Migratsiya agentligi
68.2K subscribers
508 photos
297 videos
250 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
КОРЕЯДА КЎРИШГУНЧА! 🇰🇷 한국에서 만나요!

"2023 йилги EPS-TOPIK тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтдим, иш берувчи билан 2,500 АҚШ долларида маош белгиланган ишчи шартномасини имзоладим. Энди Кореянинг Улсан шаҳрида ишлайман",

— Темуржон Пўлатов

Яна 60 нафар юртдошимиз ишлаб чиқариш саноати соҳасида вақтинча фаолият олиб бориш учун Кореяга жўнаб кетди.

@uzmigration
2👍282🔥22🥱11🤣119😐8🤗4😁2🎅2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#live
🇩🇪Биз Германияга кетяпмиз

Бугун яна бир гуруҳ юртдошларимиз Германиянинг Göttingen шаҳридаги ASKLEPIOS тиббиёт клиникасида ишлаш учун йўл олишяпти.

➡️Жараёнларни интстаграмда кўриш⬅️

@uzmigration
👍181🔥3813😢13😴7🤷‍♂6🤗3🏆2👀2🆒2😎1
Migratsiya agentligi
#live 🇩🇪Биз Германияга кетяпмиз… Бугун яна бир гуруҳ юртдошларимиз Германиянинг Göttingen шаҳридаги ASKLEPIOS тиббиёт клиникасида ишлаш учун йўл олишяпти. ➡️Жараёнларни интстаграмда кўриш⬅️ @uzmigration
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Орзулар орзулигича қолиб кетмади!

20 нафар ҳамшира ва тиббиёт оғаларидан иборат навбатдаги гуруҳ, ASKLEPIOS клиникасида ўз карьерасини давом эттириш ҳамда олган тажрибаларини келажакда Ўзбекистонда қўллаш мақсадида Göttingen шаҳрига йўл олди.

Агар сизда ҳам Германияда ҳамширалик қилиш истаги бўлса, xorijdaish.uz платформасида 22 минг бўш иш ўринлари мавжуд.
Ҳавола орқали рўйхатдан ўтинг. ⬇️
1, 2

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍199🤣2311🥱7🤗7🤔5🤷5🥰3🆒2
🤣122👍62🥱9🤷‍♂76🤨4🔥3😴2
👍107🤣86😴10🤨652👌2🔥1🐳1
🇩🇪Германия томони ноқонуний миграцияга қарши, аммо...

Бу ҳақда Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев ҳамда Германия Федератив Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Manfred Xuterer ўртасида бўлиб ўтган учрашувда айтилди.

Жаноб Manfred Xuterer ўтган йили Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлерининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида имзоланган “Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида”ги ҳукуматлараро битим ташрифнинг муҳим ҳужжати бўлганини таъкидлади.

Мавжуд келишувларни ҳаётга тадбиқ этиш доирасида Германия Федерал ҳукуматининг Миграция келишувлари бўйича махсус вакили Dr.Yoaxim Shtamp бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг Ўзбекистонга ташрифи ҳам кутилаётгани қайд этилди.

Хўш, Миграция агентлиги Германия билан қандай лойиҳалар устида ишламоқда?

Бугунги кунда Германиянинг 25 та иш берувчи ҳамда рекрутинг агентликлари билан ҳамкорлик ўрнатилган. Ўзбекистон ҳудудида қўшма ўқув дастурлари асосида немис тилини ўрганган ҳамширалар Германия клиникаларида фаолиятини бошлади ва яна 800 нафарга яқини немис тилини ўрганмоқда.

Немис тилини A2-B1 даражада биладиган ҳайдовчиларни Германиянинг “SBH West” ҳамда “SEIT for tomorrow” ташкилотлари билан ҳамкорликда Германияга юбориш олдидан немис тилини ўқитиш ва қайта тайёрлов дастурлари йўлга қўйилган.


Жаноб Manfred Xuterer ушбу лойиҳаларни тўлиқ қўллаб-қувватлашини, Германия томони ноқонуний, нолегал миграцияга қарши экани, аммо, қонуний, шартнома асосида ишлаш истагида бўлган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍260217🔥6🥱5🤷‍♂4🤔1👌1💯1🤣1
Forwarded from XORIJDA ISH
Россия Федерациясида хорижий фуқароларни ўз мақомини қонунийлаштириш (легализация) бўйича ҳужжатларни қабул қилувчи миграция марказлари манзиллари ва масъул шахсларнинг телефон рақамлари

1. Москва ва Москва вилояти
«ММЦ» Сахарово, Варшавское шоссе, 64-км, домовладение 1, стр, Сахарово, Москва
телефон: +79030101338
Локация

2. Свердловск вилояти
Екатеринбург ш., Сулимова кўчаси, 46
телефон: +79362517621
Локация

3. Челябинск вилояти
Челябинск ш., Коммуни кўчаси, 68
телефон: +79362517621
Локация

4. Тюмень вилояти
Тюмень ш., 50 лет Октября кўчаси, 200 б, корпус 1
телефон: +79362517621
Локация

5. ЯНАО (Ямал-Ненец АО)
Салехард ш., Зои Космодемьянской кўчаси, 35
телефон: +79362517621
Локация

6. ХМАО (Ханти-Мансийск АО)
Ханти-Мансийск ш., Мира кўчаси, 104
телефон: +79362517621
Локация

7. Новосибирск вилояти
Новосибирск ш., Есенина кўчаси, 1г
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

8. Томск вилояти
Томск ш., Иркутский тракт, 15 с1
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

9. Кемерово вилояти
Кемерово ш., Кузбасская кўчаси, 33
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

10. Красноярск ўлкаси
Красноярск ш., Калинина кўчаси, 79
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

11. Омск вилояти
Омск ш., Лизы Чайкиной кўчаси, 21, 2-қават
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

12. Алтай Республикаси (Барнаул)
Барнаул ш., Шевченко кўчаси, 170, 1-қават
телефон: +79646310300 +79538620007
Локация

13. Иркутск вилояти
Иркутск ш., Декабрьских Событий кўчаси, 109, 1-қават
телефон: +79646310300 +79647550202
Локация

14. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Северный», Полюстровский проспект, 59Х
телефон: +7951680 95 97
Локация

15. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Южный», Кубинская кўчаси, 77 телефон: +7951680 95 97
Локация

16. Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти
Санкт-Петербург ш., Миграция маркази «Бронка Групп», Красного текстильщика кўчаси, 17
телефон: +7951680 95 97
Локация

@uzmigration
2👍128🤣1511🥱10😁5🔥4🤔2👀2🎉1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ўзимиздан_чиққан_инвесторлар

Хорижда меҳнат қилган шахслар янги касб, малака билан қайтадилар, бизнес моделлар ва инновацион ечимларни олиб келадилар. Тажрибаларидан олган янги билим ва технологиялар миллий ишчи кучининг сифати ва самарадорлигини оширади ҳамда маҳаллий корхоналарнинг ривожланишига ҳисса қўшади.

Бу ҳақида тадбиркор, супермаркетлар асосчиси Зафар Ҳошимов нима дейди?

Манбаа

@uzmigration
👍61😁187🥱6💯6🤷‍♂4🔥21👌1
❗️Чет тили ўқитувчисининг меҳнати учун - 50 млн сўм

Касбий таълим муассасалари ва Касбий кўникмалар марказларида (мономарказлар) фаолият юритаётган чет тили ўқитувчилари, ўқувчиларингиз орасида инглиз, корейс, немис ҳамда япон тиллари бўйича камида B1 ёки унга тенглаштирилган даражадаги халқаро сертификат олган битирувчиларингиз сони қанча?

Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жорий йил 25 февралга қадар ҳавола орқали рўйхатдан ўтиб, ўзингиз ва ўқувчиларингиз ҳақида бизга билдиринг.

Халқаро сертификатларни қўлга киритган ўқувчилари сонига қараб чет тили ўқитувчилари рейтинги тузилади ва 50 нафар мураббийга 50 миллион сўм миқдорида бир марталик субсидия тўланади.

Мурожаат учун: Миграция агентлиги +998 71-202-33-55 (ички рақам 32)

🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍126😁158🔥8🤔6💯54🤷‍♂2🤗2
🇺🇿🇭🇺 Венгриянинг ишчи виза бериш тизими соддалашиши мумкин

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси вакилларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Будапешт шаҳрида бўлиб, бир қатор вазирлик ва идоралар масъуллари, маҳаллий рекрутинг компаниялар раҳбарлари билан икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг янги истиқболларини муҳокама қилишди.

Томонлар, ушбу давлатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган юртдошларимизга виза бериш тартибини соддалаштириш масалаларини биргаликда ўрганишга келишиб олди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, Венгриядаги юртдошларимиз билан ҳам учрашди.

@uzmigration
18👍307🤣2317🔥9🤔8🦄4👌3🥱2😴2👻2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Ҳуқуқий мақомимни қандай легаллаштираман?

🇷🇺Россияда ишлаб юрган бўлсангиз ва сизни ҳам шу савол қийнаётган бўлса видеони кўришни тавсия қиламиз!


Ҳуқуқий мақомингизни тартибга солиш, патент олиш тартиби, босқичлари тушунтириб берилган.

“Назорат қилинадиган шахслар реестри"дан ҳолатингизни текшириш
Мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ва жарималарни текшириш

Унутманг, "амнистия" 2025 йил 30 апрелга қадар берилган! Видео фойдали бўлиши учун барча танишларингиз билан улашинг!

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍72😁11🥱65🤣5👌32🔥2💊2
🇷🇺 РОССИЯ: 7 ҚАДАМ ВА СИЗ ҚОНУНИЙ МАҚОМДАСИЗ!

Россия Федерацияси Президентининг 2024 йил 30 декабрда қабул қилинган № 1126-сонли Фармонига мувофиқ , визасиз тартиб жорий қилинган давлатларнинг фуқароларига хусусан, Ўзбекистон фуқаролари учун 2025 йил 30 апрелга қадар ҳуқуқий мақомларини тартибга солиб, патент олиш имконияти берилган.

Бу 7 қадамдан иборат жараённи ўз ичига олади. Босқичлар мақолада батафсил келтирилган.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤣88👍84🦄65🔥5🤨4👌3😴3💊2🤷‍♀1🐳1
🇹🇯Тожикистон делегацияси Ўзбекистоннинг меҳнат миграциясига оид тажрибасини ўрганмоқда

Тожикистоннинг Хорижда ишга жойлаштириш агентлиги масъулларидан иборат ишчи гуруҳга Ўзбекистонда меҳнат миграциясини ташкил этиш жараёнлари, фуқаролар учун яратилган хавфсиз, ижтимоий ҳимояланган, қулай ҳамда тартибли миграция механизмлари ҳақида маълумот берилди.

🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1🤣340👍10015😁12🔥10🤷7👀6🥱5🤷‍♂4🤨4🫡4
🇺🇿🇸🇮Ўзбекистонлик тиббиёт мутахассислари энди Словенияда ҳам ишлашлари мумкин бўлади

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги директори ўринбосари Матлаб Қуронов ва Словениянинг Бандлик хизмати директори Greta Metka Barbo Shkerbinc хоним ўртасида бўлиб ўтган музокарада миграция соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Словения томони билан Ўзбекистондан тиббиёт мутахассисларини клиникаларига жалб этиш бўйича Ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

@uzmigration
👍147😴13🔥10🥱8🤔53🥰3
#live

🇰🇷Уларни ўрнида сиз ҳам бўлишингиз мумкин...

Янги билим янги имкониятлар. Бугун яна бир гуруҳ мутахассисларимиз Корея Республикасининг турли ҳудудларига ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат фаолиятларини олиб бориш учун жўнаб кетишмоқда.

➡️интстаграмда кўриш⬅️

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍215🤷‍♂22🥱16139😢7🤣3🔥1