Migratsiya agentligi
66K subscribers
499 photos
277 videos
241 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
“Hyundai” га Фарғонада мутахассис тайёрланади

“Улсан шаҳрига малакали мутахассисларни тайёрлаш маркази” нинг расман очилиш маросими бўлиб ўтди. 3 ой давомида бу ерда таҳсил олган ўқувчилар тўғридан-тўғри Кореянинг Улсан шаҳрига кемасозлик йўналишига ишга жалб этилади.

Тадбирда Улсан шаҳар ҳокими ҳамда “Hyundai Heavy Industries” компанияси расмийлари шахсан иштирок этди.

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
👍17013🔥8😎5🆒4🤓3🤗3🤩2🤨1😇1
🇷🇺Имтиҳонлардан ўтиш ҳар томонлама қулай бўлиши керак!

Маълумки, Россия Федерацияси ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи патент расмийлаштириш учун рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича имтиҳонлардан ўтганлик ҳақида сертификат талаб этилади.

Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Россия Халқлар дўстлиги университетининг (РУДН) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Андрей Колесников ўртасида бўлиб ўтган учрашувда имтиҳондан ўтиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Сертификатни олишни истаган номзодларга ҳар томонлама қулай бўлиши, қайсидир вилоятдан Тошкентга келиб эмас, номзод ўзи яшаб турган ҳудудда имтиҳонлардан ўтиши учун имконият яратилиши кераклиги алоҳида таъкидланди.

Агентлик томонидан ишлаб чиқилган рус тили, Россия тарихи ва қонунчилигига оид тестларни ечишга кўмаклашувчи платформани ҳамкорликда такомиллаштириш, онлайн ўтилаётган дарсларнинг самарадорлигини ошириш бўйича ҳам биргаликда ишлашга келишиб олинди.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍120🤨18👀8🔥43😴21
🇰🇷 SPAS базасига киритилди дегани ишлаш учун танланишни кафолатламайди!

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги “EPS” маркази раҳбари Kim Hyun Sung ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда, Жанубий Кореяда ишлаш мақсадида имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган, аммо иш берувчи томонидан танланмаётган фуқароларнинг норозиликларини келтириб чиқараётган сабаблар муҳокама қилинди.


Бугунги кунда EPS-TOPIK тестидан ўтиб, SPAS электрон базасига киритилган ўзбекистонликлар сони 15 минга яқин. Эътибор бериш керак, имтиҳондан ўтди ва SPAS базасига киритилди дегани ишлаш учун танланишни кафолатламайди!

Жараёнларни енгиллаштириш, кадрларни шаффоф тарзда танлаш, коррупцияга йўл қўймаслик, кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, тил кўникмаларини мустаҳкамлаш юзасидан Миграция агентлиги раҳбарияти Корея томонига аниқ таклифлар берди ҳамда талаб этиладиган барча шароитларни яратиб беришга тайёр эканлигини билдирди.


Якунда, Кореянинг Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати (HRD Koreya) президенти билан учрашув ташкил қилиш ва мавжуд муаммоларга ечим бўладиган механизм ишлаб чиқишга келишилди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍107😴33👀7🤷‍♂6🔥64💯2👨‍💻21🎉1
🇺🇸Ўзбекистонлик ҳамширалар АҚШда ҳам ишлаши мумкин

Бу ҳақда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва “New Future Success Academy” халқаро ҳамшираларни тайёрлаш ўқув марказининг Ўзбекистондаги бошқарувчи менежери Фозилбек Хонхўжаев ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.

Унда, Америка стандартлари бўйича ҳамшираларни тест синовларига тайёрлаш марказини мамлакатимиз ҳудудида очиш ва имтиҳон марказини ташкил қилиш, (МДҲ ва қўшни давлатларда ягона марказ бўлади) муваффақиятли ўтган номзодларни АҚШда бандлигини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

2030 йилгача АҚШда 1 миллиондан ортиқ ҳамшираларга талаб мавжуд. Олий малакали ҳамшираларга йилига 44 мингта қонуний ишчи виза ажратилади.


Учрашув якунида, “New Future Success Academy” компанияси ва Миграция агентлиги ўртасида тиббиёт соҳасида номзодларни тайёрлаш бўйича меморандум имзоланди.

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍139🤩1211🤨11🔥5👻41🎉1😍1💔1🤗1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🛥Фарғонада кемачилар тайёрланади

Тўғри ўқидингиз, Миграция агентлиги ва Жанубий Кореянинг Улсан шаҳри ҳокимлиги ўртасида имзоланган келишувга асосан ўзбекистонлик мутахассислар йирик кемалар қурилишида иштирок этади.

Фарғонада очилган “Улсан шаҳрига малакали кадрлар тайёрлаш маркази”да кимлар ўқийди?

Саралаш жараёнларида EPS-Topik имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган, юқори бални қўлга киритган ёки Қирол Сежонг ўқув марказининг сертификатига эга бўлган, энг асосийси SPAS электрон базасида кемасозлик ва ишлаб чиқариш йўналишлари бўйича иш изловчи сифатида рўйхатда бўлган номзодлар иштирок этди. 365 нафар номзод имтиҳонларда қатнашди ва 202 нафари саралашдан муваффақиятли ўтди. Шундан 105 нафари ўқишни бошлади.


Фарғона Кореяга мутахассислар тайёрлайдиган хабга айланади!

Ушбу янги очилган Марказда, нафақат Фарғона водийси - Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятларидан ташқари, Жиззахдан 14 нафар, Сурхондарёдан 10 нафар, Самарқанддан 8 нафар, Қорақалпоғистон, Бухоро, Навоий - бир сўз билан айтганда барча ҳудудлардан ўқувчилар бор. Бу келажакда янада кенгаяди.


Ўқувчилар 3 ой давомида корейс тили ва маданияти, кема қурилиши учун леса териш, бўёқчилик, металга қайта ишлов бериш, электрик ва изоляция йўналишларини ўрганади.

Ўқийди, ўрганади бўлдими?

Йўқ, бу ҳаммаси эмас! Энг асосийси 3 ой давомида яхши ўқиса, тил ва касбни қунт билан ўрганса Улсан шаҳри ҳокимлиги тўғридан-тўғри ишчи визасини беради, “Hyundai” кемасозлик заводи эса кафолатган юқори маош билан ишга олади. Бу Корея миграцияси тарихида биринчи ҳолат бўлади. Ҳозирда ишчи визаси Адлия вазирлиги томонидан берилади.

Хулоса шуки, корейс тилини ўрганиш керак! Сиз учун дунёнинг энг бой ва машҳур “Hyundai”, “LG Chemicals”, “Samsung Heavy Industries” каби ишлаб чиқариш компанияларининг эшиклари очилади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍187🤷‍♂2011🤨9🔥6🤗6🍾3🎉2🤩2🤷2
🇷🇺 Россияда ишлашни режалаштиряпсиз, лекин рус тилида сўзлашишга қийналяпсизми? Энди бу муаммо эмас!

Миграция Агентлиги ва "Отлично" ўқув маркази ҳамкорлигида бепул рус тили видео дарсликлари яратилди!

1. Жами 35 та қизиқарли ва содда видео дарслар!

2. Патент имтиҳонига тайёрланиш учун энг муносиб манба!

3. Барча дарслар қисқа, тушунарли ва самарали!

Дарсларни қаердан кузатамиз?
Ҳозироқ Агентликнинг YouTube саҳифасига ўтинг ва дарслардан фойдаланинг!


🤝Имтиҳонларда муваффақият тилаймиз!

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍23113🤨12🤷‍♂7🔥7🙏5💊5🤩4💯4👌3😐3
🇰🇷Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган ҳамюртларимиз Миграция агентлигига, ўзларининг иш берувчилар томонидан танланмаётгани, кечикиш кузатилаётгани билан боғлиқ мурожаатлар қолдиришган.


Бугун, яъни 25 март соат 18:00 да Агентликнинг youtube, telegram ва instagram саҳифаларида мутахассис иштирокида жонли эфир ташкил қилинмоқда. Унда Кореяда меҳнат фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ саволларингизга жавоблар олишингиз мумкин.

LIVE 25.03.2025 йил 18:00 *

Исм-фамилянгизни кўрсатган ҳолда саволларингизни олдиндан @Migratsiyaagentligibot га ҳам йўллашингиз мумкин.


*Эфир вақти бироз сурилаётганини маълум қиламиз!

Мулоқотни жонли кузатиш:

🌐Youtube
🌐@uzmigration
🌐Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍154🤷48🤨12😴1211👀11🤷‍♀8🤷‍♂8💯3💔3🎉2
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Хорижда ишлайдиганлар йўл қўядиган 7 та хато ва 7 та ечим!

Видеода чет элда ишлаш жараёнида йўл қўйиладиган 7 та асосий хато ва уларнинг 7 та ечими ҳақида маълумотлар келтирилган.

Муаммоларга доим ечим бор - ҳаракат сиздан, қўллаб-қувватлаш биздан!


Миграция агентлиги билан боғланиш: 71 202 33 55, (1282 қисқа рақам)
Хориждан боғланиш учун 24/7 режимида бепул ишлайдиган телефон рақамлар
бу ерда ⬅️

Agentlikning e’lonlar kanali
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍101🤨116👌6💯5👻2🤗2😴1🫡1🎅1🆒1
🇦🇹Германия ва Франция ортидан Австрия ҳам битим имзолашга тайёр

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар ҳамда Ички ишлар вазирликлари масъулларидан иборат делегация Австриянинг қатор расмий идоралари билан учрашувлар ўтказмоқда.

Хусусан, Австрия Ташқи ишлар, Ички ишлар, Меҳнат ва иқтисодиёт, Таълим, фан ва тадқиқотлар Федерал вазирликлари ҳамда Австрия Бизнес агентлиги мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувларда меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон фуқароларини ташкилий тартибда Австрияга юқори маошли ишларга жойлаштириш, миграция соҳасида қўшма лойиҳаларни яратиш, шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва Австрия Ҳукумати ўртасида миграция соҳасида Ҳукуматлараро Битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.


Федерал Савдо-саноат палатаси директори ўринбосари Astrid Fixl-Pummer хоним билан бўлиб ўтган мулоқотда Ўзбекистондан мутахассисларни Австрия корхоналарига жалб қилиш имкониятларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу Палата жорий йилнинг апрель ойида Ўзбекистонда ваколатхона очадиган бўлди. Очилиш маросимига Австриядан йирик иш берувчиларни таклиф қилган ҳолда "Меҳнат форуми"ни ҳам Тошкентда ташкил қилишга келишиб олинди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍299🔥21🤩1916🤨7😴7👌4🤗4🎉3💊3😐1