UZBOOM
264K subscribers
18.8K photos
44.3K videos
69 files
11.6K links
🇺🇿 Энг сўнги янгиликлардан ва қизиқарли видеолардан хабардор бўлинг!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Uzboom_Murojaatbot

Реклама: @otash_media_uz
Download Telegram
#Расман

❗️“Ташаббусли бюджет”нинг 2025-йилги 2-мавсумида 826 та маҳаллага танаффус берилади.

Жорий йилги 1-мавсумда 2 011 та маҳалла ғолиб бўлди, шундан 329 таси илк бор. 2024-йилги 2-мавсумда ҳам ғолиб чиққан 826 та маҳалла бу мавсумда такроран ғолиб деб топилди.

Шу сабабли, ушбу маҳаллалар 2025-йилги 2-мавсум ва 2026-йилги 1-мавсумларда танаффус олади.

Бу маҳаллалар ва улардаги мактаб, боғча, шифохона ва бошқа ташкилотлар мазкур мавсумларда лойиҳа билан қатнашолмайди.

Танаффус бериладиган маҳаллалар рўйхати “Очиқ бюджет” порталида эълон қилинади.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
UZBOOM
#АНА_ХОЛОС #ТАРҚАТИНГ ❗️52 та радар камерани уриб синдирган ака 😳 1 млрд сўм жарима тўлаши керак энди. 77 МИНГ  ДОЛЛАР БЎЛАРКАН... 👉 @UZBOOM
#Расман

⚡️ 52 камера тош билан эмас, пневматик милтиқ билан отиб синдирилган!

Аниқланишича, 1976-йилда туғилган М.С. Андижон шаҳри ҳудудидаги 29 та чорраҳага ўрнатилган “TELECOM SOFT” МЧЖга тегишли бўлган 51 дона фото ва видео қайд қилиш дастурий-техник воситалари ва 1 дона “Hikvision” русумли радар комплексига, ўзига тегишли бўлган “SRKET” русумли пневматик милтиқдан ўқ отиш орқали қасддан шикаст етказиб,  жами 1 млрд 147 млн сўм моддий зарар етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 173-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

❗️Роддомларда суюнчи пули сўраганлар жавобгарликка тортилади!

Агар Туғруқхонада, Давлат шифохоналарида Коррупцияга (таъмагирлик, порахўрлик, СУЮНЧИ ПУЛИ) дуч келсангиз "1003" қисқа рақамига хабар беришингиз сўралади.

Хабар берувчининг шахси 100% сир тутилиши кафолатланади.

Бу хабарни максимал группаларга ва яқинларга тарқатинг, кўпчиликка етиб борсин.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #РАСМАН

❗️Энди 200 минг доллар тўлаган чет ел фуқороси Ўзбекистонда 5 йил яшаш гувохномасига эга бўлиш мумкин.

2025-йил 1-июндан хорижий давлатлар фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 200 минг АҚШ доллари ҳамда уларнинг ҳар бир оила аъзосига (турмуш ўртоғи, фарзанди ва ота-онаси) 100 минг АҚШ доллари миқдоридаги тўловлар эвазига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномаси 5 йил муддатга соддалаштирилган тартибда берилади — президент фармони.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

Қора "Gentra"дагилар "гашиш" гиёҳвандлик моддасини истеъмол қилишгани маълум бўлди.

30 тадан ошиқ машинани дабдала қилган "Gentra" ичидаги қизларнинг айримлар фоҳишалик билан ҳам қўлга тушган экан. 4 нафар қиз ва 1 нафар йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

❗️Энди янги автотранспортни онлайн рўйхатдан ўтказиш мумкин.

Бугундан my.gov.uz орқали автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш имкони синов тариқасида йўлга қўйилди.

Ҳозирча фақат Тошкент шаҳридаги "Файзобод" РЎ ва ИО бўлимида синовдан ўтказилмоқда. Муваффақиятли бўлса, бошқа ҳудудларда ҳам жорий этилади.

Ариза беришда икки усулдан бири танланади:
РЎ ва ИО бўлимига бориш орқали;
Сайёр хизмат — ЙҲХХ ходими уйингизга келади (қўшимча тўлов асосида).
Тўловлар (БҲМ асосида):
Рўйхатдан ўтказиш: 6.84 баробар;
Давлат рақами: 3.5 баробар;
Техпаспорт: 0.7 баробар;
Техник кўрик: 0.1 баробар.
Сайёр хизмат (10 км.гача):
1 кунда: 4 баробар;
3 кунда: 3 баробар;
5 кунда: 2 баробар;
10 км.дан ортиқ — ҳар км. учун 0.05 баробар қўшилади.


Ариза бергандан сўнг, тўлов қилинса, Файзобод РЎ ва ИОга бориб, белгиланган рақамни айтасиз, кўрик ўтказилади ва сизга рақам ҳамда техпаспорт берилади.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан қуйидаги кунлари дам олинади:


🔹 9-май (жума) — Хотира ва қадрлаш куни;
🔹 10-май (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун дам олиш куни, 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун иш куни;
🔹 11-май (якшанба) — дам олиш куни.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

❗️Президент қарорига мувофиқ, кибержиноятларга қарши курашиш кучайтирилади. Банклар ва тўлов ташкилотлари ахборот хавфсизлигига риоя қилмагани учун келтирилган моддий зарар улар ҳисобидан ундирилади. Шахсий маълумотлардан кибержиноятда фойдаланишга йўл қўйганлар жавобгарликка тортилади. Камчиликлар учун масъул ташкилотлар рўйхати эълон қилинади ва замонавий ҳимоя тизимлари жорий этилади.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

Дрифт ва "шашка" қилиш тақиқланди – жарима деярли 10 миллион сўм! 

Энди хавфли ҳайдовчилик, дрифт ва тартибсиз ҳаракатланиш учун 9,375 миллион сўмгача жарима ва 1-2 йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш жазоси қўлланилади. 

Агар ҳайдовчи яна йўлда "шоу" уюштирмоқчи бўлса, жарима 18,75 миллион сўмгача ошади ёки у 15 суткага қамалади. Ёдда тутинг, йўлларда эҳтиёт бўлинг!

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

❗️Қозоғистон билан чегарадаги “Довуд ота” пости яна тўрт ойга ёпилди.

Постдан ўтиш чеклови 2025-йил 1-сентябргача узайтириди.

Қозоғистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат даромадлари қўмитаси хабарига кўра, қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан Қозоғистон Ўзбекистон томонига чегарадан ўтиш чекловини яна 4 ойга — 2025-йил 1-сентябргача узайтириш таклифи билан расман мурожаат қилган. Ўзбекистон ташаббусни қўллаб-қувватлаган

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

Ўзбекистонда 1-июндан барча ишчи-ҳодимларга ойнинг 2-ҳафтасида мажбурий дам олиш жорий этилади.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР #РАСМАН

⚡️ Эртадан бошлаб ҳайдовчилар учун жарима балллари амалиётга киритилади!

Энди қоидабузарликлар учун махсус жарима балллари ҳисобланади. Балллар қуйидаги ҳолатларда берилади:

🚗 Давлат рақамларисиз ҳаракатланиш — 1 балл
🔊 Овоз сигналини ўзгартириш ёки қўшимча сигнал ўрнатиш — 0.2 балл
🚦 Тезликни ошириш:
• 20 км/соатгача — 0.5 балл
• 20–40 км/соат — 1 балл
• 40–60 км/соат — 1.5 балл
• 60 км/соатдан ортиқ — 2 балл
🚨 Қизил чироқда ўтиш ёки белгиларига риоя қилмаслик — 1 балл
⚠️ Хавфли ҳаракат (бошқалар ҳаётига таҳдид солса) — 1.5 балл
⛔️ Нотўғри қуйиш, обгон ёки темир йўл қоидаларини бузиш — 1 балл
🏃‍♂️ ЙТҲдан қочиб кетиш — 2 балл

Агар 1 йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи кўпи билан 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Расман

⚡️ Хитой бугундан Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кунлик визасиз режим жорий қилди!

1-июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз сафар қилишлари мумкин. Бунда муддат 30 кундан ошмаслиги лозим. Визасиз режим ўқиш, меҳнат ва медиа фаолияти билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

⚡️ Чиқиндидан қарзи борлар энди электр энергияси учун тўловни амалга оширолмайди.

2025-йил 8-июндан бошлаб чиқинди учун тўловлар электр энергияси тўловлари билан интеграция қилинган тартибда амалга оширилмоқда.

Ушбу ўзгариш доирасида, чиқиндиларни олиб кетиш хизматлари бўйича қарздорлиги мавжуд бўлган истеъмолчиларга огоҳлантирув хабарлари қисқа SMS хабарлари кўринишида юборилмоқда.

👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Расман

❗️Президент фармони билан:

2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, нафақалар ҳамда кам таъминланган оилаларга болалар нафақалари ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

▪️Ёшга доир энг кам пенсия 918 минг сўм, ногиронлик пенсияси 1 миллион 12 минг сўмни ташкил этади.

▪️Кам таъминланган оилаларга болалар нафақасининг ҳар ойлик миқдори:
3 ёшгача бўлган битта кичик фарзанди учун — 360 000 сўм,
3 ёшдан 18 ёшгача бўлган битта фарзанди учун — 275 000 сўм,
оиланинг иккинчи фарзанди учун қўшимча — 165 000 сўм;
оиланинг учинчи ва ундан кейинги ҳар бир фарзанди учун қўшимча — 110 000 сўм;

▪️Кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдамнинг ойлик миқдори 420 000 сўм этиб белгиланди.

Шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори амалдаги 1 млн 155 минг сўмдан 1 млн 271 минг сўмга оширилди.


👉 @UZBOOM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМАН

⚡️ Барча идораларда давлат хизматчиларининг оила аъзолари учун "оилавий кунлар" ташкил этилади - Президент фармони.

Ушбу чора-тадбирлар давлат хизматчиларига муносиб шароитлар яратиш мақсадида президент фармонига мувофиқ қабул қилинди.

👉 @UZBOOM
#РАСМАН #ТЕЗКОР

⚡️ Доллар Ўзбекистонда рекорд даражада қулашда давом этмоқда.

Сўмнинг эса қадри ошмоқда.

Эртадан 1 АҚШ долларининг расмий курси 12 минг 410,99 сўм (-85,95 сўм) этиб белгиланди.

ДОЛЛАР ОШДИЮ ДЕБ НАРХНИ КЎТАРИБ ОЛГАНЛАР, НАРХЛАРНИ ЭНДИ СЕКИН ТУШИРСА БЎЛАВЕРАДИ...

🚀 Яқинларга улашиб қўйинглар!

👉
@UZBOOM
#РАСМАН

Магистратурага қабул бошланди.

2025–2026 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни my.edu.uz платформаси орқали 30 июлгача (шу куни ҳам) давом этади.

Магистратура мутахассисликлари танловларида белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

👉 @UZBOOM
#РАСМАН

⚡️ Араб давлатлари илк бор ҲАМАСни қоралаб, ундан қуролсизланишни талаб қилишмоқчи — бу келаси ҳафтанинг бошида Нью-Йоркда БМТнинг вазирлар даражасидаги тадбирида содир бўлиши кутилмоқда.

«Бу қадам кўпроқ Европа давлатларини Фаластин давлатчилигини тан олишга ундайди», — деди Франция ташқи ишлар вазири.

👉 @UZBOOM
#Tезкор #Расман

Мигрантларга Санкт-Петербургда курьер бўлиб ишлаш тақиқланди

Губернатор Беглов тегишли қарорни имзолади.

Бундан аввал Сакт-Петербургда мигрантларга таксида ишлаш ҳам тақиқланган эди.

РОССИЯДАГИ ВАТАНДОШЛАРГА ЮБОРИБ ҚЎЯМИЗ.

✔️ @UZBOOM - ЁШ БОЛАЛАРГА ТАҚИҚЛАНАДИ! КАТТАЛАР УЧУН!  БИЗГА ҚЎШИЛИНГ!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM