Savdo-sanoat palatasi
25K subscribers
12.2K photos
1.71K videos
140 files
11.5K links
Oʼzbekiston Savdo-sanoat palatasi rasmiy kanali

facebook.com/uzchamber
instagram.com/uzchamber
youtube.com/uzchamber
https://chamber.uz

Murojaat va takliflar uchun 24/7:
+998 (78) 150-60-06
Download Telegram
Forwarded from Hukumat Komissiyasi
"Қорақўрғон" замонавий сайёҳлик мажмуаси, Қува тумани
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Forwarded from Hukumat Komissiyasi
Флоат-ойна ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш лойиҳаси амалга оширилаётган "KVARTS" АЖ, Қувасой шаҳри
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
Forwarded from Hukumat Komissiyasi
Автомобиль ойналари ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошираётган "AVTOOYNA" МЧЖ, Фарғона шаҳри.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍53
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга янги имкониятлар: тадбиркор таклифи — Президент қарорида

✔️ Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан 2025 йил 2 ноябрь куни ўтказилган очиқ мулоқотда “GLOBAL PETROCHEMICAL GROUP” МЧЖ раҳбари Гулямов Акмал давлат харидлари тизимида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни тизимли қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлади.

Ушбу таклиф Президентнинг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ–259-сон Фармонида ўз аксини топди. Ҳужжат маҳаллий бизнес учун қатор янги имкониятларни белгилаб берди:

✔️Давлат буюртмачиларининг харид режалари эълон қилингач, ушбу маълумотлар маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга автоматик электрон хабарнома орқали юборилади.

✔️ 2026 йил 1 январдан қиймати БҲМнинг 250 бараваригача бўлган харидлар бўйича маҳаллийлаштириш даражаси 30%дан юқори бўлган ишлаб чиқарувчилар билан 3 йилгача тўғридан-тўғри кафолатли (офтейк) шартномалар тузишга рухсат берилади.

✔️ Бюджет ва корпоратив буюртмачилар харидларни амалга оширишда аввало маҳаллий ишлаб чиқарувчилар имкониятини мажбурий тартибда кўриб чиқади.

✔️ Бюджет буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида махсус маҳаллий аукцион савдолари жорий этилади. Бу савдолар электрон аукцион тартибида, бошланғич нархни пасайтириш орқали, 2 иш куни давомида ва шартнома қийматига оид чекловларсиз ўтказилади.


Натижа нима?

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар давлат буюртмалари ҳақида эртароқ хабардор бўлади, узоқ муддатли шартномаларга эга бўлиш имконияти ошади ва ички бозорда барқарор ишлаш учун мустаҳкам асос яратилади.

Бу эса давлат харидлари тизими орқали миллий ишлаб чиқаришни рағбатлантиришнинг аниқ амалиётидир.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичик низо — катта муаммо: тадбиркорлар таклифи ислоҳотга туртки берди

✔️ Савдо-саноат палатаси ташаббуси билан 2025 йил 7 июль куни давлат харидларида иштирок этаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда бизнес ва амалиётда учраётган реал тўсиқлар муҳокама қилинди.

Мулоқотда “Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси” раҳбари Анвар Мухитдинов тадбиркорлар номидан муҳим масалани кўтарди. Унинг таъкидлашича, амалдаги қонунчиликка кўра давлат харидларига доир барча шартномалар бўйича низолар фақат суд тартибида ҳал этилади.

Аммо бу тартиб айниқса кичик ҳажмдаги шартномалар (хусусан, 300 БҲМгача бўлганлари) учун ҳам буюртмачи ва етказиб берувчилар томонидан қўшимча вақт ва харажатлар сарфланишига олиб келмоқда.

👍Кўтарилган ушбу масала Президентнинг 2025 йил 26 декабрдаги ПФ–259-сон Фармонида ўз аксини топди.

Фармонга мувофиқ, тегишли вазирлик ва идораларга давлат харидлари соҳасидаги низоларни судгача ҳал қилиш амалиётини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилди.


Ушбу ташаббус келгусида низоларни тезроқ, соддароқ ва кам харажат билан ҳал қилиш имконини бериб, тадбиркорлар учун янада қулай муҳит яратишга хизмат қилади.

🕊Telegram 📱Instagram 📱Facebook 📺Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
5