Forwarded from Абдукаххор Ташмухамедов блоги
🤖 Сунъий интеллект анъанавий бизнес-моделларни қандай бузмоқда: Stack Overflow мисолида
Сўнгги йилларда сунъий интеллект (AI) тезкор ривожланиб, анъанавий бизнес-моделларни ўзгартирмоқда. Бунинг ёрқин мисоли – Stack Overflow. Бир пайтлар дастурчилар учун асосий манба бўлган платформа энди генератив AI моделлари туфайли ўз аҳамиятини йўқотмоқда.
❓ Нега Stack Overflow ўз позициясини йўқотмоқда?
🖥️ Stack Overflow дастурчилар учун жамоавий савол-жавоб платформаси сифатида фойдаланиб келар эди. Бироқ, ChatGPT каби сунъий интеллект моделлари пайдо бўлиши билан фойдаланувчилар энди аниқ ва тезкор жавобларни платформага мурожаат қилмасдан олиш имкониятига эга бўлди.
📉 Натижада, 2022 йилдан буён Stack Overflow’даги янги саволлар сони 76,5% га қисқарди.
📚 Бизнес учун қандай сабоқлар?
Stack Overflow сунъий интеллект инқилобига ўз вақтида мослашолмади:
1. ⏳ Сунъий интеллектни жорий этишда сусткашлик: Платформа AI’дан хизматларини яхшилаш учун фойдаланиши мумкин эди.
2. 📜 Эски модельга боғлиқлик: Фойдаланувчилар томонидан яратилган контентга суянган бизнес-модель эндиликда самарасиз бўлиб қолмоқда.
🚀 Рақобатбардош бўлиш учун компаниялар нима қилишлари керак?
🤝 Сунъий интеллектни маҳсулот ва хизматларга интеграция қилиш.
⚡ Фойдаланувчиларнинг ўзгарувчан талабларига тезкор жавоб бериш.
🔍 Қиймат таклифини қайта кўриб чиқиш.
🔑 Хулоса
Stack Overflow мисоли шунга ишора қиладики, технологияларни инкор қилиш ҳалокатли бўлиши мумкин.
🌟 Сунъий интеллект даврида фақат ўзгаришга тайёр бўлганларгина муваффақиятга эришади.

❓ Савол:
Сиз сунъий интеллектнинг бизнесга таъсири бўйича бошқа қандай мисолларни биласиз? Фикрларингиз билан бўлишинг!
👍5
Forwarded from Sherzod Shermatov
Kelajakda yaxshi daromad topish uchun Internetdagi vaqtingizni chet tili va zamonaviy kasblarni bepul o‘rganishga sarflang! Pulingizni ham birinchi navbatda ta’limga sarmoya sifatida kiritib, xalqaro IT sertifikatni olishgacha erishing va davlat tomonidan to‘liq IT ta’lim va sertifikatsiya xarajatlarini qoplab oling!
IT sohasidagi yuqori maoshli minglab vakansiyalar tahlilini onlayn Uzbekcoders.uz saytida ko‘rsa bo‘ladi.
Aynan shu sayt orqali bepul ta’lim olish, hamda sertifikatlar haqida va yoshlar uchun 100 imkoniyat haqida ham ma’lumotlarni o‘rganishingiz mumkin!
IT xizmatlari eksporti kompaniyalariga yaratilgan imkoniyatlarni ko‘rib oyiga 50 ta yangi chet ellik kompaniyalar yurtimizda o‘z ofislarini ochmoqdalar va ular so‘rayotgan asosiy talabi aynan chet tilini va zamonaviy kasblarni biladigan yoshlardir!
Ingliz tilidan tashqari Nemis, Koreys va Yapon tillarini biladigan mutaxassislarga ham talab juda yuqori.

👍6🔥1👌1
Тинчликнинг нархи ва қадри беқиёсдир. Унинг ҳақиқий қийматини эса урушни бошидан кечираётган халқлар яхши англашади. Ватан ҳимоясида хизмат қилаётган барча аскар ва хизматчиларни Аллоҳ ўз паноҳида асрасин. Мустақиллигимиз ва тинчлигимиз абадий бўлсин!
Байрам муборак!!!
@Teamwork_uz
Байрам муборак!!!
@Teamwork_uz
🔥10👏1
Forwarded from Paiziev24
Стартапларда фулл-тайм фокус ва тўлиқ ўзини бағишлаш ҳақида
Айрим стартап асосчилари билан гаплашганда, уларнинг асосий иш жойлари борлиги ва улардан бўш вақтларида стартап билан шуғулланишларини эшитаман. Бошқа ҳолатларда эса, асосчиларнинг мавжуд бизнеси бўлиб, улар учун стартап қўшимча лойиҳа сифатида қаралади. Бундай стартапларнинг муваффақиятга эришиш имконияти жуда паст.
Асосчиларнинг мантиқи қуйидагича: "Ҳозир ишлаб тураман ва бўш вақтда стартапим билан шуғулланаман." Бунинг сабаби одатда иссиқ иш жойини ёки яхши маошни ташлаб кетишга қўрқиш ёки мавжуд бизнесидан узилиб қолишни истамасликдир. Бундай ҳолатларда асосчи ўзини психологик жиҳатдан ҳимояланган ҳис қилади. Унинг миясида бошқа ташвишлар ва вазифалар бор, шунинг учун стартапнинг оғриқли муаммоларини — PMF (product-market fit) топиш, сотувни йўлга қўйиш ёки стратегик қарорлар қабул қилишни орқага суриб юборади.
Яқинда Uber асосчиси Трэвис Каланикнинг интервьюсини эшитдим. У компанияси ишга тушган вақтда жуда кўп қонунлар бузилгани сабабли бир қатор штатларда ва давлатларда уни қамашга ордер берилганини айтди. У ҳатто "Яқин орада қамалсам керак" деган таҳдид билан яшаган.
Мен ҳам ўзимизнинг ҳолатимизни эсладим. 2005 йили стартапимизни бошлаганимизда дўстим Озод Молия вазирлиги ИТ бўлимида ишлар эди. Уни икки ой давомида ишдан кетишга ишонтирган эдим. 2009 йилда ҳам даромадимиз йўқ эди — навигация (Navimax) маҳсулотимиздан. Продукт қайсидир маънода тайёр эди, лекин уни сотиш учун картографияга лицензия олиш керак эди. Бу учун 4 йилдан бери ҳаракат қилаётган эдик. Шунда олдимда катта риск масаласи турган эди: навигация маҳсулотимизни сотиш ва компанияга пул олиб келиш ёки лицензияни кутишни давом эттириш.
Умуман, пулимиз қолмагани учун жуда катта рискка борганмиз. Жуда қўрққанман. Стрессга тушиб йиғлаганим ҳам эсимда. Чунки сотув бошлангандан 6 ой ўтиб, корхонамизга текширув келган. Картография агентлиги бошлиги сузлари хали хам эсимда: “Агар давом эттирсанг камокда тирногинг тагига ток бериб улдиришади” деган эди. Агар бошқа даромад манбаимиз ва 4 йил умримизни факат шунга сарфламаганимизда, балки бу таваккалчиликка бормасдик. Балки кейинги лойиҳаларимиз ҳам бўлмасди.
Агар стартап сизнинг ягона фокусингиз бўлса, сиз ушбу муаммоларни ечишга мажбурсиз. Вақтингиз ва ресурсларингизни тикиб қўйганингиз учун ишдан четлашиш ёки лойиҳани ёпиш имконияти йўқ. Бу сизга кучли мотивация беради: сиз кўпроқ ишлайсиз, каттароқ таваккал қиласиз ва муваффақиятга эришиш учун барча имкониятларни ишлатасиз.
Шу билан бирга, баъзи ҳолатларда қўшимча иш стартап учун молиявий манба вазифасини бажариши мумкин. Асосчи бошқа ишдан келадиган даромад орқали ўз лойиҳасини дастлабки босқичда молиялаштириши мумкин. Бироқ, бу ҳолда ҳам аниқ режа ва самарали вақт бошқаруви талаб этилади.
Қўшимча иш сифатида бошланган кўплаб стартаплар узоқ вақт мобайнида муваффақиятсизликка учрайди ёки секин "ўлиб боради". Шунинг учун тажрибали венчур фондлар фулл-тайм фокуси йўқ бўлган асосчиларга сармоя киритишни афзал кўришмайди.
@paiziev24

❤2👍1🔥1
Forwarded from Bektosh Khatamov
Фокус.
Бир ишни севиб бажарсангиз, унга қанча вақт ва маблағ кетиши сизни умуман қизиқтирмайди, асосийси қилиш керак деган хаёл тўлиқ қамраб олади. Уйқудан олдин, уйқуда, турганингизда, ётганингизда шу иш ҳақида ўйлайверасиз.
Ана шунақа иш учраб қоладиган бўлса, уни асло қўйворманг, чунки у ҳаёт мазмунига айланиб қолади, шу ишга фокусни қаратинг, пул ва бошқа нарсалар ўзи сизни қувиб келаверади. Асосийси фокусни йўқотиб қўйманг.
@bektoshkhatamov

👍13🔥1
Forwarded from Temurning PM Blogi
Salom, salom! 🌟
Bugun Mahsulot menejeri sifatida ko'plab xatolar haqida gaplashmoqchiman. Har bir mahsulot menejeri o'z yo'lida xatolarni qiladi, lekin muhim narsa — ulardan saboq olish va o'zimizni yaxshilash. Keling, ko'rib chiqaylik, qanday xatolarni ko'pincha qilamiz va ulardan qanday qochish mumkin.
1. Reja qilmadik, shunchaki ishga kirishdik
Ko'plab mahsulot menejerlari boshlanishda rejalashtirishni unutishadi. Mahsulotni ishlab chiqish jarayonida, agar an'anaviy rejalar tuzilmasa, noaniqlik va kechikishlar yuzaga keladi.
Maslahat: Har bir loyiha uchun an'anaviy reja tuzish muhim. Har bir vazifani va vaqt oralig'ini oldindan belgilash kerak.
2. Foydalanuvchilarni unutish
Boshqa xato, foydalanuvchilarning ehtiyojlari haqida fikr olishni e'tiborsiz qoldirish. Mahsulotni ishlab chiqish jarayonida, foydalanuvchi tajribasini tushunish kerak, aks holda bizning mahsulotimiz foydalanuvchilarga kerak bo'lmasligi mumkin.
Maslahat: Foydalanuvchilardan fikr oling va ularga qulay mahsulot yaratishga harakat qiling. Mahsulotni doimiy ravishda test qilib yuring va takomillashtiring.
3. Jamoani o'ziga ishontirmaslik
Ba'zi hollarda mahsulot menejerlari mikromenejmentga tushib, jamoani ishdan ajratib qo'yishadi. Jamoaning fikrini tinglash va har bir a'zoning mas'uliyatini oshirish muhim.
Maslahat: Jamoaga ishonch bildiring va har bir a'zoni o'z ishiga jalb qiling. Jamoa birlashganda, mahsulot samaraliroq bo'ladi.
4. A/B testlarini qilmasdan ishladik
Ko'p hollarda, yangi funksiya yoki o'zgarishlarni A/B testisiz joriy qilishadi. Bu xato, chunki testlar yordamida foydalanuvchilarning xatti-harakatlarini tushunish va ularni yaxshilash mumkin.
Maslahat: Har bir yangi funksiya yoki o'zgarishni A/B testlardan o'tkazing. Bu sizga qaysi variant foydalanuvchilar uchun yaxshiroq ekanini aniqlash imkonini beradi.
5. Foydalanuvchi tajribasini e'tiborsiz qoldirish
Ba'zida mahsulot menejerlari mahsulotni yaratishda faqat funksional jihatlarga e'tibor qaratib, foydalanuvchi tajribasini unutadi.
Maslahat: Mahsulotni yaratishda har doim foydalanuvchi tajribasini birinchi o'rinda qo'ying. Ular uchun qulay va intuitiv interfeys yaratish zarur.
Xulosa:
Xatolarni qilish — bu rivojlanishning bir qismi. Har bir xatodan saboq olish va o'z ishimizni yaxshilash kerak. Testlar o'tkazish, jamoa bilan hamkorlik qilish, foydalanuvchi ehtiyojlarini tushunish — bularning barchasi mahsulotni muvaffaqiyatli qilish uchun zarur.
Siz qanday xatolarni boshdan kechirdingiz? Ulardan qanday saboq oldingiz?
@temur_pm_blog

👍3
Buyurtma №1025 — #aktiv
👨💻 Mavzu: Telegram bot dizayn tayorlash
📝 Vazifa: Telegram. Botga kirgandab sayt korinishida oyna ochiladi va shu oyna dizayinini tayorlash
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda
#Dizayn #Saytdizayni

👍5⚡1
Forwarded from Temurning PM Blogi
Mijozlar va jamoa o'rtasidagi kutilmalarni qanday boshqarish kerak?
Salom, salom! 🌟
Bugun sizlarga kutilmalarni boshqarish haqida gaplashamiz. Mahsulot menejeri sifatida jamoa va mijozlar bilan kutilmalarni boshqarish juda muhim. Agar bu to'g'ri amalga oshirilmasa, jamoaning ishlashi va mahsulot muvaffaqiyatli bo'lishi qiyinlashadi.
1. Mijozlar bilan kutilmalarni boshqarish
Mijozlar bilan kutilmalarni boshqarish deganda, ularning mahsulotga bo'lgan talablarini tushunish va ularga aniq vaqtda, to'g'ri ma'lumotlarni yetkazib berish tushuniladi. Agar mijozlar sizning mahsulotingizni qanday ishlashini yoki uni qanday qilib yaxshilashni kutayotganini aniq tushunmasangiz, ular sizning mahsulotingizni tushunishda qiyinchiliklarga duch kelishi mumkin.
Qanday boshqarish mumkin?
Aniq aloqa: Mijozlar bilan doimo ochiq va aniq gaplashish kerak. Ularni kutayotgan narsa haqida ma'lumot berish.
Realist bo'lish: Mijozlarga nima mumkinligini va nima bo'lmasligini tushuntirish. Ularni umidlarini boshqarish.
2. Jamoa bilan kutilmalarni boshqarish
Jamoa har bir bosqichda nima kutayotganini bilishi kerak. Agar ular ishlayotgan narsani tushunmasa, ishlar oson bo'lmaydi.
Qanday boshqarish mumkin?
Maqsadlarni aniq qo'ying: Jamoa a'zolariga har bir vazifa va maqsadni aniq tushuntirish.
Ko'proq muloqot qilish: Jamoa bilan muntazam ravishda aloqada bo'ling. Har bir kishi nima kutayotganini bilishi kerak.
3. Xatolarni oldini olish
O'zgarishlarni tezda yetkazib bering: Agar loyihada o'zgarishlar bo'lsa, buni jamoa va mijozlarga darhol aytib berish kerak.
Haddan tashqari ko'p ishlashdan saqlaning: Jamoani ko'p ishlashga majbur qilmaslik, balki har bir vazifani bosqichma-bosqich qilish.
Xulosa:
Kutilmalarni boshqarish har qanday muvaffaqiyatli mahsulotning kalitidir. Mijozlar va jamoa bilan ochiq va aniq aloqa o'rnatish, kutilmalarni boshqarish jarayonini osonlashtiradi. Agar har bir kishi nima kutayotganini bilsa, ishlar tez va samarali amalga oshadi.
Sizda qanday kutilmalarni boshqarish bo'yicha tajribalar bor? Jamoangiz yoki mijozlar bilan qanday ish qilasiz? Fikrlaringizni kutaman!

👍7
Buyurtma №1026 — #aktiv
👨💻 Mavzu: Chat GPT premium akkaunt oberish kerak.
📝 Vazifa: Visa karta bilan olinadi, 99 749 42 62 - telegramdan yozvorila.
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda
#Переводы #Редактированиепереводов

👎42😁24👍7❤1
Forwarded from TROLL.UZ
Agar dizayner bo'lsangiz, futbolka/hudi/svitshot uchun o'z dizayningizni taklif qiling, soqqasini beramiz :)
Takliflarni shu yerga jo'nating: tirikchilik.manager@gmail.com
Aloqa uchun o'z telefon raqamingizni ham qoldiring. Dizayn uchun cheklovlar yo'q!
--
Если вы дизайнер, предложите свой дизайн футболки/толстовки/свитшота, и мы купим ваш дизайн :)
Предложения отправляйте на адрес: tirikchilik.manager@gmail.com
Также, оставьте также свой номер телефона для связи. Ограничений для дизайна нет!
@trolluz

👍6🔥3⚡1
Buyurtma №1027 — #aktiv
👨💻 Mavzu: Bitrixda Vertstka Qilish
📝 Vazifa: Bitrixda unchalik qiyin bo'lmagan dizayn verstkasini yaratish kerak.
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda
#Dasturlash #Frontenddasturlash

👍9
Buyurtma №1028 — #aktiv
👨💻 Mavzu: ERP platformasi da PDF & Excell export lar uchun API lar yozish
📝 Vazifa: Spring Boot 3.1.3 Java 21 da ERP loyihasi qurilyapti. shunda jiddiyroq PDF & Excel export ga API lar yozish kerak.
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda
#Dasturlash #Backenddasturlash

Forwarded from Sadriddin Abdurahimov
ChatGPT'ni birinchi chiqqanida hatto O'zbekistonda ishlamayotgan vaqtida ochib ishlatib ko'rgan edim. O'shanda birinchi emotsiyam "Bu kelajak!" bo'lgan.
Hozirgi kunga kelib deyarli har kuni foydalanaman.
O'sha vaqtlarda tanishlarga bu haqida aytib berganimni eslayman. Ko'pchiligi navbatdagi oddiy instrument deb qarashgandi.
Hozir sizlarga yana bir katta trend bo'lishni boshlayotgan soha haqida aytaman.
Bu AI Agent'lar.
Bu postni xohlasez skrinshot qilib qo'ying, 1-2 yildan keyin kurslar ham chiqadi, AI Agent'tlarni tayyorlash va sozlash bo'yicha. IT va Project Management'dagilarni ko'p bu yo'nalisdagi mutaxasssilikni asosiy yoki qo'shimcha ish sifatida oladi.
Nvidia asoschisi AI Agent sohasini multi milliardlik imkoniyatlar deb atadi.
O'zi nima bu? Qisqa qilib aytganda, bu hozirgi sizga shunchaki savol bersangiz javob beruvchi sun'iy intelekt bo'lmaydi. Butun ish tizimini bir biriga bog'lab, aniq ishni qildirib natijani sizga taqdim qiladigan Sun'iy intelektlar Agenti.
Vazifani berdiz -> Natijani oldiz.
"Instagramga reels qo'y" desangiz, o'zi idea qidirad, saraledi, research qiladi, tz yozadi, ssenariy yozadi, video yasedi, montaj qiladi, videoni chiqaradi, cover yasedi, tagiga matn yozadi va o'zi qachon chiqarish yaxshi ekanligini aniqlab o'zi post qo'yaveradi.
Faqat bu Agentni siz boshida sozlab chiqishingiz kerak bo'ladi. Har bir jarayonda nima kriteriyalarga qarab qaror qilishlarini.
Bu post shunchaki yana shu tendensiya hozirgi ChatGPT ommalashib hayotimizni bir qismiga aylanib qolgandek, AI Agentlar ham katta sohaga aylanganda qaytadan eslatib "esilardami, o'sha vaqtda men bu mavzuni ko'targandim" deb aytish uchun qo'yildi)
Yaxshi dam olilar.

👍20🔥2👎1
Forwarded from Botir Ziyatov
VSCode asosidagi yangi AI muharriri – Trae
Claude 3.5 va GPT-4o modellaridan bepul foydalanish imkoniyati mavjud.
Agar siz ilgari Cursor yoki VSCode ishlatgan bo‘lsangiz,
ularning sozlamalarini Trae-ga oson import qilib, ishni Trae bilan davom ettirishingiz mumkin.
@botirziyatov

👍5🔥2
Хорижий тиллар ўқитувчилари қанисиз, бизда сизга ёқадиган таклиф бор!
📣Миграция Агентлиги томонидан ҳудудларда хорижий тилларни ўқитиш бўйича курслар ташкиллаштириш режалаштирилган.
Қўшимча даромад топиш истагидаги малакали ўқитувчиларни ишга таклиф қиламиз.
▪️Ўқув курслар ташкил қилинадиган чет тиллар: рус тили, немис тили, корейс тили, япон тили.
Аризани тўлдиринг ва сиз билан боғланамиз👇
https://forms.gle/ADnJv1qH6AXWj2aWA
Миграция агентлиги фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази.
☎️ Мурожаат учун: 71 202 33 55 (ички рақам-32 )

Google Docs
Xorijiy tillar o'qituvchilarini ishga qabul qilamiz!
📢 Migratsiya Agentligi tomonidan hududlarda xorijiy tillarni o'qitish bo'yicha o'quv kurslari tashkillashtirish rejalashtirilgan.
Ushbu o'quv kurslarida qo'shimcha tarzda dars berish istagida bo'lgan malakali o'qituvchilarni ishlashga taklif qilamiz.
O'quv…

❤4👍2😁1
Forwarded from JR TwitGram 🥂
Toyota internship e’lon qilibdi. Faqat Rustga qiziqqanlar uchun. O’tsangiz Yaponiyaga 3 oyga taklif qilishadi (visa bilan yordam beradi)
https://woven.toyota/en/careers/detail/?jobID=d7889ca1-5170-453b-b143-c070803b3210

👍11
Forwarded from EZGU AMAL Jamoat Fondi (общественный фонд), rasmiy kanali (официальный канал) (Kamila)
Жамоат фондида ишлаш учун волонтёрлар қидиряпмиз!
Ҳурматли дўстлар, фондга мурожаатлар сони кўпайгани сабабли, биз мурожаатларни қабул қилиш учун кўнгилли-волонтёрларни таклиф этамиз.
Вазифаларингиз:
• Мурожаатларни қабул қилиш ва қайта ишлаш.
• Фонд фаолияти ҳақида маълумот бериш.
• Қўнғироқлар бўйича ҳисобот юритиш.
Биз қидираётган талаблар:
• Ўзбек ва рус тилини мукаммал билиши шарт.
• Мулоқот қилиш қобилияти.
• Колл-центр ёки хизмат кўрсатиш соҳасида иш тажрибаси афзалликдир.
• Жамоада ишлаш ва одамларга илиқ муносабатда бўлиш қобилияти.
Сизга фондда ишлаш:
• Савобли ишларда қатнашиш ва инсонларга ёрдам бериш имконияти.
• Жамият учун муҳим лойиҳада ишлаш тажрибасини беради.
Агар сиз ҳам ҳисса қўшишни истасангиз ва жамоамизнинг бир қисми бўлишни хоҳласангиз, биз билан боғланинг:
📞 Телефон: +998 95 888-87-47

👌3
Buyurtma №1029 — #aktiv
👨💻 Mavzu: Рус ва ўзбек тилидаги Оферта тахрирлаб ғализ ва тушунарсиз жойларини ўзгартириб бериш керак
📝 Vazifa: Рус ва ўзбек тилидаги Оферта тахрирлаб ғализ ва тушунарсиз жойларини ўзгартириб бериш керак.
🕛 Muddati: Kelishilgan holda
💰 Narxi: Kelishilgan holda
#Matnlarbilanishlash #Chettilidamatntayyorlash

👍2