Ҳайдовчилик ва унга қизиққанлар учун Латвиядан яхши янгилик!
Латвиядаги йирик логистика компанияси - “Kreiss” билан ўтказилган музокараларда фуқароларимизни ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда “Kreiss”нинг юк автотранспорти ҳайдовчиларини тайёрлов ўқув марказларини ташкил этиш ҳамда 2025 йилда ўзбекистонлик 400 нафар юк автотранспорти ҳайдовчисини “Kreiss” компаниясига ишга жойлаштиришни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномаси имзоланди.
@uzmigration

“Kreiss” 2024 йилда 215 мингта халқаро юк ташишни амалга оширган. Компаниянинг 1500 та автотракдан иборат ўз автопарки мавжуд. 3000 нафар ходим ишлайди, улар орасида бир гуруҳ ўзбеклар ҳам бор.
@uzmigration
2👍370🔥18👌11🤷♂5❤2🥰2💯1
Болгария билан ҳамкорликда Ўзбекистонда халқаро ўқув маркази ташкил этилади
Бу ҳақида Миграция агентлиги директор ўринбосари Азимжон Ҳусанов ва Болгариянинг “VERO Scaffolding” компанияси Марказий Осиё минтақавий директори Андрей Самсонов ўртасида бўлиб ўтган учрашувда келишилди.
Келишув доирасида Қашқадарёда “Касбий тайёрлов марказ”, Самарқандда “Малакани баҳолаш маркази” ташкил этилиб, номзодларга халқаро миқёсда тан олинадиган сертификатлар берилади ва Германия ҳамда Болгарияда иш билан таъминланади.
Лойиҳа жорий йил март-апрель ойларида амалга оширилиши режалаштирилган.
“VERO Scaffolding” компанияси - қурилиш бўйича ихтисослашган бўлиб, қурилишни режалаштириш, конструкция ҳисобларини текшириш ва ҳавозаларни (леса) моделлаштириш йўналишларида Европада кенг тажрибага эга, лойиҳаларини Яқин Шарқ, Осиё ва МДҲ давлатларида ҳам амалга оширади.

👍188🔥13😁8👌8❤6🤔4🤷4🏆2😘1💊1
Бу ҳақда Литва Ички ишлар вазири ўринбосари Алисия Шербаите ва Миграция департаменти директори Эвелина Гудзинскайте ўртасида бўлиб ўтган музокарада таъкидланди.
Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда, Ўзбекистон фуқароларига ишчи визани тақдим этиш даврини қисқартириш масаласи кўриб чиқилди (ҳозирда 3 ойдан ортиқ).
Миграция агентлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги Литвада ишламоқчи бўлган ҳамюртларимизга “QR код” хизматини кўрсатади ва бу орқали Литва томони фуқароларимизга қисқа муддатда иш визасини тақдим қилади. Бу борада тегишли ҳужжат имзоланади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍120❤8✍6😁4🤔3🙏2
Литва Ижтимоий ҳимоя ва меҳнат вазирлиги иш берувчилардаги вакант лавозимларнинг ҳисобини ва хорижий фуқароларни ишга ёллаш бўйича таклифномалар назоратини ҳам амалга оширади.
Маълумот учун, Литвага хориждан жалб қилинган ишчилар сони бўйича ҳамюртларимиз учинчи ўринда турибди. 2025 йилнинг 1 январь ҳолатига 9 000 га яқин Ўзбекистон фуқароси ишчи визалари асосида фаолият олиб бормоқда.
Учрашувда Литвада Ўзбекистондан борадиган ишчи кучига талаб борлиги, шу йилнинг ўзида доимий иш ўринларига 2000, мавсумийга камида 500 нафар жалб қилиниши таъкидланди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍277✍32😴15🤷♂13❤6🔥6⚡4🆒3😁2🤔2🥱1
Вильнюс шаҳрида бўлиб ўтган музокараларда “Baltic works” ташкилоти ва Миграция агентлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонда пайвандчиларни тайёрлаш ўқув марказларини ташкил этишга келишилди.
Шунингдек, “BIURO” рекрутинг ташкилоти билан фуқароларимизни Литва Республикасида бандлигини таъминлаш, “Vyriausiasis Juriskonsultas” юридик хизмат кўрсатиш ташкилоти билан эса ўзбекистонликларни Литвада “дуал таълим”тизими асосида ишга жойлаштириш бўйича ҳамкорлик ўрнатилди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍145😁13🔥4👌3⚡2🎉2💔2😐2❤1💯1
Ўзбекистон делегациясининг навбатдаги учрашуви Литва “Саноатчилар конфедерацияси” раҳбари ва аъзолари билан бўлиб ўтди. Унда фуқароларимизни ушбу мамлакатда ташкилий тартибда ишга жойлаштириш кўламини оширишга қаратилган ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Конфедерация аъзоларининг таъкидлашича, Литвада ишлаётган ҳамюртларимизнинг меҳнатсеварлиги, ўзини яхши томонлама кўрсата олгани боис ҳайдовчи ва механикларга талаб юқори.
Мазкур талабни қондириш мақсадида Ўзбекистоннинг ўзида Конфедерация таркибига кирувчи “GIRTEKA” ва “TVG Groupe” компаниялари билан ҳамкорликда юк автотранспорти ҳайдовчи ва механикларини тайёрловчи ўқув марказлари ташкил этилади. Биринчи босқичда 200 нафар ҳамюртларимизни ўқитиб, ҳайдовчи ва автомеханик касблари бўйича Литвадаги бўш иш ўринларига жойлаштиришга келишилди.
“GIRTEKA” компаниясида 4000 та автотрактдан иборат ўз автопарки мавжуд. “TVG Groupe” компанияси автопаркида эса 800 та автотракт бор.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍313😁23🤣14🔥13❤8⚡6👌3😴3👨💻2🥰1🥱1