Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатардаги элчихонамиз масъулларидан иборат делегация аъзоларининг Қатар Ички ишлар вазирлиги Паспорт бош бошқармаси бошлиғи, генерал Muhammad Ahmat al Atiq ad-Dusariy билан бўлган учрашувида маълум қилинди.
Мулоқотда, Қатарда вақтинчалик ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг ишчи визаларини олиш тизимини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
“Қатар давлати Меҳнат ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонлик ёшларни мамлакатимиз компанияларига ишга жойлаштиришни қўллаб-қувватлайди ва уларга виза бериш жараёнини максимал енгиллаштириб 10 кун ичида тақдим қиламиз”,
- деди Генарал Dusariy.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍661🤔25❤23🔥19🤩12🤷♀10😁8👀1
Мулоқот Миграция агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти (МОМ), Буюк Британиянинг Seasonal Workers Scheme (SWS) лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи расмий операторлар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ALP (Ишчи кучи етказиб берувчилар асоциация) ҳамда GLAA (Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот) ташаббуси билан ўтказилди.
Унга Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан ишлаб келаётган икки компанияси билан бир қаторда "Agri-HR-Ltd", "Fruitful jobs LTD", "Concordia Charity" каби янги рекрутинг ташкилотлари раҳбарлари ҳам жалб қилинди.
Англиядаги мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Номзодларни топиш, саралаш, имтиҳон жараёнларини шаффоф ташкил қилиш бунда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Агентлик раҳбарияти Англиянинг Ўзбекистон билан ишлаш истагидаги барча рекрутинг операторлари билан шартнома тузиб, мамлакатимиз фуқаролари учун ажратиладиган квоталар сонини кўпайтиришга келишиб олди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1.24K🥱151🔥44🙏36❤34😁29👀16👌11🏆9☃6🤩6
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатардаги элчихонамиз масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Доҳада яна бир йирик иш берувчи компания раҳбари Muhammad Al-Suvaydiy билан учрашув ўтказди.
Навбатдаги янги ҳамкор Қатардаги энг йирик тиббиёт муассасаси "Hamad Medical Corparation" бўлиб, мамлакатда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг 90 фоизи ушбу муассаса ҳиссасига тўғри келади.
Мулоқотда, бугунги кунда Қатарда умумий ҳисобда 12 минг ҳамшира мавжуд бўлса, шундан атиги 70 нафари қатарликлар, қолгани чет элликлар экани таъкидланди.
Учрашувда "Hamad" тиббиёт муассасаси ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорликка келишиб олинди.
Ҳамкорлар йилига 1000 нафар ҳамширага эҳтиёжи борлигини билдирган бўлса, Ўзбекистон томони мамлакатимизда иш берувчи талаби асосида мақсадли тайёрлашга барча шароитларни яратишини таъкидлади.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍275❤15✍14😁13😴10🤨7🤔6🔥5🤩4👌3
Ўйланманг, хорижда ишлаётган бўлсангиз ҳам ҳимоя қилинасиз!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги ва Россиянинг "Меҳнат низоларини ҳал қилиш маркази" нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Меморандум доирасида Россия Федерациясида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ўзбекистонликларга меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича БЕПУЛ юридик ёрдам кўрсатилади. Яъни, иш берувчилар билан меҳнат соҳасидаги низоларни ҳал қилишда медиация* усулида юридик кўмак берилади.
*Медиация - бу низоли томонлар ўртасидаги муносабатларни тиклаш ва келишувга эришиш учун медиаторнинг ёрдами билан амалга ошириладиган ҳуқуқий ёрдам тури.

2🤣237👍168🥱18🔥14😁12❤11😴9👌4🤨3🤗3🤔2
Бу ҳақда Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси масъулларидан иборат делегациянинг Латвия Фаровонлик вазири Улдис Аугулис билан Ригада ўтган учрашувда маълум қилинди.
Унда ўзбекистонлик ишчи кучига Латвияда муносабат ижобий эканлиги ва ҳамюртларимиз яхши таассурот қолдираётгани таъкидланди.
Бугунги кунда ушбу давлатда 4000 дан ортиқ юртдошларимиз меҳнат фаолиятини олиб бормоқда. Учрашувда бу рақамни янада кўпайтиришга икки томонда ҳам истак борлиги таъкидланди. Шу боис, ишчилар сонига квоталар белгиланмайди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍535🤷♂38🤔25🥱13🔥11👌10❤7⚡7🎅5😁2
Ригадаги навбатдаги учрашув Латвия Ички ишлар вазирлигининг Парламент котиби Игорь Раевс ҳамда вазирлик масъуллари билан бўлиб ўтди.
Мулоқотда, Латвияда ишлаш истагида бўлган Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз, тартибли ва ташкиллаштирилган тарзда жалб қилиш, ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.
@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍405🥱26❤20🤣13🔥10😁6👌4🤗2🆒2🫡1
Ҳайдовчилик ва унга қизиққанлар учун Латвиядан яхши янгилик!
Латвиядаги йирик логистика компанияси - “Kreiss” билан ўтказилган музокараларда фуқароларимизни ташкилий тартибда ишга жойлаштириш, Ўзбекистонда “Kreiss”нинг юк автотранспорти ҳайдовчиларини тайёрлов ўқув марказларини ташкил этиш ҳамда 2025 йилда ўзбекистонлик 400 нафар юк автотранспорти ҳайдовчисини “Kreiss” компаниясига ишга жойлаштиришни ўз ичига олган ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

“Kreiss” 2024 йилда 215 мингта халқаро юк ташишни амалга оширган. Компаниянинг 1500 та автотракдан иборат ўз автопарки мавжуд. 3000 нафар ходим ишлайди, улар орасида бир гуруҳ ўзбеклар ҳам бор.
@uzmigration
2👍370🔥18👌11🤷♂5❤2🥰2💯1