Teamwork.uz (фриланс площадка)
9.07K subscribers
186 photos
46 videos
17 files
1K links
Tez, oson va hamyonbop IT bo'yicha mutaxassislar va vazifalar topish platformasi.
===
Платформа для поиска удаленных исполнителей и задач.

Topshiriq berish bo'yicha:
Teamwork.uz

Reklama joylashtirish bo'yicha:
@teamwork_support
@shohruh_mir2
Download Telegram
Forwarded from Allaev Uz
Муҳожирликни романтизатсия қилишда давом этмоқдамиз.

Биздан инсонлар ташқарига чиқиши, бошқа мамлакатда ўзини топиши, бирор соҳа мутахассиси бўлишини иқтисодий томондан яхши жараён деб биламан. Улар жўнатадиган пул оиласи ва мамлакат иқтисодиётига фойдали эканлигидан ташқари, маълум бир маънода бу тайёр экспертиза ва тажриба. Қанчадир миқдорда муҳожирлар барибир қайтади, улар ўзи билан тажрибасини олиб қайтади. Меҳнат бозори ва бизнес муҳити мафтункорроқ бўлса, қайтиш кўпаяди.

Кўпчилик ўйлайди: чет элга кетсам, ҳар ойда бир уй пул топаман. Лекин аслида ҳеч ким сени чемоданда пул кўтариб кутиб тургани йўқ. Аслида, пулсиз ҳам ҳеч ким кутиб тургани йўқ. Ҳатто иш жойи ҳам муаммо. Тилни билмасанг, орқага эмас – пастга қараб силжишинг мумкин. У ерда ҳам ҳаёт осон эмас, сиёсий популистлар у ерда ҳам бор ва аҳолининг бир қисмини муаммолар сан каби муҳожирлар сабаб эканлигига ишонтиришган. Мигрантмисан, ҳар куни бўлмаса ҳам ҳар замонда бегоналигингни ҳис қилдиришади, дискриминацияга ҳам чидайсан.

Буни кўтарсанг, меҳнат бозорига келганда ким эканлигинг эмас — нима қила олишинг муҳим бўлади. Очиқ бозор ва рақобат.

Муҳожирлик — бу қийин қарор, нони оғир. Янги жой, янги маданият, янги қоидалар. Кўчага чиқиб йўл сўраш ҳам қўрқинчли бўлиши мумкин. Оилангдан узоқда, бегоналар орасида, ҳар куни ўзинг учун курашишинг керак бўлади.

Бошида деярли ҳар ким юрагини тишлаб оғир ишларни қилади, кечаси шифтга қараб “шу тўғрими?” деб ўйлайди, қувонч, соғинч, ғурур, хўрликни бир пайтда ҳис қилади. Ўзбескитонда қайсидир биринчи дунё мамлакатига кетган одамни бой бўлиб кетди, маза қилиб юрибди деб мақтаб юришганда, у учма-уч пул етказиб, қарзга бўлсада уйга пул жўнатиб, ундан ташқари идиш-товоқ ювиб ёки юк ташиб юрган бўлиши мумкин. Меҳнатнинг ёмони йўқ. Муҳими муҳожирлик эртакдаги ҳаёт эмаслигини тушуниб етиш.

Аммо чидаган инсон мослашади. Меҳнаткаш бўлса, қадри билинади. Вақт ўтиб, орзу қилган ҳаёт эмас, ҳақиқатли ҳаётга эга бўлади.

Муҳожирлик хато эмас. Лекин оддий ҳам эмас. Бунга тайёр бўлмасанг, бориб ҳам йўқ бўлиб кетишинг мумкин.

Ким чет элда юриб, ўзини топган бўлса — у ҳақиқатдан ҳам нимадирда кучли одам.

Бугун ўз муаммоларидан қочиш учун суришни ўйлаётган инсонлар шуни тушуниб олиши зарур. Сурган билан муаммолар ечилмайди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам сан шахс сифатида ўсишинг, ривожланишинг, қийналиб йиллар давомида меҳнат қилиб ўзингни қуришинг зарур. Шу қийинчиликларга тайёр бўлиб сурсанг ўзингни топасан.

Бир сирни айтаман, бу қийинчиликлардан ўтсанг, Ўзбекистонда ҳам зўр мутахассис бўлиб яхши даромадга чиқиб олишинг мумкин.

PS: Кунига 12-14 соат ишлаб қийналиб юрган муҳожирларимиз фойдасига фақат Ўзбекистондаги ижтимоий баҳо яхшиланиши бор. Кимдир биринчи дунё мамлакатига кетдими, автоматик уни бой, маза қилиб юрибди деб фараз қилишади.


#hayot #mulohaza
@allaevuzb