Migratsiya agentligi
68.2K subscribers
508 photos
297 videos
250 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇶🇦Ўзбекистон ва Қатар расмийлари Доҳада муҳим учрашувлар ўтказишмоқда. Меҳнат вазирлиги квоталар сонини кескин оширишга тайёр

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси мутасаддиларидан иборат делегация аъзоларининг Қатар давлати Меҳнат вазири ўринбосари Shayna Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy билан ўтказган учрашувида сўз борди.

Мулоқот ҳар томонлама конструктив кечди. Najva хоним мамлакатида ишчи кучига талаб юқори эканлигини алоҳида қайд этди. Қатарга малакали ишчи кучини жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон билан катта лойиҳаларни амалга ошириш имконияти борлиги таъкидланди.

"Ҳозирда Қатарда 560 нафар ўзбекистонлик турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб боряпти. Бу томонлар ўртасидлаги мавжуд салоҳиятни намоён этмайди. Буни бир неча каррага кўтариш учун имкониятлар бор. Айни омилларга эътибор қилиб, биз Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликга, Қатар Меҳнат вазирлиги сифатида ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширишга тайёрмиз,

- деди Қатар Меҳнат вазири ўринбосари Shayha Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy.

Учрашувда муҳим ҳужжатга қўл қўйилди.


Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ўз ичига тиббиёт, туризм, меҳмонхона бизнеси, IT, муҳандислик ва бошқа соҳалар мутахассисларини Қатар бозорига йўналтириш имконини беради. “Jusour” компанияси иш берувчиларнинг жуда катта тармоғи билан ҳамкорлик қилади ва бу иш ўринларини тезкор топиш ва жойлаштиришга хизмат қилади.

Қатарда ишламоқчи бўлган номзодларни Ўзбекистонда тил ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Учрашувда, Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди.

🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍371🤣25🔥1914😢109🤔3😁2🥰1🙏1
🇶🇦Қатарда ишлаш истагида бўлганлар учун 10 кун муддатда ишчи визаси чиқади

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатардаги элчихонамиз масъулларидан иборат делегация аъзоларининг Қатар Ички ишлар вазирлиги Паспорт бош бошқармаси бошлиғи, генерал Muhammad Ahmat al Atiq ad-Dusariy билан бўлган учрашувида маълум қилинди.

Мулоқотда, Қатарда вақтинчалик ишлаш истагида бўлган юртдошларимизнинг ишчи визаларини олиш тизимини енгиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

“Қатар давлати Меҳнат ва Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонлик ёшларни мамлакатимиз компанияларига ишга жойлаштиришни қўллаб-қувватлайди ва уларга виза бериш жараёнини максимал енгиллаштириб 10 кун ичида тақдим қиламиз”,

- деди Генарал Dusariy.


@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍661🤔2523🔥19🤩12🤷‍♀10😁8👀1
🇬🇧 Буюк Британиядаги рекрутинг компаниялар вакиллари билан онлайн учрашув ташкил қилинди

Мулоқот Миграция агентлиги, Халқаро миграция ташкилоти (МОМ), Буюк Британиянинг Seasonal Workers Scheme (SWS) лойиҳаси доирасида фаолият юритувчи расмий операторлар ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи ALP (Ишчи кучи етказиб берувчилар асоциация) ҳамда GLAA (Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ташкилот) ташаббуси билан ўтказилди.

Унга Буюк Британиянинг Ўзбекистон билан ишлаб келаётган икки компанияси билан бир қаторда "Agri-HR-Ltd", "Fruitful jobs LTD", "Concordia Charity" каби янги рекрутинг ташкилотлари раҳбарлари ҳам жалб қилинди.

Англиядаги мавсумий ишларга ўзбекистонликларни жалб қилиш механизмлари атрофлича муҳокама қилинди. Номзодларни топиш, саралаш, имтиҳон жараёнларини шаффоф ташкил қилиш бунда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.

Агентлик раҳбарияти Англиянинг Ўзбекистон билан ишлаш истагидаги барча рекрутинг операторлари билан шартнома тузиб, мамлакатимиз фуқаролари учун ажратиладиган квоталар сонини кўпайтиришга келишиб олди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1.24K🥱151🔥44🙏3634😁29👀16👌11🏆96🤩6
🇶🇦Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларига энди Қатарда ҳам ишлаш имконияти очилмоқда

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қатардаги элчихонамиз масъулларидан иборат Ўзбекистон делегацияси Доҳада яна бир йирик иш берувчи компания раҳбари Muhammad Al-Suvaydiy билан учрашув ўтказди.

Навбатдаги янги ҳамкор Қатардаги энг йирик тиббиёт муассасаси "Hamad Medical Corparation" бўлиб, мамлакатда кўрсатилаётган тиббий хизматларнинг 90 фоизи ушбу муассаса ҳиссасига тўғри келади.

Мулоқотда, бугунги кунда Қатарда умумий ҳисобда 12 минг ҳамшира мавжуд бўлса, шундан атиги 70 нафари қатарликлар, қолгани чет элликлар экани таъкидланди.

Учрашувда "Hamad" тиббиёт муассасаси ва Миграция агентлиги ўртасида ҳамкорликка келишиб олинди.

Ҳамкорлар йилига 1000 нафар ҳамширага эҳтиёжи борлигини билдирган бўлса, Ўзбекистон томони мамлакатимизда иш берувчи талаби асосида мақсадли тайёрлашга барча шароитларни яратишини таъкидлади.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5👍2751514😁13😴10🤨7🤔6🔥5🤩4👌3