.26/뉴스데스크/울산MBC

Корея Республикаси Адлия вазирлиги раҳбарлигидаги “Ҳудудий Виза” синов лойиҳасига Улсан шаҳри танланди ва бу лойиҳа эндиликда амалий босқичга ўтди.
“Улсанча ҳудудий виза” — бу Улсан шаҳри томонидан маҳаллий аҳоли камайиши ва кемасозлик саноатидаги ишчи кучи етишмовчилигини бартараф этиш учун ишлаб чиқилган стратегиядир.
Бу тизимда маҳаллий ҳокимият ўз ҳудуд ва саноат эҳтиёжларига мос равишда чет элликлар учун махсус виза турини таклиф қилади. Чет элликлар аввал ўз мамлакатларида корейс тили, маданияти ва иш билан боғлиқ махсус курсларда ўқитилгандан сўнг, ишлаш учун Кореяга кириши мумкин.
Манбаа: 2025.05.26/뉴스데스크/울산MBC
👍105❤17🤩8🔥5🥰3🤗2👨💻1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️ Корея ва Япония - икки манзилга бир мақсад билан!
🌍 Хорижий компанияларда иш тажрибасини оширган мутахассисларимиз нафақат салоҳиятини намоён қилмоқда, балки миллий кадрларимиз сифатини ҳам юксалтирмоқда. Бу эса, ўз навбатида, чет элда ўзбекистонлик мутахассисларга бўлган талабни ортишига хизмат қиляпти.
📹 Корея ва Японияга вақтинча меҳнат фаолияти учун кетиш жараёни — битта лавҳада!
Агар сиз ҳам чет элда ишлашни хоҳласангиз - хорижий тилларни ўрганинг, xorijdaish.uz платформасидан рўйҳатдан ўтинг ва хавфсиз, ташкиллаштирилган миграцияни танланг!

👍33❤14🙏11🤷♂5🤩2👀2🎅2🔥1😴1
YAPON TILI O’QITUVCHILARI, SIZNI KATTA LOYIHALAR KUTMOQDA!
Migratsiya agentligi va Yaponiyaning ish beruvchi kompaniyalari hamkorligida katta o'qitish loyihalari boshlandi.
🤝Yapon tili sertifikatingiz bormi? Unda Migratsiya agentligi bilan rasmiy hamkorlik taklifi!
Bizga zamonaviy pedagogik usullarni o'zlashtirgan, xalqaro ta'lim loyihalarida ishtirok etish istagidagi o'qituvchilar kerak!
🔑 Sizni kutayotgan imkoniyatlar:
✅ Mamlakatimizning 14 ta hududidagi 33 ta ta'lim muassasalarining birida Yaponiya standartlarida yapon tili o'quv kurslarini olib borish;
✅ Ish joyingizdan ajralmagan holda oyiga 10 mln so'mgacha daromad topish.
✅ O'zingizga qulay ish vaqtlari.
🧐 Biz sizdan nimani kutamiz?
▪️ Yapon tili bo’yicha N3-N2 darajadagi sertifikat;
▪️ Zamonaviy pedagogik metodikalarni qo'llash qobiliyati;
▪️ O‘quvchilarga natijaga yo‘naltirilgan sifatli ta'lim berish ko‘nikmalari.
💼 Nima taklif qilamiz?
▪️ Qulay va raqobatbardosh sharoitda ishlash imkoniyati;
▪️ Barqaror va yuqori daromad;
▪️ Xalqaro loyihalarda ishtirok etish imkoniyati!
✅ Agar siz yuqoridagi talablarga javob bersangiz va Yaponiyada ishlash orzusidagi yurtdoshlarimizga yordam berishni xohlasangiz – bizga qo‘shiling!
🔗 Qiziqyapsizmi? Ro‘yxatdan o‘tish uchun hoziroq quyidagi linkga o'ting⬇️
LINK
Sizni jamoamizda kutib qolamiz! 💪
@uzmigration
Migratsiya agentligi va Yaponiyaning ish beruvchi kompaniyalari hamkorligida katta o'qitish loyihalari boshlandi.
🤝Yapon tili sertifikatingiz bormi? Unda Migratsiya agentligi bilan rasmiy hamkorlik taklifi!
Bizga zamonaviy pedagogik usullarni o'zlashtirgan, xalqaro ta'lim loyihalarida ishtirok etish istagidagi o'qituvchilar kerak!
🔑 Sizni kutayotgan imkoniyatlar:
🧐 Biz sizdan nimani kutamiz?
💼 Nima taklif qilamiz?
LINK
Sizni jamoamizda kutib qolamiz! 💪
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34❤31😴7🤗4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🚢🇰🇷
Жанубий Кореядаги “Hyundai Heavy Industries” ва унинг кемасозликка ихтисослашган 185 та ҳамкор компания раҳбарларига Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси салоҳияти намойиш этилди.
Тақдимотда ўзбекистонлик ишчиларнинг масъулияти ва тартибли эканлиги эътироф этилди ҳамда ягона талаб - шартномага қатъий амал қилиш эканлиги айтилди.
Шунингдек, ҳозирда Улсан шаҳрида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, муаммоларга ечим берилди, муҳим таклифлар қайд этилди.
📌 Юртдошларимиз томонидан маслаҳат:
📚 Кореяда ишлашни хоҳлаганлар шартнома келгандан кейин ҳам ўз устида тинимсиз ишлашлари, корейс тилини чуқур ўзлаштиришлари шарт!
@uzmigration
“Hyundai” билан ҳамкорликнинг янги босқичи: иш берувчилар ва юртдошларимиз билан учрашувлар
Жанубий Кореядаги “Hyundai Heavy Industries” ва унинг кемасозликка ихтисослашган 185 та ҳамкор компания раҳбарларига Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси салоҳияти намойиш этилди.
Тақдимотда ўзбекистонлик ишчиларнинг масъулияти ва тартибли эканлиги эътироф этилди ҳамда ягона талаб - шартномага қатъий амал қилиш эканлиги айтилди.
Шунингдек, ҳозирда Улсан шаҳрида ишлаётган юртдошларимиз билан учрашув ўтказилиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди, муаммоларга ечим берилди, муҳим таклифлар қайд этилди.
📌 Юртдошларимиз томонидан маслаҳат:
📚 Кореяда ишлашни хоҳлаганлар шартнома келгандан кейин ҳам ўз устида тинимсиз ишлашлари, корейс тилини чуқур ўзлаштиришлари шарт!
🤝 “Hyundai” президенти билан учрашув:
✅ Фарғонадаги “Улсан касб-ҳунар маркази" да таълим олаётганлар муваффақиятли иш бошласа, малакатимизда янада кўпроқ марказлар очиш, SPAS базасидаги кемасозликдан ташқари соҳаларда ҳам тест топширган номзодларни суҳбат орқали марказларга ўқишга қабул қилиш ва ишга жойлаштириш имконияти кўриб чиқилаётгани маълум қилинди.
@uzmigration
👍50❤37🤗6😴4🤩3🔥2🥰1👌1🕊1
🇺🇿🇯🇵 Япония билан ҳуқуқий, хавфсиз ва барқарор иш имкониятларига келишилди!
💼 Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги вакилларидан иборат делегация Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки билан учрашди.
🤝Унда, миграция соҳасидаги муносабатларни ривожлантириш, виза расмийлаштиришни соддалаштириш ва жараёнларни рақамлаштириш, Японияга кириш рухсатини олиш муддатини қисқартириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, бу мамлакатда ишлаётган фуқароларимизнинг ҳуқуқий ҳимояси ҳамда ноқонуний миграцияни олдини олиш борасида биргаликда ишлашга келишилди.
Японияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган фуқароларимизнинг ноқонуний мақомда бўлмасликлари, талаб даражасида тил кўникмалари бўлиши ҳамда қонунчиликка риоя қилишлари лозимлиги алоҳида айтиб ўтилди.

“Японияда амалга оширилаётган техник стажёрлик дастури ва махсус малакага эга мутахассислар учун енгиллаштирилган виза тизими - ўзбекистонликларнинг мамлакатимизда қонуний ва хавфсиз меҳнат фаолиятини юритиш, юқори маданиятли иш муҳитида тажриба орттириш, салоҳиятини намоён этишлари учун янги имконият яратади”,- таъкидлади Япония Адлия вазири Кэйсуке Судзуки
@uzmigration
❤47👍38🔥8😴3🥰1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇬🇧 Самарқандда Буюк Британия стандартлари асосида таълим муассасаси очилиши режалаштирилмоқда
Миграция агентлиги, "Meros Pharm" ҳамда Буюк Британиянинг "University Hospitals Bristol", "Oxford Brookes University", "People 1st International", "Greater Manchester University" каби тиббиёт соҳасидаги нуфузли ташкилотлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
✅ Мазкур ташаббус Ўзбекистон фуқаролари учун халқаро меҳнат бозорига чиқиш йўлида кенг имкониятлар яратиб, тиббий таълим сифатини янги босқичга олиб чиқади.
@uzmigration
Миграция агентлиги, "Meros Pharm" ҳамда Буюк Британиянинг "University Hospitals Bristol", "Oxford Brookes University", "People 1st International", "Greater Manchester University" каби тиббиёт соҳасидаги нуфузли ташкилотлари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
▪️ Музокараларда Ўзбекистонда замонавий “Ҳамширалик иши” бўйича таълим муассасаси ташкил этиш, Буюк Британия таълим дастурлари асосида ҳамкорликда ўқитиш тизимини йўлга қўйиш ва бунга халқаро малакали мутахассисларни жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
▪️ Шунингдек, талабгорларни Буюк Британия ва бошқа ривожланган давлатларда тиббиёт йўналишидаги бўш иш ўринларига жойлаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди .
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤59👍30🔥8🤩4🤨3🙏2😴2💊2🥰1
🇯🇵 Японияда ишлаш истагида бўлганлар учун япон тилини ўрганиш имкониятлари кенгайтирилади!
Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги раҳбарияти (JICA) ўртасида бўлиб ўтган учрашувда сўз борди.

Суҳбатда Миграция Агентлиги ва JICA ҳамкорлигидаги "Japan Career Portal" платформаси муваффақиятли ишлаётгани эътироф этилди.
Ушбу порталда япон тилини ўрганиш ва имтиҳон топшириш саҳифалари яратиладиган бўлди. Эндиликда, фойдаланувчилар масофадан туриб япон тили кўникмаларини ошириш имкониятига эга бўладилар.
@uzmigration
👍63❤30🔥5🤩5😴4🥰2🎉2👌2🫡1
🇺🇿Миграция агентлиги мурожаати!
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда хорижда ишлаб юрган ва афсуски вафот этган ватандошларимизнинг жасадларини юртимизга олиб келиш учун блогерлар, турли шахслар пластик карта рақамларини чиқариб, пул йиғиш акцияларини ўтказаётгани кузатилмоқда.
❗️ Эътибор беринг:
Айрим ҳолатларда эски ёки нотўғри маълумотлар асосида одамларнинг ҳис-туйғуларидан фойдаланиб, фирибгарлик қилувчи шахслар кўпаймоқда. Уларнинг тарқатаётган маълумотлари орқали юртдошларимиз алданиб, пластик карталарга пул ўтказиб беришмоқда.
❗️ Эслатиб ўтамиз:
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.
📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282
Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot
✅ Ишончли маълумот учун фақат расмий манбаларга таянинг.
✋ Бошқаларни ҳам хабардор қилиш учун ушбу маълумотни улашинг!

🔔 Бу каби хабарларни кўрсангиз, ҳеч қандай пул ўтказманг. Бу вазиятда қонуний ва ишончли йўл — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигига мурожаат қилишдир.
Агар Ўзбекистон фуқароси хорижда вафот этган бўлса, Миграция жамғармаси маблағлари ҳисобига юртга олиб келинади.
📞 Мурожаат учун расмий алоқалар: (71) 202 33 55, қисқа рақам: 1282
Телеграм бот: @huquqiy_yordam_uzbot
✅ Ишончли маълумот учун фақат расмий манбаларга таянинг.
✋ Бошқаларни ҳам хабардор қилиш учун ушбу маълумотни улашинг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76❤32🕊7🫡6🔥2👌1🤨1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Япония иш берувчилари форуми: Ўзбекистон ёшларига юқори баҳо берилди!
👨💻 Миграция агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги элчихонаси ҳамкорлигида Япониянинг Канагава префектурасида 80 нафар йирик япон компаниялари вакиллари иштирокида иш берувчилар форуми ташкил қилинди.
🎓 Форумда Ўзбекистоннинг инсон ресурслари салоҳияти, ёшларни халқаро меҳнат бозорига тайёрлаш ва миграция жараёнларида олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тақдимот ўтказилди.
🏆 Ватандошларимиз фаолият юритаётган япон компаниялари раҳбарлари сўзга чиқиб, юртдошларимизнинг тарбияси, меҳнаткашлиги ва юқори малакасини алоҳида эътироф этди.
🤝 Форум якунида: ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ҳамда Японияда ишга жойлаштириш юзасидан Миграция Агентлиги ва бир қатор япон компаниялари ўртасида шартномалар имзоланди.
Жумладан, “Proud Partners” компанияси жорий йилда 100 нафар, келгуси йилдан бошлаб 500 нафар ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, 2-4 минг АҚШ доллар маош бериладиган ишларга жалб қилади.

"Компаниямизда ишлаётган Ўзбекистонликлар кўникмалари ва жисмоний бақувватлиги билан алоҳида ажралиб туради. Ўзбекистонлик ёшлар Япония меҳнат бозорида энг талаб юқори мутахассисларга айланишига ишонаман ва Сизларни ҳам шундай салоҳият эгалари билан компаниянгизни ривожлантиришга чорлайман!", - деди "Azbiz" компанияси директори Taku Hiyane.
🤝 Форум якунида: ишлаб чиқариш, транспорт ва логистика, хизмат кўрсатиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳаларида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш ҳамда Японияда ишга жойлаштириш юзасидан Миграция Агентлиги ва бир қатор япон компаниялари ўртасида шартномалар имзоланди.
Жумладан, “Proud Partners” компанияси жорий йилда 100 нафар, келгуси йилдан бошлаб 500 нафар ҳайдовчиларни Ўзбекистонда япон тили ва касбга ўқитиб, 2-4 минг АҚШ доллар маош бериладиган ишларга жалб қилади.
@uzmigration
❤52👍23👀6🤩5🔥4😐4🤗2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет элга ишга жўнатаман деган ҳар қандай гапга ишониш мумкинми?
❓"Юқори маош, тезда виза, ҳеч қандай имтиҳонсиз иш!", — деган ваъдалар ортида ким турибди?
Ҳар йили минглаб юртдошларимиз хорижда ишлаш орзусида турли "консалтинг" фирмаларга мурожаат қилишмоқда. Аммо афсуски, уларнинг ҳаммаси ҳам ҳалол фаолият олиб бормайди.
🛑 Ноқонуний фаолият юритаётган фирмаларга қарши давлат органлари қандай чоралар кўряпти?
🎙 Чет элда ишламоқчи бўлган ва алданишни истамайдиганлар учун махсус лавҳамизда — Миграция агентлиги масъулидан, ҳамда фуқароларнинг ўзидан жавоб оламиз.

❤59👍41✍8👌4👨💻2👀2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇯🇵 Таълим + иш: Ўзбекистонда Японияга ишга тайёрловчи марказлар очилади!
🎓💼 Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси энди юртимизда фаолият бошлайди!
📚 "Onodera User Run" 8 мамлакатда 9 минг нафар хорижлик мутахассисни ўқитган ва Японияда юқори даромадли ишга жойлаштирган.
📅 Компания раҳбарияти жорий йил 10 июнда мамлакатимизга ташриф буюриб, Миграция агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолайдиган бўлди.
🔜 Янгиликларни кузатиб боринг, сиз ҳам ушбу лойиҳанинг бир қисмига айланинг!
@uzmigration
🎓💼 Япониянинг 30 минг ишчи кучига эга "Onodera User Run" компанияси энди юртимизда фаолият бошлайди!
🛫 Миграция агентлиги делегацияси билан учрашув чоғида компания қуйидагиларни маълум қилди:▪️ Ўзбекистонда 5 та касбий йўналиш: тиббиёт, овқатланиш, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва ижтимоий ҳимоя соҳаларига япон тили ҳамда касбни тўлиқ бепул ўргатувчи марказ очилади;
▪️ 6 ойлик таълим якунланганидан сўнг, Японияга ишга жойлаштириш кафолатланади (маош 1500 $ атрофида);
📚 "Onodera User Run" 8 мамлакатда 9 минг нафар хорижлик мутахассисни ўқитган ва Японияда юқори даромадли ишга жойлаштирган.
📅 Компания раҳбарияти жорий йил 10 июнда мамлакатимизга ташриф буюриб, Миграция агентлиги билан ҳамкорлик битимини имзолайдиган бўлди.
🔜 Янгиликларни кузатиб боринг, сиз ҳам ушбу лойиҳанинг бир қисмига айланинг!
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍121❤61🔥5🤗5🏆4🤷♂3😍2
🇺🇿🇯🇵Японияда муваффақият калити — япон тилида мулоқот қила олиш!
🤝 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Миграция агентлиги ҳамда “Japan-China-Asia Medical Educational Cultural Exchange General Incorporated Association” (JCAEMCE) ташкилоти билан ҳамкорлик келишуви имзоланиб, “Японияга 10 минг нафар ўзбек мутахассисларни жалб қилиш лойиҳаси”га старт берилди.
📍Тайёргарлик Ўзбекистонда бошланади:
🇯🇵 “Yapon Mahorat Nuri” курслари Тошкент шаҳри, Самарқанд ва Наманган вилоятларида очилади.
У ерда япон тили, малака имтиҳонларига тайёргарлик ва ишга жойлашиш учун керакли кўникмалар ўргатилади.
🌐 Шунингдек, WiseBridge махсус онлайн платформаси орқали Япониядаги бўш иш ўринларини танлаш ва иш берувчилар билан тўғридан-тўғри боғланиш имконияти яратилмоқда. Ушбу платформа 2025 йил июнь ойида фаолиятни бошлайди.
📚 Ўқув курсларида иштирок этиш ва Япония сари илғор қадам ташлаш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин!
☎️ Мурожаат учун қўнғироқ қилинг: (71) 202 33 55 (ички рақам- 545)

"Ўзбекистон - ёшлар сони жадал ўсиб бораётган, меҳнат бозорида катта салоҳиятга эга мамлакат сифатида Япониянинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ишончли ҳамкорларидан бирига айланмоқда", - деди Япония собиқ бош вазири, JCAEMCE ташкилоти раҳбари Yukio Hatoyama.
📚 Ўқув курсларида иштирок этиш ва Япония сари илғор қадам ташлаш учун рўйхатдан ўтишингиз мумкин!
☎️ Мурожаат учун қўнғироқ қилинг: (71) 202 33 55 (ички рақам- 545)
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤101👍37🔥16⚡5🤷♂5🤩3🤓2😴1