Бу ҳақда Литва Ички ишлар вазири ўринбосари Алисия Шербаите ва Миграция департаменти директори Эвелина Гудзинскайте ўртасида бўлиб ўтган музокарада таъкидланди.
Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон фуқароларига ишчи визани тақдим этиш даврини қисқартириш масаласи кўриб чиқилди (ҳозирда 3 ойдан ортиқ).
Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Литвада ишламоқчи бўлган ҳамюртларимизга “QR код” хизматини кўрсатади ва бу орқали Литва томони фуқароларимизга қисқа муддатда иш визасини тақдим қилади. Бу борада тегишли ҳужжат имзоланади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍120❤8✍6😁4🤔3🙏2
Литва Ижтимоий ҳимоя ва меҳнат вазирлиги иш берувчилардаги вакант лавозимларнинг ҳисобини ва хорижий фуқароларни ишга ёллаш бўйича таклифномалар назоратини ҳам амалга оширади.
Маълумот учун, Литвага хориждан жалб қилинган ишчилар сони бўйича ҳамюртларимиз учинчи ўринда турибди. 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига 9 000 га яқин Ўзбекистон фуқароси ишчи визалари асосида фаолият олиб бормоқда.
Учрашувда Литвада Ўзбекистондан борадиган ишчи кучига талаб борлиги, шу йилнинг ўзида доимий иш ўринларига 2000, мавсумийга камида 500 нафар жалб қилиниши таъкидланди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍277✍32😴15🤷♂13❤6🔥6⚡4🆒3😁2🤔2🥱1
Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда “Baltic works” ташкилоти ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда пайвандчиларни тайёрлаш ўқув марказларини ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, “BIURO” рекрутинг ташкилоти билан фуқароларимизни Литва Республикасида бандлигини таъминлаш, “Vyriausiasis Juriskonsultas” юридик хизмат кўрсатиш ташкилоти билан эса ўзбекистонликларни Литвада “дуал таълим”тизими асосида ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍145😁13🔥4👌3⚡2🎉2💔2😐2❤1💯1
Ўзбекистон делегациясининг навбатдаги учрашуви Литва “Саноатчилар конфедерацияси” раҳбари ва аъзолари билан бўлиб ўтди. Унда фуқароларимизни ушбу мамлакатда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш кўламини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Конфедерация аъзоларининг таъкидлашича, Литвада ишлаётган ҳамюртларимизнинг меҳнатсеварлиги, ўзини яхши томонлама кўрсата олгани боис ҳайдовчи ва механикларга талаб юқори.
Мазкур талабни қондириш мақсадида Ўзбекистоннинг ўзида Конфедерация таркибига кирувчи “GIRTEKA” ва “TVG Groupe” компаниялари билан ҳамкорликда юк автотранспорти ҳайдовчи ва механикларини тайёрловчи ўқув марказлари ташкил этилади. Биринчи босқичда 200 нафар ҳамюртларимизни ўқитиб, ҳайдовчи ва автомеханик касблари бўйича Литвадаги бўш иш ўринларига жойлаштиришга келишилди.
“GIRTEKA” компаниясида 4000 та автотрактдан иборат ўз автопарки мавжуд. “TVG Groupe” компанияси автопаркида эса 800 та автотракт бор.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍313😁23🤣14🔥13❤8⚡6👌3😴3👨💻2🥰1🥱1
Қочқинлар ва миграция тўғрисидаги қонунларни кучайтиришни мухолифатдаги ХДИ/ХСИ алянси таклиф қилган эди. Бироқ Бундестагда 349 депутат қонун лойиҳасига қарши овоз берди, 338 нафари уни маъқуллади, беш киши эса бетараф қолди.
Қонун лойиҳаси муаллифлари нафақат назоратни кучайтириш, балки мамлакатга чет элликларнинг келишини чеклашни ҳам "кенг қамровли мақсад" сифатида белгилашни талаб қилган.
Бундестаг – Германиянинг Федерал парламенти. У мамлакатнинг асосий қонун чиқарувчи органи бўлиб, Ҳукуматни шакллантириш ва ижро этувчи органлар устидан назоратни олиб боради. Бундестагнинг таъсири Германиядаги ижтимоий-сиёсий қарорларни шакллантиришда муҳим аҳамиятга эга.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍241😢39🤣24🤔13🤷♂8❤8🔥6🥰4👌4🥱4💯4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куни кеча бир гуруҳ ҳамюртларимиз Миграция агентлиги, Bildung und Beruf GmbH ва Systemgastranomie рекрутинг ташкилотлари ҳамкорлигидаги лойиҳа доирасида Германияга жўнаб кетишди.
Улар McDonalds ресторанларининг Германия бўйлаб турли Федерал ўлкаларида жойлашган филиалларида хизмат кўрсатиш соҳасида аusbildung асосида вақтинча фаолият олиб боришади.
❗️Ушбу лойиҳада 18-30 ёш оралағида бўлган, немис тилидан B1 даража тил сертификатига, мактаб шаҳодатномаси ёки коллеж дипломига эга номзодлар иштирок этиши мумкин.
▶️ Рўйхатдан ўтиш 1, 2
Видеода лойиҳа тафсилотларини иштирокчиларниг ўзидан эшитамиз
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍163🤷♂20🤨13😴10👨💻10❤8✍8😁8🔥6🎉4🕊4
Миграция агентлиги ташаббуси халқаро минбарда янгради
Бирлашган миллатлар ташкилотининг Осиё ва Тинч океани Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCAP), Халқаро миграция ташкилоти ҳамкорлигида 4-6 февраль кунлари Бангкок шаҳрида хавфсиз, тартибли ва қонуний миграция масалалари - илғор тажрибаларни оммалаштиришга қаратилган конференция бўлиб ўтмоқда.
Анжуманда Миграция агентлиги директори ўринбосари Азимжон Ҳусанов сўзга чиқиб, бир қатор таклифларни билдирди. Хусусан:
- халқаро ташкилотлар кўмагида дунё меҳнат бозори талабларига кўра кадрларни тайёрлаш марказларини яратиш;
- давлатлар, иш берувчилар ва рекрутинг агентликлари ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш каби долзарб таклифларни илгари сурди.

Мазкур комиссиянинг асосий мақсади Осиё ва Тинч океани минтақасида иқтисодий, ижтимоий ва экологик ривожланишни таъминлаш, мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни такомиллаштириш.
@uzmigration
👍126🤣49❤8🔥8🥱7👻4😴3🤨2😐2🎅2😁1
🇺🇿🇷🇺 Рус тили имтиҳони Ўзбекистоннинг ўзидаги "Сахарово" да ҳам топширилиши мумкин!
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Москва шаҳар мэрияси раҳбариятининг ўринбосари Мария Багреева ҳамда Москва шаҳридаги "Сахарово" кўп тармоқли миграция маркази масъуллари билан учрашув ўтказди.
Унда ушбу мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонликларга яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) расмийлаштириш жараёнларини енгиллаштириш, марказнинг Тошкент шаҳридаги филиали фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Патент олишда зарур бўлган рус тили имтиҳонини мамлакатимиздаги "Сахарово"нинг филиалида йўлга қўйиш бўйича механизм Россия томони билан ҳамкорликда ишлаб чиқиладиган бўлди.

👍231🤣24🔥17🤨12🤔11❤6👌6🍾5👻4🤷♂3🤩1