🇺🇿🇷🇺 Рус тили имтиҳони Ўзбекистоннинг ўзидаги "Сахарово" да ҳам топширилиши мумкин!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москва шаҳар мэрияси раҳбариятининг ўринбосари Мария Багреева ҳамда Москва шаҳридаги "Сахарово" кўп тармоқли миграция маркази масъуллари билан учрашув ўтказди.
Унда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) расмийлаштириш жараёнларини енгиллаштириш, марказнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Патент олишда зарур бўлган рус тили имтиҳонини мамлакатимиздаги "Сахарово"нинг филиалида йўлга қўйиш бўйича механизм Россия томони билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган бўлди.
@uzmigration

👍231🤣24🔥17🤨12🤔11❤6👌6🍾5👻4🤷♂3🤩1
Россиянинг йирик иш берувчилари билан шартномалар имзоланди
Москвадаги Ўзбекистон элчихонасида Миграция агентлиги директори Беҳзод Мусаев Россияда фаолият олиб бораётган 20 га яқин йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Мулоқот томонлар учун самарали кечди. Якунда “ANT YAPI”, “ОЗОН КОМЬЮНИТИ”, “ПЭК” ва “СПАР МИДЛ ВОЛГА” компаниялари билан 7000 нафар ҳамюртимизни мазкур компанияларга ташкилий тарзда ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
Ушбу компанияларнинг ишчиларга яратган шароитлари, ойлик маошлари тўлиқ ўрганиб чиқилди. Февраль ойида ҳудудларда номзодларни саралаш тадбирлари бўлиб ўтади. Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб борсангиз бундан хабардор бўласиз.

👍274🥱84🤣49😁15❤7🔥7💯6🏆6🤔5🎅3👻2
Миграция агентлиги раҳбарияти Москва шаҳрида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ҳамюртларимиз билан учрашди
Аввалроқ, Туркиянинг "Ant Yapi" холдинги Россиядаги лойиҳалари учун ишчи кучини Ўзбекистондан жалб қилмоқчилиги ҳақида хабар бергандик.
Миграция агентлиги раҳбарияти, Москвадаги элчихонамиз вакиллари ушбу компанияда ишчиларга яратилган меҳнат ва яшаш шароитлари билан танишиш мақсадида "Ant Yapi" нинг Москва шаҳридаги қурилиш объектларидан бирига боришди.
Учрашувда юртдошларимиз билан иш ҳақи, яшаш шароитлари ва меҳнат шартномалари бўйича суҳбат ўтказилди. Делегация аъзолари ётоқ жойларини кўздан кечириб, мавжуд имкониятлар билан танишди. Ишчилар ойлик маош ва иш фаолиятлари бўйича ўз фикрларини билдиришди.
Мазкур қурилиш объектида меҳнат қилаётган юртдошларимиз расмий шартнома асосида ишлаётгани, уларнинг ҳуқуқлари кафолатланганлиги ва маошлар ўз вақтида тўланиши таъкидланди.
Ҳозирда бу жойда 800 га яқин ўзбекистонликлар фаолият олиб бормоқда.

👍133🥱34❤10🆒6🤷5🔥3🤩3😴3🤔1🤣1🤗1