Migratsiya agentligi
68.1K subscribers
508 photos
297 videos
250 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
Россиянинг йирик иш берувчилари билан шартномалар имзоланди

Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россияда фаолият олиб бораётган 20 га яқин йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Мулоқот томонлар учун самарали кечди. Якунда “ANT YAPI”, “ОЗОН КОМЬЮНИТИ”, “ПЭК” ва “СПАР МИДЛ ВОЛГА” компаниялари билан 7000 нафар ҳамюртимизни мазкур компанияларга ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.

Ушбу компанияларнинг ишчиларга яратган шароитлари, ойлик маошлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Февраль ойида ҳудудларда номзодларни саралаш тадбирлари бўлиб ўтади. Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб борсангиз бундан хабардор бўласиз.

@uzmigration
👍274🥱84🤣49😁157🔥7💯6🏆6🤔5🎅3👻2
Миграция агентлиги раҳбарияти Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан учрашди

Аввалроқ, Туркиянинг "Ant Yapi" холдинги Россиядаги лойиҳалари учун ишчи кучини Ўзбекистондан жалб қилмоқчилиги ҳақида хабар бергандик.

Миграция агентлиги раҳбарияти, Москвадаги элчихонамиз вакиллари ушбу компанияда ишчиларга яратилган меҳнат ва яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида "Ant Yapi" нинг Москва шаҳридаги қурилиш объектларидан бирига боришди.

Учрашувда юртдошларимиз билан иш ҳақи, яшаш шароитлари ва меҳнат шартномалари бўйича суҳбат ўтказилди. Делегация аъзолари ётоқ жойларини кўздан кечириб, мавжуд имкониятлар билан танишди. Ишчилар ойлик маош ва иш фаолиятлари бўйича ўз фикрларини билдиришди.

Мазкур қурилиш объектида меҳнат қилаётган юртдошларимиз расмий шартнома асосида ишлаётгани, уларнинг ҳуқуқлари кафолатланганлиги ва маошлар ўз вақтида тўланиши таъкидланди.

Ҳозирда бу жойда 800 га яқин ўзбекистонликлар фаолият олиб бормоқда.

@uzmigration
👍133🥱3410🆒6🤷5🔥3🤩3😴3🤔1🤣1🤗1
Ўзбекистон ва Россия ўртасида меҳнат миграциясини тартибга солиш бўйича янги механизм жорий этилади

Бу ҳақда Ўзбекистон делегацияси вакилларининг Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати (Роструд) раҳбари Михаил Иваньков билан бўлган учрашувида маълум қилинди.

Бундан ташқари, Россияда вақтинча меҳнат қилиш истагидаги фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус тайёргарлик марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилиши белгиланди.

Шунингдек, Россия Меҳнат ва бандлик федерал хизмати иш берувчиларнинг фаолиятини ўрганиб, ишончлилигини аниқлашда Миграция агентлиги билан яқин ҳамкорлик қиладиган бўлди.

@uzmigration
👍145🥱53😢17🤣165😇4😴3🔥2🤓2🎅2💊1
Ўзимизникилар билан

Миграция агентлиги раҳбарияти бошчилигида делегация аъзолари Санкт-Петербургда "Северний" миграция марказида бўлиб, юртдошларимиз билан учрашди.

Ҳамюртларимизга легализация жараёнлари, ҳуқуқий мақомини расмийлаштириш ва патент олиш бўйича маълумотлар берилди. Рус тили имтиҳонлари ҳамда тиббий кўрик жараёнлари билан яқиндан танишилди. Фуқароларни қизиқтирган саволларга жавоб берилди.

Шунингдек, Халқаро меҳнат миграциясига кўмаклашиш ассоциацияси ҳамда “СберБанк” масъуллари билан учрашувда “СберБанк”нинг "Меҳнат мигранти электрон картаси" лойиҳаси муҳокама қилинди.*

Қолаверса, "Балтийский берег", "Мигросервис", "МируСтрой" каби компаниялар вакиллари, "Токио Сити" ресторанлар тармоғи, "Петрович" қурилиш ширкати ва "Бахрома" ресторани раҳбарлари билан Ўзбекистон фуқароларини ишга жалб этиш бўйича музокаралар ўтказилди.

*”Меҳнат мигранти электрон картаси”– Россияда вақтинча меҳнат қилаётган фуқаролар учун махсус ишлаб чиқилган банк картаси бўлиб, уларнинг молиявий операцияларини соддалаштириш ва расмийлаштириш мақсадида жорий қилинган.

@uzmigration
2👍154😁23🤷‍♂119🥱9👀4🔥3👌3💊3🤨2😍1