Migratsiya agentligi
68.2K subscribers
510 photos
298 videos
251 links
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
Download Telegram
🇷🇺Миграция агентлиги вакиллари Россияда ишлаб юрган ҳамюртларимизнинг шарт-шароитларини ўрганиб сайёр қабуллар ўтказмоқда

Хабарингиз бор, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни аниқлаш, танловларга жалб қилиш, қулай ва шаффоф бўлган “Бир иш берувчи – бир ҳудуд” тамойили асосида танловларни самарали ташкил этишга киришган.

Россия Федерацияси иш берувчилари томонидан тақдим этилаётган таклифларни тўлақонли ўрганиш, ишчилар учун яратилган яшаш ва меҳнат шароитлари билан яқиндан танишиш ва Россиянинг турли ҳудудларида вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётаган юртдошларимиздан хабар олиш мақсадида Агентлик ишчи гуруҳи ушбу давлатда бўлиб турибди.

Москва шаҳри ва вилояти, Санкт-Петербург, Перм шаҳарлари, Свердловск вилояти, Ставропол ўлкаси, Татарстон Республикаси (Қозон), Ямало Ненеск автоном округива Амур вилояти (Благовещенск)да ишлаётган ватандошларимиз билан сайёр учрашувлар ташкил этилмоқда.

Унда, ишчи гуруҳ аъзолари Ўзбекистон ҳамда Россия миграция қонунчилигидаги муҳим ўзгариш ва янгиликлар моҳиятини кенгроқ тушунтириш билан бирга, мурожаатлар, мавжуд муаммоларни ҳал қилиш чораларини кўришмоқда.

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍130🤣62🤷‍♂14🥱108🔥5🤨5😢4💋2🤗2🏆1
🇸🇦Саудия Арабистонида ишловчилар учун имкониятлар кенгаяди

Бу ҳақда бугун Миграция агентлиги раҳбарияти ва Саудия Арабистонининг “Al Arkkan Training Center” компанияси вакиллари билан бўлган учрашувда маълум қилинди.

“Al Arkkan Training Center” – туризм, транспорт, банк-молия, коммуникацион технологиялар, тиббиёт ва таълим йўналишларида фаолият юритади.

Мулоқотда Агентликда тўпланган ижобий тажрибаларидан келиб чиқиб, тилга мақсадли тайёрлаш бўйича марказлар фаолиятини йўлга қўйиш яхши самара бериши қайд этилди.

Муҳокамада, биринчи навбатда ҳамшира мутахассислигига эга юртдошларимизни инглиз тилига ўқитиш ва қисқа муддатли касбий кўникмаларини ошириш, иккинчи йўналишда нолдан тўлиқ тил ва касбга тайёрлаш таклифи ўртага ташланди. Томонлар ушбу лойиҳани маъқуллаб, тезда ишга тушириш ва жорий йилнинг иккинчи ярмида Саудия Арабистонидаги тиббиёт клиникаларига ишга жойлаштиришга келишиб олди.


Ойлик маошлари 1500-2000 АҚШ долларидан ошиши ва иш берувчи талаблари ўта оғир эмаслиги, иш ва яшаш шароитларининг яхшилиги номзодлар сонига сезиларли тасир кўрсатиши табиий.

Шунингдек, юк автомобиллари учун ҳайдовчилар тайёрлаш, меҳмонхона ва умумовқатланиш соҳасида хизмат кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик ўрнатишга келишиб олинди.

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1👍340🙏1615🤔5👌5🤗4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇯🇵Миграция Агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида ишлаб чиқилган «Japan Career Portal» онлайн платформаси ишга тушди

Хўш, у қандай имкониятлар беради?

@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍8412🤷‍♂11👌4🥱1
🇯🇵Энди Япония янада яқинроқ!

Бугун Миграция Агентлиги ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) ўртасида ишлаб чиқилган “Japan Career Portal”ни расмий ишга тушириш маросими бўлиб ўтди.

Тантанали маросимда Миграция Агентлиги директори Беҳзод Мусаев ва Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) президети жаноб Akihiko Tanaka иштирок этди.

Маросимда қайд этилганидек, ушбу порталнинг ишга туширилиши икки давлатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини мустаҳкамлашда муҳим воқеа ҳисобланади. Бу JICAнинг Марказий Осиёдаги мана шу йўналишдаги биринчи лойиҳаси бўлиб, Япониянинг саноат секторида ишга жойлаштириш орқали инсон капитали ривожини таъминлашга хизмат қилади.

“Умид қиламанки, Марказий Осиё давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда ишга туширилган ушбу портал Японияда ўқиш, ишлаш ва малака ошириш истагидаги ўзбекистонлик ёшларга, мутахассисларга самарали кўмакчи бўлиб хизмат қилади",

- деди JICA президети Akihiko Tanaka.

“Japan Career Portal” Ўзбекистон фуқароларига Японияда меҳнат миграцияси, таълим ва яшаш имкониятлари ҳақида ишончли маълумотларни тақдим этувчи универсал платформа саналади. Бундан ташқари, япониялик иш берувчиларга ўзбекистонлик мутахассисларнинг салоҳияти ва касбий сифатлари ҳақида тўлиқ маълумотлар тақдим этиб борилади.

Шунингдек, Япониянинг "Махсус малакага эга ишчи" дастури доирасида Ўзбекистон учун соҳалар тармоғини кенгайтириш, япон тили ва малака курслари сонини кўпайтириш, Япониянинг йирик иш берувчи ва рекрутинг компанияларини ҳамкорликка жалб этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Порталда ўзбек, рус ва япон тилларида маълумотлар мавжуд бўлиб, уни ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб боришингиз мумкин.

сайт: japancareer.uz
телеграм: (https://xn--r1a.website/JAPAN_CAREER_PORTAL),
YouTube (@JapanCareerPortal),
Instagram (japan_career_portal)
Android фойдаланувчилари учун Google Playда "Japan Career" иловаси мавжуд.

🌐Migratsiya agentligining "xorijda ish" e’lonlar kanali
🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍21617🥱1711🤔9🔥7👌4😍41😢1
🇶🇦Ўзбекистон ва Қатар расмийлари Доҳада муҳим учрашувлар ўтказишмоқда. Меҳнат вазирлиги квоталар сонини кескин оширишга тайёр

Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси мутасаддиларидан иборат делегация аъзоларининг Қатар давлати Меҳнат вазири ўринбосари Shayna Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy билан ўтказган учрашувида сўз борди.

Мулоқот ҳар томонлама конструктив кечди. Najva хоним мамлакатида ишчи кучига талаб юқори эканлигини алоҳида қайд этди. Қатарга малакали ишчи кучини жалб қилиш юзасидан Ўзбекистон билан катта лойиҳаларни амалга ошириш имконияти борлиги таъкидланди.

"Ҳозирда Қатарда 560 нафар ўзбекистонлик турли соҳаларда меҳнат фаолиятини олиб боряпти. Бу томонлар ўртасидлаги мавжуд салоҳиятни намоён этмайди. Буни бир неча каррага кўтариш учун имкониятлар бор. Айни омилларга эътибор қилиб, биз Ўзбекистондан малакали ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорликга, Қатар Меҳнат вазирлиги сифатида ўзбекистонликлар учун квоталар сонини кескин оширишга тайёрмиз,

- деди Қатар Меҳнат вазири ўринбосари Shayha Najva Bint Abdulrahmon Al-Soniy.

Учрашувда муҳим ҳужжатга қўл қўйилди.


Миграция агентлиги ва Қатарнинг энг йирик давлат рекрутинг компанияси “Jusour” билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ўз ичига тиббиёт, туризм, меҳмонхона бизнеси, IT, муҳандислик ва бошқа соҳалар мутахассисларини Қатар бозорига йўналтириш имконини беради. “Jusour” компанияси иш берувчиларнинг жуда катта тармоғи билан ҳамкорлик қилади ва бу иш ўринларини тезкор топиш ва жойлаштиришга хизмат қилади.

Қатарда ишламоқчи бўлган номзодларни Ўзбекистонда тил ва касбга тайёрлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади. Учрашувда, Ўзбекистоннинг меҳнат миграцияси соҳасидаги салоҳияти тақдимоти ҳам ўтказилди.

🌐@uzmigration
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3👍371🤣25🔥1914😢109🤔3😁2🥰1🙏1